Вторник, 19.06.2018, 15:22
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [504]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [422]
Hikoyalar to'plami [317]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [777]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [26]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [168]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [23]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 57
Гостей: 53
Пользователей: 4
papedrak, Steevemig, SatrapS, RysfajCok

Yangiliklar Olami

Главная » 2018 » Июнь » 12 » Нельсон Мандела. "Озодликнинг олис йўли"
09:07
Нельсон Мандела. "Озодликнинг олис йўли"
Бугун тарихий кун! Сайлов!...

Бугун ҳуқуқлари оқ танли мустамлакачилар томонидан икки юз йилдан ортиқ камситилиб келинган қора танли туб аҳоли оддий оломонликдан тенг ҳуқуқли инсон - Жанубий Африка фуқаросига айланмоқда, халқининг ажралмас бир қисми эканлиги эътироф этилмоқда.

Жанубий Африка халқи бошқатдан дунёга келмоқда, озодлик кўзлари очилмоқда!

Мен сайловда сал олдинроқ - 27 апрель куни овоз бердим. 4 кунлик сайловнинг иккинчи куни. Чунки маълум тоифадаги кишилар, яъни кексалар, ногиронлар ва қаровга муҳтож бўлган фуқаролар 26 апрелдан бошлаб овоз беришга ҳақли. Мен сайловда овозни Натал вилоятидаги участкамда беришга қарор қилдим ва бу ўзига хос тимсолга эга. Биринчидан, сайловда иштирок этишга иккиланаётган, чўчиётган маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш ва уларни ҳам бундай муҳим тадбирда қатнашишга даъват этиш бўлса, иккинчи томондан, бу ер Жанубий Африка миллий конгресси партияси асосчиси ва бугунги кун учун курашган сиймо Жон Дубнинг киндик қони тўкилган маскан. Минг афсуски, бу инсон ўзининг бутун умрини ўз киндик қони тўкилган масканда ўтказиб, ҳуқуқлари камситилган ҳолда оламдан ўтди. Унинг 82 йил илгари бошлаган ҳаракати биз каби елкадошлар томонидан давом эттирилди.

Қишлоқнинг кичиккина мактаби ёнига дафн қилинган Жон Дуб қабри ёнида турар эканман, яқин тарихимиз бир-бир кўз олдимдан ўтаверди... Бугунги эркинлик учун жонини фидо қилган, мен билган ва билмаган елкадошларим хотираси бутун борлиғимни қамраб олаётганди… Алберт Лутҳули (Нобель мукофоти совриндори) ва Брам Фисчерларни ҳамда юзлаб сафдошларимни хотирладим. Улар бизнинг бугунимиз, яъни миллионлаб Жанубий африкалик қора танли фуқароларнинг ушбу сайловда овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритиши ва тенг ҳуқуқли фуқаро саналиши учун ўз жонларини, керак бўлса, оилалари тинчлигини фидо қилишди. Шундай экан, мен сайловга ёлғиз бормаётган, улар руҳан мен билан бирга ва улар учун ҳам овоз бераётгандек эдим.

Жанубий африкалик қора танли ватандошларимнинг орзуси бугун ҳақиқатга айланаётганди. Қуёшли ўлкамнинг чанг ва қаровсиз кўчалари илоннинг изи каби навбатда тизилиб турган сайловчилар билан тирбанд. Умрининг ярим асрдан кўпини яшаб бўлган ва илк бор сайловда қатнашаётган онахоннинг ҳаяжонини тушуниш қийин эмасди.

Бугунги кун нафақат қора танли, балки оқ танли Жанубий африкалик инсонлар ҳам бу улкан ютуқдан ва ниҳоят эркин жамиятга ўтилаётганидан хурсанд эди.

Сайлов варақаларини санаш бир неча кун давом этди. Бизнинг Жанубий Африка миллий конгресс партиямиз 62.6 фоиз овоз билан миллий парламентнинг учдан икки қисми, яъни 400 та ўриндан 252 тасини эгаллади. Бу баъзи сафдошларимни унчалик қониқтирмаган бўлса-да, мен учун катта ютуқ эди. Ундан ташқари, Жанубий Африканинг Конституцияси қайтадан ёзилиш арафасида! Шундай экан, бошқа партияларнинг парламентда иштироки конституциянинг кенг демократик усулда ёзилиши, ҳар бир этник гуруҳнинг тенг ҳуқуқли овози бўлишини таъминлайди. Менимча, ҳақиқий ҳокимият ва бирдамлик дегани ҳам шунда бўлса керак.

***

10 май тонги соф ва ёрқин! Ҳокимиятнинг янги ҳукуматга топширилиш маросими бўладиган улуғ кун. Дунёнинг кўплаб етакчи давлатлари раҳбарлари маросимга келиш истагини билдираётганлигидан кўнглим осмонга етмоқда. Бу тантана Жанубий Африка тупроғида ўтказилаётган ва илгаригиларга ҳеч ўхшамаган тадбир эди. Тантана Преториадаги тошли бинодан қурилган мўъжаз амфитеатр (ёзги театр) биносида ўтказилди. Бу жойлар фақат оқ танлилар учун қурилган ва бу ерга фақат уларгина ташриф буюриш ҳуқуқига эга эди. Бугун уни худди камалак сингари оқ, қора, ҳинд ва бошқа ирқ, миллатларга мансуб бўлган кишилар эгаллаган эди.

Қизим Зенани тантанада менга ҳамроҳлик қилаётганди. Сўзга чиқиш ва қасамёд қилиш навбати менга етиб келди.

"Бугун ҳар биримиз табаррук кун - умид ва янги туғилган озодлик кунининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Халқимиз йиллар давомида таҳқирланиб келди, бугунги озодлик жуда узоқ кутилди. Шундай экан, барча инсонлар ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилинадиган жамият барпо қилиш шарт ва зарур.

Жуда яқин ўтмишда биз ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум эдик. Бугун эса бутун дунё вакилларини юртимизга чорлаб, уларга тўлақонли фуқаролар сифатида мезбонлик³иляпмиз. Мен барча меҳмонларимизга чексиз ташаккурлар билдириб қоламан. Бугун тенглик ва адолат, тинчлик ва барқарорлик ғалаба қилиб турибди. Сиёсийэркинликка йўл очилди. Энди биз ўзимизни ўзимиз қашшоқлик, саводсизлик, ирқий ва жинсий камситилишдан озод этишимиз керак. Зинҳор ва зинҳор бу табаррук тупроқ бир-биримизни камситишимизни қайтиб кўрмасин…

Яшасин Озодлик! Жанубий Африкани Аллоҳ ўз паноҳида асрасин”.

Бир неча дақиқадан сўнг барчамиз самода парвоз қилаётган Жанубий Африка ҳарбий самолёт ва вертолётлари тантанали маршининг гувоҳи бўлдик. Бироздан сўнг Жанубий Африканинг энг юқори мартабали мудофаа ва ички ишлар хизмати генераллари менга салют берди. Сир эмас, бир неча йиллар илгари мазкур генераллар мени турмада ўтиришга мажбур қилган эди. Бу шунчаки томоша эмас, балки Жанубий Африка ҳарбийларининг ўз халқига кўрсатаётган ҳурмати ва уларни ҳимоя қилишга бераётган ваъдаси эди.

Бироздан сўнг самолётлар Жанубий Африка байроғи рамзи бўлган қора, қизил, яшил, ҳаворанг ва тилла рангларда дуд чиқариб, Преториа бўйлаб парвоз қилиб ўтишди.

Тадбир икки этник гуруҳ - оқ ва қора танлиларнинг гимни билан уйғунлашди. Бироқ иккала гуруҳ ҳам бир-бирининг гимнини ёддан билмасди. Расмий маросимда тарихий кунларни кўздан кечириш билан кўнглим ҳаяжонга тўлганди. Назаримда бу масъулият худди менинг зиммамга топширилгандек, тақдир бу қийинчиликларни атайлаб менга юклатгандек эди. Ҳатто, таваллуд куним ҳам нимадандир гувоҳлик бергандек эди, ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида, Англо-Боер жангидан сал ўтиб, таваллуд топгандим. Оқ танли Жанубий африкаликлар ўзларини бошқалардан ажратиб, Жанубий Африкада туб қора танли аҳолига нисбатан ирқий устунликни вужудга келтиришди. Улар барпо этган тизим дунёдаги энг шафқатсиз ва жуда адолатсиз жамиятлардан бирига айланди. Айни дамда ХХ асрнинг охирги ўн йиллиги ва менинг 80 ёшни қарши олишим. Бу адолатсиз тизим бутунлай ағдарилиб, умуминсоний жамиятга, фуқароларнинг ирқи, дини, жинсидан қатъи назар, тенг ҳуқуқларга асосланган жамиятга айланди. Бу кунга тасаввур қилиш қийин бўлган инсоният қурбонликлари эвазигагина эришилди, уларнинг тортган машаққатлари ва жасоратлари тўлаб бўлмас даражада қимматли. Уларнинг кўпчилиги бугун жисман орамизда йўқлиги юрагимни тилиб турмоқда эди.

Собиқ ҳукумат ишлаб чиққан оқ ва қораларни ажратиш тизими биз, фуқаролар юрагида битмас чандиқ қолдирди. Ҳали биз ва яна кўплаб авлодлар, балки йиллар давомида бу хўрланиш яраларининг битиши учун вақт кетказсак керак. Шу билан бирга, бу адолатсизлик озодлик учун курашчилар, ҳақиқий ватанпарварлар Оливер Тамбо, Вальтер Сисулис, жаноб Лутҳулис, Юсуф Дадоос, Брам Фисчерс, Роберт Собукшес каби етакчилар, йўлбошчиларни етиштирдики, бундай донишманд, камтарин ва очиққўл инсонлар яна қайтиб дунёга келиши амри маҳол.

Бир умр сиқувда яшаш кишини оддий нарсалардан завқланишга ва одамларни кўпроқ яхши кўриб яшашга ундаркан ва бу баъзида даҳолар туғилишига ҳам сабаб бўларкан.

Менинг она тупроғим табиий бойликларга, олтину олмосларга бой мамлакат, аммо унинг ҳақиқий ва улкан бойлиги унда истиқомат қилаётган кишиларидир.

Мен ҳақиқий журъатни мен билан озодлик учун курашган елкадошларимдан ўргандим. Уларнинг қайта-қайта ўз ҳаётини таҳликага қўйиб ва баъзида жонларини берганларининг гувоҳи бўлдим. Қамоқхоналарда қийноқларга жим туриб, синмасдан чидаб бераётган юзлаб эркак ва аёлларни кўрдим. Жасорат бор жойда қўрқув ҳам бор, албатта, фақат ўз ишингда тўғри деб билган ғоя учун курашишгина бу қўрқувни енга олади. Буни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман. Жасур киши ҳеч нарсадан қўрқмайдиган киши эмас, балки ўша қўрқувни босиқлик билан енга олган кишидир. Мен бугунги озодлик кунининг келишига умидимни йўқотмай яшадим. Бу фақат ёнимда юқорида санаб ўтилган кишилар борлиги учунгина эмас, балки миллионлаб оддий фуқароларимизнинг иродаси ва жасоратига ишонганим учун умидимни йўқотмадим. Улар менга куч ва қувват бериб турди.

Бир нарсага қаттиқ ишонаман. Дунёдаги ҳар бир инсоннинг юрагида эзгуликка жой бор. Ҳеч бир инсон онадан бошқа бир инсонни ирқи, келиб чиқиши ёки диний эътиқоди ўзгалиги учун нафратланиб туғилмайди. Нафрат ва ғазаб киши юрагига ўзга инсонлар томонидан қадалади. Агар инсонни болалигидан нафратланишга ўргатиш мумкин бўлса, демак, мурғак юракларни ўзгаларга ҳурмат ва муҳаббат билан улғайтириш, ўзгаларни севишга ҳам ўргатиш мумкин. Дарвоқе, меҳр-муҳаббат одамзод учун табиий туйғу ва табиий ҳадя этилади, у муҳаббат билан туғилади ва ғазабдан ҳамма вақт устун туради.

Турмада ўтган энг оғир ва чидаб бўлмас дамларимда ҳам қамоқхона ходимларида кўп эмас, балки саноқли дақиқаларда одамгарчилик деган туйғуларни кўра олганим менга ўзгалардан нафратланмаслик керак деган туйғуни сингдириб келган. У баъзида яшириниб ётади, аммо ҳеч қачон тўлалигича сўниб кетмайди. Биз бошимиздан ўтган барча оғир кунларга ўзимизни кўр-кўрона урмаганмиз, аксинча, озодликка элтадиган йўл осон бўлмаслигини ҳар биримиз ич-ичимиздан ҳис қилиб, шу йўлни танлаганмиз. Мен Африка миллий конгресси партиясига аъзо бўлган кезларимда жуда ёш ва навқирон йигит эдим, мен ундаги елкадошларимнинг ушбу озодлик ғояси улар учун азиз бўлган оиласи ва профессионал мавқеи эвазига келаётгани ва бу жуда қимматга тушаётганлигининг гувоҳи бўлганман.

Мен бу оғир ва машаққатли йўл учун ҳаётимни ба²ишлаганимга заррача афсус қилмайман. Қийинчиликка руҳан тайёр турганман. Аммо оила аъзоларим учун бу қимматга ва жуда қимматга тушди. Ҳаётда ҳар бир эркак киши учун икки эгизак масъулият бор. Биринчиси ўз оиласи, ота-онаси, аёли ва фарзандлари олдида бўлса, иккинчиси ўзи яшаб турган маҳалла, она Ватани учундир. Тўлақонли жамиятда бу иккала вазифанинг ҳам уддасидан чиқиш амалга оширса бўладиган юмуш. Бироқ бизнинг мустамлакачилик ва ундан сўнг фақат оқ танлилар ҳуқуқи кафолатланган Жанубий Африкамизда ўтган асрлар давомида мен каби қора танли фуқаро учун бу деярли мумкин бўлмаган иш эди. Ўз ҳуқуқини талаб қилган шахс борки, уларнинг барчаси бор-йўқ давлати, оиласидан ҳам ажратилиб, умрини турмаларда ўтказишга мажбур қилинди.

Мен бошда оиламнинг келажагини ўзгалар ҳаётидан устун қўйиш ниятида эмасдим, аммо шароит шуни тақозо қилаверди. Англадимки, мен фарзанд, ака, ота ва жуфти ҳалол сифатида бурчимни тўлақонли адо этолмаётгандим. Ҳаттоки, кўзи кўзимга тушмайдиган миллионлаб Жанубий африкаликлар озодлигини ўзимнинг энг севимли жигарларим, суюкли ёрим тинчлигидан устун қўйдим. Қочқинликда бўлган кезларим жажжи фарзандимнинг "Нима учун биз билан бирга яшолмайсиз, дадажон?”, деган саволига жавоб тополмай, тилларим калимага келмай қолган. Мен озодлик учун курашга ташна бўлиб дунёга келмаганман. Аммо озод бўлиб дунёга келгандим. Қишлоғимнинг кенг кўчаларида эркин елиб-югурган, дарёларда эркин қуш каби сузиб, соҳилларда думалаган беғубор бола эдим. Имкон борича отам ва мен мансуб бўлган уруғнинг тартиб-қоидаларига риоя қилар эканман, мени бошқа қонунларни бузиш ва унга кўра, жазоланиш безовта қилмасди. Фақатгина ўсмирлик ёшига етаётганимда мендаги эркинлик бу хаёлпарастлик экани, менинг эркинлигим танамнинг қоралиги учун аллақачон мендан олиб қуйилганлигини англадим. Ўша дақиқадан бошлаб менда эркинлик учун чанқоқлик бошланди. Талабалик йилларимда фақатгина ўзим учун шахсий эркинлик, яъни тун бўйи кўчада бемалол юриш, ўзим хоҳлаган жойда ўқиш ва истаган жойимга бориш бўлса, кейинчалик Йоҳаннесбургда истиқомат қилаётган кезларим меҳнат қилиб, пул топиш, ўзимга ёққан қизга уйланиш ва бу қонунлар билан чекланмаслик истаги билан ёнардим.

Жанубий Африка миллий конгресси партиясига шу ўйлар билан аъзо бўлишга қарор қилдим. Қачонки миллатимизнинг минг йиллар давомида яшаб келган ўз юртида эркин эмаслиги, ҳамма қатори ҳурмат кўрсатилмаслиги, оқ танлилар ўқиётган, яшаётган жойларга киритилиши таъқиқланиши ва камситишлар орқали яшашига норозилик истаги мени бу кураш майдонига тортаверди. Эрксизлик мен каби ҳуқуқшунос адвокатни жиноятчи бўлишга, меҳрибон оила бошлиғини оиласидан узоқда узлатга чекинган руҳоний сингари яшашга мажбур қилди. Бу менинг бошқаларга қараганда кўпроқ қурбонликларга тайёр туришим, маънавий оламим юқорилиги учун эмас, балки мен чегараланган эркинликка қониқиб яшолмаслигимдир. Озодлик кўзга кўринмас, мавҳум туйғу. Ватандошларим қўлларидаги занжир менинг қўлларимдаги занжирдир. Ич-ичимдан шунга амин эдимки, бизнинг озод бўлишимиз нафақат биз каби зулм чекаётган кишилар, балки зулм кўрсатаётган оқ танли ҳукумат учун ҳам тўлақонли эркинлик эмасди.

Кимки бошқа бир инсоннинг эркинлигига таҳдид соларкан, унинг ўзи таҳлика ва ғазабнинг қули бўлиб қолаверади. Мен қачонки ўзга кишининг эркинлигига сабабсиз таҳлика солар эканман, ўзимни тўлиқ эркин деб ҳисоблай олмайман. Бунда биз инсонпарварликни панжара ортига ташлаймиз.

Мен қамоқхона дарвозасидан чиқар эканман, мақсадим ҳам битта эди – зулм қилувчи ва қилинувчини эркинликка чиқариш. Кўпчилик айни дамда халқимиз эркинликка эришди, деб янглишмоқда. Аслида бу манзил ҳали узоқ. Биз бугун фақатгина эркин бўлиш учунгина озод бўлдик, фақатгина кишанларимиз ечилди, қонун олдида тенг ҳуқуқли фуқаролармиз. Эркин бўлиш фақат жисман кишанлардан озод бўлиш эмас, балки бугун ўзимиз қўлга киритган барча тўлақонли фуқаролик эркинликларини суиистеъмол қилмаслик, уни қасос олиш ва бошбошдоқлик учун беҳуда кетказмаслик, муросада яшаш ҳар бир нафас олиб турган юракка ирқи, миллати ва диний эътиқоди учун паст назар билан қарамаслик ҳамдир. Ана шундагина биз ҳақиқий эркинликка эришамиз. Ўзимизни аламзадаликдан қутқариб, эркин нафас оламиз, маданият ва маърифатга куч-қудратимизни сарфлаймиз.

Менинг озодликкача бўлган йўлим жуда олис ва машаққатли кечди. У учун курашдим. Қаердадир тойиб кетдим. Паст-баландликлардан ўтавериб, англадимки, озодлик ҳеч қачон осонлик билан қўлга киритилмайди. Доим бирининг кетидан иккинчи мушкулотлар келаверади. Бугун ортга назар ташларканман, улар изсиз кетмаганлиги бу ишни давом эттиришга ундайверди. Ва менинг озодликкача бўлган йўлим ҳали поёнига етмади.

Эркинлик - улкан масъулият, уни йўқотишга, суиистеъмол қилишга зинҳор - базинҳор ҳаракат қила кўрманг!!!

Болалик хотираларим

Ҳақиқий ҳаётдан йироқда, Тҳембу (Жанубий Африкадаги қабилалардан бири) қабиласи сардори хонадонида отам менга Ролиҳлаҳла, оддий тилда таржима қиладиган бўлсак, "Тўполончи” деган маъноли исм берди. Бу худди менинг келажак тақдиримни билиб берилгандек гўё. Мандела номи менга кейинчалик, мактабга қатнай бошлаганимдан кейин ўша пайтдаги қонун-қоидаларга кўра берилган.

Камина 1918 йилнинг 18 июлида Мбаши дарёси қирғоғида жойлашган Мбаше қишлоғида таваллуд топдим. Қишлоғимиз Умтата туманига қарашли бўлиб, унинг маркази Транскеи эди. Мен таваллуд топган йил бир қанча оламшумул воқеаларга бой бўлганлиги билан ҳам ажралиб туради. Биринчи жаҳон уруши тугалланиши, грипп эпидемиясининг тарқалиб, миллионлаб кишиларнинг қурбон бўлиши ва энг муҳими, Жанубий Африка тарихи учун муҳим бўлган Африка миллий конгресси (АМК) делегациясининг илк бора Версалда бўлиб ўтган халқаро анжуманда қатнашиши, қора танли Африка туб аҳолисининг оқ танли колониячилар камситишлари остида яшаётгани ҳақида чиқишлар қилиши каби муҳим воқеалар шулар жумласидандир.

Транскеи Жанубий Африканинг катта сиёсий, иқтисодий, маданий марказлари ҳисобланган Cапе Тошндан 1289 километр шарқда, Жоҳаннесбургдан эса қарийб 900 километр масофа узоқликда жойлашган. Табиати жуда гўзал бўлган бу кичик шаҳарчанинг бир томонида Кеи дарёси оқса, шимолий томонидан Дракенсбург тоғликлари, шарқий томондан эса тўқ мовий рангли Ҳинд океани билан ўралган кўркам водийдан ўрин олган. Бу ўлка шунчалик гўзал эдики, минглаб майда-майда ирмоқлар, серҳосил тупроқ, ҳатто қиш ойларида ҳам ям-яшил қир-адирлардан кўзингиз қувнарди. Бу кичик шаҳарча бир пайтлар Жанубий Африканинг энг катта ҳудуди (Аутомия) бўлиб, унинг ҳажми Швейцария ҳудудига тенг, 3,5 миллион аҳоли истиқомат қиларди.

Отам Гадла Ҳенри ота-боболаримиз удумини давом эттирган ҳолда қабиламиз бошлиғи этиб тайинланган. Ва бу Тембу уруғи томонидан ҳам тасдиқланган. Шунга қарамасдан, Британия мустамлакаси бўлганимиз ва ўша пайтдаги қонун-қоидага кўра, отам маҳаллий маъмурият тасдиқномасини олиши шарт эди. Шу асосда отамга давлат томонидан маълум миқдорда маош, ер ва чорва молларига эгалик ҳуқуқи ҳам берилганди. Аммо оқ танли ҳукумат бошлиқлари билан иш юритиш ҳамиша нозик ва номўътадил вазифалардан эди. Уларнинг Жанубий Африкада ҳукмронлигига 75 йил тўлишига қарамасдан, биз, туб аҳолига ҳануз шубҳа билан қараш кайфияти жуда устун эди.

Отам узун бўйли, қотмадан келган, қора танли киши эди. Шунга қараганда мен ҳам отамга тортгандекман. У киши ўжар ва фарзандларига нисбатан қаттиққўл эди. Бу ҳам менга қонимдан ўтган бўлса керак. У киши давлат сиёсатидан хабардор бўлгани учун уруғимиз бошлиқлари орасида ҳурмат қозонган ва аксарият ҳолларда оқ танли ҳукумат бошлиқлари билан ўтадиган музокараларда фаол қатнашарди. Менинг тарихимизга бўлган қизиқишимга отамнинг таъсири катта эди. Шунга қарамасдан отам на ёзишни ва на ўқишни билар, унинг барча маънавий бойлиги оғиздан оғизга кўчиб келаётган ривоятлар, панд-насиҳатлар асосида эди. У кишининг нотиқлик қобилияти бутун жамоани қамраб олар, уларга ваъзхонликлар жараёнида қабиладошларимизга ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган маданият ва урф-одатларни сингдириб келарди. Ўша пайтлардаги қабиламиз урф-одатларига мансуб ҳолда отам тўрт марта уйланганди. Мен уларнинг учинчисидан туғилганман. Ҳар бирига ўзгача номлар берилганди. Биринчиси катта хотин, иккинчиси чап қўл хотин, ўнг қўл хотин (менинг онам) ва ниҳоят, қўлловчи хотин. Уларнинг ҳаммаси ўзининг уй-жойи, хўжалик ва чорва молларига эга бўлиб, бир-бирларидан бир неча километр узоқликдаги масофада яшашарди. Отам эса мунтазам равишда уларнинг уй-жойларига қатнаб яшар ва жами 13 фарзанд(4 ўғил ва 9 қиз)га оталик қиларди. Мен эса онамнинг тўнғич фарзанди, отамнинг эса кенжа ўғли эдим. Менинг уч нафар синглим бор эди. Отамнинг тўнғич ўғли, қонун бўйича қабила бошлиғи меросхўри Млаҳла 1930 йилнинг бошида дунёдан бевақт кўз юмди ва менинг икки акам фақат ёш бўйича эмас, балки лавозим бўйича ҳам мендан улуғ ҳисобланарди.

Иккинчи қисм

Қишлоғимиз Қуни ям-яшилликка бой бўлган қир-адирлар орасида жойлашганди. Аҳолиси бир неча юз нафар бўлиб, хонадонлари қўлдан қурилган пахса деворлардан иборат, уй шифтини хона ўртасида мустаҳкам қоқилган устун, ўша устун ва деворни маҳорат билан бирлаштирган хашаклар шифт вазифасини бажарарди. Уй ичида майдалаб қуритилган хашак бир хил қалинликда ёзилган шифтдан иборат бўлиб, ўтовдан чиқадиган тутун уй ичини қоплар, юпқа хашак шифтдан бурқсиб самога кўтариларди. Аччиқ тутун туфайли ўтовга кириб бўлмасди. Бир неча ўтовлар бир жойда жойлашган бўлиб, асосий деҳқончилик қилинадиган ердан алоҳида ажратилган эди. Бизда махсус режа асосида қурилган кўчалар йўқ эди. Бир манзилдан иккинчисига элтадиган йўллар болалар ва аёлларнинг яланг оёқлари остида босилган ўт-ўланлар асосида барпо бўлганди. Қишлоғимизнинг аёллари ва ёш болалари табиий гиёҳлар билан бўялган, оддийгина тўрт бурчак матони вужудига ўзига хос тарзда ўраб юрарди. Фақатгина христианликни қабул қилган ҳамқишлоқларимизнинг бир нечасигина бугунги кундаги замонавий костюм-шимда юришарди.

Хонадонимизда от, қўй, мол ва паррандалар ҳаммаси бир жойда боқиларди. Қишлоғимиз атрофидаги ерлар энг танқис жойлардан эди. Ерга давлат эгалик қилар, ҳар бир африкалик ўзи туғилиб ўсган жойда қонунан ерга эгалик ҳуқуқидан маҳрум эди. Ерларни фақатгина ижарага олиш мумкин бўлиб, ҳукуматга йиллик ижара ҳақи тўланарди. Атрофимизда иккита бошланғич мактаб бор эди.

Маккажўхори, ловия, кади маҳсулотлари ошхонамизнинг асосий масаллиқлари ҳисобланиб, аҳолининг аксарият қисмини қимматбаҳо бўлган бошқа турдаги озиқ-овқатларни харид қилишга қурби етмасди. Қуниликлар ичида бармоқ билан санарли кишиларгина чой, кофе ва шакар сотиб олар, бошқалар учун бу тасаввур ҳам қилиб бўлмас даражадаги шоҳоналик эди. Сув аёллар ва болалар томонидан ташиб келтириларди. Эркакларнинг асосий қисми эса узоқ-узоқларда жойлашган фермаларда қора ишчи ва дарё бўйидаги конларда қазувчи бўлиб ишларди. Улар йилда икки марта оиласини кўришга келар, шунда ҳам дам олишга эмас, балки муҳим вазифа - ер ағдариш билан машғул бўларди. Экиш, ўташ ва ҳосилни йиғиб олиш аёллар ва болаларнинг зиммасида эди. Фарзандларининг замонавий мактабларда таълим-тарбия олиши эса кўпчилик учун ғайритабиий ва нотаниш ғоя эди.

Онамнинг учта ўтови бўлиб, биринчиси ётоқхона, иккинчиси ошхона ва учинчиси омборхона вазифасини ўтарди. Улар жуда одми, ҳеч қанақа замонавий мебелларга эга эмас эди. Биз оддий кўрпачада ухлар ва ерда ўтирардик. Мен ёстиқ деган нарсани биринчи марта ўсмирлик давримда, бошқа посёлкага кўчганимда кўргандим. Онам уч оёқли одмигина қозонимизда шох-шаббаларни ёқиб таом тайёрларди. Нимаики истеъмол қилсак уларнинг ҳаммасини ўзимиз етиштирган бўлиб, тежамкорлик билан ишлатардик.

Болалигимнинг илк йиллариданоқ асосий вақтимни тенгқурларим билан олишиб ўтказдим. Чунки ўша пайтдаги тушунчага биноан онаси ёнида ошхона юмушларига кўмаклашадиган ўғил болага касалманддек қараларди. Кечаси эса кўрпа-тўшагимни куни билан олишиб ўтказган болалар билан бўлишиб ухлардим. Аммо бу қишлоқ болалари фақатгина ўйнаб вақт ўтказади деган маънодан анча йироқ эди. Мен мол ва қўйларимизни бо³аётганимда эндигина беш баҳорни қаршилаётган эдим. Аммо бунинг ҳам ўзига яраша гашти бор эди. Подамизни суғориш, сояда дам олдириш билан бир қаторда болалар билан рогаткада отиш, ёввойи асал олиш, ялангликда ўсаётган ўсимликларни исътемол қилиш, тўппа-тўғри сигир елинидан илиқ сут ичиш, сузиш, балиқ овлаш сингари тирик қолиш учун асқотадиган ҳунарларни ўрганар ва болаларча завқланар эдик. Шу билан бирга африкаликларга хос чўп орқали олишиш ва ҳимоя қилиш сингари жанг ўйинлари биз учун фақатгина ўйин эмас, балки кундалик ҳаётда қўл келадиган зарурий билимлардан саналарди. Тепаликлардан дарахт шохлари ва силлиқ тошларни саралаб, худди чанада учгандек тепаликлардан ўзимизни пастга қараб урар, токи думбаларимиз кўкариб, оғриққа дош беролмай қолгунимизча тўхташни хаёлимизга келтирмасдик. Шу билан бирга мазкур ўйинлар бизга ўзимиз англамаган ҳолда сабоқ берарди. Африкада бир гуруҳ мол ва эшаклар устида бир-бирига ўтиб юра олиш қобилиятига эга бўлиш катта ғурур. Биз болалар буни кундалик амалиётда қўллашга ҳаракат қилардик. Аммо менга қолганда жонивор ўжарлик қила бошлади. Сакраганимни биламанки, улоқтириб ташлади. Бу ҳар бир йигит учун улкан мағлубият эди. Афсуслар бўлсинки, мен тенгқурларим орасида обрўйимга путур етказиб бўлгандим. Аммо бу мағлубиятим менга унутилмас ҳаёт сабоғини, яъни ўзгаларни уларнинг ўз ихтиёрида бўлмаган камчилик билан камситиш керакмаслигини англатди. Шу билан бирга мазкур дамлар мени бепоён кенгликка бўлган муҳаббатимни уйғотган, Ватан, она тупроқ деган туйғуларни юрагимга қадаган десам муболаға қилмаган бўламан.

Кечаси эса ҳамма ўз ўтовига қайтар, шунингдек, мен ҳам онам тайёрлаган мазали таомни ейишга шошилар, уйқу олдидан отамнинг баҳодирлиги ила йўғрилган ривоятларини эшитишни орзиқиб кутардим. Улар кўз олдимда худди киноленталари сингари намоён бўларди. Отам одатдагидек ота-боболаримизга хос тўғрисўзлик, жасурлик ва ҳар бир тирик жонга, у қайси уруғга мансуб бўлмасин, ҳурмат билан қарашни онгимга сингдириб борарди. Оқкўнгиллилик ва очиққўллик ҳамма вақт рағбатланишини уқтирарди.

Бизнинг урф-одатларимизга кўра, болалар билан суҳбат қуриш, уларнинг адоқсиз саволларига жавоб қайтариш одатий эмасди. Биз аксарият билимларни ёши улуғларнинг қилган ишларини такрорлаб ўрганардик. Кейинчалик оқ танли оилаларга қилган ташрифимда улар фарзандларининг адоқсиз ҳар бир саволларига бераётган жавобларини кўриб, ҳайратга тушгандим.

Менинг ҳаётим эса ўша пайтда анъаналар, урф-одатлар ва ман қилинган тоифалардан узоқ туриш фалсафасигагина асосланган эди. Ўғил отаси изидан, қиз эса онаси изидан, унга чизиб берилган чизиқлар асосида ҳаёт кечирарди. Борди-ю, уларга амал қилинмаса, кимсани бахтсизлик кутиши тиллардан тилларга ўтиб келарди. Қабила кексаларининг кўнглини оғритиш, уларнинг истакларига қарши чиқиш гуноҳ ҳисобланиб, бунинг яккаю ягона йўли қабила табиби орқали турли ирим-сиримлар орқали "даволаш” эди. Мазкур одатлар бу пайтлар мен учун жуда табиий эди.

Илк бор оқ танли кишига қишлоғимизда дуч келганман. У маҳаллий округ бошлиғи ва табиийки, оқ танли сифатида шахсий дўкон эгаси эди. Баъзан оқ танли саёҳатчилар ва полиция ходимлари ўтиб қайтиб турарди. Кўз ўнгимда улар гўёки Худо ёхуд маъбуда тимсолида гавдаланарди. Шу билан бирга, уларга ўзгача ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, эҳтиёткорлик ва ўта нозиклик билан муносабатда бўлиш кераклигидан озми-кўпми хабардор эдим. Ўша кезларда уларнинг ҳаётимизга бўлган таъсири жуда камдек эди. Шу билан бирга мазкур пайтлар кўпчилик африкаликлар ўз қадимий динларидан воз кечиб, христианликни қабул қила бошлаганди. Аммо отам ўз қабиласи урф-одатларига содиқ қолиб, қабиланинг норасмий руҳонийси сифатида қўй-қўзиларни садақа қилар, тўй ва мотам маросимларига бош-қош бўларди. Шу билан бир қаторда христиан динини қабул қилган кишилар билан яқин ўртоқлик муносабатларини йўлга қўя олган эди. Онам эса христианликни қабул қилган ва у кишига христианча исм ҳам берилган эди. Шунингдек, менга ҳам кейинчалик христианлик дини берилган ва илк мактабим ҳам ўша черков қошида ташкил этилган эди.

Кунларнинг бирида отамнинг яқин ўртоғи Георге Мбекала уйимизга келди. Бу киши илгарилари ҳам тез-тез келиб турар, мен билан эринмасдан болаларча суҳбатлашарди. Унинг одатий ташрифларидан бирида Мбекала амаки онамга мени мактабга жўнатиш таклифини ўртага солди. Онам анча пайт сукут сақлади. Чунки бизнинг оиламиздан шу дамгача ҳеч ким европача услубдаги мактабга бормаганди. Шунга қарамай онам қарорни отам чиқаришини истади. Ўқиш ва ёзишни билмаган отам эса ҳеч иккиланмай, ҳеч бўлмаса кенжа ўғли хат-саводли бўлиши умидида дарровгина рози бўла қолди. Мен бу пайт 7 ёшда эдим.

Мактаб бизнинг уйимиздан бир қир нарида бўлиб, бор-йўғи битта катта хонадан иборат ягона ғарбий услубда қурилган бинолардан эди.

Мактабга боришимдан бир кун олдин отам мени чеккага чақириб, мактабга яхши кийимда боришим кераклигини уқтирди. Шу пайтгача қишлоқдаги тенгқурларим сингари елкамга ташланган биттагина матоҳ биз учун ягона кийим-кечак ҳисобланарди. Замонавий услубдаги мактабга алоҳида шим ва к´йлак кийиш талаб қилинарди. Ўшанда отам ўзининг шимларидан бирини менинг бўйимга лойиқ келадиган ҳолда кесиб берди. Ва албатта, дадамнинг бели меникидан анча катта эди. Унинг ҳам иложини топишди. Кит осишга ишлатиладиган оддий канопдан менга белбоғ қилиб берди. Бугун назар солсам ўша пайтдаги кўринишим жуда кулгили эди. Аммо мен ҳеч қачон костюм-шимимни ўшандагидай фахр билан киймаганман.

Мактабнинг биринчи куни ўқитувчимиз Мдинганехоним ҳар биримизга инглизча исм бериб чиқди ва ҳар биримиз ўша кундан бошлаб янги ном билан чақирилишимизни уқтирди. Бу қанчалик ғайритабиий бўлиб кўринмасин, мактаб Британия услубида бўлиб, барча ишлар Британия маданияти, урф-одатлари асосида юритилар ва унда қатъий равишда µар қандай африкаликларга хос услуб таъқиқланарди.

Бугунги кундаги мен қатори таълим олган африкаликнинг ҳар бирида иккитадан исм мавжуд, биринчиси - ота-онаси томонидан берилган африкача исм, иккинчиси - мактаб томонидан (мактабга борган бўлса, албатта) ғарбий исм. Мен эса ўша кундан бошлаб ўқитувчим томонидан берилган исм - Нельсон номи билан чақирила бошладим. Баъзида исмнинг инсон ҳаётига таъсири бордай, менинг исмим аслида эса буюк инглиз кема капитани Лорд Нельсонга тааллуқли эди.

Учинчи қисм

Мен 9 ёшли бўлиб, урф-одатларимиздан анча-мунча хабардор эдим. Отам ойнинг бир ҳафтасини бизникида онам билан ўтказарди. Ўша кун келган ва отам одатига қарши ўлароқ биз билан икки-уч кун ортиқча вақт ўтказаётганди. У киши онамнинг чайласида ётар ва тинимсиз йўталаётганди. Ҳар қанча кичик бўлишимга қарамай, отамнинг бу оламдаги кунлари қисқалигини ич-ичимдан ҳис қилдим. Отам қандайдир ўпка касаллигидан азият чекаётганди. Аммо бу аниқ ташхис эмас, чунки отам замонавий услубдаги шифохонага ҳеч қачон бормаган эди. У киши бир неча кун ўтовда ҳеч қаери қимирламасдан, деярли бир сўз демасдан ётдилар. Онам ва отамнинг энг ёш хотини Нодайиомани иккаласи отамга кўз-қулоқ бўлиб, навбатма-навбат қарашарди. Кунларнинг бирида отам Нодайиоманидан тамаки беришини сўради. Улар отамнинг ҳолатида тамаки чекиш мумкинмаслигидан хабардор бўлсалар-да, раъйини қайтаргиси келмади чоғи, узоқ суҳбатдан кейин тамаки ўрамини беришга қарор қилишди. Тамакидан сўнг отам анча тинчланди, деярли бир соатлар секин-аста тутатганича жон бердилар.

Мен ўзимни бунчалар ожиз ва нажотсиз сезганимни ҳеч қачон эслолмайман. Шу билан бирга онам мен учун энг катта борлиққа айланди. Отамнинг вафоти бутун ҳаётимни ўзим тасаввур қилолмайдиган даражада ўзгартириб юборди. Қисқагина давом этган мотам маросимидан сўнг онам менга тайёр бўлишим ва эртага қишлоғимизни тарк этишимни айтди. Мен бунинг сабабини ва қаергалигини сўрамадим. Нарсаларимни тугунга туккан ҳолда эрта тонгда юртимизнинг ғарбига қараб онамнинг ортидан янги қароргоҳим томон эргашдим. Йўлга чиқар эканмиз, ҳаттоки отам оламдан ўтганда ҳам бунчалик қайғуга тушмаганимни англадим. Чунки мен ортимда қолдириб кетаётган қишлоғимнинг ҳар бир бурчаги мен учун қадрдон, уни ич-ичимдан ўзгача муҳаббат билан севар ва ундан фахрланар эдим. Қирликлар орасидан жой олган ярми хасдан бўлган одми ўтовлар, майда-майда кўлмаклар, ундаги самимий одамлар, онамнинг иссиқ бағри ва меҳри юрагимни тирнаб борарди. Мен уларнинг ҳаммасини кетиш олди ўпиб, қучмаганимдан юрагим лим-лим қайғуга тўлиб кетаётган эди. Мен олдинга қараб юрар эканман, келажакда нималар кутаётгани ва нималарни тарк этаётганимни тасаввур ҳам қилолмас эдим.

Онам иккаламиз эрта тонг йўлга чиққанимиздан кун ботгунча узун йўлни жимликда, ўй-хаёлларимизга чўмганча босиб ўтдик. Биз бошданоқ унчалик кўп суҳбатлашавермасдик. Аммо шубҳасиз, бир-биримизга бўлган муҳаббатимизни чин дилдан ҳис қилардик. Сафаримиз жуда олис ва иккаламиз ҳам жуда толиққан эдик. Кеч пешинга яқинлашар чоғида атрофи ям-яшил дарахтлар билан ўралган гавжум посёлкага кириб келдик. Унинг ўртасида жойлашган вилла олдида тўхтадик. Бу мен туғилиб ўсган қишлоқ ўтовларига солиштирганда жуда ҳашаматли бино эди. Бино иккита тўрт бурчак қилиб қурилган алоҳида бинолардан иборат бўлиб, унда еттита ёши улуғлар учун ётоқхоналар бор эди. Унда каттагина ҳажмдаги боғ бўлиб, у шафтоли, олма дарахтларига бой, маккажўхоризорга уланиб кетган ва турли-туман сабзавотлар мўл эди. Бино яқинида оқ танлиларнинг алебастрдан нақшинкор қилиб безалган черкови ҳам жойлашганди.

Дарвозадан кирар экансиз, унда биринчи бош хона жойлашган бўлиб, унда қабила бошлиқларининг йигирмага яқини ўтирарди. Ҳамма нарса жуда чиройли қилиб ўрнатилган, давлат ва мол-мулк нафаси уфурарди. Бу манзил жуда улуғ қадамжо, машҳур Тҳембуланд уруғининг муваққат пойтахти, уруғбоши жаноб Жонгинтаба Далиндебонинг қароргоҳи эди. У киши айни пайтда ҳукумат томонидан тайинланган ҳудуд бошқарувчиси эди.

Мен бу бинонинг улканлигидан ҳайратланиб турганимда ғарбона дарвоза очилиб, машина ҳовли томон кириб кела бошлади. Ҳовлидаги ҳар бир киши ўрнидан туриб, "Жонгинтабага ҳамду санолар”, дея қалпоқларини ечганча салют беришди. Қора танли, юзидан зиёли эканлиги билиниб турган бу киши бутун қабилаларни бирлаштирган уруғ бошлиғи бўлиб, кейинги ўн йилликда менинг ҳомийим ва йўлбошчимга айланди.

Мен шу дамда улкан куч-қудрат, ўзим ҳам англамаган ғалати туйғуларга тўлган эдим. Мени бугунгача қорним тўқ бўлиши, қўшни болалар билан чўп жангидан бошқа ҳеч қандай орзу-ҳавас қиладиган нарса қизиқтирмаган. На пул топиш, на юқори табақага эга бўлиш ва на шон-шуҳрат, куч-қудрат.

Кутилмаган ҳолда кўз ўнгимда тамоман янги дунё кашф бўлаётганди.

Сир эмас, камбағал оилада катта бўлган болалар шоҳона меҳмондорчиликка гувоҳ бўлишганида ўзлари англамаган ҳолда бойлик орттириш деган туйғунинг асирига айланадилар. Мен ҳам бундан мустасно эмасдим. Мен ўзим шу пайтгача ардоқлаган, ота-онам томонидан қайта-қайта такрорланган тушунчаларим ва туйғуларимдан ортга чекинаётгандек эдим. Ўшанда дунё чўп жангида ғолиб чиқишдан ҳам кўра каттароқ нарса эканини ҳис қилаётган эдим. Кейинчалик менга аён бўлишича, отамнинг вафотидан кейин ҳазрат Жонгинтаба мени ўз оталиғига олиш таклифини билдирган. Онамнинг эса бундай олижаноб ва саховатли таклифни қабул қилишдан бошқа иложи йўқ эди. Онам мени соғинишини билса-да, бу бадавлат оилада тарбия топиш, илм эгаллаш фақатгина яхшилик олиб келишини англаб етганди. Бу уруғбоши бир пайтлар менинг раҳматлик отам қилган яхшилик учун жавоб тариқасида мени ўз фарзандидек бағрига олганди. Чунки бир неча йиллар илгари қабила бошлиғи бўлган отам жаноб Жонгинтабанинг бугунги лавозимга сайланиши учун ёрдам берган ва бошқаларни ҳам шунга ундаган экан.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 13 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Аваз Охун рафиқаси билан 9 йиллик севгиси ва репертуарсиз қизиқчилар кўпайгани ҳақида(Эксклюзив)
>>> «УММОН» ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИДАН БИРИ ОТА БЎЛДИ
>>> ​Зарина ўзини “ўстирган” “Саодат”, шахсий ҳаёти ва ўғлининг отаси билан муносабатлари ҳақида
>>> ​Nilufar Usmonova: “O`g`illarim onasining baxtli ayol ekanligini ko`rib uylg`aymoqda”
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlarning xonadonida to`y
>>> Лоланинг ноодатий саволларга қизиқарли жавоблари
>>> ​Egasiga etib bormagan “maxsus yuk”
>>> МУНИСА РИЗАЕВА РАШИД ХОЛИҚОВ БИЛАН КУЙЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ҚЎШИҒИНИ ЎЗИ КУЙЛАГАНИ ВА АРМОНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> ​Sharof Muqimov: “Sevinch menga qizimni ishonib topshirgisi kelmaydi”
>>> ЮЛДУЗЛАР ГОНОРАРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ХОНАНДАЛАР ВА АКТЁРЛАР ҚАНЧА ПУЛ ТОПАДИЛАР?


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari