Насриддин Афанди – туркий халқлар оғзаки ижодидаги образ. Исми Хўжа Насриддин бўлиб, Афанди унинг лақабидир. У ўзбекларда Насриддин афанди, туркларда Хўжа Насриддин, қозоқларда Хўжа Носир, озарбайжонларда Мулла Насриддиндир. Афанди барча латифаларда мард, тўғри сўз, ҳақиқатгўй, адолатни улуғловчи, камбағал, бева-бечораларнинг ҳимоячиси, шунингдек, шахс ва жамият камчиликлари устидан кулувчи халқ қаҳрамони сифатида гавдаланган. У баъзи адолатсиз амалдорлар, қозиларнинг, сўзи билан иши мос келмайдиган кишиларнинг кирдикорларини фош этган, уларга бўлган муносабатини енгил мутойиба ёки аччиқ ҳажв орқали ихчам ва образли тарзда ифодалаган.
БМТ таълим, билим ва маданият ташкилоти UNESСО томонидан 1996-йилни "Насриддин афанди йили” деб эълон қилиниши билан Насриддин афанди ҳақида тадқиқотлар янада кўпайган. 2008 йилда Насриддин афанди таваллудининг 800 йиллиги деб қабул қилинди ва турли маросимлар ўтказилди.
Ҳар йили 5 июлдан 10 июлгача йўлингиз Кониянинг Акшеҳир туманига тушадиган бўлса, Насриддин афандини албатта зиёрат қилишни унутманг. Чунки у ерда ўтказиладиган фестивалда рамзий Насриддин афандилар билан учрашишингиз мумкин. Халқаро Акшеҳир Насриддин афанди маросимларида мириқиб дам олишингиз ва Насриддин афандининг латифаларидан тинглаб юзингизга табассум югуриши мумкин.
Мулла Насриддин турк халқ арбоби. Насриддин Хўжа, асосан, зукко ва ҳазил туйғусига эга донишманд сифатида намоён бўлади. У ҳақиқатда яшаганми, яшаган бўлса, унинг асл шахси қандай бўлганлиги ҳақида баҳслар бор. Шунингдек, унинг ҳақиқий тарихий шахс эканлигини кўрсатадиган баъзи ҳужжатлар ҳам мавжуд. Ушбу ҳужжатлардан олинган маълумотларга кўра Хўжа Насриддин, 1208 йилда Акшеҳирнинг Ҳорту қишлоғида туғилган. Сивриҳисордаги мадрасада Саййид Маҳмуд Хайроний ва Саййид Хожи Иброҳим қўлида таҳсил олган бўлиб, ўз қишлоғида қишлоқ имомлик вазифасини зиммасига олган. Сўзлашув тилида у ҳиссиёт ва нозикликни ўз ичига олган юмористик жанрнинг кашшофига айланди. Кейинчалик эса, у мадрасада дарс берган ва қозилик қилган.

Ана шу вазифалари туфайли унга Насириддин Хожа (яъни «мулло», «ўқитувчи») тахаллуси қўлланган, кейинчалик эса бу исм, Хўжа Насриддин тимсолини олди. Унинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар халқнинг унга бўлган ҳаддан ташқари меҳр-муҳаббати туфайли миш-мишларга аралашиб кетган. Насриддин Хожанинг қадр-қиммати унинг бошидан кечирган воқеалар билан эмас, балки ўзи ва жамоатчилик томонидан айтиладиган ҳажвий ҳазиллардаги маъно, киноя, масхара унсурларининг нафислиги билан ўлчанади.
Мулла Насриддин ҳазиллари билан танилган қувноқ ва донишманд шахс. Орадан йиллар ўтган бўлсада, у ҳали ҳам кулгили, айни пайтда ўйлантирувчи эртаклари билан бизнинг меҳримизни қозониб келмоқда. Унинг ҳеч бўлмаганда битта латифаси ёки ҳикоясини эшитмаган инсон бўлмаса керак.
Эшакка тескари миниш ҳикояси
Хўжа Насриддин бир куни эшак минмоқчи бўлибди, лекин аввал ўнг оёғини узангига қўйибди. Эшакни шундай миниб юрди, лекин юзи думга қараб турарди. Ўша пайт уни кўрганлар: Нега эшакка тескари миндингиз? – деб сўрадилар. Мулла Насриддин жавоб берди: Мен тескари минмадим, эшак тескари!
***
Бир куни Хўжа Насриддин эшакни тескари минибди. Кишилардан бири; У зотга: «Жаноб, нега эшакка тескари миндингиз? -деб сўради, «Орқадаги хавфларни кўриш учун», деди Хўжа Насриддин — Олдиндан келаётган хавф-хатарларчи?— деб сўради яна;- «Уни эшак ҳам кўриб турибди», -деб жавоб берибди Афанди.