Суббота, 21.07.2018, 16:12
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [528]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [454]
Hikoyalar to'plami [343]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [798]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [29]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [483]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [67]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 50
Гостей: 50
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Июль » 29 » ​НИЛУФАР УСМОНОВА: КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ, ВОЛИДАСИНИНГ МАҚТОВИ ВА 40 КУНДА 11 КИЛОГРАМГА ОЗИШ!
18:44
​НИЛУФАР УСМОНОВА: КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ, ВОЛИДАСИНИНГ МАҚТОВИ ВА 40 КУНДА 11 КИЛОГРАМГА ОЗИШ!
Бир неча ойлар аввал тўртинчи бор оналик мақомига эришган, ўзбек шоу-бизнесининг кўп болали санъаткорларидан бири Нилуфар УСМОНОВА билан учрашувимизнинг арзирли сабаби бор. У яна ижодга қайтди! Мухлисларини соғинтирган хонанда билан "Сўғдиёна" газетаси интервью уюштирди.

— Сизни кўриб турганимиздан хурсандмиз! «Му5» канали орқали тақдим қилинган янги мусиқий клип кўпчиликни шошириб қўйди. Ижодга қайтганингиз ростми?

— Ҳа! Тўғриси, мухлисларим, санъатга ҳавасманд инсонлар мени бу қадар кўтаринкилик билан кутиб олишади, деб ўйламагандим. Бу мен учун ҳақиқий сюрприз бўлди. Ижодга қайтганимдан бениҳоя хурсандман!

— Қиз боланинг қадами қутлуғ келади дейишарди, сизда ҳам билинаяпти чоғи?..

— Гапингизга юз фоиз қўшиламан, Саъдияхоннинг қадами файзли келди! Илоҳим, қизалоғимнинг ҳаёти чиройли бўлсин!

— Нилуфар Усмонова қуруқ қўл билан қайтгани йўқ, билишимча. Янги режалар, эҳтимол ижодий гуруҳда ҳам ўзгаришлар бўлар?

— Албатта! Ижодий гуруҳимиз билан биргаликда тузган режаларимиз кўп. Айни кунларда иккита катта лойиҳа устида иш олиб борилаяпти. Улардан бири танлов тарзида бўлиб, телевидение орқали намойиш этилади. Ҳозирча шугина маълумотни айтоламан, холос. Қолганини вақти-соати билан билиб оласиз. Иккинчи лойиҳамиз эса бу, яккахон концерт дастури!

— Мана буни янгилик деса бўлади! Шу йил концерт берасизми?

— Насиб қилса шундай. Аммо менга қолса, шошилмаганим маъқул. Ўзим хоҳлагандек тайёрланишим учун менга вақт керак. Мен Юлдуз Усмонова эмасман-да, қирқ кунда концерт дастурини ҳавола этадиган. Балки 2018 йилнинг аввалида ҳавола қилармиз дастурни.

— Бир неча йил танаффус қилган бўлсангиз-да, бекор ўтирганингиз йўқ. Ижтимоий тармоқлар, иннернетда янги ижод намуналари жойлаб турилганини биламиз. Нега улардан бирини премьера қилмай, испанча қўшиққа ишланган клипни танладингиз?

— Ростини айтсам, «Му5» телеканалидаги мусиқий клип тақдимотидан хабарим йўқ эди. Канал ижодкорларининг мен учун аталган совғаси бу. Ҳозир ҳам ижодга қайтдим дея бирорта телеканалга клипларимни бермадим, рости. Беш йиллик танаффус вақтимда кўп ўзгаришлар бўлибди. Негаки, авваллари телевидениеда клип премьера қилинишининг молиявий томонлари бўлиб, бу ўз-ўзидан ҳал этилмасди. Ижодимни ҳурмат қилган, қадрлаган инсонлар бор эканки, мана ўзимга ҳам айтмасдан мени мухлисларим билан юзлаштиришди.

— Бошқа телеканаллардан ҳам сўрашаётгандир янги клипларингизни?

— Сўрашаяпти, аммо ҳали бирортасига ҳам янги ижод намуналаримни берганимизча йўқ. Ихтиёрлари, қай бир қўшиғимни маъқул кўришса, шуни намойиш этаверишсин.

— Сезаётган бўлсангиз, мухлисларингиз сиздан кўп нарсаларни кутишаяпти?

— Ростини айтсам, ўзим ҳам айни шундай ҳолатдаман. «Нилуфар Усмонова ижодга қайтибди» дейишган куннинг эртасига эрталаб уйқудан уйғондим-да «Энди нима бўлади?» дедим ўзимга-ўзим. Юқорида ижтимоий тармоқларда ижодингизни кузатиб бордик, дедингиз. Билсангиз, яқин дўстим, ижодий ҳамкорим Шохруҳ Яссавий билан интернет тармоқларида кўплаб лойиҳаларни амалга оширганмиз. Мухлисларим бу тариқа мулоқотимизга ҳам кўникишганди. «Қўшиқ куйлашинг мумкин, яна ижоддасан» дейилганидан кейин эса, тўғриси, ўзим ҳам ўзимдан нималарнидир кутаётгандекман. «Му5» канали ижодкорларининг совғасидан кейин бир ҳафтача ўзимга келолмай юрдим, шошиб қолдим-да. Уч-тўрт кун бўлаяпти, «Ўзингни қўлга ол, Нилуфар», дея аста ижодий режалар устида иш бошладик.

— «Кел, иккимиз», «Келақол, жоним» қўшиқларига ишланган клип ғояси кўпчиликни қизиқтиради, нега айнан бу мавзу?

— «Келақол, жоним» волидамнинг туҳфаси! Матнини ҳам, мусиқасини ҳам ўзлари ёзганлар. Таронанинг ўзини тингласангиз, романтик кайфият чулғаб олади сизни, маза қилиб эшитасиз. Клип олиш учунЖаҳонгир Аҳмедовга юзландик. Унинг ғояси менга ва ижодий гуруҳимизга манзур бўлди, қолаверса, ҳали ҳеч қаерда бу каби сюжетни кўрмагандим. «Кел, иккимиз» таронаси эса умр йўлдошимга аталган совғам, бошқа ҳеч қандай мақсад-муддаоси йўқ бунинг. Қўшиқни Ёлқин Тўйчиевга эшиттирганимизда у бизга «Келақол, жоним» клипи сюжетига яқин воқеани ёзиб берди. «Нега яна шу мавзу?» деганимизда, «Ҳамманинг ўз ҳақиқати, ҳаёти бор» деган жавобни эшитдик. Бошқа санъаткорларнинг ижодини кузатсангиз, ҳаммасида «Севаман-куяман»ни кўрасиз, биз бўлса ноодатийроқ ёндашувни танладик. Клип воқеалари менинг ҳаётим эмас. Кўпчилик санъаткор ўз дардини қўшиққа солади, экранга олиб чиқади деб ўйлайди, аммо хонанда ўз дардини куйлаб бўлар экан, у ижод қилишдан тўхтайди. Мен атрофимдаги инсонларнинг кечмишини куйлайман. «Нилуфар Усмонова ўз ҳаётини кўрсатибди, фалончини иккинчи турмуши экан» деган гаплар бекор. Ҳар иккала қўшиғимни тингласангиз, унда аёллик бахти тилга олинган. Дарвоқе, мусиқий альбомимда яна битта тарона бор «Кел» сўзи иштирок этган. Шўх тарона, сўзларини Шуҳрат Нуралиев ёзган. Битта альбомда учта «Кел» деб бошланувчи қўшиқ, қалай?

— Зўр! Клиплар ҳақида сўз очилганидан фойдаланиб, «Туғилсам» қўшиғига нега видео кетма-кетлик суратга олмаганингизни сўрамоқчи эдим.

—Шусиз ҳам оғриқли мавзу. Баъзан ҳомила ривожланмай нобуд бўлади, шифокорлар аборт қилиш керак, аёл ҳаётини сақлаб қолиш учун дейишади. Аммо шунда ҳам аёл ҳомиласидан воз кечишни истамайди, гўёки қандайдир мўъжиза юз беришини кутади. Она-да! Биздаги клипмейкерларнинг аксарияти эркаклар, уч дақиқалик клипда аборт мавзусини қандай қилиб кўрсата олишади, очиғи, ақлимга сиғдиролмайман. Қўшиқ матни ва мусиқасини Якзон ёзган, таронани шунчаки тинглаш керак, назаримда. Қўшиқ овоз ёзиш студиясида ёзилаётганида тезгина куйлаганман-да, худди бир нимадан қочиб кетаётгандек ҳовлиққанман. Жуда қаттиқ таъсирланганман... Бўлмаса, бошқа тароналарни бир неча бор хиргойи қилиб, маромига етказиб, сўнг ёзамиз. Бироқ бунисига кучим етмади, бир марталик ижро билан кифояландим. Балки кейинчалик қандайдир лойиҳа ўтказилса, таронадан фойдаланармиз, аммо ҳозир мусиқий клип шарт эмас.

— Бир хилликда ижод қилишни ёқтирмайсиз, бу каби ўзгарувчанлик атрофингиздагиларга малол келмайдими?

— (ёнидаги йигитларга ишора қилиб) Мана, мен билан меҳнат қилаётган, изланаётган дўстларим – Жамшид, Шоҳрух. Айнан мана шу яқинларим мени бир хилликка тушиб қолишимга йўл қўйишмайди. Ҳатто, созандаларим ҳам ўзим каби янгиликлар тарафдори. Ижодий жамоамиз билан ҳамфикрликда ишлаб келаётганимизгами, аҳил-иноқмиз. Кўз тегмасин, илоҳим.

— Кўпчиликнинг эътирофича, кун сайин волидангизга ўхшаб бораяпсиз. Саҳнада ҳаракатланишингиздан то овозингизгача. Бу тақлид деганлар ҳам бор, эҳтимол ҳамма гап гендадир?..

— Мен учун идеал инсон ҳам, идеал санъаткор ҳам, бу — онам! Волидамдан бошқа яна кимга ҳам тақлид қилишим мумкин, ўзингиз айтинг. У киши мен учун ягона ўрнак бўлоладиган аёл! Онамга ўхшатишган бўлишса, бундан фақат хурсандман! Раҳмат айтаман.

— Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастури олди қўнғироқлашганимизда, сизни ташкилий ишлар билан банд дейишганди. Ростини айтинг, мухлислар онамни қандай кутиб олишар экан деган хавотир бўлдими ҳеч?

— Концерт кунлари дўстим Жамшид билан тик оёқда турдик десам, хато бўлмайди. Биринчи куни 3 соату 40 дақиқага чўзилди дастур. Тўғри, кўнглим юмшаб, кўзимга ёш келган пайтлар ҳам бўлди. Концерт ўртасида залга ўтиб, мухлислар қаторидан жой оламиз десак, назоратчи аёл бизни ўтказмади. «Бўш жой бор экан-у, шу ерга ўтира қолайлик» десак, назоратчилар ўтирадиган қаторни кўрсатиб, «Ҳамма ўз жойида ўтириши керак, Юлдуз опа айтганлар», дея бизга жой бермади (кулади). Нима ҳам дердик, онам айтганлар ахир, «Хўп майли» дея залнинг охирига ўтиб, бир бурчакда деворга суянганча концертни томоша қилдик. Деярли ҳар куни дастурнинг бошидан охиригача ўша ерда бўлдим. Тўрт соатдан ошиб кетган пайтлар ҳам бўлди. Онамнинг саҳнадаги чиқишини кузатиб, ўзимга-ўзим «Эҳ-ҳе, буларнинг ортида қанча машаққат, сабр, меҳнат бор» дедим. Волидамнинг ёшсанъаткорлардан ҳам кўпроқ шижоат, куч-ғайратга эгалигини кўриб, хонандаликдан кетиб, тинчгина яна битта туғсаммикан, болаларимни тарбиялаб, уйда ўтирсаммикан, деган хаёл ҳам бўлди. Қўрқдим-да, мен онамдек бўлолармикан, деб.

— Бир кун сиз ҳам концерт берасиз ва волидангиз томошабинлар қаторида сизни томоша қилиб, сиз учун қувонади!

— Илоҳим! Ҳеч бўлмаса «баракалла!» десалар ҳам майлига, шуни ўзи етади менга.

— Юлдуз опада-чи, ҳаяжон сезилдими концерт олдидан?

— Аям ҳар саҳнага чиқиш олди ҳаяжонланади, буни сира яширмаган ҳам. Қаерда концерт беришидан қатъи назар шундай. Токи қўлига микрафонни олиб, қўшиқни бошлаб олмагунича ҳаяжон бўлади.

— Юлдуз опа билан биргаликдаги «Шайтонга бўйсунган юраклар» дуэтингиз оммалашган ўз вақтида. Балки яна шу каби ҳамкорлик ижод махсулини эшитармиз?

— Сизлардан ҳеч нимани яшириб бўлмас экан-да, ҳақиқатан ҳам онам билан биргаликда дуэт куйлаш режамиз бор. Аммо бу ҳақида сал кейинроқ айтаман, ижозат берсангиз.

— Бирин-кетин фарзандли бўлганингиз онангиз билан муносабатларингизни янада мустаҳкамлади, назаримда?..

— Чинданам шундай, ҳар сафар оналик мақомига эришганингизда волидангизни янада кўпроқ тушуна бошларкансиз. Ҳозир онам билан янада кўпроқ суҳбатлашишни истайман. Болалар тарбиясида ҳам кўп маслаҳат берадилар, фарзандларингга сира ҳам ёлғон гапирма, ҳамиша рост сўзла, дейдилар.

— Амал қиласизми маслаҳатларига?

— Албатта!

— Ижодингизга нисбатан-чи, қаттиққўлликлари борми?

— Секин гапирасизми, янги ижод маҳсулини эшиттирсам, ёқмадими, очиғини айтадилар. Яхши бўлса, «зўр чиқади» дейдилар, ортимдан.

— Ўзизга эмас яъни?

— Ҳа! Кейин эшитаман, менга аталган яхши гапларини.

— Тушунишимча, Юлдуз опанинг бир оғиз мақтов сўзлари ҳам сиз учун жуда катта рағбат!

— Кўпчилик «онаси бор-ку, маза қилиб ижод қилаверади» деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас. Бошқа санъаткорларни қандай баҳоласалар, менга ҳам худди шундай муносабатда бўладилар. «Бу қизим-ку», демаганлар. Шу пайтгача ҳали бирор марта онамдан «очко» олмаганман. Астойдил меҳнат қиламан ва яратган ижод намуналаримни онамга таништираётганимда қўрқиб тураман, маъқул келармикан, дея.

— Қизалоғингиз эндигина тўрт ойлик бўлди-ю, қоматингиз ҳавас қилгудек. Бунга қандай эришдингиз?

— Дўстим Жамшиднинг махсус парҳези билан қирқ кун чиллада 11 килограмга оздим.

— Қизиқ, қандай парҳез экан у?

— Ҳар икки соатда белгиланган маҳсулотларни истеъмол қиласиз ва озасиз!

— Зўр-ку, Жамшидни сўраб қўнғироқ қилишса, нима дей?

— (кулиб) Шоҳрухга қўнғироқ қилаверинг, топиб беради. Туғруқдан сўнг аксарият аёлларда депрессия ҳолати кузатилади, бу вазн ортиши билан ҳам боғлиқ. Хуллас, сиз кўриб турган қоматга дўстимнинг кўмаги билан эришдим.

— Ҳамиша бугунгидек яхши кайфиятда кўришишлик насиб қилсин! Сиздан янги ижод махсулларини кутиб қоламиз!

— Раҳмат!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 223 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​Davron Kabulov “Million” konsertida ishtirok etadi
>>> ​Rayhon konsertidan: 6 ta duet, jonli ijro, betakror raqslar va “jonlangan” tarix(Foto)
>>> Alisher Fayz konsertida 4200 muxlisi bilan selfi tushdi(Foto)
>>> Манзура Россияда концерт дастурини тақдим этади
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Адҳам Солиев: “Бугунги кун мухлислари санъаткорларни аввалгидек ҳурмат қилмайди”
>>> Таркан илк бор ота бўлади (видео)
>>> “Зайнаб менга шуҳратпарастлик ва тиришқоқлик ўртасидаги фарқни англатди”
>>> НИГОРАНИНГ ПАРДОЗСИЗ СУРАТИГА ФОЛЛОВЕРЛАР МУНОСАБАТ БИЛДИРИШДИ (ФОТО)
>>> ​Gulchehra va Sharof Sharapovlardan oilaviy fotosessiya(Foto)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari