Пятница, 13.12.2019, 08:21
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1483]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1112]
Hikoyalar to'plami [983]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1155]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [40]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [363]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [4755]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [582]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [13]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [196]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [29]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 153
Гостей: 153
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Июль » 6 » ​Нилуфар Сотиболдиева журналистикага кириб келиши ва машҳурлик ҳаётини ўзгартиргани ҳақида
15:00
​Нилуфар Сотиболдиева журналистикага кириб келиши ва машҳурлик ҳаётини ўзгартиргани ҳақида
Тележурналист ва сухандон Нилуфар СОТИБОЛДИЕВА шу кунларда жуда банд. Ҳали тадбирлар, ҳали ижтимоий лойиҳалар, телевидениедаги иш фаолияти, ижодий сафарларни айтмайсизми. Қизиқ, у барчасига қандай улгураётган экан?.. Балки бунинг бирор сири бордир? Дарвоқе, у ҳақидаги айрим маълумотларга ҳам ойдинлик киритиш фурсати етди, нима экан дейсизми? Диққат қилинг!

– Талаб ортиб бораётган бошловчилар рейтингининг юқори поғоналарини забт этиб келаётган Нилуфар Сотиболдиеванинг журналистика соҳасига кириб келиши қандай бўлган?

– Телевидениеда иш бошлашимдан анча аввал ўзимни бошловчи сифатида тасаввур қилардим. Аммо телевидениега келишингиз билан «Мана кўрсатув ижод қилавер» дейишмайди. Тажриба орттиришингиз, билмаганларингизни ўрганишингиз керак. Менда ҳам шундай бўлди, маълум муддат «Спорт» телеканалида мухбир сифатида фаолият юритдим. Камера ортида ишлашнинг ҳам ўзига яраша завқи бор. Журналистика йўналишида алоҳида таълим олмаганман, иш жараёнида устозларим, ҳамкасбларимни кузатиб, тажриба йиғдим. Лекин ўқувчилик пайтларим ўқитувчиларим кўп айтишарди «Истеъдодинг бор» деб. Иншоларни жуда чиройли ёзардим-да. Интилдим, изландим, ҳаракатдан тўхтамадим ва ниятим амалга ошди!

– Кўп кузатганман, характерингиздаги жиҳатлар мустақил ҳаётни анча эрта бошлаганингизга ишора қилгандек гўё, балки мен адашаётгандирман?

– Ҳақиқатан ҳам шундай. Уч ёшимда отам ҳаётдан кўз юмди. Оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун елкамдаги масъулият ҳиссини 15 ёшимдаёқ англаб етдим. Ҳали мактаб ўқувчиси бўлсам-да, ўқишдан кейин боғчада ишлардим. Аввалига энага вазифасини бажардим, сўнг инглиз тилидан сабоқ бера бошладим. Аста-секин ўқувчиларим сони ортгач, репетиторликка жиддий киришдим. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига шартнома асосида ўқишга кирганимда бир қанча болалар боғчасида сабоқ бераётгандим.

– Қатъият ёшлигингиздан шаклланган экан-да?

– Ҳа! Бирор нимани мақсад қилдингизми унга, албатта, эриша оласиз, агар имкониятларингизни тўғри баҳолаб, қандай йўл тутиш кераклигини билсангиз. Қолаверса, мен кичиклигимдан ташаббускор эдим. Дўст-дугоналарим билан бирга ўйнасак ҳам тезгина барча ташкилий ишларни ҳал қилардим.

– Оилада иккита фарзандсизлар, синглингиз қайси соҳада фаолият юритади?

– Синглим болалар психологи! Менинг яқин маслаҳатчим, дугонам, кўмакчим!

– Нилуфар опа, айримлар наздида машҳурлик сизни ўзгартирган?..

– Тўғри, ўзгарганман! Бусиз иложи йўқ. Машҳур бўлмаган пайтим билан ҳозиргисини таққосласам, осмон билан ерчалик фарқ бор. Аммо таниқли бўлишнинг ўзига яраша талаблари мавжуд. Истайсизми–йўқми, аввалгидек бўлолмайсиз. Хатти–ҳаракатингиз, муомалангиз, юриш–туришингиздан тортиб барча-барчасигача ўзгаради. Кимдир «Машҳурлик мени ўзгартирмади» деса ишонмайман. Тўхтанг, сиз нимани назарда тутаяпсиз ўзгардингизми деб?

– Сиз ҳақингизда ножўя гап эшитганим йўқ, демакки, бу яхши ўзгаришлар!

– «Таниқлиман» дея кўнглимга келган ишни қилолмайман. Негаки, менга эргашганлар, ҳавас қилганлар бор. Шунинг учун ҳам ҳар қандай вазиятда ўзимни назорат қила биламан. Аммо шундай пайтлар бўладики, «Ҳеч ким мен ҳақимда билмаганидами» деб қоламан. Баъзан ҳамма қатори эмин-эркин юришни истайсиз-да. Масалан, дугоналарингиз билан маза қилиб гурунглаша олмайсиз, чунки сизни кузатиб туришади. Тадбирларда рақс тушаман десангиз ҳам зимдан қараганлар кўп. Хуллас, танганинг иккинчи томони ҳам бор!

– Тадбирлардан сўз очганингиз айни муддао бўлди. Катта–катта йиғилишлар, концерт ёки байрамларда бошловчилик қиласиз, ҳаяжон бўладими?

– Биласизми, ҳаяжон йўқ деёлмайман, лекин бу кўпроқ қаерда ва қандай тадбир эканига боғлиқ. Мисол учун тўйларда у қадар ҳаяжонланмайман. Негаки, атрофимдаги санъаткорлар билан деярли кунора кўришамиз. Тадбирларда эса бир–икки марта саҳнага чиққач, ҳаяжоним йўқолади. Эҳтимол, ҳис-туйғуга берилмай ижод қиладиган даражага етмагандирман ҳали, аммо буларсиз ҳам илож йўқ, назаримда.

– Уч тилда бемалол сўзлашасиз. Шундай бўлса-да, матнни унутиб қўйган ёки адашиб кетган пайтларингиз ҳам бўладими?

– Албатта! Лекин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламан. Устозимиз, Абдумўмин Ўтбосаров кўп айтарди: «Хато қилганингни ўзинг билдингми, буни бошқаларга билдиришинг шарт эмас! Талаффузда янглишиш мумкин, аммо тўхтаб қолмаслик керак, давом эттиравер» деб. Баъзан жиддий хато ўтиши ҳам мумкин, мисол учун кимнидир исм–шарифи ёки лавозими нотўғри айтилса. Бундай вазиятда тезгина узр сўраб, сўнг ишингизни давом эттиришингиз лозим.

– Ҳозирги бошловчиларнинг аксарияти замонавий «IPad»лардан фойдаланишаяпти, сизда ҳам шундайми?

– Йўқ! Ростини айтаман, ижод борасида қоғозга туширилган матнни афзал кўраман. Матн билан танишаётганда кўз орқали эслаб қолиш мумкин. Саҳнада бўлганимда қўлимдаги матнга кўз ташлаб олсам кифоя, қайси қаторида нима ёзилгани ёдимга тушади. «IPad»да эса бу қобилиятимни қўллай олмадим. Қурилмани тепага пастга йўналтириб туришингиз кераклиги ҳам эътиборни чалғитади. Балки ҳозирги ёшларнинг танлови бошқадир, аммо мен ўз фикримда собитман.

– Яқинда ижодкорларга нисбатан «Инсон ғор эмас» деган иборани ўқиб қолдим?..

– Тўппа–тўғри айтилган гап! Куч–ғайратингиз, шижоатингиз ниҳоялаб бораётганини сезаяпсизми, ижодий танаффус олиш керак. Янги ғоялар бўлмаса-да, тиним билмай ишлайверсангиз, худдики автоматлаштирилган механизмдек бўлиб қоласиз. Ҳар қалай менда шундай, имкониятларимдан тўлиқ фойдаланиб бўлганимни англадимми, қилаётган ишимдан қониқмайман. Гарчи шу ҳолатда ҳам тадбирлар, тўй хизматларида бошловчилик қилишим мумкин, ўша–ўша матн, кайфият ҳеч нима ўзгармайди, ҳеч ким сезмайди ҳам. Аммо ўзимда норозилик бўлаверади. Йил бошидан қизғин ижоддаман, сермаҳсул меҳнат қилаяпман, баъзан бир кунда учта тадбирда иштирок этишимга ҳам тўғри келди.

– Бир кунда учта тадбир? Қандай улгурдингиз?

– Уддаладим! Лекин толиққаним ҳам рост. Бу гапимни устозларим эшитиб қолишса борми, койишади. Улар ҳамиша «Чарчадим дема, ҳар бир инсонга шундай давр бериладики, қўлдан келганча имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Кейинчалик хоҳиш бўлса ҳам имконият топилмаслиги мумкин» дейишади. Яқинда ёзги таътилга чиқаяпман, озроқ дам олиб, яна янги ғоялар билан иш бошлайман.

– Айрим ҳамкасбларингиз асосий иш фаолиятидан ташқари, фильм, клип ва сериалларда ҳам суратга тушишади. Сизга ҳам таклифлар бўлса керак?

– Ҳа, лекин унчалик кўп эмас. Бу каби таклифларга жиддий қарамайман. Чунки менда актёрлик маҳорати йўқ. Мавлуда Асалхўжаева, Достон Убайдуллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитованинг мусиқий клипларида эпизодик ролларни ижро қилганман, аммо актрисаликка даъвом йўқ. Рости, роль ўйнашни эплолмайман.

– Буржингиз эгизаклар, шундайми?

– Қаердадир «эгизаклар» дейилади, «бузоқ» буржи деб ёзилганини ҳам ўқиганман.

– Қизиқаётганим, экранда жиддийсиз, ишдан ташқарида эса хушчақчақлигингиз бор, кайфият ўзгарувчанлигиданми бу?

– Тўғри, кайфиятим тез–тез ўзгариб туради. Билмадим бу буржимга боғлиқми ёки характерга? Иш фаолиятимни янгиликлар бўлимидан бошлаганимгами, экранда жиддийлигим бор. Лекин кўнгилочар кўрсатувларда тамоман акси. Фикримча, телевидение бошловчиси қандай кўрсатув бўлишидан қатъий назар жиддийликни йўқотмаслиги лозим.

– Россиялик телебошловчи Иван Ургант билан ҳамкорликдаги чиқишингиз шов-шув бўлди?..

– Ҳамкорликдаги тадбирларда ўзбек шоу-бизнеси вакилларидан бир ўзим бўлмайман. Бошқа санъаткорлар ҳам иштирок этишади. Иван Ургант билан ҳамкорлигимизга Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров сабабчи бўлган. У кишининг тавсияси билан таклиф қилишди.

– Нилуфар опа, келинг қизингиз ҳақингизда суҳбатлашсак!

– Бош устига!

– Ижтимоий тармоқдаги саҳифангизга қизингиз Аманининг суратларини жойлаб турасиз, баъзи машҳурлар фарзандларини кўрсатишни исташмайди?..

– Сўнгги ойларда иш ҳажми ортиб, қизимга етарлича вақт ажрата олмаяпман. Ва бу менинг айни кундаги энг катта муаммом. Инстаграмдаги суратларга келсак, жуда кўп жойламайман, қизиқарли воқеа бўлсагина яқинларим билан бўлишгим келади. Дизайнерлар билан ҳамкорлик ишларимизни ҳавола қиламан, аммо ҳар куни нима қилаётганим, қаерга борганим, ким билан учрашганимни сўзлаб ўтиришга вақтим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ.

– Диққатимни тортгани, ҳар бир сурат изоҳига алоҳида тўхталасиз.

– Тармоқ фойдаланувчилари асосан суратларга қараб баҳо беришади. Қолдирган изоҳлари эса кўр–кўрона, тор доирада ифодаланади. Яқинда, дўстларим даврасида туғилган кунимни нишонладим. Ҳаётим фақатгина оқ чизиқлардан иборат бўлсин, деган маънода тантана учун оқ либослар мавзусини танладик. Дўст-дугоналарим билан бирга суратга тушган расмларни жойлаб, барчага ўз миннатдорчилигимни билдирсам, мендан сўрашаётганини қаранг: «Фарҳод Алимов ва Райғон Ғаниева қаерда?» Нима деб жавоб беришим керак, ўзингиз айтинг. Фарҳод билан Райҳон қувончли кунимда ёнимда бўлишди, улар билан оилавий дўстмиз ҳам. Бирга тушган расмимизни жойлаштирмаганимга шунча гап.

– Қиз фарзанди бор она сифатида тарбияда кўпроқ нималарга аҳамият берасиз?

– Биласизми, психологияга оид асарлардан бирида шундай фикрни ўқигандим: «Ўғил болани мақташ керак, қизларга эса кўпроқ тахсин айтиш». Кўпчилик бунинг аксини қилади, қизларни фақат бирор иши учун мақташади-да, ўғил болаларни шунчаки борлиги учун. Лекин бу нотўғри. Аманига кўп айтаман, «Кулишинг ўзингга ярашади», «Сочларинг жуда чиройли», «Меҳрибон қизсан» деб. Бу билан қизалоғимни сира тергамайман демоқчимасман, аксинча оилада қатиққўлман. Амани иккала бувисининг ҳам эрка набираси, аммо менда маълум чекловлар бор. Қизим ҳам бошқа болалар каби боғчага боришни ёқтирмайди. Инжиқлик қилса, бафуржа тушунтираман: «Менам сенинг ёшингда боғчага боришни истамасдим, лекин бормасанг бўлмайди. Агар инжиқлик қилсанг, мен ишга боролмайман, ишдан қолиб кетсам маош олмайман, кейин сенга ўйинчоқлар олиб беролмасам-чи» дея. Қизим билан имкон қадар катталардек суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Гарчи синглимнинг сўзига кўра ҳар доим ҳам тўғри тарбия усулига амал қилмасам-да, мабодо ўзим асабийлашиб турган бўлсам, қаттиқ гапириб юборишим мумкин. Лекин ўзимга келиб, қизалоғимдан кечирим сўрайман! Фарзандингизни энг яхши боғча, мактаб ёки репетиторга берсангиз ҳам, у биринчи навбатда сизга тақлид қилади. Гоҳи ўзим ҳайрон қоламан, Амани кўз қарашларим, ҳатто сўз оҳангимгача такрорлайди. Бу ҳам бахт аслида!

– Нилуфар опа, ўзингиз ният қилгандек ҳаётингиз ҳамиша оппоқ ранглардан иборат бўлсин! Суҳбат учун раҳмат!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 567 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Гулчеҳра Эшонқулова яна она бўлди!
>>> Наримон Султонхўжаев нега қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб қолди?
>>> Филипп Киркоров Тошкентда концерт беради
>>> ЗОҲИРШОҲ ЖЎРАЕВ: "БИЗЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛИБ ҚЎШИҚ КУЙЛАЙДИГАНЛАР­ ҚЎРҚИШСИН..."
>>> OBID ASOMOV UChINChI QIZINI TURMUShGA BERMOQDA
>>> ​Shahzoda: “Ravshan menga uylanmoqchi ekanligini birinchi bo`lib Lolaga aytgan”
>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> "Миллий эстрада йўналишини тинглашга сабр етмаяпти"
>>> ​РАЙҲОН “ҲАММАНИ ЖАМ” ҚИЛИБ, САНКТ-ПЕТЕРБУРГДАН БУХОРОГА ЙЎЛ ОЛДИ
>>> ​Rayhon va Farhod Alimovdan yangi oilaviy fotosessiya(Foto)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari