 Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан «Қиёмат куни (азобнинг оғирлиги сабабли) энг қаттиқ қичқирадиган кимса ким?» деб сўралди. Шунда у киши: «Неъмат билан ризқланиб, Аллоҳга маъсият қилишда ўша неъматдан фойдаланган кимса» деб жавоб бердилар.
*****
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан «Қизимни кимга турмушга берай?» деб сўради. Шунда улуғ тобеин «Аллоҳдан қўрқадиганига бер! Агар яхши кўрса, икром қилади. Агар ёмон кўрса, зулм қилмайди» деб жавоб бердилар.
*****
Бир аъробийга ўлим келди.
Унга: "Қўрқмаяпсанми?” дейилди.
"Ўлимдан кейин нима бор?” деб сўради.
"Аллоҳга йўлиқиш” дейилди.
"Яхшиликни фақат Ундан кўрганим Зотга йўлиқишдан нега қўрқай?!” деди.
*****
САДАҚА:
Аллоҳ таолонинг ғазаби ўчишига; Ёмон ўлимдан сақланишга; Ризқ эшикларининг очилишига; Беморнинг тузалишига; Ғамнинг аришига; Гуноҳнинг мағфират қилинишига сабаб бўлади. *****
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ: «Инсон ўзининг жоҳиллигини сезиши маърифатнинг турларидан биридир» деганлар.
*****
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳни ҳар гапимизга қўшиб, мақтанамиз. Бирорта ҳадисни ёддан билмаслигимизни кўрсалар нима дер эканлар-а?!
Интернет материалларидан тўплаб,
таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|