Суббота, 24.08.2019, 07:16
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1196]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [835]
Hikoyalar to'plami [751]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1051]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [276]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [3541]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [473]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [27]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [8]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [149]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [24]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 77
Гостей: 76
Пользователей: 1
Patriotqir

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Июль » 31 » МУШТИПАР…
06:41
МУШТИПАР…
ҚАБРИСТОНДА

Толиб устига қора мармартош ўрнатилган қабрга яқинлашиб оҳиста чўккалади. Ўзи билан олиб келган икки донагина атиргулни марҳума онасининг бош томонига қўяркан, беихтиёр кўзлари ёшланиб, оғир хўрсиниб қўйди. Айни дамда унинг қалбида алам ва қасос ўти шу қадар аланга олган эдики… Азбаройи ғазабланганидан тишлари ғижирлаб-ғижирлаб қўярди.

— Ая, дадам сизга хиёнат қилди, — дея пичирлади Толиб узоқ муддат сукутдан сўнг, — Дадам… Ўлганингизга бир йил бўлмай уйланиб олди анави Ҳосилага, эшитяпсизми?.. Ана, бутун Олтинқўрғон гапиряпти… Мен… Яккаланиб қолдим, аяжон!.. — Толиб ҳасратини тугатолмади. Рўпарасига келиб ўтирган Ғулом гўрковни кўрди-ю, негадир хижолат тортиб ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди.

— Сен… Ўтир… Ўтиравер, — деди Ғулом гўрков унинг елкасига қўлини қўйиб, — Мен ҳамма гапларингни эшитдим, болам… Аммо… Сен ноҳақсан… Ҳа, ноҳақсан…

— Нимага ноҳақ бўларканман? — зарда билан ўрнидан туриб кетди Толиб, — Нимага ноҳақ бўларканман?.. У аямнинг гўри совимай туриб уйимизга кириб олса-ю, мен индамай қараб тураверишим керакми?.. — Ғулом гўрков кутилмаганда унинг ёқасидан олди.

— Менга қара, тирранча… Сен кичкина бўлганинг йўқ энди… Ўн саккизга кирдинг… Дадангга ачинаркансан, нега шу вақтгача иссиқ-совуғидан хабар олмадинг?.. Қачон қараса, кунингни қаёқдаги қаланғи-қасанғиларминан кўчада қарта ўйнаб ўтказдинг… Дадам элликдан ошиб қолди, бунинг устига ёлғиз, демадинг… Энди ачиниб қолдингми?.. Ачинмай қўяқол… Дадангни биз — маҳалла уйлантириб қўйдик… Мусулмончиликда эркак кишига йўл бор, билдингми?.. — Толибни бу гаплар ҳам қайтара олмади. У ёқасидан гўрковнинг қўлларини силтаб ташлади-да, ташқарига қараб йўл оларкан, овозининг борича бақирди:

— Мана кўрасан ҳамманг!.. Мен ўшанинг барибир адабини бераман… Дадамни бериб бўпман!.. Уйимизда яшатиб бўпман!..

ҒОЛИБ КАРВОН

Ғолиб карвон бир умр далада трактор ҳайдаб ўтди. Пахта пайтида иккита-учта уловни тиркаб заводга қатнади, баҳор келди дегунча, ер ҳайдади. Кечани кеча, кундузни кундуз демади. Лекин… Айтарли ҳеч нарса орттиролмади. Орттиргани биргина лақаби бўлди, холос. Энди орзу-ҳавас кўраман деганда хотини Соҳиба опа ўлиб берди… Кексалик мўралаган онларда яна ёлғиз қолди… Яхшиямки, бахтига маҳалла-кўй бор… Ҳосилани топишди… Аммо… Манави қайсар ўғилни нима қилади?.. Қандай қилса, у муросага келади?.. Икки ўт орасида қолди-ку, ахир!..

Ғолиб карвон Ҳосила опа дамлаб келган чойни шопира-шопира пиёлага қуяркан, унга ер остидан қараб қўйди. «Бу бечорагаям қийин, — ўйлади у дўпписини қўлига олиб, — Нима қилишини билмайди… Толибни болам-болам қилганиминан у қайсар билмаяпти-да!..» — У ўйлаган ўйини охирига етказмасдан Ҳосила опа жимликни бузди.

— Дадаси, мана, шом бўлдиямки, Толибжонимиздан дарак йўқ… Туз тотмай шу вақтгача қаерда юрганийкин-а?.. — Ғолиб карвон хотинига маъноли қараб қўйди-да, норози оҳангда гап бошлади:

— Вей, хотин, намунча ичинг куявермаса-а?.. Сен боламлайверганингминан билмаяпти-ку у аҳмоқ!.. Бас-да, энди!.. Қўявер, юрса-юргандир…

— Вой, дадаси… Бу нима деганингиз-а?.. — унинг сўзини бўлди Ҳосила опа, — Нима бўлгандаям ўша ўғлингизни болам деганман, ахир!.. — Ҳосила опанинг гапи оғзида қолди. Кўчадан шиддат билан ҳовлига кириб келган Толиб елкасидаги костюмни михга илиб қўйди-да, эр-хотин ўтирган сўрига яқинлашди.

— Толибжон, чой ичасизми, ўғлим?.. Келинг… Келақолинг… Мана бу ерга ўтиринг… — Мулозамат қила кетди Ҳосила опа. Толиб лабларини қаттиқ тишлаб унга жаҳл аралаш бирпас тикилиб турди-да, кутилмаганда чой узатаётган қўлини туртиб юборди. Шундоғам бир чеккаси қачонлардир учиб кетган пиёла ерга тушиб чил-чил бўлди.

— Мени иккинчи марта ўғлим деб атаманг, билдингизми?.. — мушти билан сўрининг четига уриб қичқирди Толиб, — Мен сизга ўғил эмасман… Ўғил бўлмайманам… Агар яна шу гапни эшитсам… Тилингни суғурволаман!.. — Ўғлидан бунақанги ҳақоратларни кутмаган Ғолиб карвон беихтиёр ўрнидан туриб кетди.

— Ҳой, ҳароми, — дея бақирди у Толибнинг қулоғини чангаллаб, — Сен ўзи қайси оғилхонада ўсгансан-а?.. Кимнинг тарбиясини олгансан?.. Бир бегуноҳ одам сен галварсни болам-болам қилса-ю… Ҳозир… Нақ бўғизлаб қўя қолайми?!

— Қўйворинг!.. Қўйворинг деяпман, сизга!.. — йиғи аралаш дод сола бошлади Толиб дадасининг қўлини маҳкам ғижимлаб, — Аямни ўлдириб тинчиганингиз етмай, энди менга ёпишяпсизми?.. — Ғолиб карвон бу гапни эшитиб, бўлганича бўлди. Пешонасини совуқ тер босиб, юзининг қони қочди. У Толибни жаҳд билан етаклаб дарвозахонага олиб борди-да, тарсакилаб юборди.

— Йўқол!.. — деди у хириллаб энди ўрнидан туриб кийимларининг чангини қоқа бошлаган Толибга қўлини бигиз қилиб, — Йўқол!.. Агар мен аянгни ўлдирган бўлсам, сенам ўшанинг ёнига йўқол!.. Мени тинч қўй… Суф, сендай нобакор ўғилга, билдингми, йўқол кўзимдан!.. — Толиб чамаси ўз отасидан бундай кескин муомалани кутмаган эди. Шунинг учунми, нима қилишини билмай бирпас довдираб тургач, сўри томон аста-секин кетиб бораётган Ғолиб карвоннинг орқасидан алам билан бақирди:

— Мана, кўрасиз, мен хотинчангизни барибир ўлдириб кетаман… Яшатиб бўпман, бу ҳовлида…

ЗЎРЛОВ

Ҳосила опа бўлиб ўтган гап-сўзлардан сўнг анчагина чўкиб қолди. Эрининг юпатишлари ҳам қулоғига кирмади. Адоқсиз надоматлар чекиб шартта кетиб қолмоқчи ҳам бўлди… Бироқ… Қаерга боради?.. Яна ўша пиёниста укасининг уйигами?.. Келин қурғур тузук-қуруқ бўлсаям майлийди… Ҳар гапнинг бирида бепуштлигини юзига солаверса… «Худойим-ей, мен шу бола болалик қилармикин дегандим-а?.. — қоронғи хонага бекиниб олганча йиғларди Ҳосила опа, — Ахир… Кўринишидан туппа-тузук йигитга ўхшайди-ку!.. Наҳотки, меҳрини уйғотолмасам-а?..» — Ҳосила опа ташқарида номаълум оёқ товушларини эшитиб бирдан ҳушёр тортди. «Ким бўлдийкин бемаҳалда келган?.. — қўрқа-писа деразадан мўраларкан, ўзича пичирлаб қўйди у, — Дадаси… Эндигина жўнаб кетган бўлса молбозорга… Тавба!..»

Шу пайт номаълум шарпа аста-секинлик билан Ҳосила опа ўтирган уй тарафга юриб келди-да, ичкари эшикни тақиллата бошлади. Ҳосила опанинг ичига қалтироқ тушиб, оёқ учида эшикка яқинлашди.

— Кимсиз?.. Ким у, қоронғида келган?..

— Эшикни очинг!.. Бу менман… — Ҳосила опа Толибнинг овозини таниб ҳам қўрқув, ҳам умид билан эшикни очди. Толиб ўзини тез ичкарига олиб, қайтадан эшикни тамбалади. Сўнгра атрофни кўздан кечириб чиқди. Уйда Ҳосила опадан бўлак ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, унинг қаршисига келиб аста сўз бошлади:

— Дадам қани?..

— Дадангиз… Молбозорга кетганди… Тинчликми, Толибжон?.. Ё чой-пой қўйиб берайми?.. — Толиб жавоб бериш ўрнига аёлнинг елкасидан тутиб ўзига тортди. Ҳосила опа хунук бир ҳодисани олдиндан сезгандек, ўзини четга олмоқчи бўлди. Лекин кучи етмади.

— Вой, тавба қилдим, худо!.. Нима қиляпсиз, Толибжон?.. Онангиз қатори…

— Сиз менга она бўлолмайсиз… — деди заҳархандалик билан Толиб ҳануз Ҳосила опани қўйиб юбормай, — Сиз… Агар билмоқчи бўлсангиз… Менам энди кичкина бола эмасман… Мен ҳозир… Сендан аямнинг қасдини оламан… Овоз чиқарсанг… — Толиб ён чўнтагидан пичоқ чиқариб Ҳосила опанинг томоғига тиради, — Сўйвораман… Билдингми?..

— Толибжон… Жон болам… Бу ишни қилманг… Ҳозир… Кайфингиз боракан… Ахир, дадангиз эшитса… — Ҳосила опа сўзини охирига етказиб улгурмай, Толиб уни кароватга судраб олиб борди-да, тортқилай-тортқилай кийимларини ечиб ташлади ва таппа босиб дуч келган жойидан ўпа бошлади…

НОМУСГА ҚОЛГАН ХОТИН

Толибнинг беҳаёларча тутган ишидан сўнг Ҳосила опа гўёки икки ўт орасида қолди. Шартта чиқиб қўни-қўшниларга арз қилмоқчи бўлди. Аммо… Унга ким ишонади?.. Дод солиб қичқира олмади-ку!.. Томоғига пичоқ қадаганини, қаршилик қилганида уриб ҳаммаёғини моматалоқ қилганини ким кўрибди?.. Ким унинг йиғисини эшитибди?

Йиғлайвериб қовоқлари шишиб кетган Ҳосила опа калтак зарбидан лўқиллаб оғриётган билаклари, оёқларини ушлаб-ушлаб қайтадан кароватга чўзилди. Кейин… Негадир ана шу кароватдан ҳам нафратланиб кетди… Базўр ўрнидан туриб кўрпа-тўшакларни бир четга олиб қўйди-ю, кароватни қисмларга ажратиб ҳовлига таший бошлади. Эндигина темир-терсакдан қутулиб томорқага юрмоқчи бўлган ҳам эдики, дарвоза очилиб, қўшниси Жўра кампир кўринди:

— Вой, қўшни, келинг… — деганча кўз ёшларини артиб қўшнисига яқинлашган Ҳосила опанинг кўришиш учун узатилган қўллари ҳавода муаллақ қолди. Жўра кампир лаблари бурилиб ҳовлини обдон кўздан кечириб олгач, киноя билан сўз бошлади:

— Бу дейман… Сипогина кўринганингизминан жа бало экансиз-ку, а, келин?..

— Тушунмадим, холажон?.. Нимага унақа деяпсиз?..

— Ие… Нимасини тушунмайсиз?.. Уйланмаган болани тўшакка тортишга уялмадингизми, кап-катта хотин?.. Тушунмадим эмиш…

Ҳосила опанинг ҳуши бошидан учди. Ўпкаси тўлиб ич-ичидан отилиб келаётган фарёдни аранг тўхтатиб олди-да, Жўра кампирни сўроққа тута кетди:

— Хола… Жон хола… Наҳотки, шунақанги хотинга ўхшасам?.. Элликка яқинлашганимда… Айтинг… Қайси жувонмарг тарқатди бу гапларни?..

Жўра кампир индамади. Фақат… Бошидаги пахта гулли рўмолини сал тўғрилаган бўлди-ю, Ҳосила опанинг кўзларига тик боқди.

— Хафа бўлманг-у… Мендан бошқа одам бўлса, шартта эрингизга айтиб берарди… Тўғриси, анави Толиб неварамга шунақа дебди… Мени зўрлайверганидан безиб уйда ётмаяпман, дебди…

Ҳосила опага ана шу гапнинг ўзи етарли бўлди. У ўйлаб ўтирмай қўлига илинган нарсасини йиғиштириб олди-да, Жўра кампирнинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай, кўчага чиқиб кетди.

МАСЛАҲАТЛИ ТЎЙ ТАРҚАМАС

Ҳосила опа Олтинқўрғонда турмас бўлди. Юзи шувут, қалби вайрон бўлди. Катта кўчада ўтган-кетганга тескари қараб илдам-илдам кетиб бораверди. Юрагининг туб-тубида Толибни лаънатлади. Шу хонадонга бека бўлиб келганига минг-минг пушаймонлар еди… Фақат… Укамникига етиб олсам бўлди, деб ўйлади. Ўпкаси шишганига ҳам эътибор қилмай юришда давом этди… Лекин… Пешона экан… Ҳосила опа Қорақумга етганда қаршисига юк машинаси келиб тўхтади-ю, кабинадан Ғолиб карвон тушиб, унинг йўлини тўсди.

— Нима гап, тинчликми?.. Қаерга кетяпсан?.. — бир хотинига, бир унинг қўлидаги тугунга ҳайрон бўлиб боқаркан сўради Ғолиб карвон.

Ҳосила опа беихтиёр йиғлаб юборди.

— Ие… Нимага йиғлайсан?.. Гапирсанг-чи, мундоқ!..

— Дадаси… Мен… Яхши-ёмон гапирган бўлсам… Рози бўлинг… Мен кетяпман…

— Нимага рози бўлади?.. Нимага кетасан?..

— Ўғлингиз… Ўғлингиз қўймаяпти… Майли… Яшамасак яшамай қўя қолайлик, дадаси… — Ғолиб карвоннинг беихтиёр муштлари тугилиб, кўзлари ғазабга тўлди. У ҳеч нарса демай, Ҳосила опанинг қўлтиғидан олди-да, кабинага судради.

— Юр… Мен адабини бериб қўяман уни… Сен юр… Юрақол…

Ҳовлига етиб келишгач, Ғолиб карвон ўзи сотиб олган қўйларни оғилхонага ҳайдай бошлади. Ҳосила опа эса, итоаткорона ичкари уйга кириб бораркан, миясини биргина фикр кемирарди: «Ишқилиб, дадаси билиб қолмасин-да!..»

ОҚПАДАР

Ғолиб карвон ҳовлининг бир бурчагида сочилиб ётган кароват бўлакларини кўриб ҳайрон бўлди ва хотинининг ортидан ичкари уйга кирди. Полда ётган кўрпа-тўшак, кийимларга кўзи тушди-ю, жон-пони чиқиб кетди.

— Хотин, тўғрисини айтсанг-чи, нималар бўляпти ўзи?.. — деди у нафас олишга қийналган одамдек ҳарсиллаб, — Кароватни опчиқиб ташлабсан?..

— Йўқ… Айтарли ҳеч нарсаям бўлгани йўқ… Кароватни денг… Битга ўхшаган қанақадир ёмон нарса босиб қопти… Кечасиминан уйқу бермади… — Ҳосила опа ёлғон гапираётгани учун ҳам эрининг кўзларига сира тик қараёлмас, ўзини гўёки кийим тахлаётгандек кўрсатиб тескари қараган кўйи ивирсиланарди, холос…

— Хўп, майли… Хафа бўлма… Битта чой қўйгин… Нонуштаям қилганим йўқ мен… — Ғолиб карвон қўлини чайиш илинжида човгум кўтариб ҳовлига чиққан эди ҳамки, томорқа тарафдан Толиб кириб келди. Ўғлини кўриб Ғолиб карвоннинг яна жини қўзиди. Қўл чайишни ҳам унутиб, човгумни ерга қўйди-да, ҳовлининг ўртасида таққа тўхтаб қолган Толибга яқин борди.

— Ҳа, дайди?.. Яна нима ҳунар кўрсатиб юрибсан?.. Кечаги калтак камми дейман-а?..

Толиб ер остидан дадасига бир қараб олди-да, уй тарафга ишора қилди.

— Хотинчангиз айтмадими нима бўлганини?..

— Йўқ… Сен айтақол… Қани, айт!.. Айтмайсанми?..

— Айтсам айтавераман, нима қипти?.. Бўлмаса, эшитиб қўйинг!.. Энди мен уйингиздан бош олиб кетдим, билдингизми?..

— Сабаб?.. Яна Ҳосилами?..

Толиб айтсамми-айтмасамми дегандек бироз иккиланиб тургач, яна таваккал сўз бошлади:

— Ҳа, ўша… Хотинчангиз кечаси мени тўшакка судраб ҳол-жонимга қўймаяпти… Мени зўрлаяпти ўзиминан ётишга…

Ғолиб карвон кутилмаган бу хабарни эшитди-ю, эсанкираб қолди.

— Нима-а?.. Ёлғон гапиряпсан, ҳароми!.. — дея ҳайқирди у ўғлининг ёқасидан бўғиб, — Ишонмайман!.. Ҳосила унақа аёл эмас… Унақа бузуқмас Ҳосила… Ҳосила!.. Буёққа чиқ!.. Бўл дедим, тез!.. — Ҳосила опа қўрқув аралаш ҳовлига чиқиб секин-секин эрига яқин келди.

— Айт, Ҳосила… Шу гаплар ростми?.. Сен ўғлимни зўрлаганинг ростми?..

Ҳосила опа шошиб Толибга қаради. Унинг оқариб кетган юзларига, дадасининг қўлида худди тузоққа илинган қуёндек жовдираб туришларига боқиб туриб бироз раҳми келгандай ҳам бўлди… Аммо… Тунги оғриқлар, тунги хўрланиш-у, камситилишлар ҳали-ҳануз кетганича йўқ… Қолаверса, эри, маҳалла-кўйнинг олдида шарманда қилган ҳам мана шу бетайин-ку!.. «Йўқ!.. Мен уни кечиролмайман, — хаёлидан кечирди Ҳосила кўз ёшларини тўхтатолмай, — Бундайлар яхшиликни билмайди… Айтаман… Барибир айтаман!..»

— Мен эмас, у мени зўрлади, — деб юборди ниҳоят Ҳосила опа ўзини қўлга олиб, — Сизнинг йўқлигингиздан фойдаланиб… Томоғимга пичоқ тиради…

Ғолиб карвоннинг фиғони ошиб ўғлининг ёқасини қаттиқроқ чангаллади.

— Яна нима қилди-и?!

— Нима қилса қилди, дадаси!.. Қолганини айтолмайман!..

Йўқ… Ғолиб карвон Толибни урмади. Зарб билан уни устунга қарата итариб юборди-да, сўрининг тагида ётган болтани олиб ўғлининг тепасига келди.

— Бор!.. Кет!.. Мен сени… Оқ қилдим… Худо шоҳид… Сендай болам йўқ!.. Оқпадарсан… Йўқол!..

Қўрқиб кетган Ҳосила опа жонҳолатда эрининг қўлидаги болтага ёпишди. Толиб эса бир отасига, бир Ҳосила опага совуқ қараб олди-да, ҳеч нарса бўлмагандек, қандайдир қўшиқни хиргойи қилганча, ҳовлини тарк этди.

ТЎҚНАШУВ

Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг карвоннинг феъли ўзгарди. Ичкари уйга кириб бир чеккада биқиниб олганча жимгина ўтирган Ҳосила опанинг ёнига яқинлашди-да, беихтиёр уни саволга тутди:

— Ҳой, Ҳосила, энди нима қиламиз-а?.. Никоҳ қуриб кетгур ҳаром бўлди-ку!.. Ё сен учун барибирми?.. — Шундоғам қўрқувдан дир-дир титраб ўтирган Ҳосила опа нима дейишини билмай, эрига бўзрайиб қаради ва кутилмаганда сўз бошлади:

— Дадаси… Нима бўлса, бўлиб ўтди… энди… Қўни-қўшниларни чақиринг… Биз ўшаларнинг гувоҳлигида ажрашайлик… Барибир… Энди рўзғоримиз рўзғор бўлмайди… Менам… пешонамдагини кўрарман…

Хотинининг бу таклифини эшитиб Ғолиб карвоннинг эсхонаси чиқиб кетди.

— Нима деяпсан ўзинг?.. — ўшқириб берди у хотинига дўпписини қўлига олиб у ёқдан-бу ёққа асабий айлантираркан. — Ажрашамиз дейсан-а!.. Бу… осон эканми сенга?.. Фақат… Толибминан бўлганингни билганимдан сўнг…

Ҳосила опа ҳаммасини тушунарди. Эркак зоти ўз аёлининг кимнингдир қўйнига кирганини билдими… Тамом… Шунинг учун… ортиқ бу хонадонда яшай олмаслигига кўзи етиб, гапни қисқа қилди:

— Дадаси… Қўйинг… Гапни чўзиб ўтирмайлик… Барибир… Орамизга совуқчилик тушди… Яхшиси… Жавобимни беринг… Сизга ҳали… Мендан ҳам яхши аёллар учрайди… Мен ҳеч қачон сизни қийнашни истамайман… Майли… Ўғлингиз айтганча бўла қолсин…

Ғолиб карвон қўрқиб кетди. «Наҳотки?.. Наҳотки, бир палидни деб шундай хотинни оёқ ости қилсам?.. — кўнглидан ўтказди у ҳануз Ҳосила опанинг қўлини қўйиб юбормай. — Агар у ҳақ бўлмаганда, қўни-қўшнилар аллақачон гуллаб қўйишарди-ку!.. Нега ҳаммаси жим?.. Ҳамма айб Толибда!.. Ўша ҳароми ўғил айбдор ҳаммасига…»

У Ҳосила опани мажбуран сўрига ўтқазди-да, бир оғиз сўз билан масалани ҳал қилди-қўйди:

— Йўқ,… хотин… сен ҳеч қаерга кетмайсан…

ПАЙМОНА ТЎЛГАН КУН

Толиб отаси оқ қилганидан кейин ҳам ўзини тиёлмади. Қандай қилиб бўлмасин, Ҳосила опадан қасд олиш йўлларини излади. У бир неча кун кўчаларда, зовур ёқаларида ётиб юриб бўлса-да, бу аёлни қандай қилиб йўқ қилиш режасини тузаверди. Ниҳоят ўйининг охирига етгач, азон палласи ўз томорқасининг бир чеккасига келиб Ҳосила опани кута бошлади… Ҳа-а… У аниқ билади… Ҳосила опа ҳар куни албатта эрта тонгда ташқарига чиқади… Ана шу паллада уни қўлга олиш лозим… «Мен уни, барибир ўлдираман, — кўнглидан ўтказди у қўлидаги ингичка ипак арқонни у ёқдан-бу ёққа айлантириб ўйнаркан. — Куни битди унинг…»

Орадан бир неча дақиқа вақт ўтиб, кутилганидек, Ҳосила опа томорқа тарафга чиқди. Чиқди-ю… Товуқ катагига яқинлашиб, қўлидаги дон солинган халтачани ерга қўйди ва ўзи ҳам секингина ерга энгашди… Кўзи қонга тўлган Толибнинг арқон тутган қўллари титради… Атрофга эҳтиёткорлик билан аланглаб олди-да, оёқ учида юриб келиб, Ҳосила опанинг орқа томонидан унга яқинлашди. Тепасида кимдир турганини пайқаган Ҳосила опа шошиб ўрнидан турди-ю… Орқасига ўгирилди…

— Сиз?..

— Ҳа… Мен… — дея шивирлади Толиб ҳануз кўзлари аланг-жаланг бўлиб. — Сени кунинг битди… Аямни қасдини оламан сендан…

Ҳосила опа унинг қўлидаги арқонга кўзи тушди-ю, қўрқа-писа орқага тисарила бошлади.

— Толибжон… Ўзингизни босинг… Кетинг… Ҳозир дод соламан… Дадангизни чақираман… Шунча қилган аҳмоқликларингиз камми?.. Кетинг деяпман!..

Толиб ортиқ гап сотиб ўтиришни истамади. Эпчиллик билан Ҳосила опанинг бўйнига арқон солиб, кучининг борича бўға бошлади… Шу тобда беихтиёр уйғониб кетиб, ҳовлига чиққан Ғолиб карвон кимнингдир беўхшов хириллаётганини эшитиб ҳайрон бўлди-ю, югуриб томорқа томонга ўтди… Афсуски… Улгуролмади… Ҳосила опа аллақачон жон берган эди…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 60 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Shohruh rafiqasi Zlataning sof o`zbek oilasiga qanday ko`nikib ketgani haqida gapirdi
>>> Дмитрий ДЮЖЕВ: "ЯНА ВА ЯНА ОРТГА – ТОШКЕНТГА ҚАЙТГИМ КЕЛАВЕРАДИ"
>>> АЛИШЕР УЗОҚОВ 10 ЙИЛ ҲУЖЖАТСИЗ МАШИНА БОШҚАРГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ
>>> Yigitali Mamajonov bosh rolni ijro etgan “Kokteyl” filmi nima haqida?
>>> ​Ситора Алимжонова: “Алишер Узоқов—мен учун йўқ инсон”
>>> Ғуломжон Ёқубов ёшларга тақлиди, актёрликка ҳавас ва аёлларни севиши ҳақида
>>> Оливер Стоун Путин ролига муносиб актёрлар номини маълум қилди
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> Tohir Sodiqov Biznes-Lady izlamoqda
>>> Даврон Кабулов Тошкентнинг янги ҳокими қандай одамлиги ҳақида гапирди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari