Воскресенье, 11.12.2016, 12:55
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 93
Гостей: 93
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2014 » Октябрь » 5 » НОМУСЛИ ҚИЗ
10:26
НОМУСЛИ ҚИЗ
Хизмат сафари билан пойтахтга боришга тўғри келиб қолди. Ўзимга керакли нарсаларни олдим-у уч кунлик сафарга отландим. Манзилга тезроқ етиб бораман, деган ниятда енгил машинада кетмоқчи бўлдим. Чунки, «Нексия»ни шамолдек елдирадиган йигитлар кам эмас-да. Кўз очиб юмгунча Тошкентда бўласиз. Худо асраса бўлгани… 
«Нексия»нинг олд ўриндиғи, ҳайдовчининг ёнида мен тенги йигит, орқада тўлароқ аёл ва ўртамизда кўҳликкина қиз йўлга тушдик.
Бир одатим бор, янги жойга кириб борсам, аввал ўша ердагиларнинг юз қиёфасини эслаб қолишга ҳаракат қиламан. Шундагина ҳаракатланишим, ўзимни тутишим қулай бўлади. Муомала ҳам тезда қовишади. Қолаверса, ҳам суҳбатдошлар саноқли, ҳам тиқилинч жойда, масалан, енгил машинада бўлсангиз, зерикмай кетиш учун албатта, ўзингизга шерик топишингиз керак. Энг қизиғи, кўпчилик бундай суҳбатдошдан маънан манфаатдор.
Аммо бу сафарим, йўлга кетадиган икки-уч соатлик вақт кўнгилдагидек ўтишига шубҳам бор эди. Чунки, мен билан гап сотиши мумкин бўлган биргина йўловчи, анави – олдинги ўриндиқда ўтириб олган, кўринишидан маҳмадона йигит бўлса, у билан гаплашиб кетиш ноқулай. Ортга эгилавериб, асабга тегиши мумкин. Ундан кўпам бамаъни фикр чиқишига умид йўқ. Кўзи кўп олма терар экан. Озгина фурсат ичида бир неча бор ортга қараб-қараб олди. Ҳайдовчини эса кўринишиданоқ фақат пул қизиқтириши билиниб турибди. Унақалар одатда, сизни машинасига миндирган бўлсаям, нархни келишиб қўйган бўлсангиз ҳам, ҳаётдан, жамиятдан нолишни билади. Гўёки у яшашдан нолиса, сиз унга кўпроқ пул берадигандек. Лекин аксарият ҳолда улар мақсадига етишади. Чунки, машинадан тушаётганда, пулни тўлиқ бермасликка ийманасиз. Бир сўз билан айтганда, бу тоифада ҳам маъни қаҳат. Қизнинг ёнидаги тўла аёл касалманд шекилли, чуқур-чуқур нафас олиб, ўзини беҳузур сезяпти. Шунинг ўзиёқ ундан ёқимли суҳбатдош чиқмаслигига асос бўла олади. Бунга унинг ўзида ҳам тоқат йўқ. Аммо қиз эса… бу бошқа масала!
У ёқимтойгина қиз эди. Буни унинг ёнига келиб ўтирганим ҳамоно сезгандим. Чорак соат давомида аёлга қараш баҳонасида қизни ҳам кузатдим. Ёши йигирмалардан ошган, сочлари қоп-қора, елкасидан бироз пастроққа тушиб турибди, кўзлари, лаблари бироз табассумга мойил, оппоқ юзи эса гўдакларникидек, ғуборсиз, қаймоқранг кофтасининг ёқалари бирозгина очилган эди… Унинг юбкаси эса юқоридаги мумтозликни бузиб турарди. Чунки, юбка тиззадан тепароқда экан. Жин урсин! Мана шу услубда – оддий ва очиқ кийинган қизлар ўзига жуда юқори баҳо беришади. Улар жуда расмий бўлади. Демак, суҳбатингиз ҳам қуруқ кечади. Ундан ҳам ёмони, кўпчилик қизларга нисбатан ақллироқ бўлишади. Яхшиси, сафар давомида оғзимга талқон солиб, кўзимни юмиб кетавераман. Ишонинг, мен шунга қарор қилдим. Ҳатто хаёлга берилган киши қиёфасида, деразадан атрофни томоша қилиб кета бошладим.
Самарқанд ҳудудидан чиқдик. Очиғи, бу вақт давомида зерикиб кетдим. Одатда, соатлаб ҳеч ким билан суҳбатлашмаслигим ҳам мумкин. Буни кўп бора синаганман. Ҳатто тинчлик, сокинлик менга ҳузур бағишлаган вақтларам бўлган. Ахир шовқинли XXI аср ҳар доим ҳам кишига ёқавермайди-да.
– Тошкентгами? – ўзим ҳам кутмаган ҳолатда қизга гапириб юбордим. Шунақаям беўхшов савол бўладими? Хўп, суҳбатлашиш ниятинг бор экан, ярим соат илгари гапирсанг бўларди-ку. Нега жим келдинг? Қиз ҳам ичида кулиб қўйгандир, «Сабринг шунчага етдими?» деб.
– Ҳа, Тошкентга, ўзингизамми? – қиз ҳам кутилмаганда яхши жавоб қайтарди. Ҳатто менга хайрихоҳдай туюлди. «Ўзингизамми» деб сўради-да у. Демак, ақлли қизлар билан ҳам ақлсиз нарсалар ҳақида бемалол гаплашиб кетавериш мумкин экан.
– Ўқийсизми, ишлайсизми? – энди дадил сўрадим.
– Ўқишни тамомлаганман, – деди қиз. Ўқишни тугатган бўлса, мен ўйлаганимчалик ёш ҳам эмас экан. 
Қиз ўзини ноқулай сеза бошлади. Юбкасининг этагини пастга тортди. Лекин ҳар қанча уринмасин, тиззасини ёпмаётганди. Юзлари қизарди. Дудуқланиб-дудуқланиб гапира бошлади. Ростдан ҳам фаросатли қиз экан. Бироз олдин лозим бўлмаган жойга – унинг тиззасига беихтиёр кўзим тушганди. Сезди шекилли, номус қилди. Ахир бўлиши мумкин-ку, гоҳида ҳатто эркаклар ҳам ўзига ярашмаган кийимни кўчага кийиб чиққандагина сезиб қолади. Афсуски, вақт ўтган бўлади. Кийимингизни алиштиришнинг иложи бўлмайди. Балки бу қиздаям шундай вазият бўлиб қолгандир. Уялаётгани бежиз бўлмаса керак, албатта.
Елиб бораётган машинанинг ярим очиқ деразасидан кирган шамол қизнинг сочларини тўзғита бошлади. Сочлар менга келиб урилганда, унинг ифори яққол димоғимга келиб урди. Четдаги аёл қизни тобора сиқиб қўяётган шекилли, соҳибжамол тобора менга сурилиб келарди. Гарчи бу ҳолатдан у хижолат тортаётганини сезсам-да, билдирмадим. Ўзимни самимий тутишга интилдим.
Қиз билан суҳбатимиз самимий одамлар ҳақида борарди. У самимий, танти, очиқкўнгил, тезда чиқишиб кетадиган кишиларни яхши кўрар экан. Биров билан дўстлашаётганда мана шу жиҳатларга эътибор беришини айтди. Қизиқ, мен шу қиз билан бунча бемалол суҳбатлашаман, деб ўйламагандим. Қиз баъзи сохта, анқов одамлар устидан шунчалик кулардики, бу ҳолатни сиз ҳам кўрсам, дейсиз. Ростдан-да беғубор кулгу!
Одатда мен адабиёт мавзусида яхши суҳбатлашаман. Фалсафа, тарих, психология ҳам ёқади. Мени янада ҳайратга солгани, қиз исталган мавзудан хабардор экан. У ҳатто мен ўқимаган китобларни ҳам санаб ўтди. Психология ҳақидаги қарашларини адабиёт билан боғлаганда кўплаб образлар руҳиятини таҳлил қилганига гувоҳ бўлдим. Баъзи танишларим Лермонтов, Пушкин ҳикояларини алмисоқдан қолган, сохта образлар дейишарди. Мен эса аксинча, Пушкиннинг Дубровскийсини, Лермонтовнинг Печоринини қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳатто уларга ўхшагим келарди. Тасодифни қарангки, қизга ҳам ўшандай мард йигитлар ёқар экан…
Соҳибжамол мана шу гапларни айтганда, олдинги ўриндиқдаги маҳмадона орқага ўгирилиб қаради. Унинг башарасига илгарироқ нега эътибор бермадим экан, жуда маъносиз эди. Илжайиб қўйди. У менга ёқмаган бўлса-да, мен ҳам тиржайдим. Таомил шунақа. Номард, қизгаям суқланиб қаради. Бу билан «мен Печорин» демоқчи бўлдими, ўзича. «Тошингни тер, соҳибжамол мен билан гаплашиб кетаяпти, демак, улоқ менда», дедим ичимда. Қайтанга ҳайдовчи тушунган одам экан, жимгина кетаяпти. Аёл эса янада кенгроқ жойни олиб, уйқуни ураяпти.
Тошкентга кириб келдик. Марказий кўчалардан ўтиб бораяпмиз. Бирор соатда қоронғи тушади. Машинадан тушишимизда телефонини сўрасам, қандай бўларкан? Нотўғри тушунмаса бўлди. Нега нотўғри тушунсин? Менинг муомаламни ёқтиргани учун суҳбатлашиб келди-ку. Самимийлигимга ишонмаса, гапирмасди-да. Бугун меҳмонхонага жойлашсам, эрталарга телефон қилиб, бирор жойга таклиф қиламан. Суҳбатлашиб ўтирамиз. Яхши қиз экан.
– Ҳозир нима қиласиз? – дабдурустдан олдинги ўриндиқдаги совуқ башара мендан сўраб қолди.
– Ҳеч нарса… меҳмонхонага бораман, – довдираб жавоб бердим. 
– Аниқми? – кўзини лўқ қилди. Нима, бу мени аҳмоқ қиляптими? Ёки бирор қаллобмикан?
– Ҳа, аниқ! – қўрслик билан жавоб бердим.
– Сиз нима қилмоқчисиз? – томдан тараша тушгандай қиздан сўради. Кўнглим бир нохуш нарсани сезгандай бўлди. Баданимдан совуқ тер чиқиб кетди.
– Ҳеч нарса, – қиз ҳам дангал жавоб берди.
– Сизни бирорта кафега таклиф қилсам, борасизми, маза қилиб ўтирамиз.
– Гап йўқ!
Қиз шу гапни айтганда, «Нексия» манзилга етиб келганди. Ростдан ҳам бир зумда етиб келди. Қиз билан йигит самимий суҳбатлашиб кетишарди. Менинг эса бошим қизиб борарди…

Муаллиф: Исомиддин ПЎЛАТОВ.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 902 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, Hikoya, хикоялар, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, bo'lgan voqealar, хадислар, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> Sharof Muqimovdan «Tungi mehmon»ni qarshi oling!
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari