Вторник, 24.10.2017, 12:38
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 60
Гостей: 60
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Сентябрь » 24 » НИМА ЕДИНГИЗ, УСТОЗ?
10:09
НИМА ЕДИНГИЗ, УСТОЗ?
Нуфузли университет. У ерда ўзини кўрсатиш учун турли тадбирларда иштирок этиш яхши натижа бериши аниқ. Яна кимсан — шоир деган номингни эшитганларнинг ҳурмати бошқача-да. Устозлар ҳам иззатни ўхшатишади. Аммо негадир бу иззатнинг илдизи сессияга бориб қуриб қолаверади. Ростиям шу-да, тўртта қофияли шеъринг учун ким сенга сессияда аъло баҳо қўяр экан?

Майли, шеърни четга сурайлик, аммо гуруҳ сардориманку, ҳеч йўқ-са, шунинг иззати бордир? Афсус, бошқаларни билмадиму мен ҳеч сардорлигим ортидан сессияда рўшнолик кўрмаяпман-да. Э, ҳа балки ўзим уддабуронлик қилолмаётгандирман. Ахир иқтисод фани домламнинг "Бешга беш”, деган жумласининг мағзини чақолмай, қовун тушурганим каби бошқа фан домлаларининг ҳам илмоқли гапларини тушунмай қолаётгандирман.

Ҳа, бунисига ҳам майли. Аммо деканатнинг эътибори бошқача, мана, яна ҳурмат билан чақириб кетишди дарсдан. Ҳозиргина сессияда фойдаси тегмаётган шоирлигимнинг довруғи ректоратгача борган эканку, мен бўлсам, бечора шеърларимни беписанд қилибман.

Мана обрў! Демак, хатнинг давомини ўқиймиз: "Ватан” номли шеъри университетлар ўртасида ўтказиладиган байрам тадбири учун мусиқага туширилади. Ушбу тадбирга, хусусан шеърнинг қўшиқ бўлишидаги таҳрир жараёнига муаллифнинг ўзи кўмаклашиши сўралади”. Оҳ-ҳо, етарлича обрў-ку!

Бу тадбирга тайёргарлик жараёнига ёлғиз бориб бўлмайди. Бирор яқин ўртоғимни олиб бораман, ахир мени шеъримни мусиқага солишаётганини ўзим овоза қилиб юришим ноқулай-ку! Муҳими, минг азоб билан тоғамни ҳомийликка кўндириб, нашриётнинг ҳисоб-рақамига пул ташлатганим, ўша пулни "Тушмаган”, дея мени чув туширишга уринган бирам чиройли муғомбир аёл — нашриёт раҳбарига элликта шеъримни китоб қилишга топшириб, ўчакишганим учунми ёки "мендан кетгунча...” қилибми, атиги йигирматагина шеъримни худди бир-биридан нусха олингандек хира қилиб босганидаги аҳволим кўз олдимга келди-ю, бир хўрсиниб, катта ишни қойиллатган одамдек, кўксимни кўтариб қўйдим.

Эртаси куни сира оғзида гап турмайдиган ўртоғим билан чўнтагимда гўё умрбоқий сатрлар битилган ноёб битикларни олиб юргандек гердайиб, биттагина китобчамни олиб, тадбир тайёргарлиги бўлаётган университет майдончасига бордим. Эҳ-ҳе, бир-биридан чиройли қизлар рақс тайёргарлигини кўряпти шекилли. Мусиқа ҳам ёмонмас, ҳамма жўрликда "Тупроғим ўзинг”, дейиши ёқди. Ахир бу менинг шеърим сўзлари-да!

Ҳаммаси яхши-ю, лекин шу раққосаларни рақсдан хабари йўқлиги кўринишдан балқиб турган эркак киши тайёрлантираётгани ажабланарли. Айниқса қўлида сегаритани чуқур тортиб, "Бу-ҳу”, деб йўталишидан менку кулгимни босдим, аммо ўртоғимнинг бунга журъати етмаслигини билмаган эканман. Нимаси кулгили, дерсиз?

Йўталиш олди чекилган сегаретанинг тутуни бутун бошли катта қоринни силкитиб, кўтариб туширишини кўриш кулгили бўларкан. "Бу-ҳу”, мана яна йўталиб қўйди қоринбой рақс устаси.

— Келинглар, йигитлар кимсизлар? — бизга эътибори тушиб, дағал овозда сўради раққос ака.

— Бизни чақиртиришган экан, шеъримни қўшиқ қилибсизлар, — дедим олижанобларга хос қараш билан.

— Э, ҳа айтдим, бу қаерда кўрганман бу йигитни деб. Ахир китобчанг, борку менда, расмингни кўрганман, — деди муҳтарам раққос ака!

"Китобча”, дедими беписанд қилиб? Керак бўлса, шу китобчадаги шеъримнинг куйига йигирмата қиз-ўғилни ўйнатиб турибди-ю, тағин беписанд қилишини қаранг!

— Сен мени устоз деб бил, мана шу шеърингни мен танладим тадбир учун, — деди томдан тараша тушгандек раққос ака! — "Бу-ҳу” — яна йўталиб.

Ўлай агар кулиб юбораман ҳозир, қорнини худди атайин кўтариб-тушираётганга ўхшайди. Э, ҳа бу одамнинг юзи кимни эслатади десам, Отеллонинг ўзи-ку!

— Қисқаси буни ювишимиз керак, — энди ўзи ташлади томдан тарашани Отелло ака!

— Нимани ювишимиз керак? — дедим тушунмай. Шу "ювиш”, деган сўзни талабага айтиш шартми айни пайтда? Ошқозонни кири қолмаган ўзи.

— Китобчангни-да, — деди Отелло ака салобатли қарашлар билан.

Худди "керакмас”, десам, "Рўмолчанг қани”, дея бўғиб қўядигандек туюлди Отелло ака. Ўқишдан тушлик қилмай келавердик, хаёлий оғишлар шундан бўлса керак.

— Китобим чиққанига икки йил бўлди, — дея олдим гўё кўп гапирсам ошқозоним оғзимдан чиқиб кетадигандек бўлиб.

— Биласанми, иккита шеър танловга қўйилган эди. Бири сеники, иккинчиси улуғ шоир Сирож Нарзулланики. Мен эса сенинг шеърингни танлагандим. Сирож Нарзулла "Келиб-келиб шу мишқининг шеърини танлайсизларми”, деб хафа бўлиб қолди. Шунинг учун сен мени устоз, деявер. Розилигим билан ўсасан ҳали, — деди Отелло ака!

— Ҳа, балки, — дея олдим худди ошқозоним гапиргандек.

Этасига бирор жойда китобни "ювиш”га келишдик. "Ювиш” бўлса, "ювиш”-да, шундай инсон таклиф қилса, рад этиш ярашмас.

— Яхши жой танлабманми, уйимнинг ёнгинасида, харажат қилиб узоқларга бориш шартми, дедим-да, — бу Отелло аканинг уйини топиш учун ўртоғим билан яхшигина йўлкира харажат қилиб келганимизда айтилган биринчи гап эди. Бизни уйимиз ҳам университетга яқин бўлгани учун талабалик чиптасини олмасдик.

— Ҳа, яхши жой, — деб қўйди ўртоғим.

— "Бу-ҳу”, — бу одамнинг кўтариб юргани қорин эмас, ўпка бўлса керак. Йўталишини қаранг!

— Келгунларингизча овқат буюртирдим. Тўрттадан шашлик, биттадан сомса ва кетидан бир кело товуқ гўшти, — оғиз кўпиртириб айтди Отелло ака.

Талабага бу шоҳона таомлар жаннатнинг бир куни билан тенгдек экан.

— Тур сен бориб бир шиша ароқ олиб кел, — менга буюрди устоз Отелло.

"Хўп”, деб бардан сўрасам, ароқ учун аввалдан тўлов бўларкан, устозга бир қараб қўйдиму, охирида ҳисоб-китобни қилганида айтаман, деб олавердим.

— Китобчангни олиб келдингми, қани бер, — дея қўлига ручка олиб китобимга узундан-узоқ тилак бита бошлади устоз.

Кейин китобимни буклаб, ароқни пиёлага у орқали қуя бошлади.

— Мана буни "ювиш”, дейди билдингми ука? — деди устоз.

"Лекин китобни расво қилди-да, ўзи кам нусхада чиқаргандим”, деди ичимдаги овоз.

Секин-секин илмоқли гапларни тушуниб бораётганимдан хурсандман ўзимча. Жаноби Отелло ака роса кўп режиссёрлик ишларида қатнашганини айтиб чарчамасди. Қойил қолганимиз, орада икки шиша ароқни ўзи ичиб, бир қути сегаритани тугатди.

— "Бу-ҳу”, — гап бошлаш олди. — Энди турамиз яхши ўтирдик.

— Ҳа раҳмат устоз сизга, иззат қилиб меҳмонга чақирдингиз, — дедим шоирона такаллуф билан.

— Ҳа, сен ўсадиган йигитсан. Бор ҳисоб қилиб чиқ, — дея чўнтагини кавлай бошлади устоз.

Бунча буюртмалар ва салобатли кўриниш бежизга эмас экан-да. "Мен ҳам пулдор бўлсам мана шундай сахийлик қилиб юраман. Анчадан бери бундай овқатлар емасдик”, ўзимча ўйладим устознинг чўнтагидан қўлини чиқаришини кутиб.

— Бора қол, кетамиз энди, — деди Отелло ака чўнтагидан гугуртни олиб сигаретини ёқаркан.

— Э, пул-чи, — дедим.

— Китобни ювдик, устозингнинг розилигини олиш учун келдинг-ку, пулинг йўқми, — деди Отелло ака.

— Менда пул кам, қайтишимизга етади, холос, — дедим елка қисиб кулгисини тия олмаётган ўртоғимга қараб.

— Э бу нимаси? — устоз шердек наъра тортди столга уриб. Ўша лаҳзада у шишаларни бўшатишга қодир шердек туюлди, холос.

— Чўнтагингиздагиларни чиқаринглар, шарманда қилдинглар-ку, қолганини ҳал қилиб чиқаман, — деди устоз отсиз эгарда ўтирган ҳаваскорга ўхшаб ва қўлимиздан учта сомсага етадиган пулни оларкан, жаҳл билан тамаддихона раҳбарини қидириб кетди.

Отелло ака раҳбарнинг хонасига кириб, нималарни гапирди билмадигу, "бу-ҳу”, деган овоз кучайган ва тезлашган эди. "Қўлимиздан нима ҳам келарди”, деб кутиб турганимизда, раққос ака уст-бошини тўғирлаб, "Ҳал қилдим”, дея мағрур юриб келарди. Мен эса яна бир илмоқли сўз — "ювиш”нинг маъносини шу пайтгача тушунмаганимдан афсусланиб турсам, беихтиёр Отелло аканинг қоп-қора юзига оқимтир бўлиб ботган бармоқ изларига кўзим тушди.

Демак, устоз биз билан шашлик, товуқ гўшти, сомсагина эмас, тамаддихона раҳбарининг насия эвазига "илтифотли” шапалоғини ҳам татиб кўрган кўринади.

— "Бу-ҳу”, паспортимни олиб қолишди, эртага пул олиб келишни унутманглар... — дея олди "устоз”. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 77 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Dmitriy Dyujev o`zbekistonlik talabaning filmida suratga tushdi (Foto)
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> Ozodbek Nazarbekov iyulda Moskvada konsert beradi
>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> ​Farhod Maxmudov: “Baron”ni Shavkat Mirziyoev tomosha qilganini eshitib, g`ururga to`ldim
>>> ​Ukrainada Farruh Zokirovga “Yil odami” mukofoti topshirildi
>>> ​НИЛУФАР УСМОНОВА: КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ, ВОЛИДАСИНИНГ МАҚТОВИ ВА 40 КУНДА 11 КИЛОГРАМГА ОЗИШ!
>>> Rasmiy bildirish: “Daydi” filmining ijodkorlari Morgan Frimanning qiyofasidan noqonuniy foydalanganligi aniqlandi (FOTO)
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> ​Shahzoda: “Shahzoda bilan Rayhon bo`lmaganida nima qilar edinglar?”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari