Понедельник, 23.09.2019, 07:43
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1260]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [890]
Hikoyalar to'plami [830]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1075]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [292]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3853]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [494]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [155]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 108
Гостей: 104
Пользователей: 4
Sumobit, StevenNeirm, sanasnow, Keganpi

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Август » 24 » МУНГЛИ КЎЗЛАР… (Киносценарий)
08:44
МУНГЛИ КЎЗЛАР… (Киносценарий)
ЖИНОЯТ
(Биринчи қисм)

Мактаб. Еттинчи синфлар хонаси. Ўқувчиларнинг барчаси дарс қилиш билан банд. Фақат Саид бойваччанинг ўғли Зафаргина эгнидаги чет элдан келтирилган башанг кийимларини кўз-кўз қилгандек, синфдошларининг ҳар бирига масхараомуз қараб олганча деразадан ташқарини томоша қилиб ўтирибди. Шу пайт синфхона эшиги очилиб, мактаб директорининг боши кўринади.

Директор: — Зафаржон, шу ердамисан? — сўрайди у.

Зафар: (дик этиб ўрнидан туради.) — Ҳа, шу ердаман!

Директор: — Орқамдан юр!..

Зафар: — Хўп бўлади!

Зафр синфдошларига мағрур қараб қўйиб, «Ана, кўрдиларингми, ҳурматли директоримизнинг шахсан ўзи мени йўқлаб келди. Қани, қай бирингни шундай ҳурмат қилади?..», дегандек гердайганча директорнинг ортидан эргашиб ташқарига чиқади.

 

* * *

 

Директорнинг кабинети. Эшик ичкаридан ёпилган.

Директор: — Хўш, аҳволлар қалай?

Зафар: — Яхши.

Директор: — Даданг Саиджон яхши юрибдими?

— Яхши юрибди.

— Лекин… Ажойиб ойинг бор-да! Сахий, пазанда. Айниқса, норинни қийиб қўяди…

— Ҳа, шундай… — жавоб қилади Зафар чайналиб. — «Ҳа, тушундим. — кўнглидан ўтказади у. — Директоримизга яна норин керак бўлиб қолганга ўхшайди…»

— Домла, яна комиссия келаяптими? — сўрайди Зафар директордан хиёл жилмайиб.

— Э, сўрама… Жуда каттаси. — жавоб қилади директор қўл силтаб.

— Кўпчиликми?

— Йигирматача бўлса керак. Мактаб директорлари… ўзаро текширув ўтказишмоқчи.

— Ўҳ-ҳў, кўпчилик экан.

— Нимасини айтасан. Топиб олганлари бизнинг мактаб бўлиб қолди.

— Сомса буюрайми, норинми?

— Жуда тушунган йигитсан-да, Зафаржон!.. — кулиб Зафарнинг елкасига қоқиб қўяди директор. — Айтдим-ку, ҳаммаси директорлар деб! Ёғли зиёфат еб юрган одамлар-да! Иложи бўлса… Унисиданам, бунисиданам бир тоғорадан тайинлагин. Синглингга «Артек»ка путёвка тўғрилаяпмиз. Хушхабарни албатта ойингга етказиб қўй. Ё ўзингам борасанми?

— Йўқ, бу йил бормайман. — дейди Зафар бош силкиб.

— Тўғри қиласан. Ҳар йили бораверсанг, гап тегиб қолиши мумкин.

— Айтганларингиз соат нечага тайёр бўлсин?

— Тушликка. Йўқ, яхшиси, ўн иккиларга бўла қолсин.

— Яхши.

— Йўқ, тўхта… Ҳалиги… Нимайди… Қазини бозордан оласизларми, ё ўзларинг қўлбола қилиб тайёрлайсизларми?

— Ҳар йили кузда от сўямиз. — дейди Зафар мағрурланиб.

— Баракалла. Ўзим ҳам шундай деб ўйловдим. Лекин-чи, қийиб қўясизлар-да қазини! Оғзингда эриб кетади-я! Ўша қазидан-чи, кўпроқ солишсин. Ҳали айтдим-ку, меҳмонлар жуда нозик.

— Хўп бўлади.

— Йўқ, тўхта! — директор яна Зафарни елкасидан ушлаб тўхтатади. Ва қулоғига шивирлайди. — Шу тоғораларни мактабга кўтариб юрманглар. Биласан-ку, ҳозир одамлар ёмон бўп кетишган. Гап кўпайтириб юришмасин тағин. Тўғри бизникига олиб бора қолинглар. Айтганча, баҳолардан хавотир олмагин. Ҳаммаси зўр бўлади!..

— Келишдик, домла!

Зафар директор кабинетидан хурсанд бўлиб чиқиб кетади.

 

* * *

 

Мактаб директорининг кабинети. Тўртинчи чоракнинг охирги кунлари. Кабинетда бир қулоғи авария туфайли учиб, бурни эзилган Чиноқ лақабли она тили ўқитувчиси ва директор ўтиришибди. Директор унинг олдига еттинчи синфлар журналини суриб қўяди.

— Ўзингиз тушунасиз, — шошилмасдан гап бошлайди директор. — Зафаржоннинг баҳосини тўғрилаб бермасак бўлмайди. Ҳарқалай, ҳурматли, бообрў одамнинг боласи. Уят бўлади.

Муаллим журнални қайтадан директор томон суради.

— Иложим йўқ, домла. Қўлимдан келмайди.

Журнал яна муаллимнинг олдига сурилади.

— Илтимос.

— Ўзингиз ўйланг, — дейди муаллим қовоғини уйиб. — саксонта сўзли баёнда қирқта хато бўлса, мен қандай қилиб тўғрилайман?

— Қайтадан ёздиринг.

— Уч марта қайта ёздирдим.

— Сиз тўртинчи марта ёздириб кўринг.

— Ўқувчилар олдида мени шарманда қилмоқчимисиз?

— Вей, домла, сиз «икки» қўймоқчи бўлган ўша боланинг отаси мактабимиз ҳовлисига базадан ўз баҳосида темир панжара олдириб берди. Ўтган йилги мактаб ремонтига уч кило белила совға қилган. Тўғрилайсиз-да!

— Шунақами? Демак, баҳони сотиб олишаркан-да?

— Тўғрилайсиз дедим, вассалом!

Чиноқ муаллим беихтиёр ўрнидан туриб кетади.

— Йўқ, мен бу аҳволда ишлай олмайман.

— Унда аризангизни ёзинг!

— Ёзаман ҳам. Ёзмаган номард.

— Қўл қўйиб бермаган ҳам номард!..

Чиноқ муаллим зарда билан кабинетдан чиқиб кетади. Кетаётиб бир четда кулимсираб турган Зафарга кўзи тушади-ю, тишининг орасидан чирт этиб тупурганча синфхона томон йўл олади.

 

* * *

 

Ёз. Саид бойваччанинг ҳашаматли ҳовлиси. Унинг ногирон ўғли Акбар хонасига беркиниб олиб ногиронлар аравачасида ўтирганча китоб ўқияпти. Хона эшиги кутилмаганда шарақлаб очилиб, ичкарига Зафар кириб келади.

— Ака, рус тилидан ҳам «тўрт» олдим! — дейди у мамнун жилмайиб.

— Ростданми? — сўрайди Акбар шартта китобдан бошини кўтариб. — Рост айтаётган бўлсанг, кел, сени бир бағримга босай!..

Ака-ука қучоқлашиб туришганда, телефон жиринглайди. Зафар югуриб бориб гўшакни кўтаради. Аммо кимнингдир узуқ-юлуқ овози келгандай бўлади-ю, алоқа узилиб қолади. Зафар гўшакни жойига қўйиб яна акасининг олдига қайтади.

— Оббо тиришқоқ укам-ей! — табриклашда давом этади Акбар.

Бироқ гапи чала қолди. Ичкарига ҳовлиққанча хизматкор Лутфи опанинг эри Бозорвой кириб келади.

— Опам қанилар? — сўрайди у стол устидаги шишадан минерал сув ичиш асносида.

— Ойим иш билан кетганди. — жавоб қилади Акбар.

— Лутфи-чи?

— Холам… Базага бораман девди…

— Иш чатоқ, болалар. — деди Бозорвой пешонасидаги терларни рўмолчаси билан арта-арта. — Лаънатилар тузоқ қўйишибди.

— Нима?.. — Ака-укалар бараварига ранглари оқаринқираб Бозорвойга тикилиб қолишди.

— Саккиз минг билан қўлга туширишди. Саккиз минг-а!.. Ишқилиб, буёғи яхши бўлсин!..

— Очиқроқ айтсангиз-чи, кимни қўлга туширишди? — сўрашди ака-укалар бараварига.

— Кимни бўларди? Дадаларингни… Шошилиш керак. Ҳали замон тинтувга кеп қолишлари мумкин. Кўзга яқин буюмларни беркитиш керак. Эҳ, опамни бир амаллаб топсайдик… Лаънати Лутфининг йўқлиги-чи!?. Лаънатилар, ёмон боплашди ўзиям! Ахир, Саид акамни қамаб қўйишлари мумкин. Оббо писмиқлар-ей! Оббо ярамаслар-ей!..

 

* * *

 

Бозорвой югурганча ташқарига чиқиб кетади. Телефон яна безовта жиринглайди. Гўшакни Зафар кўтаради. Аммо гўшакдан кимларнингдир сўкингани, жанжаллашгани эшитилгандек бўлади-ю, алоқа узилади.

Ташқарида кутилмаганда ит вовиллайди. Ҳовлида Зариф заргарнинг хотини — Зафарнинг онаси билан шерикчилик қилиб юрган аёл пайдо бўлади.

— Ҳой, ким бор?

Ҳовлига Зафар чопиб чиқади.

— Биз бормиз, опоқи!

— Ойинг… Ойигинанг қўлга тушиб қолди, болам!

— Нима?..

— Тез тилла буюмларни бекит!

— Тушунтириброқ гапирсангиз-чи! Нима бўлди ўзи?

— Минг марта айтганмиз, катта пул билан қилинадиган савдодан эҳтиёт бўлинг деб! Бунақа ишда гарткамчилик кетармиди. Вой шўрим, бекитинглар, қўлга илинадиган нарса борки, кўздан панага олинглар! Вой Худойим-ей, қандай кунларга қолдик-а!.. Тиллаларни гумдон қилинглар!

— Ойижоним қани ўзи? — аёлнинг кўзларига умидвор термулиб сўрайди Зафар.

— Участкада… Тергов қилишаяпти шекилли. Кўрдим-у, таксига югурдим. Вой шўрим, энди нима қилдик-а? Бизниям бир балога гирифтор қилмасайди бу ойиларинг. Дадаларинг қани, ишдами? Телефон қилинглар! Чорасини кўрсин. Ҳой менга қара, тилла буюм борки ҳаммасини бекитинглар дедим! Тез бўлинглар!..

Аёл пилдираганча кўчага чиқиб кетади.

 

* * *

 

Саид бойваччанинг ҳовлиси. Ичкарида Зафар ва Акбар тумшайганча жим ўтиришибди. Акбар жимликни бузади.

— Ўтир, нега қоққан қозиққа ўхшаб тик турибсан?

Зафар индамай курсига ўтиради.

— Ўзингни қўлга ол, укажон. — уни юпата бошлайди Акбар. — Эҳтимол ҳеч гап бўлмагандир. Шунчаки ваҳимадир. Биласан-ку, бунақанги ваҳималар илгариям бўлган. Барибир ёлғон бўлиб чиққан.

— Ё дадамнинг ишхонасига қўнғироқ қилайми? — сўрайди Зафар.

— Йўқ. Мелиса босган бўлса, телефонларниям кузатишлари мумкин. Сабр қилиб турайлик-чи! — дея уф тортиб қўяди Акбар. — Яна биронтаси кеп қолар. Лекин ишонмайман. Бир вақтнинг ўзида ҳам дадамни, ҳам ойимни қўлга олишлари мумкинмас. Яхшиси, сабр қиламиз… Эсингдами, Аббосхон аканинг хотининиям бир вақтлар шундай чув туширишган…

— Эшитганман… Ака, ҳовлига чиқмаймизми?..

— Бўпти. Ичкари димиқиб кетди. Бугун кун роса исийдиганга ўхшайди…

Ака-ука олдинма-кетин ҳовлига чиқиб кетишади.

 

* * *

 

Зафар айвонга чиқиб Акабарга қалин кўрпачалар тўшаб ўтқазди. Айвондан бир метр пастдаги ҳовлидан анвойи гулларнинг ҳиди димоққа уриларди. Атроф жим-жит.

— Ҳа энди… — деб қўйди Акбар беихтиёр ўйчан оҳангда.

— Нимадир демоқчимидинг? — сўрайди Зафар Акбардан.

— Дадамни айтаман-да… Пора олишини айтаман… Тушунсанг-чи!

— Бир дадам эмас, ҳаммаям олади-ку пора!

— Бошқалар инсоф билан олишади.

— Демак, дадажонимиз инсофсиз экан-да? Шундай демоқчимисан?

Акбар бир муддат сукут сақлаб олгач, давом этади.

— Эҳ, ука, сен кўп нарсага тушунмайсан-да! Ақллисан-у, барибир тушумайсан. Эҳтимол, дадамиз чинданам қўлга тушгандир. Балки, бу гапларнинг ҳаммаси шунчаки ваҳимадир. Бизни алдаш учун атайин қилишаётгандир… Лекин ўзинг ўйлаб кўр. Дадамнинг ишида қинғирлик кўп эди. Бу иш бугун бўлмаса эртага барибир юз берарди. Балки, бугунгиси ваҳимадир. Аммо эртага ростаками бўлиши аниқ-ку!..

— Ака, — деди Зафар акасининг тепасига яқин келиб. — бир гап айтсам хафа бўлмайсанми?

— Қани, айт-чи!

— Йўқ, олдин сўз бер.

— Хўп, ана, сўз бердим.

— Дадажоним-чи, бир куни «Аканг китобга жуда берилиб кетди-да! Ахийри бир куни жинни бўп қолмасайди. Ёзувчилар таърифлаган дунё билан биздаги ҳаёт бошқа-бошқа. Китобнинг кетидан борган одам барибир хор бўлади» деганди. Нега тушунишни истамайсан? Ана, қўшнимиз. Райисполкомнинг муовини Аҳад ака, универмаг директори Ҳасан амакилар пора олишмайдими? Олишади-ку! Нега дадамни айблайверасан? Биламан, сен ойимниям доим чайқовчи дейсан. Ойим чайқовчи эмас. Ойим ҳожатбарор, ҳожат чиқаради. Мана, ўзинг ўйла, заргарлар яширинча узук, балдоқ, билакузук ясашади-ю, кимга сотишни билишмайди. Бошқа бир жойда эса, кимгадир шунақа тақинчоқлар керак. Эҳтимол қизигадир, эҳтимол келин тушираётгандир. Лекин кимда борлигиниям, қанча туришиниям билишмайди. Ойим ўша зориқиб турганларга хизмат қилади…

— Барибир чайқовчилик. — дейди Акбар тескари қараб.

— Чайқов эмас.

— Чайқов… Майли, қўй, ука, барибир бир-биримизни тушунмаймиз…

— Ахир, — Зафар аччиқланиб акасига қаттиқроқ тикилади. — Ота-онамиз буларнинг ҳаммасини бизни деб қилишаяпти! Дадам доим айтади-ку, мен яшаганимни яшаб олдим, энди сизлар учун яшаяпман деб. Бизни бахтли қилиш учун жонларини қийнашаяпти. Сен бўлсанг, бирини порахўр, бирини чайқовчи дейсан. Фикрингдан қайт!.. Кел, сенга чой дамлаб бераман. Ичасанми?

— Керакмас. — Акбар қовоғини уйиб олади.

— Қорнинг ҳам очгандир?

Акбар индамайди. Ичкарида бирдан телефон жиринглаб, Зафар ўша тарафга чопиб кириб кетади.

 

* * *

 

Саид бойваччанинг ҳовлиси. Аввал итнинг ириллагани эшитилади. Бир муддат ўтмай ичкарига Лутфи опа кириб келди-да, бошидаги тугунни полга ташлаб ўзи телефонга чопди.

— Тўхтанг! — қичқириб юборди Зафар. — Телефонга тегманг!..

Лутфи опа бўшашибгина ортга қайтди.

— Вой болагинам-ей, — дея полга ўтирди у. — Жаннатхон қўлга тушиб қопти. Кирхонада эдим. Бўғоз сигирга ўхшаб лапангламай ўлгур заргарнинг хотини борди. Эгачингиз қўлга тушди, тезда бир иложини топинглар, газак олиб кетмасин, деди-ю, жўнаб қолди. Қўлга тушиб қоламан деб қўрқади-да мегажин!.. Уф-ф!.. Ўпкам оғзимга тиқилиб қолаёзди. Сув беринглар!.. Сен дарров дадангга қўнироқ қил. Тез бўл!.. Олдини олсин. Нақ иш катталашиб кетади-я. Вой шўрим, энди нима қиламиз-а?

— Дадамга… мумкин эмас… — дейди Зафар бошини эгиб.

— Ҳазилингни қўйсанг-чи, Арслоним, тез бўл!..

— Холажон… Дадамниям… Ҳозиргина Бозорвой амаким келиб кетди… Милиция қўлга олганмиш…

— Вой шўри-им!

— Амаким уёқ-буёққа қўнғироқ қилиб юрманглар, кузатишаётган бўлишмасин деб тайинлади. Овозимизни ёзиб олишлари мумкин экан.

— Э тавба! Э парвардигор! Валинеъматимизни нега қўлга олишади? Нега? Гапирсанг-чи, Арслоним!

— Пора беришганмиш.

— Порани ким бермайди-ю, ким олмайди? Тавба, ҳамма қилади-ку бу ишни!

— Душманлари уюштирган бўлса керак. — дейди Зафар.

Зафар акасининг елкасидан тутганча индамай бош эгади.

 

* * *

 

Саид бойваччанинг дарвозаси. Дарвоза қаршисига тумонат одам йиғилган. Милиционерлар Саид бойваччанинг хотинини дарвозани очишга ундашаяпти.

— Калитни беринг! — дейди дўқ аралаш унга баланд бўйли капитан.

— Калит менда йўқ. — бош эгиб жавоб қилади аёл.

— Ичкарида одам борга ўхшаяпти. Айтинг, очишсин дарвозани!

— Калит йўқ дедим-ку!

— Унда дарвозани бузишга мажбур бўламиз.

— Буза қолинг.

Аёл индамай дарвозахона рўпарасидаги супачага ўтириб олади.

Шу пайт қаердандир судья Муҳамедовнинг хотини Қози хола исмли аёл — Ёқутхон опанинг яқин дугонаси пайдо бўлади. Келади-ю, аёлнинг елкасидан маҳкам қучиб олади.

— Нима гап ўзи, ўртоқжон? — дейди тушунмаган кўйи милиционерларга кўз ташлаб.

— Кўрмайсизми, туҳматга қолиб ўтирибман.

— Милициянинг бўлгани шу. — дейди Қози хола кесатиб. — Дўппини ол деса, бошини кесиб боришади. Касалманд аёлни шунақаям қийнайсизларми? Уят-э!..

— Опажон, иложи бўлса, сал четроққа ўтиб турсангиз! — дейди капитан Қози холага.

— Менминан ишингиз бўлмасин.

— Ҳозирча яқинлашишга ҳаққингиз йўқ.

— Бекорларни айтибсиз. Юлдузим кўп деб дўқ ураверманг ҳадеб!.. Сиз мелиса бўлсангиз, мен судья Муҳамедовнинг хотини бўламан. Билиб қўйинг!

— Менга деса, бош прокурорнинг хотини бўлмайсизми! Халақит берманг!..

Капитан ортиқ сўз демай секин маҳалла оқсоқоли Қосимжон аканинг олдига кетади.

 

* * *

 

Саид бойваччанинг хонадони. Ёқутхон опа индамайгина итчкари хоналардан биридаги курсида ўтирибди. Милиционерлар хоналарни бирма-бир тинтув қилишаяпти. Дарвозахонада қўшниларнинг ўзаро шивир-шивири эшитилади.

— Нима бўпти ўзи?

— Ёқутхон қўлга тушибди.

— Тилламинан дегандай бўлишдими?

— Эриниям ушлашганмиш.

— Э, барибир чиқиб кетишади.

— Буларда пул кўп. Ҳозирги замонда мелисалар фақат камбағални қамашади. Пули кўпдан қўрқишади.

— Лекин… Қўли очиқ одамлар эди-да!

— Садақа улашувчилар десангиз-чи!

— Тўғри айтасиз, маҳалланинг оғзини ёпиш учун худойилар ҳам қилиб туришарди…

 

* * *

 

Саид бойваччанинг хонадони. Тинтув деярли тугаб қолган. Навбат кумуш қутичага етганда Ёқутхон опанинг ёнида ўтирган Қози хола жонҳолатда қутини милиционернинг қўлидан тортиб олади.

— Қутини беринг! — дўқ уради капитан.

— Дўқ урма менга! — бўш келмайди Қози опа. — Дўқингни-чи, бориб бўйни тўла марварид хотинингга қиласан! Ойимчангни яхши танийман. Оёғидан бошигача тиллага кўмилиб юради. Ҳар тақинчоқларки, унча-мунча одамнинг етти ухлаб тушига кирмайди. Менга унақанги дўқ урмагин, шармандангни чиқариб ташлайман!..

Капитан аёл билан тенглашгиси келмадими, индамай қолган буюмларни рўйхатга олиб ҳовлига чиқди.

У ниманидир сезгандек, Акбар ўтирган аравача томон юрган эдики, ичкаридан Ёқутхон опа чиқиб келиб маҳкам аравачага ёпишди.

— Боламни қўрқитманг! — дея бақирди у капитанга. — У ногирон! Бунақа ишларни кўрмаган!

— Мен аравачани текшириб кўришим зарур! Нари боринг, халақит берманг!

— Жон болам, — Акбарни елкасидан тутиб ялинган оҳангда сўз қотди Ёқутхон опа. — Бор, кўчада бир айланиб келгин! Сайр қиладиган вақтинг ҳам бўп қолди…

— Чиқмайман! — кутилмаганда қичқириб юборди Акбар йиғламсираб. — Мана энди жим бўлинг! Менга деса ўт қўйиб кетишмайдими! Чақиринг энди ҳимоячиларингизни!.. Билардим шунақа бўлишини…

— Қўй, болам, қизишмагин! Уят бўлади.

— Нари туринг! Тегманг менга!..

— Шунақами?.. — тепасида турганча унинг нари кетишини кутаётган капитанга қараб қўйиб жаврай бошлади Ёқутхон опа. — Ҳали сен шунақамисан?.. Вой Худо, қандай кундларга қолдим ўзи?.. Мен ўғилмас, тўнғиз туққан эканман-ку, тўнғиз!..

— Аравачада металл бор-да, шунинг учун жазавага тушиб қолдингиз!.. — ҳаммага эшиттириб деди Акбар.

— Вой шўри-им!.. — ув тортиб юборди Ёқутхон опа. Ва шилқ этиб йиқилди…

 

* * *

 

Саид бойваччанинг хонадони. Қози опа Ёқутхон опани ҳушига келтириб ўрнидан турғазади. Ёқутхон опа капитан аравачадан топиб сумкага жойлай бошлаган тилла тангалардан кўз узмаган ҳолда бўшашган кўйи дейди:

— Бу… Тиллалар меники эмас… Бобоси боламга мерос қилиб қолдирган. Аравачада васиқа қоғозиям бор.

— Мен ҳам сизники деётганим йўқ. — кулимсираб жавоб қилади капитан. — Барибир рўйхатга тиркашимиз шарт. Тегишли идоралар ҳаммасини аниқлайди.

— Такрор айтаман. — дейди Ёқутхон опа Акбарга кўз ташлаб. — Ўғлимники булар. Ҳой, Акбар, бир нарса десанг-чи! Нега ишшайиб турибсан?

— Демайман! — ўтирган ерида бақириб беради Акбар ва индамай аравачасини нари олиб кетади…

Милиционерлар тинтувни тугатгач, рўйхатга киритилган ҳамма буюмларни олиб жўнаб кетишади. Улар кетиши билан Ёқутхон опа яна ўзини ёмон ҳис эта бошлайди.

— Тез ёрдам чақиринглар! — дейди Зафар тўшаб берган ўринга чўзилиб. — Ёмон бўп кетаяпман! Бор, болам, дарвозани тамбалаб кел!.. Дугонажон, сиз кетманг!.. Мазам қочаяпти.

— Кетмайман. — дейди Қози опа ва секин ичкари уйга кириб қутичани олиб чиқади. Қопқоғини очиб ичидаги тилла тақинчоқларни сўрига тўкади.

— Хўш, Ёқутхон, мана, қутичангизни ҳеч бўлмаса асраб қолдим. Энди буни қаерга беркитасиз?

— Билмасам. — дейди Ёқутхон опа бўшашиб. — Бериб қўяй десам, ишонарли одамим ҳам йўқ.

— Ишонсангиз, бизникига беркита қолинг. — дея бирдан жонланади Қози опа. — Ҳарқалай Муҳамедов бор. Унча-мунча одам юрак ютиб бостириб киролмайди. Яна… Ўзингиз биласиз… Сизга азбаройи ачинганимдан айтдим-да!..

— Бўпти. — дейди Ёқутхон опа. — Унда битта тилхат ёзайлик…

Қози опа шоша-пиша Зафар олиб чиққан қоғозга тилхат ёзиб, остига Ибодхон Муҳамедова деб имзо чекади. Шундан сўнг икки дугона тилла тақинчоқларни кичкина тарозида тортиб қутичага қайтадан жойлашади.

 

* * *

 

Саид бойваччанинг хонадони. Ичкарида Ёқутхон, ўғиллари Зафар, Зуфар, Акбар, қизи Нигоралар онани ўраб олишганча ўтиришибди.

— Ойижоним! — Ёқутхон опанинг бўйнига осилади Нигора. — Мен жудаям қўрқиб кетдим.

— Нега қўрқасан, қизалоғим? — меҳр билан қизининг сочини силаб сўрайди Ёқутхон опа.

— Сизни қамаб қўйишади деб қўрқдим. Уйимизни олиб қўйишмайдими?

— Қўрқма, оппоғим! Нега унақа деяпсан?

— Ҳакимларнинг уйиниям олдин тинтув қилиб, кейин олиб қўйишган-ку!

— Улар жиноятчи эди, шириним. Унақанги ёмон хаёллар қилма. Бор юзингни ювиб кел!

— Ойи, нега қутичани Қози холамга бериб юбордингиз? — онага эътибор бермай сўрашда давом этади Нигора.

— Қўй, бу ишларга аралашма.

— Тақинчоқларнинг ярми сеники дегандингиз-ку!

— Ҳалиям сеники. Худо хоҳласа, ҳаммасини бераман сенга. Бу уй, бойликлар, дадангминан нимаики топган бўлсак, ҳаммаси сизларники…

Бу гапдан сўнг Акбар онасига совуқ қараб қўяди.

— Вой, нега чақчаясан? — сўрайди Ёқутхон опа ундан.

— Нима қип қўйдингиз?

— Нима қипман? Тавба!

— Яна тавба дейди-я! Ҳамма ишни расво қилдингиз-ку! Энди одамларнинг кўзига қандай қараймиз?.. Онаси чайқовчи, тиллафуруш, отаси порахўр дейишмайдими?.. Дадамниям сизнинг очкўзлигингиз расво қилди!..

— Ўғлим…

— Мени ўғлим деманг!.. Аравачамгача тилла бекитган экансиз…

— Секинроқ, қўшнилар эшитади-я! У тиллалларни бобонг раҳматли сенга атаб қолдирган.

— Ёлғон! Ҳаммаси қалбаки…

— Оғзингни юм!

— Юммайман! Бутун дунёга жар соламан!

— Сени туққанча илон туғсам бўлмасмиди?..

— Илон бўлиб туғилсам, бу азоблар йўғиди.

— Ўчир! Бўғиб ташлайман ҳозир!

— Бўғинг! Бўғинг!..

Ёқутхон куч билан Акбарни тарсакилаб юборади. Аравача ағдарилади. Зафар ва Нигоралар ув тортиб бақира бошлашади. Ёқутхон тез ўзини қўлга олиб аравачани турғазади-да, Акбарнинг бошини маҳкам қучоқлаб олади.

— Кечир, мени, ўзимнинг мажруҳгинам, кечир!.. Сени ҳеч қачон чертмагандим, кечир! Ўзимни йўқотиб қўйдим…

Акбар индамасдан бошини аравача четига қўяди.

 

* * *

 

Ички ишлар бўлими. Бозорвой Зафарни отаси билан учрашиш учун учрашув хонасига терговчи ҳамроҳлигида киритиб юборгач, ўзи ташқарида қолади.

Зафар дадасини кўрибоқ ўзини унинг қучоғига отади.

— Дадажон!..

— Бас, бас, йиғлама! Ўзинг катта йигитсан-ку! — уни юпатади Саид бойвачча Зафарнинг сочларини силаб. — Худо хоҳласа, бир-икки кунда чиқиб кетаман. Ваҳима қилаверма, ўғлим!

— Ростдан чиқариб юборишадими? — Саид бойваччага умидвор термулиб сўрайди Зафар.

— Албатта… Эсингдами, бир пайтлар сенга бир гапни айтгандим?

— Қайси гапни, дада?

— Яна ўша гапни такрорлайман. Ҳозирги замонда одамлар Худога сиғинмай қўйишган. Ҳамма ҳозир ё пулга, ё амалдорга сиғинади. Улар учун пул Худо-ю, амалдор пайғамбар. Шундай бўлгандан кейин нимага қўрқасан? Пулимиз бор экан, бунақанги мелисаларнинг керак бўлса, бир дунёсини қўлимизга қўндирамиз.

— Дада, ойимниям қўлга туширишди. — дейди Зафар оҳиста шивирлаб.

— Нима? — Саид бойвачча худди ток урган каби сапчиб кетади. — Иҳ!!!

— Тилла сотиб олаётганда қўлга туширишибди. Лекин ойим бўйнига олмабди. Бировники деб туриб олибди. Кейин… Акамнинг аравачасиданам тилла тангалар топишди…

— Тилла дедингми?

— Ҳа, элликта тилла танга. Ҳаммаси сўлкавой экан.

Шу пайт эшик шарақлаб очилиб, остонада соқчи пайдо бўлади.

— Бўлди, учрашув вақти тугади.

— Дадажон! — Саид бойваччанинг бўйнига осилади Зафар.

— Тоғангга айт, бир илож қилиб олдимга келсин. — унга тайинлайди бойвачча. — Ойингга тайинла, шу кечадан қолмай Муҳамедовга учрашсин. Укаларингни ўпиб қўй. Аканг қалай?

— Яхши.

— Хафа қилманглар уни.

— Хўп.

— Кел, энди бир ачомлашайлик. Ойингни ёлғизлатиб қўймагин! Иложи бўлса, касалхонага ётқизинглар. Унгача ўзим чиқаман…

Зафар дадасидан кўз узолмай орқаси билан юрганча ташқарига чиқиб кетади.

 

* * *

 

Тун. Саид бойваччанинг хонадони. Ҳовлидаги сўрида Ёқутхон ухлаётган болаларининг бирма-бир бошларини силаганча ғамгин ўтирибди.

Кутилмаганда дарвоза қўнғироғини кимдир устма-уст чала бошлади. Шовқиндан болалар уйғониб кетишди. Ёқутхон жонҳолатда бориб дарвозани очади-ю, уч нафар милиционер қуршовида ҳовлига ҳолсиз кириб келади. Ёмон бир ҳодисани олдиндан кўнгиллари сезган Нигора йиғлай бошлайди.

— Болалар, сира қўрқманглар. — дейди капитан. — Ойиларингни сўроққа олиб бормасак бўлмайди. Айби бўлмаса, эртага албатта қайтиб келади. Эртага албатта ундан хабар олинглар!.. Қани, опа, болаларингиз билан тезроқ хайрлашинг. Вақтимиз зиқ…

Ёқутхон кўзи тўла ёш билан болаларини бағрига босиб бир муддат жим қолади.

Фақат Акбаргина унга яқин келмайди. Ҳовлининг бир бурчига аравачасини ғилдиратиб борганча тескари қараб олади.

Ёқутхонни икки милиционер икки тирсагидан тутиб ташқарига олиб чиқиб кетишади.

(давоми бор)

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 40 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Lola: “Odamlar o`zgalarning yutug`idan quvona olmaydi”
>>> 20 НАФАР ЁШ САНЪАТКОРЛАР "НИҲОЛ" МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
>>> ​Хонанда Зиёда оғир жудоликка учради
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ​Lola Ahmedova tinchini buzgan “muxlis”ini ruhiy kasalliklar shifoxonasiga joylashtirishga majbur bo`lgani haqida gapirdi
>>> Tohir Sodiqov Biznes-Lady izlamoqda
>>> ​ДИЛНОЗА КУБАЕВА: «ДИЛОЗОРЛИКДАН ҚЎРҚАМАН, ҚАЛБИМНИ СИНДИРГАНЛАР КЎП...»
>>> ​Tamila behayo suratlari va videosini tarqatish kimga kerak bo`lgani haqida gapirdi
>>> Dmitriy Dyujev o`zbek filmi taqdimotida ishtirok etish uchun Toshkentga keldi (Foto)
>>> “... ОДАМЛАРДАН ЖУДА УЯЛАМАН”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Август 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari