Понедельник, 05.12.2016, 11:27
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 83
Гостей: 83
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Июнь » 12 » НИҚОБЛИ ҚИЗ
09:37
НИҚОБЛИ ҚИЗ
Тошойна олдида сочларини тараётган Наргиза ўз аксига термилиб қолди. Оқ-сариқдан келган қизнинг эгнидаги пушти кўйлаги ўзига ярашган, қадди-қомати келишган эди. Кўзлардаги шўх кулги унинг шаддод ва ўйинқароқ эканини ошкор этарди. Гарчи дугоналари орасида шаддодликда унинг олдига тушадигани бўлмаса-да, Наргиза, ўрни келганда, сипо, ақлли ва сермулоҳаза қизга айланарди.
Юқори синфга ўтгандан бери қанча йигитлар хат ёзмади, дил изҳор қилишмади дейсиз? Лекин қиз буларнинг ҳеч бирига парво қилмади. Тенгқурлари уни «Ниқобли қиз» деб аташарди. Бунинг боиси қизнинг ҳаё либосига буркангани эди.
Мактабни тамомлаган бўлишларига қарамай, улар ҳалиям дугоналар билан йиғилиб туришарди. Учрашув кунлар иссиқ бўлса, қишлоқ боғида, совуқ турса, қизлардан бирортасининг уйида кечарди. 
Кунларнинг бирида қизлар яна йиғилишди. Наргиза сал кечикиброқ борди. Дугоналари билан саломлашаркан, қақажон қизлардан бири Наргизага юзланиб, қўшнисиникига меҳмон келганини, у келишган йигит эканини эътироф этди. Қиз ўртоғининг гапларига тушунмади. Чунки қўшнисиникига келган меҳмондан унинг хабари йўқ эди. Қизлардан бири Наргиза ўзини гўлликка солаяпти, деб ўйлаб, унга пичинг қилди:
— Меҳмон йигит ниқобли экан.
Шундан сўнг қизлар бири олиб, бири қўйиб, Наргизанинг қўшнисиникига келган йигит ҳақида гапира кетишди. Дугоналари билан хайрлашгач, Наргиза йўл бўйи уларнинг гапларини ўйлаб келди. Ён қўшнисиникига келган меҳмон юзига қора матодан ниқоб тортиб юрармиш. Фақат кўзлари очиқ экан. Буниси ҳолва, агар сигарет ёки писта учун дўкончага боришини ҳисобга олмасанг, умуман кўчага чиқмасмиш. «Тавба, бунинг менга нима қизиғи бор?» деб ўйлади Наргиза уйига кираркан.
Йигит ҳақида ўйламасликка қанчалик тиришмасин, аммо уни кўриш истаги қизга тинчлик бермай қўйди. У ҳар куни эрталаб ва кечки пайт кўчаларга уйларининг ёнидан ўтган ариқчадан сув олиб сепарди. Оқшом тушай деб қолганига қарамай, у ҳануз атрофга сув сепар ва онда-сонда қўшнининг эшигига қараб қўярди. Қўшни хонадон соҳиби дарвозасидан чиққанини кўриб, унга салом берди. Азбаройи қизиққанидан ниқобли йигит ҳақида сўрамоқчи бўлди-ю, уялиб фикридан қайтди. Шу пайт келишган бир йигит қўшнисининг олдига чиқиб, нималарнидир сўраб, тағин ичкари кириб кетди. Наргиза ҳарчанд унинг юзини кўришга уринмасин, ғира-шира қоронғида кўролмади. Қўшнисининг оиласида бундай бўй-бастли одам йўқлигини ҳисобга олиб, аниқ ташхис қўйди: бу ўша — дугоналарини икки соат жаврашга мажбур қилган ниқобли йигит.
* * *
Дугоналари билан қишлоқ четидаги эски чорбоғда кўришишга келишган Наргиза ойисини огоҳлантириб, йўлга тушди. У кўчага чиқиб, боғ йўлига бурилган маҳали ариқ бўйида эгилиб, қўлларини юваётган нотаниш кимсани кўрди. У юзини қора мато билан ёпиб олган, кўзлари ва пешонаси очиқ эди. Қизнинг оёқларидан мадор кетди. Юраги гупиллаб уриб, аъзойи бадани музлади. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]
— Яхшимисиз? — деди ҳалиги йигит.
Наргизанинг кўзлари унинг кўзлари билан тўқнаш келди.
— Ниқобли йигит, — шивирлади қизнинг лаблари. Гарчи ўзи истамаса ҳам, дудоқларидан майин оҳангда, аммо эшитиларли даражада яна бир сўз учди: — Яхшимисиз?
Йигитнинг кўзида ним кулги ифодаси аксланди.
Қиз эса манзил сари илдамлади.
Қизлар уни бесабрлик билан кутишаётган экан.
— Намунча, оёғингга хина қўйганмидинг? — пичинг қилди Нилуфар исмли дугонаси.
Бирпасда дугоналарнинг гапига гап уланди. Ҳангома борган сари қизирди. Янги модадаги либослар-у йигитлар ҳам назардан четда қолмади. Кейин... гап ниқобли меҳмонга тақалди.
— У анчадан бери қишлоғимизда юрибди, — деди қизлардан бири.
— Яхши йигитга ўхшайди, — деб пичирлади ниқобли қиз нигоҳларини ердан узмай ва айни лаҳзаларда ҳалигина йигит билан кўришганини ўйлаб, гапида давом этди: — Хушмуомала экан.
Қизлар ўзаро кўз уриштириб, мийиғида кулишди.
— Войбўй, ширинсўз экан, де, — деди Нилуфар қизларга қараб. — Сенга ёқиб қолдими дейман?
— Бу нима деганинг? — асабийлашди ниқобли қиз.
— Мени бир нарса жудаям қизиқтираяпти. Неча ёшда экан-а? — деб сўради Нилуфар дугоналаридан.
— Мени бўлса, юзига нега мато тортиб олгани қизиқтираяпти, — деди Наргиза.
Қизлар баҳсга киришиб кетишди. Бири "Юзини шунчаки яшириб юраркан”, деса, бошқаси "Жароҳати бордир-да”, дерди.
Наргиза кун бўйи яна ўша йигит ҳақида ўйлади. Қош қорая бошлаганда, қўлида челак билан кўчага чиқди. Қўшни болакай унинг қўлига икки энлик хат тутқазиб, қизнинг ҳай-ҳайлашига қарамасдан, уйига кириб кетди. Унинг бу ишини ўзича тусмоллаган ниқобли қиз ариқ бўйига ўтириб, қоғозни очди-ю, ҳеч нарса ёзилмаган, оппоқ эканлигидан ҳайрон бўлди.
— Устимдан кулаяптими? — тўнғиллади Наргиза киприкларини пирпиратиб.
Эртаси куни ҳам шомдан кейин шу ҳолат такрорланди. Қизнинг ариқ лабида қош чимириб турганини панадан кузатаётган ниқобли йигит олдинига жилмайиб, сўнг жиддий тортди. "Менинг кўнглим шу қоғоздек оппоқ”, хаёлидан ўтказди у. "Наргиза! Сени севаман! Ишон, заррача бўлсин ғайирлигим йўқ. Сенга қалбимни тутқазяпман. Токи ўзинг буни тушунмас экансан, ҳар куни оппоқ қоғоз юборавераман», дерди дилидагини тилига чиқаролмаётган йигит шўрлик.
Ошиқнинг кўнглидан ушбу ўйлар кечаётган бир маҳалда учинчи бор қўлига қоғоз келиб тушган Наргиза жаҳл билан болакайнинг ортидан эргашди. Хаёлида "Ҳозир мендан кўради”, деган қатъият бор эди. Қўшнининг бўсағасига етганда, "Ҳорманг!” деган овоздан чўчиб тушди.
— Янгам уйдами? — ғазабини яширолмай сўради қиз.
— Аслида, менда гапингиз бор-ку, янгани нима қиласиз? — жавоб қайтарди йигит.
— Яхши! Ҳа, сизда гапим бор! — деди қиз тутилиб. — Буларни сиз юборяпсизми? Нима, мени майна қиляпсизми?
— Очиб ўқинг! Кейин гаплашамиз, — вазминлик билан, аммо эътирозга ўрин қолдирмай сўзлади ниқобли Раҳимжон.
— Барибир, оппоқ қоғоз... [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi! Eng qiziqarli hikoyalar olami! Tashrif buyuring! BePuL.NeT ]
Қиз қўлидаги хатни очди, ундаги жумлаларга кўзи тушиб, кўнглидаги гапни тугатолмай, тилини тишлади. Нима дейишини билмай, ортига тисарилди. Икки одим юриб, Раҳимжонга ер остидан қараб, аста пичирлади:
— Кечирасиз!
Уйига киргунча негадир юрагини ҳаяжон қамради. Пиёладаги совуқ чойдан ҳўплаб, қақраб кетган лабларини намлади. Мактубни очиб ўқиди: "Наргиза, лозим топсангиз, сиз билан холироқ жойда суҳбатлашмоқчи эдим. Ҳурмат билан Раҳимжон”.
"Мен билан учрашармиш, — деб ўйлади қиз лабини буриб. — Тушини сувга айтсин”. Аммо кўнглида уйғонган ғалати ҳиссиётлар унга сира тинчлик бермас, ичида бир овоз: «Борсанг, гаплашсанг, нима қилибди?» дегандек бўларди. Наргиза узоқ ўйлади, ўзи билан ўзи олишди: «Бораман... Йўғ-э, бормайман... Борсаммикан?..»
Ниҳоят, қўлига ручка ва қоғоз олиб, ёза бошлади: «Эртага шомда қишлоқ четидаги боғда...»
* * *
Шом... Икки ниқобли учрашишди. Суҳбат узоқ давом этди. Илк учрашувнинг ўзиёқ кўп нарсаларни ойдинлаштирди. Шу оқшом икки инсоннинг қалбини жунбишга келтирган бир туйғу уйғонди. Улар бу туйғуни "муҳаббат” деб аташди.
Раҳимжон Наргизага юзини кўрсатди. Қиз сесканиб кетди, ваҳмдан тош қотди. Йигитнинг юзида кучли куйиш натижасида чандиқ ва доғлар пайдо бўлганди. Йигитнинг айтишича, яхшилаб даволанса, тўрт-беш йил ичида юзи аслига қайтаркан.
Йигитнинг ўзини тутиши, гап-сўзлари Наргизага ёқиб қолганди. Юзидаги чандиқлар эса уни умуман қизиқтирмасди. Қизнинг қалбига муҳаббат ҳукмронлик қиларди. Наргиза анчагина ўзгарди. У Раҳимжон билан учрашувга ошиқадиган, йигит билан дийдорлашмаса, ўзини қўйишга жой тополмайдиган бўлиб қолди. Бу учрашувлар чоғида йигит-қиз туйғуларга бутунлай эрк беришди...
— Раҳимжон ака, тўйни тезлатайлик, йўқса, шарманда бўламиз. Бола билан тўй қилишга тўғри келади, — деди бир куни Наргиза ўзини қучиб турган бақувват қўлларни силаб.
— Албатта, жоним, озгина сабр қил, — қизнинг сочларини силаб, эркалаш оҳангида жавоб берди йигит.
Йигит билан қизнинг муносабатлари яшин тезлигида бутун қишлоққа шов-шув бўлди. Чунки Наргиза анча ўзгарган, ундаги ўзгаришни ота-онаси ҳам, дугоналари ҳам аллақачон пайқашганди. Қиз ўзини жуда бахтиёр ҳис этарди. Қувонишга арзирли сабабларидан бири вужудида кун сайин улғайиб келаётган митти одамчани Раҳимжондан бўлак ҳали ҳеч кимнинг билмаслигида эди.
«Яхшиям, уйдагилар ҳомиладорлигимдан бехабар, — деб ўйларди қиз. — Йўқса, ўлдиришади. Тириклайин кўмишади». Унинг юрагида алланечук ваҳима туриб, «Барибир, бир куни ҳаммаси ошкор бўлади, барибир, тириклай кўмишади», деган ўй вужудида титроқ уйғотарди. Дугоналари уни писмиқлиқда айблаб, ҳоли-жонига қўйишмасди. Қиз нима қилишини билмас, гоҳида сиқилганидан ўзини қўйишга жой тополмай қоларди. Фақат ниқобли йигитнинг ёнида бўлган вақтидагина ўзини хотиржам ҳис этар, йигит уни юпатиб, тасалли берарди. Йигитнинг унга ошуфта эканлиги қизни барча азоблардан халос қиларди. У Раҳимжон билан бахтли эди гўё.
Одатий кунларнинг бирида дийдорлашув жойига, боққа борган Наргизага пода боқиб юрган нотаниш болакай хат тутқазди. Қиз илк марта бўлгандаги эҳтирос билан мактубни очди. Овоз чиқариб ўқиди: «Сени севаман, Наргиза. Аммо уйланиш учун пулим йўқ. Ҳозирча сени ташлаб кетаяпман, мени кечир... Лекин кут, тез орада қайтаман. Албатта, қайтаман. Сени соғиниб, Раҳимжон».
Наргизанинг бошидан бир челак муздай сув қуйилгандек бўлди. Боши айланиб, ўтириб қолди. Унинг кўзларидаги шўх кулги бир зумда аллақандай мунгга айланди. Қизнинг орияти синган эди. Унинг ориятини топтаб кетишганди... Қиз боғдаги дарахтларнинг бирига ўзини осмоқчи ҳам бўлди. Бироқ вужудидаги иккинчи инсоннинг ҳаётини поймол қилишга ҳақи йўқлигини ҳис этиб, фикридан қайтди. Ҳар қанча дашном-у балоларга чидаб, Раҳимжонни кутишга аҳд қилди. Ўша куни тунда уйига бориб юм-юм йиғлади, ҳасратини болишларга тўкди.
Орадан ойлар ўтди.
Ўтган фурсат ичида одамлар бир пайтлар ҳаё пардасига бурканиб, «ниқобли» деган номни олган қизнинг ҳомиладор эканлигини пайқашганди.
Энди Наргизани «Ниқобли қиз», дейиш қишлоқдошлари учун ғалати эшитиларди.

Муаллиф: Шавкат ОДИЛЖОН

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 769 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: севги, sevgi haqida, love history, севги хакида, Dramma, sevgi nima o'zi?, sevgi, sevgi hikoyalari, love, севги хикоялари | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади.
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> Гули АСАЛХЎЖАЕВА: «Бир ёниб-ўчадиган машҳурликдан, ўртамиёналик афзал…»


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari