 Кўпгина мутахассислар томонидан қандли диабетнинг иккинчи турида қора нон тавсия қилинади. Бироқ диетолог Майкл Мослига кўра, ушбу маҳсулотни танлаётганда эҳтиёт бўлиш керак. Чунки баъзи қора нонлар қонда шакар миқдорини ошириб юбориши мумкин, деб ёзмоқда «Human.uz».
Мутахассис дўконларда сотилаётган қора ноннинг кўпгина турларига таъмини яхшилаш учун ҳар хил қўшимчалар қўшилгани ва улар қонда шакар миқдорини ошириши мумкинлигини таъкидламоқда.
Унинг фикрича, қандли диабетдан азият чекаётган одамлар нон эмас, балки бутун донлар (гречка, жигарранг гуруч, жавдар, арпа, киноа), шунингдек, дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилгани маъқул экан.
Ушбу маҳсулотлар қанд миқдорининг кескин ўзгаришини тўхтатувчи, ошқозон микрофлорасини яхшиловчи мураккаб углеводларга тўйинган. Шунингдек, ширинликлар, мева шарбатлари ва газли ичимликлар истеъмолини камайтириш ёки чеклаш жуда муҳимдир. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|