Балиқ ёғида кўп миқдордаги осон ҳазм бўладиган тўйинмаган ёғ кислоталари, хусусан, жуда қимматли омега-3 ёғ кислоталари (ЭПА ва ДҲА) мавжуд.
Балиқ ёғининг фойдали хусусиятлари қуйидагича:
-депрессия ва хавотирни камайтиради;
-қон босимини пасайтиради;
-қуриган терига қарши курашади ва тошбақа касаллигини даволашга ёрдам беради;
-сурункали касалликлар, юрак касалликлари, артрит ва ҳатто саратон хавфини камайтиради;
-триглицерид (инсон танасида ёғни сақлаш шакли) миқдорини пасайтиради;
-мушак ҳужайраларида оқсил синтезига ёрдам беради.