Воскресенье, 19.11.2017, 20:52
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика



Онлайн всего: 95
Гостей: 93
Пользователей: 2
SlowHyHainc, tolikkk

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 4 » Огоҳлик. Зулмат ичида сўлган гуллар...
18:24
Огоҳлик. Зулмат ичида сўлган гуллар...
Ҳаёт деганлари турфа воқеа-ҳодисалар билан қизиқ. Уни чеклаб бўлмас шамоллар оқимига ўхшатса бўлади. Шамол ҳам турлича эсаркан, гоҳ тоза ва майин, ёқимли, гоҳо чанг-тўзон аралаш, кўнгилни беҳузур қиладиган...Бу шамолларни жиловлашнинг афсуски иложи йўқ... Бироқ, шамолга қиёсланган воқеалар "нишаби”ни уёқ-буёққа бурса бўлади! Чунки, воқеалар одам измига бўйсунади. Уни қай тарафга буриб давом эттириш ўзингизга боғлиқ. 

Тақдирнинг аёвсиз шамоллари гоҳо одамни хазон каби учириб кетиши ҳеч гап эмаскан. Бир гал мен ҳам шундай тўзон ичра қолиб кетаёздим...

Оилада икки қиз эдик. Опам билан орамиз атиги икки ёш бўлганлиги боис тенгдошдек ўсардик. Бир-биримиздан сир яширмасдик.

Балки ўғил бола бўлганимизда отамиз биз билан бошқача муомала қилармиди... Наздимда, қиз бўлганимизга норозидек юрарди. Негадир жуда кам суҳбатлашамиз.... 

Онамиз бўлса отамизнинг кўзига қараб турарди. Унинг кўзларида тез-тез ёш кўриб қолардик. Бундай пайт волидамиздан кўпроқ эзилишимизни сўз билан ифода эта олмайман.

Ота-онанинг муросаси келишмаса фарзандларга жабр бўларкан. Онамиз нима гаплигини сира айтмасди. Бунга отамизнинг баъзи қилмишлари сабабчи эканини тушуниш қийинмасди. Оиламизда шундай совуқ шамолларнинг адоғи кўринмас, бу қалбимизни аёвсиз нимталайверарди...

Оила тирикчилиги асосан онамизнинг меҳнатлари ҳисобига эди. У эрта-ю кеч бозорда сомса сотарди. Тонг қоронғусидан хамир қорирди. Биз қўлдан келганча қарашардик. Катта саватни тўлдириш осон эмасди. Ҳолдан тойган онамизнинг супра бошида ухлаб қолганини кўриб, юрагимиз эзиларди... 

Отам эса маҳаллама-маҳалла юриб одамларнинг пичоқ ва шунга ўхшаш тиғли буюмларини ўткирларди. Қолган пайтда битта хонага қамалиб олиб қандайдир китоблардан бош кўтармай ўтирардилар. 

Ўша даврда онамнинг бошидан негадир қора ҳижоб тушмасди. Бунинг маънисини тушунмасак-да, маҳалламиздаги аёллар рўмолини бошқача, ўзбек аёлларига хос,  чиройликкина ўраганларини кўриб, уларга ҳавас қилардик.

Бир куни онам савдогар қўшнимиз Зарнигор опадан кўк гулли рўмол олиб чиқиб, бошларига ўраб олганларида очилиб кетган! Биз ҳам ич-ичимиздан суюниб кетдик. Афсуски, қувончимиз узоққа чўзилмади. Отам негадир онамни жеркиб ташлади. Бу ҳам етмагандек эртаси куни онамнинг юзларини кўкарган ҳолда кўрдик... Кейинчалик ўша рўмолни қайтиб кўрмадик... Ундан ҳам мудҳишроғи ўша кундан бизнинг ҳам бошимизга ҳижоб тушди. 

Ёруғ оламни қора ҳижоб ичра кўришдан мудҳишроғи бўлмас экан. Уйда гўё мотамсаро руҳ ҳукмрон... Қандайдир қора қуюн нафасимизни беаёв бўғаётганга ўхшарди... 

Қўни-қўшни, дугоналаримиз мазза қилиб кўрадиган телевизорнинг яқинига ҳам йўламасдик. Радионинг ҳам симлари узиб ташланганди.... 

Мактабга бориш биз учун байрам эди. Бироз бўлса-да кўнглимиз ёзилиб келарди. Устозларимизнинг ҳаётбахш сўзлари, турли фанлар сир-синоати ҳар қандай кишини ажиб ҳаётга ошно этарди. Синфдошлар билан шеърхонлик қилиш қанчалик завқли ва тотли эди. 

Мактабда тинглаганларимиздан яшагимиз келса, отамиздан эшитадиган гаплардан росмана бўғилардик... 

Биз учун энг уқубатли, руҳий азоб берадиган ҳол шу эдики, ҳамма бизга ажабланиб қарарди. Баъзи зиёлинамо кишиларнинг: "Нечук бу ширин қизалоқлар дунёга қора парда ортидан қарашаркин?” деган саволлари мурғак қалбимизга найзадек қадаларди. 

Мактабда ҳам ўқитувчимиз, директоримиз бу ҳақда биз билан кўп бора суҳбатлашганлар. Отамиз билан учрашмоқчи бўлишган. Лекин биз бунинг охири яхшилик билан тугамаслигини, отамиз эшитишни ҳам истамаслигини биларик.

Энг катта ҳадигимиз – мактабдан бебаҳра қолиш эди... Шу важдан биз ҳар сафар бундай ҳоллардан гоҳ кўзёш қилиб, гоҳ бошқа йўллар билан чиқиб кетишга ҳаракат қилардик. Тенгдош дугоналаримиз киноларга, театрларга, боғ-роғларга боришларини кўриб ҳавас қилардик. Улар байрамларда саҳналарга ҳам чиқардилар. Биз-чи... 

Мактабдаги қизларнинг кўзидаги қувонч, очиқ чеҳралар наҳотки шунчалар ёмонлик аломати бўлса, деб ўзимизга кўп бор савол берардик. Ўшанда кўнглимизда бир аламли савол пайдо бўларди. "Нега биз ўғил бола бўлиб туғилмаган эканмиз-а?”. Балки ўшанда мурғак қалбимиз бу тиконли азоблардан омон қолармиди?...

Кунлардан бир кун отам тунги нонушта пайти жиддий оҳангда шундай деди: 

- Икки кундан кейин олис сафарга отланамиз. Чала қолган ишларинг бўлса битириб олишга улгуринглар.

"Уқдиларингми”, деган савоол назари билан қараб турган отамизга ҳеч ким бирон нарса дея олмади. Ҳаммамизнинг хаёлимиздан ўнлаб саволлар ўтди. Аммо биз опа-сингил мум тишлаб турардик.  Онамиз ҳам бу кутилмаган гапдан эсанкираб қолаёзди. 

-Яна қандай сафар? - деб юборди бехосдан. 

Эссиз... шу бир оғиз сўзга онамнинг бутун бадани моматалоқ бўлди. Туни билан "бўлди-бўлди бошқа қайтармайман, кечиринг, худо ҳаққи бошқа урманг, ҳозир ўлиб қоламан”деб йиғлаганини эшитиб, эзилиб ётдик... 

Гоҳо эшик ортида унсиз йиғлаб турарканмиз, волидамизга бирор ёрдам бериш қўлимиздан келмасди... 

Эртаси куни билишимизча, қаёққадир ҳижратга борар эмишмиз. Бу гапдан этимиз увишиб кетди. Нохуш гаплар қулоғига етиб боргач, онамизнинг қариндошлари уйга келишди. Уларнинг гаплари, панд-насиҳатлари отамизга кор қилармиди?.. 

Ўзини-ўзи тубанлик ботқоғига ботирган одамни унча-мунча киши тўғри йўлга сола олмаса керак... Катта тоғам катта жойларда ишлаган, оқ-у қорани яхши билади. Панд-насиҳати отамга кор қилмагач, тоғам онам ва бизни олиб кетадиган бўлди. Остонадан чиқар чоғимиз отам баланд овозда онамга қаратиб:

- Воз кечдим сендек хотиндан. Бугундан орамиз очиқ... - деб бақирди. Ўша пайтларда ёш бўлганлигимиз учун отам сўзининг охирида нима деганлигини тушунолмай қолдик. Онамиз кўзларига ёш олиб бизни бағриларига босганича индамай чиқиб кетдилар. Фақат мунгли товушда шивирлаб,  "қайда бўлсангиз ҳам омон бўлинг” деганларини эшитдим. Шу-шу отамизни қайтиб кўрмадик... 

Орадан йиллар ўтди. Улғайдик. Камолга етдик. Бугун опа-сингил иккимиз ҳам тиббиёт соҳаси ходимаси бўлиб ишлаймиз. Инсонларни жуда яхши кўрамиз, қадрлаймиз. Ахир доно халқимиз – қадрласанг қадр топасан, деб бежиз айтмайди.

Отамдан бирон дарак бўлмади. 

Ким билсин, қаерларда, нималар қилиб юрган экан? Юрагининг бир парчаси, биз фарзандларини эслармикан? Бир бор ҳам кулиб қарамаган кўзларимизни қувончга тўлишини хоҳламасмикан? Бизга эртаклар айтгиси келмасмикан? 

Тушларимда гоҳида отамни кўраман. Кўпинча кора либосда юради. Оламон ичида кўзлари сўқир ҳолда таёқ суяниб йиқилиб қолади. Катта қора итлар  орқасидан қувиб тинмай таъқиб қилади. Отам уларни қўлидаги таёғи билан урмоқчи бўлади-ю, кўзи ожизлигидан таёқ итларга  тегмайди. Сўйлоқ тишли ириллаган итлар уни оёқ-қўлини тилка-пора қилгудек ғажишга тушади. У бор овозда бақирса-да, лекин ҳеч ким унга парво қилмайди. Шунда онам қаердандир пайдо бўлиб, уни қаттиқ қучоқлаб олади, ҳимоя қилади...

Оғзим қуриб, чўчиб уйғонаман. Тонгача бедор ётаман...

Аҳён-аҳёнда уларни эслаб хаёлга толаман, болалигимни эслайман ва бугунги тинч, бахтли кунларимга шукрона айтаман. 

Тилагим ҳар бир инсон ўз фарзандларига оталик меҳрини бераолсин...

Дил битикларимга "Зулмат ичра сўлган гуллар...” деб сарлавҳа қўйдим. Яхшиям, ҳаётда оқ-у қорани таниган тоғам, бизга бахтли ҳаёт йўлларини кўрсатган муаллимларимиз бор экан. Ҳақиқатан ҳам ҳаёт йўлимизни топиб кетдик. Ҳозирда опамнинг икки фарзанди, менинг эса қизалоғим бор. Бир пайтлар зулмат ичра сўнган гуллар, бугун қайтадан чирой очмоқда. Ҳаётда фақатгина отамизнинг юзтубан кетгани ва бизларни тирик етим қилгани учунгина ўксинамиз... 

"Нигора”

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 318 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #xabarlar, #news, #ahborot, #Yangilik, #Yangiliklar, #newsuz, #новости, #uznews, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ​“Asal oyi” filmida Shahzoda Muhammedova uch kishining ishini uddalayapti
>>> "EVROVIDENIE" da yuragi xasta qo`shiqchi g`olib bo`ldi
>>> ​Йигитали Мамажонов тўйи бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
>>> Dilso`z: “San`atda tanish-bilish avj olgan”
>>> Йигитали Мамажонов тўйини хуфёна ўтказдими?
>>> ​ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ РОССИЯДАГИ КОНЦЕРТИГА БОРМАГАНЛИГИ САБАБИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ
>>> Gulsanam Mamazoitova qalblarni larzaga keltiruvchi qo`shiq yaratdi(Video)
>>> "КЕСАК ТОПДИ" ҚИШЛОҒИНИНГ РАИСИ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ
>>> Райҳон ҳаётини муҳокама қилаётган ғийбатчиларга мурожаат қилди(Аудио)
>>> ​“E`tirof-2016”da “Yilning eng faol guruhi” aniqlandi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari