Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:
20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни – 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).
27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.