Шоу-бизнес янгиликлари каналида «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг премьерасидан видеолавҳа эълон қилинди.
14 февраль куни узоқ кутилган йирик лойиҳа — «Мендирман Жалолиддин» сериалининг премьераси бўлиб ўтди. Сериал Туркия билан ҳамкорликда яратилган ва асосий ролларни ўзбек актрисаси Юлдуз Раджабова ва турк актёри Эмре Кивилжимлар ижро этишган.
Премьерадан олинган видеоёзувда Юлдуз Раджабова ва турк актёри Эмре Кивилжимлар ўртасида жуда илиқ муносабатлар борлиги кўрсатилган.
30 ёшли Эмре журналистларнинг бир нечта саволларига жавоб берди. Юлдуз жуда яхши туркча гапиради. Шунинг учун Эмрега берилган саволларни таржима қилиб турди. Сериалнинг давоми ҳақидаги саволлардан ташқари, журналистлар актёрнинг шахсий ҳаёти билан қизиқишди. Хусусан, актёрга қачон уйланишини сўрашганда Эмре буни аниқ билмаслигини тан олди.
Буни аниқ режа қилмаганман. Буни фақат Аллоҳ билади, – деди у журналистларга эмре.
«Мендирман Жалолиддин» сериалининг тақдимот маросимида бош роллар ижрочилари Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова ўртасида ўзаро илиқ, дўстона ва самимий муносабатлар борлиги кўзга ташланди. Ким билсин, балки янги юлдузли жуфтлик юзага келгандир.