Буюк аллома Абу Али ибн Сино ушбу неъмат ҳақида шундай битиклаган:
-«Нерв оғриқларида мошни узумдан олинган ҳамда заъфарон қўшиб қайнатилган шароб билан аралаштириб, қўйиб боғланса, фойда қилади. Узилиш ва эзилишларда ҳам қўйиб боғланади…
– Ҳинд моши зиғир уруғига ўхшайди, аммо ундан бироз каттароқ ва қорамтир рангда бўлади. Ҳиқичоқни тўхтатади. Буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалайди. Ични бўшатиш учун яхшигина воситадир…
– Мош ясмиқ донига нисбатан латиф, хушхўр таъмли, жуда тўйимли бўлиб, покиза қон таркиб топишига эм бўлади, қонни тозалайди…»