Суббота, 23.06.2018, 01:50
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [505]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [424]
Hikoyalar to'plami [320]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [780]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [26]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [194]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [26]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 14
Гостей: 14
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Июль » 20 » НАРГИЗА САЛМОНОВА & СЕВАРА СОЛИЕВА: «Татуаж ёки «растушовка» актрисалар учун фалокат!»
07:24
НАРГИЗА САЛМОНОВА & СЕВАРА СОЛИЕВА: «Татуаж ёки «растушовка» актрисалар учун фалокат!»
Галдаги «дуэт»чиларимизни яхши танийсиз. Кўзга кўринган ёш актрисалар Наргиза САЛМОНОВА ва Севара СОЛИЕВА! Иккисининг характери, дунёқараши ва ижод борасидаги фикрлари турлича. Аммо дўстликлари чин! Қалтис саволлар билан нишонга олинганликларига қарамай, синовдан яхши ўтишди. Ҳа-я, бу икки ижодкорда бошқа ҳамкасбларида камайиб бораётган фазилат ҳам бор. Нима экан дейсизми? Суҳбатни ўқинг, билиб оласиз.

Адашмасам иккингиз курсдошсиз, тўғрими?

Наргиза Салмонова: – Асли, драма ва кино факультетига ўқишга киргандим. Биринчи босқичдан сўнг Севаранинг факультетига ўтганман. Институт ҳовлисида Севарани учратиб қолиб, унга «Иккинчи босқичда сизлар билан бирга ўқийман», дедганимда, у болаларча завқ билан «Зўр-ку!» деб хурсанд бўлгани ҳеч эсимдан чиқмайди. Унинг самимийлигини кўриб, кўнглим жойига тушган. Чунки ўзгаришлардан салгина хавотирда эдим-да.

Севара Солиева: – Гуруҳимизга келган биринчи кунингизни эслайсизми? Жиддий қиёфада кириб келиб, бир чеккага ўтиргансиз. Биз эса ҳайронмиз, нега бу ўзини бундай тутаяпти деб. Кейин билсак, драма ва кино факультетидаги қатъий тартиб-интизом бу ерда ҳам мавжуд бўлса керак, деб ўйлаган экан.

Наргиза: – Драма ва кино факультетида харбийча интизом эди. Ўқитувчимиз келгунига қадар барчамиз жой-жойимизга ўтириб, ортиқча гап-сўз ёки бирор хатти-ҳаракатга чалғимасдик.

Севара: – Эҳтимол, бизники эстрада ва актёрлик факультети бўлганигами ёки ўқитувчимиз ижодкорга эркинлик бериш керак, деб ёндашгани учунми, ўзимизни бамайлихотир тутардик.

Наргиза: – Маъмур, Севаранинг турмуш ўртоғи, нуқул менга ҳазил қиларди «Собиқ драма», деб. Жуда ажойиб дамлар бўлган.

Севара: – Сизнинг факультетингиздаги йигитлар ҳам ўта жиддий эди-да, бизникилар бўлса шўх, ҳазилкашлиги билан ажралиб турарди. Аввалига тортинчоқлик қилган бўлса ҳам, Наргизани ўзимизга мослаштириб олганмиз (кулгу кўтарилди).

Демак, дўстлигингиз шундан сўнг бошланган?..

Наргиза: – Ўқишга қабул қилинганимиз маълум бўлгач, бошқа талабалар қатори Мустақилликнинг 17 йиллигига бағишланган байрамда қатнашганмиз. Севара билан ўшанда танишгандик. «Жуда ажойиб қиз экан, афсус факультетларимиз бошқа-бошқа экан», дегандим. Орадан бир йил ўтиб, курсдош бўлдик.

Севара: – Наргиза пародияни боплайди. Талабалик пайтларимиз ўқитувчиларимизга тақлид қилиб, роса ҳангома қилардик.

Наргиза: – Институтни тамомлаганимизга уч йил бўлди. Талабалик йилларини ҳам қўшганда, олти йилдан бери дугонамиз. Шу пайтгача бирор марта аразлашиб ёки келишмай қолганимизни эслолмайман.

Бир-бирингизга «сиз» дея муомала қилишингизни кузатиб, ҳайрон бўлаяпман. Одатда, дугоналар «сен» дейишарди?..

Наргиза: – Бошидан бир-биримизга «сиз» дея муомала қилганимизгами, энди «сен» дейиш ўзимизга ҳам ғалати эшитилади. Бир сафар, балки, «сен», дея сўзлашиб кўрармиз, дегандик. Аммо иккимизга ҳам эриш туюлди.

Севара: – «Сен» деб гапириш ноқулай-да, балки ўрганиб қолганимизга шундайми?

«Эркин ижод қилишимизга қўйиб беришганди», дейишингизга қараганда, дарслардан ҳам қочиб турган бўлсангиз керак-а?

Наргиза: – Ҳалиги... (кулги кўтарилди)

Севара: – Майли, тан ола қолайлик, дарсдан қочган пайтларимиз ҳам бўлган. Лекин шунга яраша барча вазифаларни бажарардик.

Наргиза: – Севара шартнома асосида ўқирди, мен бюджетда. Унга қараганда менинг вазиятим қалтисроқ эди. Чунки ўттиз соат дарс қолдирсам, талабалар сафидан чиқарилардим. Бир куни ўттиз соат дарс қолдирганим маълум бўлиб, ўқишдан ҳайдалишим айтилди. Ўшанда аудиторияда ўтиргандик. Севара ҳамманинг олдида «Ўқишдан ҳайдаманглар» деб чунонам илтимос қилган, рости, ич-ичимдан титраб кетганман.

Севара: — Ўшанда сиз билан Бахтиёр исмли курсдошимизни талабалар сафидан чиқаришмоқчи бўлишганди-а? Наргиза съёмкалар билан банд бўлиб қолиб, дарсга келолмаганди, «Ректорга ўзимиз тушунтирамиз», деб барча курсдошлар тўғри ректорнинг хонасига бостириб борганмиз. Ялиниб-ёлвориб, охири курсдошларимизни олиб қолгандик.

Наргиза: – Севара бошчилигида уюштирилган курсдошларимизнинг кичик «қўзғалони» туфайли ўқишдан четлатишмаган. Тушунтириш хати ёзиб, ортиқ дарс қолдирмасликка ваъда бергандик.

Севара: – Съёмкага чиқмасак ҳам бўлмасди-да ўшанда. Қолаверса, талабалар учун суратга олиш майдони чинакам тажриба мактаби эди.

Ўқиш-чи? Съёмка майдони амалиёт учун муҳим бўлса-да, назарий жиҳатдан ҳам билим бўлиш керак-ку?

Севара: – Суратга олиш ишларини эрта бошлаб юборганимизга қарамай, имтиҳонга яқин гуруҳ раҳбаримиз барчамизни йиғарди-да, қатъий жадвални белгилаб қўярди. Шунга мувофиқ спектаклга астойдил тайёрланардик.

Наргиза: – Бирор-бир фильмга чақиришса, аввал деканатдан рухсат олардик. Қолдирилган дарс соатларини ўзлаштиришга ваъда бериб, кейин съёмкага кетардик. Агар гуруҳ рахбаримиз бизни қўллаб-қувватламаганида, тушунмаганида иккимиз ҳам аллақачон ўқишдан ҳайдалган бўлардик.

Ҳойнахой иккингизнинг ҳам ошиқларингиз сероб бўлгандир-а? Кимга кўпроқ севги изҳор қилишарди?

Севара: – Наргизани ҳамма яхши кўрарди (кулгу кўтарилди).

Наргиза: – Сизнинг ҳам сирли ошиқларингиз бор эди-ку.

Севара: – Турмуш ўртоғим билан иккинчи босқичда бир-биримизга кўнгил қўйганмиз. Муносабатларимизни ҳамма билгани учун бошқа йигитларга имкон ҳам қолмаганди. Наргизани эса...

Наргиза: – Уялтирманг, Севар...

Севара: – Рост-да, бизни босқичга ўтганингизнинг илк кунлариданоқ йигитлар суриштирувни бошлаб юборишган.

Хўш, Наргиза-чи бирортасига рўйхушлик берганми?

Севара: – Йўқ, дугонам уларга чалғимасди. Ўзингиз айтинг, Наргиз.

Наргиза: – Бирортасини танланг, дейишарди, аммо бор диққат-эътиборим ўқиш, карьера қилишга қаратилгани боис эътибор бермасдим. Ҳозир ҳам гапиришади, «Сиз тенгиларнинг иккитадан фарзанди бор», деб. Мен эса ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати борлигига ишонаман.

Севара: – Турмуш қуриш жиддий масала. Бу борада иккиланишнинг бўлиши ҳам табиий ҳол. Ўзимда ҳам шундай бўлган.

Севара, дугонангизнинг биринчи ролини эслоласизми?

Севара: – «Дунё» фильмида иштирок этган. Кейин «Тақдирлар», «Садоқат» картиналарида ўйнади.

Наргиза: – Эсингиздан чиқибди-а, «Учар қиз»да иккимиз бирга роль ижро қилгандик-ку, опа-сингил бўлиб. Бу менинг илк дебют ишим эди.

Севара: – Ҳа-а-а, ёдимга тушди. Пардоз устаси грим қилиб қўйганига қарамай, яшириниб бўяниб олганмиз. Чиройли кўринишни хоҳлагандик-да. Фарҳод Абдуллаев бизнинг отамизни ижро этган. Қизининг аразлаб келаверишини қўшнилар ажрашибдига чиқаришганидан аччиқланган ота «Уйингга кет», деб ўшқирадиган саҳна бор эди. Ўша кадрни суратга олаётганда роса кулганмиз.

Наргиза: – Асли, ўша саҳнада йиғлашим керак эди. Лекин, негадир, кулгим келиб, ўзимни тўхтата олмагандим. Съёмкадан чиқиб, дарсга келганимиз-чи. Институт ошхонасига худди Болливуд киноюлдузларига ўхшаб кириб келганмиз. «Нега биринчи дарсга келмадинглар» деб сўраганларга ўзимизча «Съёмкада эдик» деганларимиз ҳамон ёдимда (кулгу кўтарилди).

Наргизанинг шу кунгача ижро этган роллари орасида энг эсда қоларлиси қайси сизнингча?

Севара: – Шахсан менга «Тақдирлар»даги ижроси ёқади.

«О, Марям, Марям»даги қаҳрамони-чи? Айримлар шу фильмдан кейин Наргизани ёқтирмай қолишган?..

Севара: – Маромига етказиб ижро этгани учун ҳам роли ишонарли чиққан. Балки шунинг учун ҳам томошабинларда салбий фикр пайдо бўлгандир. Аммо бу актриса учун танқид эмас, балки эътирофдир.

Наргиза, дугонангизнинг хокисор келинлар ёки комедик образларга ўралашиб қолганига нима дейсиз?

Наргиза: – Фикрингизда қисман бўлса-да жон бор. Аммо бу фақат Севарага боғлиқ ҳолат эмас. Агар имконият берилса, у ҳар қандай ролни ижро этолади. Бироқ режиссёрлар актрисаларни шундай тақсимлаб қўйишганки, келин образини гавдалантирдими, кейинги фильмларда ҳам фақат шу кўринишда номоён бўлаверади.

«Ўзимни бошқа образларда ҳам синаб кўрмоқчиман», деб айтса бўлмайдими режиссёрларга?

Наргиза: – Сценарий берилганида «Танишиб чиқиб, фикрингизни айтинг», дейишади. Агар қаҳрамонингиз борасида бирор хулосангиз бўлса, билдиришингиз мумкин. Ўзимдан қиёс, бир фильмга таклиф қилишганида, менга берилган ролни эмас, балки асардаги бошқа қаҳрамонни ижро этишни сўраганман. Тўғри қабул қилишган.

Машҳурлик иккингизнинг карьерангизда нақадар аҳамиятли?

Севара: – Яхшигина аҳамиятли-да!

Наргиза: – Бу масалада мени фикрим бўлакроқ. Машҳур бўлиш осон, аммо севимли бўлиш қийин. Бугунги имкониятлардан келиб чиқиб, айниқса, интернетни айтсак, бир кунда ҳам танила оласан. Мен учун ижро қилинаётган ролларнинг сифати ва томошабинлар учун севимли бўлиш муҳим.

Севара: – Қайсидир маънода хақдирсиз, аммо ҳозирга келиб, танилиш қийинроқ бўлиб қолди. Тасаввур қилинг, агар ўзимиз истагандек ролни кутиб, таклифларни рад этаверсак, бизни унутиб қўйишлари ҳам ҳеч гап эмас. Биз Дилноза Кубаева даражасига етганимиз йўқ ҳали. У ролларни чертиб-чертиб танласа ҳам, ҳамиша соғиниб қарши олинади.

Баъзилар Наргизани жуда кибрли деб ўйлашади, «ўзича юлдуз» деганларни ҳам эшитгандим. Дугонангизнинг асл қиёфасини фош этасизми, Севара?

Севара: – Кўринишидан жиддий туюлса-да, аслида мулойим ва самимий инсон. Агар у ўзини шундай тутмаса, атрофидагилар турлича муомала қилишлари мумкин.

Наргиза: – Майлими, ўзим ҳақимда гапирсам? (кулади). Эҳтимол кимдадир «киборли қиз» деган таассурот қолдиргандирман. Лекин асли ундай эмасман. Нотаниш одамлар билан жиддий муомала қилишим мумкин, дугоналарим билан эса расмиятчиликни йиғиштириб суҳбатлашаман.

Севара: – Актирса учун омманинг эътиборида жиддий кўриниш ҳам тузук. Мисол учун, мен ҳам вазиятга қараб шунақа жиддийлашаман, кўриб танимайсиз.

Қизлар, агар шундай имконият берилса, қайси актёр ё актрисадан сабоқ олган бўлардингиз?

Севара: – Саида Раметовадан сабоқ олишни истардим. Берилган ролга осонлик билан кириша олади. Мен бу борада салгина қийналаман. «Мотор» дейилиши ҳамон бир неча сония ўзимни англолмай, сўнг ролга кириша бошлайман. Дилноза Кубаева, Раъно Шодиева, Гулчеҳра Эшонқуловалардан ҳам актёрлик маҳоратини ўрганган бўлардим. Яқинда Раъно Шодиева билан бир лойиҳада иштирок этдик. Раъно опа санъатдан ташқари имконияти чекланган болалар билан ҳам ишлайди. Суҳбатлашганимизда «Сценарийни ўқидингми, шунчаки танишма, балки асар борасида саволлар тузиб чиқ. Мен шундай қиламан, камида ўттизта саволни тахт қилиб, режиссёрга юзланаман», деди. Бу актрисанинг табиий гўзаллигига ҳам тан бердим.

Ҳамкорлик қилишни истаган режиссёрингиз ким?

Наргиза: – Талабалик йилларимизданоқ Ёлқин Тўйчиев билан ишлашни орзу қилардик. Буни қарангки, иккимизнинг ҳам дебют ишимиз айнан шу режиссёр билан ҳамкорликда амалга ошган.

Табиий гўзаллик ҳақида сўз очдингиз. Аҳамият берсам, иккингизнинг ҳам қошларингиз татуаж қилинмаган. Нечук айрим ҳамкасбларингиздан ортда қолдингиз?

Севара: – Айнан мени қийнаётган мавзудан сўз очдингиз.

Наргиза: – Эътибор берган бўлсангиз, қошини татуаж ёки «растушовка» қилдирган қизларнинг ташқи кўриниши бир-бирига ўхшаб кетади. Сабаб? Чунки аксарияти битта мутахассис хизматидан фойдаланади. Бу ҳолатнинг актрисаларда кузатилиши эса фалокат, назаримда. Чунки ҳар бир санъаткорнинг ўз «фишка»си бўлади. Масалан, кимдир табассуми, кимлардир кўз қараши, қошлари, ёноқлари билан ажралиб туради.

Севара: – Голливуд фильмларини кузатсангиз, дунёга машҳур актрисалар ҳам пардоз-андозсиз роль ижро этишади. Гапимдан хафа бўлишмасин-у, бизда эса чирой биринчи ўринга чиқиб қолган. Келишганмисиз, экран сизники! Шуларни кўриб, баъзан ўйланиб қоламан, балки биз ҳам «растушовка»лардан фойдаланишимиз керакмикан деб.

Наргиза: – Йўғей, қўйинг, бизга сунъий гўзаллик керакмас. Тўғри, косметология соҳасида ривожланиш бўлаётгани яхши, албатта. Аммо ҳамкасбларимизнинг юз жарроҳлик платискасига мурожаат қилишларини ёқламайман. Бир тасаввур қилинг-а, юз, ёноқ, қош-кўз торттирилганида сўнг мимика билан ишлаб бўладими? Қошини чимира олмайди, йиғласа, юзи қотиб тураверади, қарабсизки, ҳиссиётларнинг сохталиги фош бўлади.

Севара: – Қанчадан-қанча жаҳон юлдузларининг ижросини кузатдим. Эрталаб пардоз билан уйғонмайди баъзиларга ўхшаб.

Суриштирувга жуда қаттиқ киришибсиз-а Севара?

Севара: – «Нега қошингизни термайсиз» дегувчилар кўпайиб кетганидан қизиқдим-да, балки мен замондан орқада қолиб кетдимикан, деб.

Наргиза: – Чизилган қош-кўзни гримм қилиш қийин. Ваҳоланки, актриса оқ қоғоздек топ-тоза бўлиши керак. Балки, образдан келиб чиқиб, кўзларни кичрайтиришга тўғри келар. Аммо кўз чизилган, қошлар эктирилган бўлса, кутилган натижани чиқариб бўладими?

Театр саҳнасининг завқи бўлакча, тўғрими, Наргиза?

Наргиза: – Нимасини айтасиз. Ойлар мобайнида репетиция қилинади ва премьера куни бор маҳоратингиз билан ижронгизни кўрсатасиз. Бу ҳиссиётни сўз билан таърифлаш мушкул. Насиб қилса, мен ҳам «Ёш томошабинлар» театрида ишламоқчиман.

Севара: – Томошабинларнинг олқиши, эътирофини эшитганингизда эса ортда қолган барча машаққатлар унут бўлади.

Соғинибсиз-а, театрни?

Севара: – Қисқа фурсат ишлаганимга қарамай, бу даргоҳга меҳрим тушди. Соғиндим!

«Артист» ситкоми учун етти килограммга тўлишгандингиз. Аввалги вазнингизга қайтишингиз қийин бўлмадими, Наргиза?

Наргиза: – Аввало бу каби ролим бўлмаганди илгари, шунга ҳам семиришга рози бўлдим. Қаҳрамоним тўлалиги сабаб ўзини бошқалардан олиб қочарди. Ишонасизми, гарчи бу роль бўлса ҳам ўзимда шу ҳолатни ҳис қила олдим. Съёмка ишларим тугагач, тўғри овқатланишни бошладим, нон, ширинликлар, торт, пирожний, газланган ичимликлардан воз кечдим. Кўпроқ яшил олма едим. Спорт залига қатнай бошладим. Шу тариқа аста-секин аввалги вазнимга қайтдим. Баъзан дугоналар билан кўришиб қолсак, «Бир сафар ширинлик есанг, ҳеч нима қилмайди», дейишарди. Шунда «Арист»даги қаҳрамоним хаёлимда жонланарди-ю, уни қандай қилиб ранжитишганини эслаб, рад қилардим.

Қизлар, тасаввур қилинг, бирор таниқли шахс, масалан, Шекспирни учратиб қолганингизда, унга қандай савол берган бўлардингиз?

Севара: – Шекспир?! Менимча, анча вақтгача ўзимга келолмай турсам керак. Бу ёзувчининг асарларини кўп ўқиганман. Савол бериш тугул ўзи билан сўраша олсам кошкийди.

Наргиза: – Шунақа асар ёзингки, режиссёрлар бош ролда мендан бошқа актрисани тасаввур қила олишмасин, дердим. Қалай?(кулади)

Ажабмас, бу суҳбатдан кейин жаҳон кино ижодкорларининг назарига тушиб, Шекспир ватанига йўл олсангиз. Иккингизнинг ҳам ижодингизга омад тилаймиз

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 234 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> “Qizlarimizni qizg‘anaman”. Dilnoza Kubayeva yosh aktrisalarning kiyinishi, o‘zini tutishi va kinodagi faoliyati haqida
>>> БРЮС СЎЗЛАГАНДА
>>> ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВ: "БИЗЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИБ ҚЎШИҚ КУЙЛАЙДИГАНЛАР­ ҚЎРҚИШСИН..."
>>> ​Ziyoda Rayhon haqida: “Juda mehribon, ochiqko`ngil va muloyim inson”
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> ХОСИЛА РАҲИМОВАНИНГ УЧИНЧИ НАБИРАСИГА НИМА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИЛДИ?
>>> Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)
>>> ​Райҳон ва Фарҳод Алимов ҳордиқ учун Европага жўнаб кетди
>>> ​Ukrainada Farruh Zokirovga “Yil odami” mukofoti topshirildi
>>> Farzandidan kechirim so`ragan mashhurlar


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari