Среда, 13.12.2017, 14:06
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 87
Гостей: 84
Пользователей: 3
ceapWaisse, tolikkk, TerriCOT

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Февраль » 14 » Нозик масала: Маҳрни қайтариб оладими ёки…
22:11
Нозик масала: Маҳрни қайтариб оладими ёки…
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин.
Бундан бир неча йиллар аввал барча шаръий таълимотлар тўғрисидаги тушунчалар унут бўлгани каби маҳр тўғрисидаги маълумотлар ҳам истеъмолдан кўтарилган эди. Агар ақд-никоҳ пайтидаги устоз домлаларнинг "келиннинг маҳрига бир уй, бир даҳлиз пешайвони билан” деган сўзларини эътиборга олинмаса, маҳр нима экани ҳам мутлақо унутилган эди. Ҳаттоки ақд-никоҳ пайтида айтилган мазкур сўзни маъно-моҳиятини на келин-куёв ва на уларнинг ота-оналарию бошқалар ҳам тушунмас эди. Гўёки никоҳ пайтида шу сўзни эслатиб ўтиш миллий урф-одатимизга айланган эди? холос. Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, ўзини билган, дийну диёнатини маҳкам ушлаб унинг ҳукмларига амал қиладиган ёшлар ўртасида ўзининг бўлажак жуфти ҳалолига яхшигина қийматга эга бўладиган маҳр бериш жорий қилинди.

Бир пайтлар маҳр нима эканини мутлақо билмаган аёллар бутун вужудини, бор имконият ва қобилиятини ишга солиб, ўз эрига вафоси ва садоқатини кўрсатиш билан бирга қайнота, қайноналарининг хизматларини қилиб, дуоларини олар эдилар. Гўёки уларни ўйнаб-кулиш, дам олиш ва яна қандайдир эрмак ва кўнгилочар нарсаларга вақтлари йўқ эди. Шундоқ бўлса-да, улар ўзларини ўта бахтиёр ҳис қилар эдилар. Ҳозирга келиб ҳаёт фарованлашиб, тўкин-сочинчилик, кенг-мўлчилик ва ҳар тарафлама серобчиликка эришилган бир пайтда баъзи бир аёллар тарафидан ўз турмуш ўртоқлари ёки қайнота-қайноналарига нисбатан ҳурматсизлик, эътиборсизлик, ҳаттоки хиёнат қилиш ҳам содир этиляпти. Мазкур муаммоларнинг салбий натижаси ўлароқ эрлар тарафидан "Агар хотиннинг айби туфайли (хиёнат, диндан қайтиш, ёлғончилик, чақимчилик, беҳаёлик) эр у билан ажрашмоқчи бўлса, берган маҳрини қайтариб олишга ҳаққи борми, ёки йўқми?” деган муаммолар кўтариляпти. Қуйида мазкур муаммонинг шаръий ечимлари тўғрисидаги маълумотларни сизлар билан ўртоқлашамиз.

"Кифоя” китобидан:

اقل المهر عشرة دراهم, فتجب العشرة ان سمي دونها, وان سمي غيره فالمسمي عند موت احدهما, او عند خلوة صحت, وهي : ان لا يوجد مانع وطئ حسا او شرعا او طبعا. كمرض يمينه, و صوم رمضان ,و صلاة فرض واحرام, وحيض ونفاس

Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир. Агар ўндан озни айтган бўлса ҳам, ўн дирҳам вожиб бўлади. Агар ундан бошқани айтган бўлса, икковларидан бири вафот этганда ёки саҳиҳ хилват бўлганда аталган нарсани бериш вожиб бўлади. Саҳиҳ хилват ҳиссий, шаръий ва табиий жиҳатдан жинсий яқинликни ман қилувчи нарса қолмаслигидир. Мисол учун, жинсий яқинликни ман қиладиган беморлик, Рамазон рўзаси, фарз намоз, эҳром, ҳайз, нифос кабилар.

Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир

Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу нисобга етган молнинг йигирмадан бири, деганидир.

عن جابر رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قاَلَ: « لاَ مَهْرَ أَقَلُّ مِنْ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ ». رواه الدَّارَقُطْنِيّ و البيهقي

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дедилар.

Дорақутний ва Байҳақий ривоят қилишган.

"Агар ўндан озни айтган бўлса ҳам, ўн дирҳам вожиб бўлади”.

Маҳр пул бўлиши шарт эмас. Кийим, тақинчоқ ёки шунга ўхшаш мулк бўладиган ва ҳалол нарса бўлса, жоиз. Куёв тараф ўн дирҳам ёки унинг қийматидан оз миқдордаги нарсани маҳр деб айтган бўлса ҳам, барибир, дирҳам ёки унинг қийматидаги нарсани бериши лозим бўлади.

Агар ундан бошқани айтган бўлса, икковларидан бири вафот этганда ёки саҳиҳ хилват бўлганда аталган нарсани бериш вожиб бўлади.

Ибни Мунзир: Бу Умар, Али, Зайд ибни Собит, Абдуллоҳ ибни Умар, Жобир, Маоз розияллоҳу анҳумларнинг сўзларидир ва имом Шофиъийнинг қадимги сўзидир. Лекин янги сўзида ва имом Молик: "Агар эр хотинни хилватдан кейин қўшилмасдан туриб талоқ қўйса, аталган маҳрнинг ярмини беради” деганлар. Ва:

وَإِن طَلَّقۡتُمُوهُنَّ مِن قَبۡلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ … ٢٣٧

"Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз…” (Бақара сураси, 237-оят), яятини далил қилганлар.

Биз эса:

وَكَيۡفَ تَأۡخُذُونَهُۥ وَقَدۡ أَفۡضَىٰ بَعۡضُكُمۡ إِلَىٰ بَعۡض.. ٢١

"Ва қандай ҳам олурсиз?! Ахир, бир-бирингизга қовушдингиз…” (Нисо сураси, 21-оят).

Оятини далил қилиб, ундаги "Афзо” (қовушдингиз)дан мақсад хилватдир, деймиз. Чунки эр одатда хотин билан фақатгина саҳиҳ бўлган хилватдагина қовушади. Зотан саҳиҳ хилват зоҳиран қовушишнинг сабабидир. Қолаверса, бу сўзимизни Имом Молик ўзларининг "Муватто” китобида келтирган ривояти ҳам қувватлайди.

Яҳё ибн Саиъд Саиъ ибни Мусайябдан: "Албатта Умар ибни Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кишига турмушга чиққан аёл ҳақида ҳукм қилиб, агар пардалар туширилса, батаҳқиқ маҳр вожиб бўлади. Киши у билан қовушадими ёки йўқми” дедилар ("Ниқоя” китобидан олинди).

Яъни эр тараф келинга ўн дирҳамдан оз бўлган маҳрдан бошқа нарсани ёки ўн дирҳам ёхуд ундан кўпни маҳрга беришни атаган бўлса, ўшани бирлари вафот этса ёки икковлари саҳиҳ хилватда қолганларидан кейин бериш вожибга айланади. «Саҳиҳ хилват» нималигини кейинги жумладан билиб оламиз.

Саҳиҳ хилват ҳиссий, шаръий ва табиий жиҳатдан жинсий яқинликни ман қилувчи иарса қолмаслигидир. Мисол учун, жинсий яқинликни ман қиладиган беморлик, Рамазон рўзаси, фарз намоз, эҳром, ҳайз, нифос кабилар.

«Хилвати саҳиҳа» – «саҳиҳ хилват» деганда ақди никоҳдан кейин эр-хотин бир жойда холи қолиб, уларни жинсий алоқадан тўсувчи ҳиссий, шаръий ва табиий монеликлар бўлмаслиги кўзда тутилади.

«Холи жой» деганда, ҳамма томони яхши тўсилган, икковларининг изнисиз олдиларига ҳеч ким кира олмайдиган макон кўзда тутилади.

«Ҳиссий монелик» деганда, эркакнинг беморлиги туфайли вақтинча жинсий алоқага ярамай туриши кўзда тутилади. Шунингдек, аёлнинг фаржида тўсиқ бўлиб, жинсий алоқага моне бўлиши ҳам ҳиссий монеликка киради.

«Шаръий монелик» деганда, аёлнинг ҳайзли ёки нифосли бўлиши, иккисидан бири рўзадор ёки эҳромда бўлиши кўзда тутилган.

«Табиий монелик» деганда, эр-хотиндан бошқа шахснинг улар билан бирга бўлиши кўзда тутилган.

Ана ўша шартлар тўлиқ бўлиб, хилвати саҳиҳа юзага келгандан кейин эр маҳрни тўлиқ бериши вожиб бўлади, агар хотинининг айби билан никоҳ бузилса ҳам.

Мисол учун, қовушгандан ёки хилвати саҳиҳадан кейин аёл диндан чиқиб, муртад бўлса ҳам, маҳрни тўлиқ олиш ҳаққига эга бўлади.

Шунингдек, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, эр-хотиннинг бирининг ўлими билан ҳам тўлиқ маҳр вожиб бўлади. Ўлим қовушгандан олдин содир бўладими, кейинми, барибир.

و نصفه بطلاق قبلها

Саҳиҳ хилватдан олдинги талоқ ила аталган маҳрнинг ярми вожиб бўлади ("Кифоя” китобидан).

Мисол учун, хотинга маҳрингга минг дирҳам бераман деб белгилаган бўлса ва никоҳдан кейин хилвати саҳиҳадан эса олдин талоқ қўйиб юборса, шунда белгиланган маҳрнинг ярмини, яъни беш юз дирҳамни беради. Бунга эса қуйидаги ояти к арима далилдир:

وَإِن طَلَّقۡتُمُوهُنَّ مِن قَبۡلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ وَقَدۡ فَرَضۡتُمۡ لَهُنَّ فَرِيضَةٗ فَنِصۡفُ مَا فَرَضۡتُمۡ … ٢٣٧

"Агар уларга қўл тегизмай талоқ қилсангиз ва маҳрни аниқлаб қўйган бўлсангиз, аниқланганнинг ярмини берасиз…” (Бақара сураси, 237-оят).

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Тўхтабой» жоме масжиди имом-хатиби,

«Олтин Қалам» ХI Миллий мукофоти соҳиби

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 149 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Шаҳзода Матчонова иштирокида ушбу мавсумдаги учинчи фильм тақдимоти бўлиб ўтди
>>> БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)
>>> Davron Foipov konsertda qulagan tom ​va Makkaga qadam bosishga qo`rqqani haqida
>>> Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди
>>> Ёлғонни кечиролмайдиган ва севиб қолган Лола Йўлдошева(Эксклюзив)
>>> Nilufar Usmonova qizini sog`ingan ota nomidan qo`shiq ijro etdi (Audio)
>>> ХОНАНДА ХАДИЧА ҚУРБОНОВАНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ҚОЛГАНИ РОСТМИ?
>>> Озодбек Назарбеков аҳоли учун қўп қаватли уй қураётгани ростми?
>>> ​Shohruh reper: “Istalgan janrda kuylay olaman”
>>> Azamat Axrorov Shaxzoda Muhammedova bilan «Asal oyi»da...


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Февраль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari