Воскресенье, 18.04.2021, 12:06
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2635]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1701]
Hikoyalar to'plami [1403]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [113]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1606]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [168]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [575]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [8072]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [859]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [28]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [56]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [30]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [477]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [57]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [38]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 62
Гостей: 61
Пользователей: 1
josefinapb18

Yangiliklar Olami


Главная » 2021 » Апрель » 8 » Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари
07:06
Оғриқсизлантиришнинг оғриқли заҳматлари
Инсон яралибдики, унга дард-иллат ҳамиша ҳамроҳ. Ҳатто ўзгалар наздида энг соғлом, бардам-бақувват туюлган одамнинг ҳам гоҳ у, гоҳ бу мучаси оғриб туради. Оғриқ эса, организмда ўта кучли ёки емирувчи таъсирлар туфайли рўй берадиган нохуш руҳий-физиологик ҳолат, тиббий тилда айтганда, ҳимояланиш реакцияси ҳисобланади. У кишини бутун вужудида касаллик бошлаганидан ёки айрим аъзолар вазифаси бузилганидан огоҳлантиради. Бу ўша хасталик ва нуқсонни тез аниқлаб, тўғри даволаш имконини яратади. Айни чоғда, оғриқ сезги ва ҳиссий кечинма сифатида одамни изтиробга солади, ороми ва уйқусини ўғрилаб, иш қобилиятини сусайтиради. Беҳад кучайганида, марказий асаб, қон айланиш, нафас олиш тизимлари фаолияти ва моддалар алмашинувига кескин  путур етказиб, танада қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. Оқибатда лўқилловчи, санчувчи, ловуллатувчи, симилловчи ва бошқа оғриқлар пайдо бўлади.

Турган гап, бундай нохушликлар тиббий операция жараёнида ҳар қачонгидан кучаяди. Шу боис ҳозир уларни бартараф этиш учун организмга айрим наркотик моддалар юборилиб ёки электр токи билан таъсир кўрсатилиб, бемор чуқур уйқу ҳолатига келтирилади. Натижада у эс-ҳушини бутунлай ёки қисман йўқотиб, ҳеч нарсани сезмайди, ихтиёрий ҳаракат қилолмайди. Бу тиббиётда наркоз (юнонча "карахтлик”,”гапиролмай, донг қотиб қолиш”) деб аталади.

Бинобарин, наркоз жарроҳлик операцияси пайтида танани оғриқсизлантириш учун ишлатилади. У бугунги мукаммал даражага етгунга қадар ўтмиш шифокорлари ва табиблари турли оғриқларни йўқотадиган, жилла қурса, бирмунча босадиган дори-дармонлар ва усулларни яратиш устида узлуксиз бош қотиришган. Ўз навбатида, бундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг кушандалари ҳам исталганча топилган. Масалан, христан дини ақидапарастлигида "Оғриқ — хом сут эмган бандага гуноҳларини ювиш учун Худо томонидан берилган, танни тозаловчи ва руҳни покловчи жазо. Уни енгишга уриниш шаккокликдир!” деган тушунча ҳукмрон бўлган. Бу эътиқодга ружу қўйган лақмалар гуноҳлардан фориғ бўлиш илинжида аъзои баданларини темир чивиқлар билан тилимлаб, қонга ботиришган, ўта кетган мутаассиблар ўзларини оғир жанг араваси ғилдираклари остига отиб, жон таслим қилишган.

Ёки тағин-да мудҳишроқ бошқа далил. 1591 йили шотландиялик бир аслзода хоним табибдан тўлғоқ дардини имкон қадар енгиллатишни сўрайди. Шифокор унинг илтимосини рад этолмай, керакли дори-доримонларни қўллайди. Аёлнинг кўзи эсон-омон ёради-ю, қувончи узоққа чўзилмайди. Ҳаял ўтмай, қозилар уни гулханда ёқиш ҳақида ҳукм чиқаришади. Чунки ўша кезлар "Аёл зоти туғруқ азобларини албатта тортиши шарт, акс ҳолда, Яратганга шак келтирган саналади!” қабилидаги тамойил инсон қадр-қимматидан устун қўйиларди.   

Булардан қатъи назар, оғриқни йўқотиш борасидаги изланишлар тинимсиз давом этаверган. Фидойи шифокорлар дардманлар, айниқса, операция қилинадиганлар қийналмаслиги учун ҳар хил тадбирларни қўллашган. Баъзи жойларда операция арафасида беморга итнинг қатрон аралаштирилган қулоқ кири едирилган. Яна бир усул унинг бошига кучли зарба бериб, вақтинча ҳушсизлантиришдан иборат бўлган. Бу муолажага миянинг қай қисмига ва қандай куч билан уриш зарурлигини яхши биладиган мутахассислар жалб этилган. Лондондаги кўҳна шифохоналардан бирида эса тиғ остида ётганларнинг оҳ-воҳлари ўзгаларга эшитилмаслиги учун садоси узоқ-узоқларга таралувчи катта қўнғироқни чалиб туришган. У  бебаҳо ёдгорлик сифатида ҳозиргача сақланиб қолган.

Вақти-соати етиб, операция чоғи оғриқсизлантиришнинг мўътадилроқ йўллари жорий этилган. Кўпинча артерия қон томирларини қисиб, беморни вақтинча карахт қилиб қўйишган.  Шу зайл операцияни шовқин-суронсиз амалга оширишган. Артерия исканжадан бўшатилиши биланоқ хаста дарҳол ўзига келган. Қўзғалувчан асаб толаларига кучли босим ўтказиш орқали оғриқсизлантиришда эса операциядан, чунончи, қўл-оёқни кесишдан олдин қон оқишини тўхтатиш учун томирларни чўзилувчан боғич билан чирмаб боғлашган. Илло, қаттиқ азоб бергани туфайли даволанувчилар бу усулга қатъиян эътироз билдиришган.

Тўғри, ўрта асрларда этни оғриқни сезмайдиган қилувчи дори-дармонлар топилди. Жумладан, спиртли наркоз амалиётдан ўрин олди. Афсуски, дин пешволари уни ҳам ахлоққа зид, деб баҳоладилар. Алқисса, янги воситадан фақат сартарошлар ва синиқчи табиблар фойдалана бошлашди. ХV асрда таркибида кишини гангитувчи моддалар мавжуд, асосан маҳкумларни қатл этишда асқотадиган, халқона ибора билан айтганда, "лаънатланган ичимлик” пайдо бўлди. 1540 йили Парацельс ухлатиш хоссасига эга "ширин купорос"ни ихтиро қилди. У олтингугурт номини олди.

Қисқаси, оғриқсизлантиришнинг талай қадимги чоралари гоҳ эътироф этилди, гоҳ рад қилинди. Гоҳ қайта тикланди ва яна яроқсизга чиқарилди. Мана шундай беқарорликлар   оқибати ўлароқ, тиббиёт ХIХ аср бошларида ҳам бу дардни росманасига бартараф этиш имконига эга эмасди. Таъбир жоиз бўлса, фан оғриқ олдида ожиз эди. Жарроҳлар ўзлари тайёрлаган аралашмаларга баъзан афюн қорадорисини, мандрагора, зангпоя, мингдевона, ҳинд нашаси, цикута (заҳарли сув ўти), спирт қўшишарди-ю, шифоталаблар дардига том маънода малҳам қўя олишмасди.

Ва ниҳоят, инглиз кимёгари ва файласуфи Жозеф Пристли 1776 йили азот чала оксидини яратди. Унинг Клифтон шаҳрида туғилган ватандоши Хемфри Дэви бу моддадан  оғриқсизлантиришда фойдаланишга аҳд қилди. Шу мақсадда, эндигина йигирмага тўлганига ва  билими етарли эмаслигига қарамай, тадқиқотлар олиб боришга киришди. Ақл тиши милкини ёриб чиқаётганидан азоб чекаётгани сабабли аввал ўзида синов ўтказди. Азот чала оксидини нафас билан бирга ичига ютди. Мазкур тажрибани мушукда ҳам синаб кўрди. Пировардида 1799 йили бу газ одамни маст қилиб, унга хуш кайфият бағишлашдан ташқари, оғриқни ҳам йўқотишига қатъий ишонч ҳосил қилди. Шунга кўра, уни сархушлантирувчи газ деб атади.

Қарабсизки, ёш кимёгар ва физикнинг ғаройиб ихтироси яшин тезлигида бутун Европага тарқалди. Кўпчилик кайф берувчи антиқа неъмат мазасини "тотиб” кўришга ошиқар, афсонавий ҳаётбахш ичимлик – "оби-ҳаёт”ни топган, не-не кимёгарлар уддалай олмаган ишни қойиллатган навқирон йигит шаънига тасаннолар айтишарди. Аммо Дэви, гарчи бир муддат жарроҳга шогирд тутинган эса-да, ўз кашфиётидан мазкур соҳада ҳам бемалол фойдаланиш мумкинлиги хусусида ўйлаб кўрмаганди. Шунданми, "Эҳтимол, уни фақат салгина қон кетадиган кичик жарроҳлик операцияларида ишлатиш жоиздир” деган мужмал фикрни ўртага ташлади. Аҳли илм эса унинг сўзларини инобатга олмади.

1828 йил апрелида инглиз шифокори Генри Гикмен Франция қироли Карл Х га азот чала оксидини ўлим жазосига ҳукм қилинганларда қўллаш таклифини киритди. Наполеон армияси бош жарроҳи Ларрей уни қўллаб-қувватлади. Лекин мамлакат Фанлар академияси бу газнинг зарарли томонлари ҳам борлигини назарда тутиб, олим олға сурган ғояни рад этди. Шу тариқа  оғриқсизлантиришга хизмат қилувчи янгилик узоқ вақт эътибордан четда қолиб кетди.

1844 йили Шимолий Американинг Хартфорд шаҳарчасида яшовчи кимёгар Колтон азот чала оксидининг фойдали хусусиятларини омма ўртасида такроран намойиш қилди. Шу асно сархушлантирувчи газни ҳидлаб, димоғи чоғланган бир йигит чунонам яйраб-яшнадики, ҳатто йиқилиб оёғини синдириб олганида ҳам оғриқдан зорланмади. Бора-бора бу газ барчага бирдек қувноқлик ато этадиган, одамни алланечук ҳаракатлар қилишга, ўзича нималарнидир ғулдираб-алжирашга ундайдиган воситага айланди. Алалхусус, сайёр артистлар, кўзбойлағичлар ва воизлар ўз чиқишларида ундан унумли фойдаланадиган бўлишди.

Бу ажабтовур манзараларнинг асл сабаби маҳаллий стоматолог Гораций Хорас Уэллсни бениҳоя қизиқтириб қўйди. Чунки у ҳар сафар чириган тишларни суғураркан, мижозларининг вой-войлашларидан юраги зир титрарди. Шу боис ўз жисмида синаб кўриш йўли билан сархушлантирувчи газ хоссаларини синчиклаб ўрганди. Охири у нафас билан бирга ичга ютилса, ростданам оғриқни қолдиришини аниқлади. Тахминини амалда исботлаш учун 1844 йилнинг 11 декабрида уйига ҳамкасби Жон Рингни таклиф қилди-да, сархуш қилувчи газни қўллаб, унга ўз тишини олдиртириб ташлади. Шу асно енгилгина санчиқни ҳис этди, холос. Айни йўсинда яна ўн бешта операция ўтказгач, "Тишни даволашда гуллаб-яшнаш даври бошланаяпти!” деган муқим хулосага келди. Бироқ бу кашфиёти билан нафақат тиш оғриғига, балки башарият асрлар бўйи чорасини излаган бошқа хил оғриқларга ҳам даво топганини хаёлига келтирмади…

У Бостонга келгач, кашфиётини қизғин тарғиб қилишга киришди. Шу шаҳарда азалий ҳамкасби ва шериги Мортон ҳамда доктор Чарльз Жексонга учрашиб, тажрибаларини ўртоқлашди, ютуқларини тиббиёт факультети пофессор-ўқитувчилари ва талабалари билан баҳам кўрди. Бир куни машҳур ботаник Уорреннинг таклифига биноан, Тиббиёт жамиятига ташриф буюриб, изланишлари самарасини кўпчилик кўз ўнгида яна бир карра кўрсатишга чоғланди. Шунда фавқулодда ҳодиса рўй берди. Тажрибага розилик берган мижоз дафъатан вужудини чулғаган кучли оғриққа чидолмай, дод сола бошлади. Боиси, Уэлсс бу сафар сархушлантирувчи малҳамни Колтон тавсияси бўйича тайёрлаганди. Инчунин, меъёрига етмаган наркоз қисқа фурсатда таъсир кучини йўқотиб, олимлар ҳафсаласини пир қилди. Хорас жамоат олдида мулзам тортиб, кулгига қолди.

Шу-шу Уэлссдан омад юз ўгирди. У ўзи яратган наркозни тиббиётга татбиқ этишга кўп уринса-да, барибир, ниятига эришолмади. Боз устига, бу усулнинг истиқболига, бошқаларни-ку, қўяверинг, ҳатто айрим таниқли шифокорлар ҳам ҳали-ҳануз шубҳа билдиришарди. Масалан, франциялик машҳур врач Вельпо 1839 йили операцияни оғриқсиз ўтказиш ҳақидаги орзуни ҳеч қачон ушалмайдиган хомхаёлга йўйди. Қолаверса, шу орада пайдо бўлган эфир ва хлорофор оғриқни босиши жиҳатидан сархушлантирувчи газдан анча афзал бўлиб чиқди. Дебочасига сил хасталиги ва ичак санчиқларини енгиллатишда инсон корига яраган эфирни 1846-47 йилларда америкалик шифокор Уоррен ва россиялик буюк жарроҳ Николай Пирогов наркоз сифатида ишлатиб, айро-айро ҳолда операция ўтказишди ҳамда иккиси ҳам ижобий натижаларни қўлга киритди.   

Табиийки, нозик таъб Уэлсс бу янглиғ рақобатларга дош беролмади. Азият чека-чека, бедаво асаб касаллигига чалинди. 1848 йил 24 январда эса оёғининг артерия томирини олмос билан кесиб, ўз жонига қасд қилди. Жафокаш олимнинг ишини кейинчалик ҳаммаслаклари  ҳисобланмиш Колтон ва Смит давом эттиришди. Иккаласи 1863 йилдан эътиборан сархушлантирувчи газни стоматологияда дадил ишлата бошлади. Уларнинг тажрибаси олдин Америкага, кейин Европага ёйилди. Бунда француз ва инглиз шифокорларининг ҳиссалари беқиёс бўлди. Улар янги наркоздан йирик ва жиддий жарроҳлик операцияларида, жумладан, кўкрак безларини кесиб олишда фаол фойдаландилар.

Ўтган аср бошида француз жарроҳи Вардроп оғриқсизлантиришнинг яна бир усулни топди. У суяк ўсмаси олиб ташланиши лозим бўлган аёлдан олдинига бир литрча қон олди. Аёл карахт ҳолга келгани боис операция муваффақиятли ўтди. Вардроп бу тажрибасини Ватерлоо яқинидаги жангда яралангалар тимсолида янада бойитди.

Хуллас, вужуд оғриқларига қарши курашган Уэлсс дил оғриқларини енголмади. Ўз меҳнатлари маҳсули ва роҳатини кўролмай, дунёдан армон-ла ўтди. Келгуси авлодлар эса унинг номини ҳам, илмий ютуқларини ҳам унутмади. Зеро, қачонлардир кимларнингдир хатоси, кимларнингдир лоқайдлиги туфайли маълум муддат сояда қолган, ўз соҳибининг умрига зомин бўлган кашфиёт бизнинг давримизга келиб, яна даволаш ишларида кенг қўлланиладиган бўлди. Қолаверса,  Нью-Йоркдаги қабристонлардан бирида анча бурун қад ростлаган ёдгорлик ҳозир ҳам қўр тўкиб турибди. Унга "Гораций Хорас Уэллс — анастезия асосчиси” деган ёзув битиб қўйилган. Хартфордда тикланган маҳобатли ҳайкал пойидаги тошга эса "Гораций Уэлсс — 1844 йили оғриқсизлантириш усулини яратган” деган мангуликка дахлдор ўйма сўзлар муҳрлаб қўйилган.

"100 великих врачей” китоби ва бошқа манбалар асосида Абдунаби Ҳайдаров тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 13 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #Yangilik, #xabarlar, #news, #Yangiliklar, #ahborot, #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​МУСИҚИЙ БИЛИМСИЗ КОНСЕРВАТОРИЯГА КИРГАН САРДОР РАҲИМХОН НИМА САБАБДАН ЎҚИШНИ ТАШЛАБ КЕТГАНИ ҲАҚИДА ГАПИРДИ
>>> ​DJ Piligrim uylanish uchun internet orqali o`ziga mos qiz izlayapti
>>> ШОҲРУҲХОННИНГ УКАСИ, АКТЁР МУҲАММАДАЛИ УЙЛАНМОҚДА
>>> Умидахон тўйхона жанжал кўтарди!?
>>> ​Ilmira Rahimjonova: "Mashaqqatlarga bo`y bermaganni hayot sindirolmaydi"
>>> СЎЗ НАТАЛИГА!
>>> Luiza Rasulova suratlari ostiga yozib qoldirilayotgan haqoratlarga javob qaytardi
>>> “Hamroh”ning kinoteatrlardagi namoyishi qachondan boshlanishi ma`lum bo`ldi
>>> Райҳон доим 50 кило кўрсаткичда! Буни сири нимада?
>>> ​Nargiza Salmonovaning muxlislaridan biri u tufayli oilasi bilan ajrashganini ma`lum qildi




Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET
Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari