Бу ҳодиса араб давлатларининг бирида яқин кунларда содир бўлган. Бу воқеа ҳар биримиз учун ибрат бўлиши лозим.
80 ёшдан ошган аёл ўз хонадонида вафот этиб, чиришни бошлагунча ёлғиз қолиб кетади. Унинг қизи касал онасидан бир ой мобайнида хабар олмайди. Хабар олганида эса…
Хабар олганида эса онасининг аллақачон чиришни бошлаб, гўшти суягидан ажралиб бошлаган мурдасини топади. Деярли бир аср умрни яшаб ўтган, зўрға ҳассага таяниб юрган ногирон аёлнинг бу дунёдаги охирги лаҳзалари қандай ўтгани ҳақида экспертиза қуйидагича хулоса қилади:
Аёл йиқилиб тушиши сабаб унинг тўпиғи чиқиб кетиб, тос суяги синади. Олинган жароҳатлар ўта жиддий бўлгани сабаб аёл на жойидан қимирлай олади, на бировни ёрдамга чақира олади, ҳатто телефонигача ета олмайди. Ва аёл шу дахшатли оғриқлар билан кимдур келиб қолишидан умид қилиб ўлимини кутиб ётаверади. Хотима эса барчамизга аён…
Ўша аёл қандай азоблар билан ўлимни қаршилаганини биз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бу жуда аянчли ҳолат. Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин. Сиз эса ота-онангизни қадрланг, уларга ғамхўрлик қилинг.