Вторник, 24.10.2017, 12:35
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Октябрь » 11 » ​ОҒИР КУНИНГДА ЁЛҒИЗЛАТМАЙМАН!
13:14
​ОҒИР КУНИНГДА ЁЛҒИЗЛАТМАЙМАН!
Нодира бугун ўз йўналиши бўйича хорижий фонддан грант ютганидан хабар топди. Лекин буни Акмалга қандай айтишни билмасди. Акмал ўз муаммолари билан бўлиб танлов муддатини ўтказиб юборганди, таваккал қилиб топширган Нодира эса ғолиб бўлиб ўтирибди… Унинг боши қотди, рад этиб, кейинги йил Акмал билан бошқатдан омадини синаб кўрсинми ёки кетаверсинми?

— Эсингдами, магистратурага ўқишга кирган кунимиз оғир кунда ҳеч қачон бир-биримизни ёлғиз қолдирмаймиз, биримизнинг омадимиз, иккинчимиз учун ҳам қувонч бўлади, деб сўз берганмиз, — эслатди Акмал Нодирадан хушхабарни эшитар экан. — Грант ютганингдан хурсандман! Лекин… — у нима дейишни билмай, тутилди.

— Нега ҳужжатларингизни вақтида топширмадингиз? — яна койиди уни Нодира. — Бир ўзим қандай кетаман? Балки…

Бугун Акмал синфдошининг туйига бориши керак эди. У оёғи тормаётган бўлса-да, кечқурун гаплашамиз, деб Нодира билан хайрлашди.

Оғайнисининг тўйи, ҳаётини бутунлай ўзгартириб юбориши хаёлига ҳам келмасди. Тўйда анчадан буён кўришмаган синфдошлари билан учрашгани сабабми ёки Нодиранинг кетишини ўйлабми кўпроқ ичиб юборди, роса рақсга тушди. Бир чиройли қиз билан қўл ушлашиб, сакраб-сакраб рақс тушаётгани эсида… Лекин у қиз ким ва қачон бу қадар қадрдон бўлиб қолишгани эсида йўқ. Бир маҳал қизнинг пошнаси синиб кетди. Улар етаклашиб ташқарига чиқишди, Акмал негадир бу чиройли қиздан айрилгиси келмасди, ҳадеб жиринглайверган телефонини ҳам ўчириб қўйди. Кейин қизни таксида уйигача кузатиб қўйди, у билан нималар ҳақида гаплашгани, қандай қилиб уйига қайтгани ҳам эсида йўқ, фақат қизнинг исми Ситоралиги ёдида қолибди. Эрталаб боши оғриб зўрға кўзини очган Акмал бўлиб ўтган воқеаларни эслашга уринди. Фойдаси бўлмади. Лекин телефонида қаторлашиб турган хабарлар қиз туни билан ухламай унга СМС ёзиб чиққанидан дарак берарди. «Сизни овора қилганимдан хижолатдаман», «Мен ҳақимда ёмон фикрга бормадингизми? Сиз каби олижаноб йигитни сира учратмаганман. Сизни ўйлаб туни билан кўзимга уйқу келмади. Айниқса, сиздек гўзал қизни умримда учратмаганман, деганингизни унутолмаяпман…» Акмал бу ширин сўзлардан эриб, уларни ўчириб ташлашни унутди. Амаллаб ўзини тартибга келтириб ўқишга йўл олди.

Танаффус пайти телефонини Нодиранинг қўлида кўриб, устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди! Лекин энди кеч эди. Нодира ёшга тўла кўзларини унга тикди:

— СМСимга жавоб ёзмаганингизга, балки етиб бормадимикан, деб ўйлаётгандим, — деди у телефонни узатаркан. Акмал ўзини оқлашга сўз тополмади. Нодира рост гапираётганига шубҳаланмасди, чунки у Акмалга ўзидан ҳам кўпроқ ишонар, шубҳаланиб телефонини текширишни хаёлига ҳам келтирмасди. Қўлидаги телефон қаттиқ жиринглаганда Акмал чўчиб тушиб ўзига келди. Ситорадан янги СМС келганди. Нодира кўз ёшларини артиб хонадан чиқиб кетди…

Тўйда учраган қизни таксида уйигача кузатиб қўйгани сабаб чиққан дилхиралик шунчалик чуқурлашиб кетади, деб ўйламаганди. Акмал Нодирадан минг марталаб узр сўради, бу шунчаки тасодиф деб ишонтиришга ҳаракат қилди. Лекин ҳар гал унинг гапини Ситоранинг қўнғироғи бўлиб турарди… Акмал ўзи билмаган ҳолда бу ширинсухан қизга боғланиб борарди. У Ситора билан гаплашишини шунчаки одоб юзасидан деб ўзини оқламоқчи бўларди, қиз болага менга қўнғироқ қилма, дея олмайман-ку, деб ўзини овутарди. Лекин Нодирадан ҳам воз кечишни истамасди. Шундай жанжалли кунларнинг бирида Нодиранинг телефонини ойиси кўтарди ва унинг шу кеча чет элга учиб кетганини айтди…

Орадан елдек учиб ўтган икки ой ичида Акмал Ситорага уйланишга рози бўлганини сезмай қолди.

Туй бу қадар тезлашиб кетганидан фақат дадаси хавортирга тушди.

— Ўғлинг нега бирдан рози бўлиб қолди, суриштирсанг бўлмайдими?

— Ўғлингизни уйлантиришга зўрға кўндирганимда қарши чиқмоқчимисиз? Чет элга кетиб қолганида нима қилардим? Қиз чиройли, ўқиган, яна нима керак?

— Мен қиз ёмондир деётганим йўқ. Барибир, қўшниларидан суриштирганинг яхши, дейман-да.

— Ҳозирги замонда қўшнилар душманлик қилиши мумкин. Чунки совчиликка борганимизда ойиси «қўшниларимнинг ичи қора, бизни кўра олишмайди, яқинда бу ердан кўчиб кетамиз, яна бизни ёмонлашса, ишонманг», деб огоҳлантирганди. Ойиси бирам ширинсўзки, муомаласидан одам эриб кетади…

— Ўғлинг тўсатдан уйланаман, деганига шошиб, хато қилиб қўймагин ишқилиб. Майли, суриштирган бўлсанг бўпти. Асосийси, ўғлингга ёққан бўлса, бўлди, — деди дадаси гап топиб бера олмаслигини билиб.

Шу гаплардан кейин аёллар расм-русумларни бажаришга киришиб кетишди. Акмал бўлаётган воқеалар худди унга тегишли эмасдек, бировнинг тўйи бўлаётгандек карахт аҳволда эди. Ситора билан учрашувларга чиқса ҳам хаёли жойида бўлмасди. Уйда эса ҳеч ким билан гаплашмас, хонасига қамалиб олиб нуқул мусиқа эшитарди. Илгарилари телефони жирингласа, югуриб хонасига чиқиб кетадиган одам, энди жаҳл билан ўчириб қўярди. Ҳозир ҳам телефони жиринглади, халқаро рақамларни кўриб жаҳл билан сим-картасини олиб синдириб улоқтирди. Нега Нодирани бу қадар севганини ўзи ҳам тушунмасди. Энди бошқаси билан бутун ҳаётини ўтказиши лозимлигини ўйласа юраги сиқиларди. Уни севарди, усиз ҳаётини тасаввур ҳам қила олмасди. У эса биргина хатосини кечирмай, кетди-қолди. Кетганда ҳам қўл етмас жойларга кетди... Наҳотки олти йиллик дўстликлари, орзу-умидлари биргина синовга дош бера олмади. Ситора жуда ширинсухан қиз. Акмал ўзи билмаган ҳолда уни Нодира билан таққослай бошлади. Ақли Ситоранинг чиройлироқлигини таъкидлаб турса, юраги Нодиранинг кўзларида меҳр борлигини эслатарди. Қизларнинг иккаласи ҳам талаба эди-ю, лекин дунёқарашлари ер билан осмонча фарқ қиларди. Ситора шунчаки обрў учун ўқишга кирганини айтиб мақтанарди. Нодира бироз қатъиятли, Ситора эса мулойим... Акмал уларни хаёлан таққослаб чарчарди…

Тўй куни Ситора жуда чиройли бўлиб кетди. Унинг ҳуснига ҳавас қилмаган қолмади. Акмал аввалига дўстларининг қўлини қайтара олмай бир-икки ҳўплам ичди, кейин эса ҳисобдан адашиб кетди. «Мен умримда ичиб кўрмаганман, деган Ситора ҳам дугонасига қўшилиб бокални бўшатганини кўрган Акмал буни хурсандчиликка йўйди. Тўйга келган курсдошлари худди сувга тушган мусичалардек ҳурпайиб ўтиришарди. Улар Акмалга бахт тилашса-да, Нодиранинг ҳурмати хурсандчилик қилиш кўнгилларига сиғмасди. Акмалнинг юрагини алам ўртаб, кетма-кет идишларни бўшата бошлади. Буни сезган дадаси поччасини унинг ёнига назоратчи қилиб қўйди. Туйдан кейин келин-куёвни ўзларига ажратилган хонага кузатиб қўйишди...

Эрталаб ҳаммадан биринчи уйғонган ойиси ғира-шира тонгда ҳовлида сигарет тутатиб турган ўғлига кўзи тушиб юраги шув этди. Акмал ойисини кутиб тургандек ўрнидан сакраб турди ва уй томон ишора қилиб «кетсин», деди... Шундан кейин ўзи кўчага чиқиб кетди, шу билан қайтиб у хонага қадам босмади. Лекин Ситора осонликча жон берадиганлардан эмас эди. Бир лаҳзада мулойимгина, ширинсухан қиздан ялмоғизга айланган Ситоранинг оғзидан чиқаётган гапларга илон ҳам пўст ташларди. Акмал унга сўзсиз тикилиб тураркан, шу ўтган икки ой давомида бугун биринчи марта атрофдагиларни кўриб тургандек кўзларини катта-катта очди. Ситоранинг ойиси ҳам аюҳаннос солди, қизини оппоқ қанддек авайлаб асраганини, ҳамма айб куёвда эканлигин айтиб жар солди. Ҳовлида шунақа қиёмат бўлдики, кечагина хурсандчилик бўлган уйга сира ўхшамасди Акмалнинг ойиси «майли, унда дўхтирга борамиз» дегач, нафаси ичига тушиб, юкини кўтариб жўнаб қолишди…

Бўлиб ўтган ишлардан қаттиқ тушкунликка тушган Акмал аламини ичкиликдан оладиган бўлди. Нодирани кимга алмаштирганини ўйламаслик, бошига тушган бу бахтсизликни бироз бўлса-да, унутиш учун тинимсиз ичар, отасининг койиши, онасининг кўз ёшлари ҳам уни қайтара олмасди. Ичса, Нодира билан бирга кечган дамларини эслаб, ўзини бахтли ҳис қилар, ичмаса Ситора эсига тушаверарди… Охирги пайтларда дадаси билан кўп уришадиган бўлди, уни ичкиликдан қайтара олмаган дадаси энди ёмон гапиришга ўтганди. Бугун ҳам дадаси билан гап талашиб қолгач, жаҳл билан чиқиб кетди. Бир маҳал ўзига келса, боғдаги ўриндикда ўтирибди. Атрофга аланглаб бу доим Нодира билан ўтирадиган ўриндиқ эканини кўрди. Боғ ҳовузида қайиқда сузаётган бахтли йигит-қизларга қараб кўзларига ёш тўлди. Ғира-шира қоронғу тушаётгани учун ҳам ҳеч ким кўрмайди, деб кўз ёшларига эрк берди. Анчадан буён юрагида зардобдек йиғилиб қолган кўз ёшлари юзини ювди, юваваерди...

Қанча ўтирганини билмайди, хаёлларини ўриндиққа келиб ўтирган шарпа бузди. Тинчгина йиғлашга ҳам қўйишмайди-я, ўйлади у ва шошиб кўз ёшларини артиб бошини кўтарди. Қарадию, қотиб қолди! Худди бир пайтлардагидек сувнинг жимирлашини томоша қилиб ёнгинасида Нодира ўтирарди. Акмал ҳали ҳам кайфим тарқамабдими, деб кўзларини юмиб очди.

— Кўзингизга кўринмаяпман, ўзимман… — деди қиз сувдан кўз узмай.

— С-сен, қачон қайтиб келдинг?

— Бир дўстимга ҳеч қачон оғир кунингда ёлғизлатиб қўймайман, деб сўз бергандим... Эшитишимча, ҳозир аҳволи ёмон экан…

Акмал унинг сароб эмаслигига ишонмоқчи бўлгандек аввал қўлидан ушлаб кўрди, кейин бағрига босиб, ўкириб йиғлаб юборди. Нодира ҳам йиғларди, у шартномани бекор қилиб қайтиб келганидан заррача пушаймон эмаслигини ҳис қилиб енгил тортди. 

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 47 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЭРКАК КИШИ СИЗГА ҲЕЧ ҚАЧОН АЙТМАЙДИГАН 11 ИБОРА
>>> Lola bolalarni emlash borasida o`z fikrlarini bildirdi
>>> ​Nilufar Usmonova tug`ruqxonadan chiqdi (FOTO)
>>> “Super kelinchak” Diananing ayni damdagi hayoti haqidagi savolga ​Saida Rametova javob berdi
>>> Aktrisa Shahzoda Muhammedova “turmushga chiqdi”?
>>> РАЙХОН ЯНГИЛИКЛАР АРАФАСИДА...
>>> Севинч Мўминова шоу-бизнес вакиллари билан дўстлашмаслигига изоҳ берди
>>> Шаҳзода Матчонова нега бундай расво тарзда суратга тушди? (фото)
>>> ​НИЛУФАР УСМОНОВА: КУТИЛМАГАН СЮРПРИЗ, ВОЛИДАСИНИНГ МАҚТОВИ ВА 40 КУНДА 11 КИЛОГРАМГА ОЗИШ!
>>> ​Shahzoda: “Shahzoda bilan Rayhon bo`lmaganida nima qilar edinglar?”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari