Фильм 2021 йилнинг 24 декабридан катта экранларда намойиш этила бошланган
Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо «Netflix» стриминги суратга олган «Юқорига қараманг» кинокартинасидан қанча ганорар олгани маълум қилинди.
Дунёнинг энг кўп маош олувчи машҳурлар рейтингига кирувчи Леонардо Ди Каприо «Юқорига қараманг» фильми учун 30 миллион доллар миқдорида гонорар олганини маълум қилди. Ушбу фильм комедия жанрида суратга олинган бўлиб, унда Голливуд юлдузлари Женнифер Лоуренс, Леонардо Ди Каприо, Крис Эванс, Тимоти Шаламе каби актёр ва актрисалар роль ижро этган.
Маълум бўлишича, Леонардо Ди Каприо ушбу фильм учун ҳақиқатдан ҳам музли кўлга сакрашига тўғри келган. Фильмда Леонардо Ди Каприо олим образида гавдаланади. У Ерга астероид тушиш хавфи борлиги ва бу кўплаб ҳалокатларга сабаб бўлиши ҳақида мамлакат президентини огоҳлантиришга ҳаракат қилади, бироқ ҳеч ким унга ишонмайди. «Юқорига қараманг» фильми 2021 йилнинг 24 декбридан катта экранларда намойиш этилган.
Аввалроқ Леонардо Ди Каприонинг соф бойлиги қанчалиги маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.