Суббота, 25.01.2020, 03:12
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1560]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [1179]
Hikoyalar to'plami [1052]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1193]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [152]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [381]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [5084]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [621]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [14]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [224]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [35]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 18
Гостей: 18
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Декабрь » 29 » НОМУС
09:41
НОМУС
Мастура кузни ўзгача интиқлик билан кутарди. Гўё, бу сафаргиси уни бутун умрлик виждон азобидан қутултирадигандек, шу билан гуноҳларидан фориғ бўладигандек. Илоҳий тартиб бузилмасди: қиш ортидан баҳор, ёз кетидан куз келарди; бироқ, у нажот фаслига етолмасди. Барглар сарғаяр, хазонрезги устида совуқ, намчил шамол ўйнар, ёмғирлар ўз қўшиғини куйларди-ю ёлғизгина у, қирқдан ҳатлаб, элликка юзланган, сочининг қорасидан оқи кўп Мастура кузнинг келганини ҳис қилолмасди. Елвизак шамол қишнинг бўм-бўш кўчаларидек кўнглини-да шип-шийдам қилишга беҳуда уринаётгандек кўринаверарди.

Бу йилги куз ҳам шундай бошланди. Сунбула яримламай, мезон эшик қоқмай ҳақиқий куз келди-қўйди. Буни у оёқ-қўли увушидан, тез-тез ҳолсизланишидан сезди.

"Қаридим!..”

Уни ёши ўтаётгани, аҳволи кундан-кунга оғирлашаётгани ҳеч қизиқтирмасди. Фақат, кузга етиб олиш, Худо айтишга имкон берса, виждон азобидан қутулиш эди. Шу орзу-хаёлларда кун санарди, яшарди.

Ана шундай куз кунларидан бирида, тушкун ва дилгир аҳвода кўчага чиқди, ишга – мактабга бориши керак эди. Эшикни қулфлаб, йўлга чиққан ҳам эдики, ундан ўн-ўн беш қадамлар олдинда кетаётган кишига кўзи тушди-ю юраги қалқиб кетгандек бўлди. Қудратингдан! Қадам ташлаши, чап елкасини хийла пастроқ тутиши, бошини бироз солинтириши ҳам ўша-ўша! Кептику!

"Зафар…”

У юриш-юрмаслигини, чақириш-чақирмаслигини билмай қолди. Қанча вақт туриб қолганини билмади. Аста кетиб бораётган кишининг ортидан журъатсиз бир-икки қадам ташлади. Оёқ товушларини эшитиб қолишидан чўчиб, бирдан уйи томон ўгирилди – таниб қолмасин, нима дейман?! Қулоқлари остида таниш, қувноқ овозлар эшитилиб кетди:

"Зафар "бешчи!” Зафар физикадан ҳам зўр! Зафар алгебрадан ҳам зўр!..”

Беихтиёр кўзларига ёш келди, бўғзига нимадир тиқилди. Ич-ичидан ҳайқириқ келгандек бўлди.

"Биламан! Биламан! Биламан!”

Лекин буни ўн тўрт-ўн бешлардаги, юзларига сепкил тошган, бурни пучуқроқ, майда ўрилган сочлари устидан чамандагул дўппи кийган Мастура тан олишни истамасди. Шундай деганларни ёмон кўрарди. Зафардан нафратланарди… У бўлмаса синфдаги энг аълочи ўқувчи бўларди, ҳамма ўқитувчилар уни мақтарди, деворий газетада фақат унинг сурати бўларди.

"Зафарнинг дадаси физика-математика ўқитувчиси бўлмаганда у беш олмасди!” – дерди чамандагул дўппили Мастура, майда ўрилган сочини ўйнаб.

"Ҳеч ундай эмас, Зафарнинг ўзи жуда каллали бола, бўлмаса вилоят олимпиадасида биринчи ўринни олармиди!” – дерди оқ сочларини рўмоли билан яширишга уринаётган Мастура.

…У анчагача кўчада туриб қолди. Ўтган-кетган қўшниларнинг саломини ҳам жавобсиз қолдирди.

"Ота-онасини қабрини зиёрат қилишга кетяпти. Ортидан борсамми?”

Лекин бундай қилолмасди. Журъати етмасди, юзи чидамасди.

"Балки бу охирги марта келишидир, кейин келмасачи?”

Яна ўша кишининг ортидан юрди. Ишга кечикаётгани, директорнинг тўнғиллаши ҳам эсига келмасди. Фикри-ёди фақат биргина сўзни айтишда эди.

"Кечир!..”

Хаёллари уни ўттиз йил олдинга, гавжум синфга улоқтирди. Салкам қирқ ўқувчили синфхона, танаффусдаги ғала-ғовур, чамандагул дўппи кийган, сепкилюз ва сочлари майда ўрилган, нимадандир норози Мастура… У ўтирадиган парта ўқитувчининг столи билан тўқнашган эди. Кейинги дарс физика. Ўлгудек ёмон кўрган фани. Ҳеч нарсага тушунмайди, формулалар, аллақандай тенгламалар келганда мияси ишламай қоларди. Шундай фанни одамлар қандай ўзлаштиришига таажжубланарди ҳам. Агар физика бўлмаганида мактабнинг энг олди ўқувчиси бўларди…

Эшик очилиб ўйлари тўзғиди, норозиланиб жойига ўтирди.

Физика ўқитувчиси – Зафарнинг отасини ҳамма Бойдуллаев домла деб танир, доим бир ҳил – эски, лекин тоза кулранг костюм-шимини кияр, қўлтиғида икки-уч дарслик, қалин умумий дафтар бўлар, синфга кирганида аввал салом бериб, сўнг жойига ўтирарди. Бу сафар ҳам одатига хилоф қилмади. Ўтиргач, синф журналини очиб йўқлама қилди ва уй вазифасини кимлар қилмаганига қизиқди. Шундоқ қаршисида ўтирган Мастура айбдордек қўлини кўтарди. Ёлғиз ўзи эди, уй вазифасини бажармаган.

–Қизим, нега бундай қиласан? Ҳар доим уй вазифасини қилмай келасан. Ҳеч бўлмаса, физика ҳурмати, бирор дугонангдан кўчириб кел, барака топгур! Икки қўйишга кўзим қўймайди, шундай аълочи қиз. Яхши баҳо қўйсам, буниям ҳисоби бор, жавоби бор, қизим…

Мастура бу гапларга зўрға чидарди. Синфдаги энг аълочи қиз бошқалардан кўчирадими? Ҳеч қачон! Кўчиртирганлар нима деб ўйлайди? Биз билан бир ҳил эканку, демайдими?

–Ўтир қизим, бошқа бунақа қилма, уят бўлади. Бу сафар "нуқта” қўйиб турамиз…

Аввалига Мастура хижолатдан дув қизарди, сўнг хижолатпазлик ўрнини нафрат ва алам эгаллади-ю юзидан қон қочди, гезарди. Ўн олти ёшли қизнинг сония ичида турлик қиёфага кириши тўпори ғуруридан гувоҳлик бергандек эди.

"Уят сенга бўлади!” – фавқулодда ўй ўтди унинг кўнглидан.

Шу куни у уйга қандай етиб борганини билмади. Онасининг қулоғига нималардир, деб шипшиди. Ўзини уялганга солди, кўзларини ерга тикди. Ҳам ғазабдан, ҳам номусдан ёнган онаси эшитганларини тафтиш қилмай дарров эри ва яқинда ҳарбий хизматдан келган ўғлига етказди.

"Нима эмиш, анави қариб қуюлмаган Бойдуллаев домла қизингизга қичиқ қипти! Усталининг[1] тагидан оёғини узатиб қизингизнинг оёғига теккизганмиш! Қизимни энди эр олмайди, войдод!..”

"Нима?! Ким?!..”

Алангага мой сепишнинг ҳеч кераги йўқ эди. Ўртада энди ор-номус масаласи турарди. Ота-боболари қўрбоши ўтганлар, сўзини бермаганлар учун бу ичга ютиб кетадиган нарса эмасди. Мастуранинг отаси ва акаси ўша куниёқ Бойдуллаев домланинг уйига бостириб киришган, сўроқ-саволсиз уни дўппослашган, оиласи, болалари кўз ўнгида ҳақоратлашганди.

Синфдош қизга тегажоқлик қилган отасининг дўппосланишини Зафар жимгина кузатиб турарди. Нима қилишини билмасди. Бундай қилишга отасининг қандай ҳадди сиғди? Ахир оиласига иснод эмасми? Унга иснод эмасми?..

Мастуранинг отаси ва акаси Бойдуллаев домлани чала ўлик ҳолига келтириб кетишди. Ҳамон ҳис-туйғулари билан курашаётган Зафар на ёрдам беришини, на жойида туришини биларди. Шу пайт миясига ғалати ўй урилди ва шартта ортига ўгирилди. Дарвоза томон юра бошлади. Буни биринчи бўлиб онаси сезди.

–Болам! Қайт, болам!..

Худди онаси ушлаб оладигандек, Зафар қадамини тезлаштирди ва югурганича кўчага чиқиб кетди…

…Қишлоқда аввал Бойдуллаев домланинг ўзининг ўқувчисига тегишгани дув-дув гап бўлди.

Кейин Зафарнинг ғойиб бўлгани оғизлардан тушмай қолди. Катта қишлоқ бу воқеани жимгина кузатар, аралашишга қўрқар, худди ҳеч нарса бўлмагандек тутарди ўзини.

Аввал бундай гап бўлмаган, гап чиқмаган. Аёл-қизлари рўмолда, эркаклари очилиб қолган эшиклар ёнидан ўтаётганда ерга қараб юрадиган қишлоқ чуқур сукутда эди.

Бойдуллаев домланинг акаси, деҳқончилик қиладиган Мирабдулла оиласи билан хотинининг юртига, Балиқчига кўчиб кетди. Чортоққа, Учқўрғонга тушган домланинг сингиллари эса қишлоқдан қадамини узди.

Мастурага етадиган одам йўқ эди. Мактабда энди физика ва математика ўқитилмай қўйди. Ўқитувчи йўқлигидан ўрнини бошқа дарслар эгаллади. Мастура ҳамма фандан "беш”га ўқирди…

Бойдуллаев домла қишлоққа аралашолмай қолди. Одамлар ҳам уни тўй-ҳашамларга айтмай қўйди. Зафарни қидириб бормаган жойи қолмади. Орада аёлининг аҳволи оғирлашди-ю шу ётганича бошқа туролмади. Сунбула ўтиб мезон кирганида омонатини топширди. Ўша кузнинг ёқимсиз, этни жунжиктирувчи салқин кунларида Мастура буни эшитди-ю ичида нимадир узилиб тушгандек бўлди. Ўшанда у институтга иккинчи марта имтиҳон топшириб киролмай қишлоққа қайтган эди…

Ўн беш ўтгачгина Зафарнинг дараги чиқди. У Россияда эди. Ишлагани борган синфдошларидан бири уни таниб қолган, расмини юборганди. Энди телефонларда унинг сурати айланарди: йўғон гавдалик, сочлари калта, ҳарбийларга ўхшаган қиёфа…

Шундан кейин у қишлоққа келадиган бўлди. Куз эди. Онаси омонатини топширган кунлар.

Биринчи марта келганида отасини таний олмади. Қариб, бир бурда бўлиб қолган, елкалари чўккан, гапларини эплаб гапиролмасди. Зафар кекса, ушоқдек отасини бағрига босиб узоқ йиғлаган, Бойдуллаев домла эса нуқул: "болам! болам!” дерди, холос. У отасини олиб кетди. Шу билан қишлоқ бу уруғ билан тамом ҳайрлашди.

Мастура кетма-кет беш йил университетга кира олмади. Журналист бўламан, шеърлар ёзаман, деган орзу-хаёлдаги қизга: "Яхшиси, физика-математика факултетига топшир, одам кам” дея маслаҳат беришди. Қишлоқда у ҳақда гап-сўз оралагандан кейин бирор совчи уларнинг уйи остонасидан ҳатламади. Бир вақтлар нафратланган, ундан қутулиш учун ҳар нарсага тайёр Мастура қўлига… физика дарслигини олди. Яна икки йил уриниб, йигирма беш ёшида физика-математика факултети талабаси бўлди…

Дунёни чарҳпалак дейишлари шу бўлса керак…

…Хаёлларидан юлқинганида гавдали киши – Зафар ундан анча узоқлашиб бўлганди.

"Таваккал!”

У оёғини қўлга олгудек бўлиб Зафарнинг ортидан чопди. Унга икки-уч қадам қолганида беихтиёр тўхтаб қолди. Қўрқа-писа унга разм солди. Чакка сочлари оқарган… Бу сочлар тилга кирса уйдан кетиб қолган ўн олти ёшли боланинг дарду-ҳасратларидан юраклар адо бўлишини туйқус сезди. Шунда Мастура ўз-ўзидан нафратланди.

Ортида одам турганини сезибми, Зафар ортига ўгирилди. Мастура қўрқувдан қотиб қолди. Ўзи билиб-билмай салом бериб юборди.

–Кечирим сўрагани келдингми? – ўттиз йиллик айрилиқдан сўнг Зафарнинг айтган сўзлари шу бўлди.

Мастуранинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. Тили айланиб-айланмай сўради:

–Қаердан… билдинг?..

–Дадам раҳматли ҳаммасини айтиб берганлар.

Мастура ўйлаб ўйига етолмасди. Айтиб берганлар? Қанақасига? Ёки, Бойдуллаев домла тиз чўкиб ўзини оқлаб, ўғлини ишонтирганмикин?

Зафар кўзларини юмди. Ҳириллаб нафас олаётган отаси хаёлидан ўтди.

–Ўғлим… болам… ўзимни… оқламоқчимасман… Бир кун келиб… ўзинг ҳам балки… кўрарсан… Мен ўтирган стол билан… ўша қизнинг партаси ўртасида… ерга етадиган… ёғоч тўсиқ бўлган… Худонинг олдида… виждоним тоза… ўғлим…

Ҳайратдан, алам ва нафратдан Зафарнинг тилидан сўз, қўлидан куч қочди. Шу оддийгина нарсани текшириш наҳот ақлига келмади?! Шу билан отаси ва оиласи номусини ҳимоя қилиш мумкин бўлган эканку!.. Орадан бирмунча вақт ўтиб қишлоққа келганида ўша синфга кирди. Ҳайратланарлиси, ўша оғир парталар, ўқитувчи столи шу ҳолича турарди. Ҳолиқи қудрат буни атайин шундай қолдирган, бутун умр ёмонотлиқ қилинган бандаларини фойдасига гувоҳлик беришга ирода қилганди. Бир вақтлар отаси ўтирган стол ва унга қадалган парта ўртасида ердан ярим қарич очиқлик қолдирилган ёғоч тўсиқ бор эди.

Зафар синфнинг ёғоч полига беихтиёр чўккалаб қолди. Бир муддат ўзи билан ўзи курашди-ю кучи етмай ўкраганича йиғлаб юборди. Уйини бошқа кўрмаслик умидида вагонлардан-вагонларга сакраётган ўн олти ёшли бола, совуқ, файзсиз шимол бозорларидаги кир-чир ҳаммол, қурилишларда ғишт-лой ташиган мардикор ва университетнинг иқтидорли талабаси, донгдор физик олим ўртасида шу биргина ёғоч тўсиқ турганини ўшанда ҳис қилди.

–Дадамлар бирор марта сени гапирмаганлар, – ниҳоят ўйларидан юлқиниб деди Зафар. – Кечирим сўрашинг ҳам шарт эмас. Худо ҳаммасини кўриб турибди.

"Худо бор, бўлмаса ҳаммасини жой-жойига туширмасди!” – Мастура кўнглидан ўтганини тилига чиқара олмади.

Мастура турмушга чиқмади, аниқроғи, унга совчи келмади. Ота-онаси унинг тўйини кўрмай омонатни топширишди.

–Ортимдан юрма, ота-онамнинг олдиларига кетяпман, – деди унга қарамай Зафар.

Унинг нима демоқчилигини Мастура тушунди. Зафар хайрлашмай ортига бурилди ва юриб кетди. Мастура қишлоқ ва қабристон ўртасида, бўм-бўш кўчада ўзи ёлғиз қолди. Нафақат синфдоши Зафарнинг, балки ўзининг бахтини ҳам ерга кўмганини алам билан эсларди. Чамандагул дўппили, сепкил тошган юзли қиз абгор қилган ёшлиги ортидан маъюс тикилиб қолди.

Барибир Мастура кузни ўзгача интиқлик билан кутаверарди. Бўм-бўш, зулмат оралаган кўнглида ёлғиз югурик шамоллар айланар, айланаверарди…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Loading...

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 80 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #новости, #Yangiliklar, #ahborot, #xabarlar, #uznews, #Yangilik, #news, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди
>>> СЕВАРА НАЗАРХОН ШУКРУЛЛО ИСРОИЛОВ ГОНОРАР ЎРНИГА СОМСА БИЛАН АЛДАГАНИ ҲАҚИДА СЎЗЛАБ БЕРДИ(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА УНИ “ЎЗБЕКЧА КИМ КАРДАШЬЯН” ДЕГАНЛАРГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ
>>> “Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади
>>> ЮЛДУЗ УСМОНОВА ВОДИЙ БЎЙЛАБ КОНЦЕРТ БЕРАДИ
>>> ​Bahrom Nazarov nima uchun san`at institutini tashlab ketgani haqida so`zlab berdi
>>> “... ОДАМЛАРДАН ЖУДА УЯЛАМАН”
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> ​Qilichbek Madaliev farzandli bo`ldi
>>> ​Феруза Собитова. Турмуш ўртоғининг шарти, чиллахонадаги дуо ҳамда ўғилчасининг “яхши” ва “ёмон” онаси


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Loading...
Календарь
«  Декабрь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari