Воскресенье, 24.02.2019, 06:28
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [723]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [549]
Hikoyalar to'plami [464]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [908]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [141]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [91]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [1986]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [225]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [44]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
Статистика



Онлайн всего: 77
Гостей: 76
Пользователей: 1
aileentj11

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Январь » 22 » ОТА ЎҒИЛ (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
13:19
ОТА ЎҒИЛ (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
 ЙИГИРМАГА КИРМАГАН «ЭРКАК»

Саҳоб ака ёлғиз ўғлига бу исмни беҳуда қўйган эмас. Сарвари олам бўлиб юрсин, давримда даврон сурсин, деб ният қилган. Худога шукр, давлати беҳисоб. Тошканда манаман деган пулдорни йиқитишга қурби етади… Майли, ўғли ёшликда ўйнаб-кулиб қолсин. Бутун авлод-аждоди ёруғ дунёда кайф-сафо қилиб ўтган. Ўшаларнинг бири-да!..

Саҳоб аканинг хаёли бўлинди. Кутилмаганда машинасини очиқ дарвозадан учириб ҳовлига олиб кирган Сарвар гўёки зарда билан шундоқ дадасининг оёғи остида тормоз берди. Ғилдирак зарбидан ҳатто мармар кафеллардан бири кўчиб чиқди.

— Ҳай-ҳай… Ота ўғил, секинроқ-да!.. — кулиб юборди Саҳоб ака машина эшигини очаётиб, — Кафел пулга келган, ахир!..

Сарвар ҳеч нарса демай рулга бошини қўйганча ўйга толди.

— Ие, нимага ётиб олдинг, тушмайсанми?..

— Дада, илтимос, дарвозани тамбалаб келинг, — ниҳоят бошини кўтариб деди Сарвар, — Мени қувиб келишяпти…

Саҳоб ака бу гапни эшитиб ҳайрон бўлди. «Қизиқ… Нимага қувиб келади?.. Ким қувиб келади?..» У индамай бориб дарвозага қулф солди-да, яна ўғлининг ёнига чопди. Аммо улгурмади. Кўча тарафда қандайдир бегона машина тўхтаб, кимларнингдир ғўнғир-ғўнғир қилиб сўкинган овози эшитилди. Бир неча сония ўтиб дарвозани тепа бошлашди.

— Оч!.. Шу ердасан, биламиз… Оч, ҳезалак!..

Саҳоб ака бундай ҳақоратларга, айниқса, қаёқдаги ўзи танимаган одамлар келиб дарвозасини тепишларига сира ўрганмаган. Яна саҳар мардонда-я!.. У жон-пони чиқиб шартта дарвозанинг бир қанотини очди. Остонада тўрт нафар бақувват-бақувват йигитлар тиш қайраб турарди. Кўринишидан биронтаси ҳам бойваччага ўхшамайди. Саҳоб ака бу нарсани бир қарашдаёқ сезди-ю, йигитларга дўқ аралаш ўшқирди:

— Кимсанлар?.. Дарвозани нимага тепасан?.. Ё қўлингга ришта чиққанми?..

Йигитлардан бири жавоб бериш ўрнига шартта Саҳоб аканинг ёқасидан олди.

— Сен отасимисан?.. Арзанда ўғлинг қани?..

— Ўғлим сенларга нима ёмонлик қилди?.. — хириллади Саҳоб ака зарб билан йигитнинг қўлидан ёқасини бўшатаркан. Шу пайт сал нарида ғазабдан кўкарганча қўлларини мушт қилиб турган иккинчи йигит Саҳоб аканинг орқасига тепди. Бу ҳам камлик қилгандай, учинчи шериги уни каллалаб юборди. Зарба кучлилигидан учиб бориб дарвозага қапишиб қолган Саҳоб ака сал бўлмаса ҳушидан кетаёзди.

— Ўғлинг менинг гулдай синглимни бахтсиз қип келди, тушундингми?! — бақирди ҳалиги каллалаган йигит Саҳоб акага яқин келиб, — Қани ўзи?.. Нимага қоққан қозиқдай серрайиб турибсан?.. Юр, топ!..

— Нима?.. Ўғлим… Ҳали йигирмагаям кирмаган-ку!.. — қорни аралаш икки-уч марта мушт келиб тушгач, Саҳоб ака ерга энгашган кўйи оёғи куйган товуқдай ичкарига чопқиллади.

— Сарвар!.. Ҳой ит, қаердасан?!

Афсуски, Сарвар уйда ҳам, томорқада ҳам, ҳеч қаерда йўқ эди.

 

«МЕН, БАРИБИР, ЎШАНГА УЙЛАНАМАН!..»

 

Бу тўполоннинг бошланиши эди, холос. Ҳали умрида Худодан бошқага бош эгмаган Саҳоб аканинг қандайдир эшик супурувчига ҳисоб беришдан, ялиниб-ёлворишдан бўлак иложи йўқ. Қаёққа ҳам борарди қочиб?.. Бу қизнинг чапани акалари қочиб кетишга қўярмиди?! «Эссиз… Эссиз… Бу ўғил кимга ўхшади-а?.. Бир иш қилсанг этагингни ёпиб юрмайсанми, лақма?! Йўқ… Йўқ… Бу ўша лапашанг тоғаларига тортибди… Ойисиниям эпчил-чаққонгина қилиб йўлга солгунча она сути оғзига келганди…» Саҳоб ака ярим тунда айвонга чиқиб хаёлга берилди. Ўйлаб ўйининг охирига етолмади. «Қани у?.. Келса экан, ҳаммасини очиқ-ойдин сўраб олсам… Ҳам… Адабини берсам…»

Шу пайт дарвоза оҳиста очилиб, Сарвар кирди ва худди ҳеч нарса бўлмагандек хонаси тарафга кета бошлади.

— Тўхта, қаҳрамон!..

Сарвар кутилмаган овоздан бир сесканиб таққа тўхтади. Тўхтади-ю, бирпаслик сукутдан сўнг яна йўлида давом этди.

— Ҳа, дада, ҳалиям ухламадингизми?..

— Буёққа кел, дедим!..

— Нима, менда ишингиз бормиди?.. — Сарвар истар-истамас айвонга яқин келди.

— Нима ишлар қип қўйдинг, ҳароми?..

— Нима қипман?.. Нега сўкасиз?..

— Нега эшик супурувчининг қизини… Ким ўзи у қиз?..

Сарвар айбдорона бош эгди. «Демак… Дадам ҳам билибди-да!.. — хаёлидан ўтказди Сарвар.

— Дада… Мен у қизни яхши кўраман… Исми… Гул… Гулнора… Шунга…

— Нима?.. Вей, томинг кетганми сени?.. — Саҳоб ака азбаройи асабийлашганидан қўлидаги чой тўла пиёлани ирғитиб юборди, — Яхшиям ойинг бувингникига кетган… Яхшиям йўқ… Бўлмаса, эшитадиганингни эшитардинг…

— Дада, нега ҳайрон бўласиз?.. Мен унга уйланмоқчиман, ахир!.. У жуда келишган қиз…

— Э, ўчир овозингни!.. Эшик супуриб, бир умр ахлат орасида ўсган қизни нимаси келишган бўлади?.. Сен ўзбошимчани деб қаёқдаги қаланғи-қасанғилардан калтаклар едим, тузукми?! Уйланар эмишлар… Бекорга қамалиб кетмасингдан… Қорангни ўчириб тур!.. Мен ўзим бир амаллаб тинчитворарман…

— Йўқ, дада, мен ўшанга уйланаман… — Сарвар шундай деди-ю, ҳаллослаганча ичкари уйга кириб кетди.

 

ТАШРИФ

 

Эшматқул ака ҳеч қачон эшик супурувчиман, ўқимаганман деб ўзини ерга урмайди. Доимо қаддини ғоз тутиб юради. Худога шукр, тўртта Алпомишдай ўғли бор. Керак бўлганда, тоғни толқон қилади улар… Бироқ… Ёлғиз қизининг пешонаси нега бунақа шўр чиқди?.. Бойман деб учраган бегуноҳ қизнинг номусига тегиб қўяверса-я!.. Оталарнинг юрагини қон, бошини хам қилиб кетаверса-я!.. Йўқ… Эшматқул «боққан бало бордир» деб ўтирадиганлардан эмас… Нима, камбағал ердан чиқибдими?..

— Қўшмат, ҳов Қўшмат!.. — Эшматқул ака нариги хонани қаттиқ-қаттиқ тақиллатиб, тўнғич ўғлини чақирди.

— Ҳа, дада, нима гап яна?..

— Бор, укаларингни топ, анави ҳезалакникига борамиз… Гулнорниям ишхонасидан ола кетамиз.

— Дада, кечагина бориб келдик-ку!.. Нима фойда?.. Барибир, қочиб кетади у бола… Ундан кўра, тезроқ мелисага бериш керак, вақт ўтиб кетяпти, ахир!..

— Э, гапни кўпайтирмай тезроқ қимирласанг-чи!.. Олдин ўзим бир боплаб савалашим бор у қизиғарни…

Афсуски, Саҳоб ака анойилардан эмас. Аллақачон ўзини, ҳовлисини эҳтиёт қилиш чорасини кўриб қўйган, дарвозахонанинг икки четида икки нафар барзанги йигит тош қотиб турар, уларнинг ҳар бири Қўшматга ўхшаганларга тўртта келарди валлоҳи аълам. Гулнорни етаклаб тўрт ўғил қуршовида дарвозага яқинлашиб келган Эшматқул ака кутилмаган манзарадан ҳайрон бўлди. «Итга ўхшаб турса-тургандир-да!..» — деб ўйлаганча эндигина ичкарига кирмоқчи бўлган ҳам эдики, қўриқчи йигитлардан бири йўлига кўндаланг турди.

— Эй-й, қаёққа?.. Бу ерга кириш мумкин эмас…

Йигитнинг совуқ муомаласидан Эшматқул ака тутоқиб кетди.

— Вей, сен кимсан?.. Қўриқчимисан?.. Нима, хўжайининг шунчалик аёлсифатми?.. Бор, Гулнорни отаси кепти де!.. Шундаям чиқмаса, онасини Учқўрғондан кўрсатаман!..

Йигитлардан бири ичкарига кириб, бир неча дақиқада қайтиб чиқди.

— Фақат сиз ва қизингиз киради, — деди у буйруқ оҳангида тўнғиллаб, — Анавилар кетавериши мумкин…

— Йўқ… Сенлар шу ерда тур-чи!.. Бир гап бўлса, манавиларгаям қараб ўтирмай, ўзингни ҳовлига ур!.. — Эшматқул ака яна бир маротаба қўриқчи йигитларга ёвқараш қилиб олди-да, қизини ёнига олиб остона ҳатлади.

 

ШАЙТОН ВАСВАСАСИ

 

Саҳоб ака бўлганича бўлди. Бу Эшматқул деганлари қайсардан-қайсар экан. На қуда бўлишга кўнади, на пул олади. Саҳоб акага қолса, бу супурувчини ҳожатхонадаги чўлтоқ супургига ҳам олмасди-ку-я, ўғли қурғур қамалиб кетади-да!..

— Э, битта ювиндихўр қизинг боракан, — кўча томонга қараб тўнғиллаб қўйди у, — Бузилса-бузилибди-да энди!.. Менга келин бўлса, дўппингни осмонга отмайсанми, қуруқ?!..

Саҳоб ака нима қилишни билмай, уяли телефонини қўлига олди-ю, ўғлининг рақамини терди.

— Сарвар, сенмисан?.. — ҳовлиқиб сўради у трубкадан таниш овоз эшитилгач, — Тинчмисан, ишқилиб?.. Менга қара, тез кел!.. Йўқ… Келиб кетишди… Маслаҳатли гап бор…

Сарвар ҳаш-паш дегунча етиб келди. У бўйнигача қора терга ботган, кўз қарашларидан хурсандлигини ҳам, хафалигини ҳам билиб бўлмасди.

— Бу қуруқлар яхши гапга кўнмаяпти-ку, ўғлим, — оғир хўрсинди Саҳоб ака, — Нима қилсак экан-а?.. — Сарвар индамай ерга боқди.

— Ўзинг аҳмоқсан… — ўғлига олайиб тикилганча давом этди Саҳоб ака, — Қиз кўргинг келган экан… Қатортолгами, ё бошқа жойга бориб қўя қолсанг ўлиб қолармидинг?..

— Яхши кўраман, дедим-ку, ахир!.. — ғудранди Сарвар мушти билан уй деворига асабий уриб. — Шунча гапирганимминан тушунмас экансиз-да, барибир!..

— Ҳе, яхши кўрмай ўл!.. Келиб-келиб қаёқдаги ювиндихўрни яхши кўрасанми?.. Энди гап бундай… Отасини «тинчитиш» керак…

— Нима?.. — дадасининг кутилмаган гапидан сесканиб кетди Сарвар, — Бу нима деганингиз?..

— Бу… Отасини одам ёллаб ўлдириш керак, деганим… Шундай қилиш лозимки, мелисагача бу иш етиб бормасин… Бўлмаса, қамалиб қолишинг ҳеч гапмас…

Сарвар ўйланиб қолди.

— Нималар деяпсиз?! — кўзлари косасидан чиққудек бақирди Сарвар.

— Овозингни ўчир, тирранча!.. — ўшқирди Саҳоб ака, — Мен сен ярамасни деб ҳаракат қиляпман…

Юрагини беихтиёр ваҳм босган Сарвар ҳеч қаёққа қарамай, Гулнор ишлайдиган боғчага жўнади.

 

ЁНҒИН

 

Гулнорнинг ҳусни, қадди қомати Сарвар айтганича бор. Ҳар қадам ташлаганда юзта йигит оёғи остига йиқилса арзийди. Ҳатто кимгадир оғзидан бол томиб сўзласа, ойисининг ҳам рашки келиб кетарди… Гулнор ана шунақанги ажойиб қиз бўлган… У Сарварга кўнгил қўйганди… Билмайди… Билмайди… Унинг абжирлиги, бир сўзлилиги ёқарди-да Гулнорга… Энди нима бўлади?.. Нималар қилиб қўйди отаси?.. Ахир у алдаб қочгани йўқ эди-ку!..

Хаёлга берилган Гулнор боғча эшиги рўпарасига таниш машина келиб тўхтаганини кўриб ҳовлиққанча ташқарига чопди.

— Гулнор, нима қилиб қўйишди уйингдагилар?.. — қизни бағрига босаркан, хитоб қилди Сарвар, — Ахир, дадамнинг феълини улар қаёқдан билишсин?.. Мен… Сенга албатта уйланаман дегандим-ку!.. Наҳотки, сўзингдан қайтган бўлсанг?..

— Йўқ, йўқ… — бошини эгиб деди Гулнор, — Сўзимдан қандай қилиб қайтай?.. Отам… Акаларим…

— Юр, юр, тез уйингга борайлик тез!.. Негадир юрагим ғаш… — Сарвар севгилисини қўрқитиб юбормаслик учун ортиқ ҳеч нарса демай машинага ўтқазди-ю, газни босди…

Аммо у кечиккан эди. Отаси ниятини ўғлига айтишдан олдин «югурдак»ларга керакли кўрсатма бериб улгурибди…

Пул нималар қилмайди. Кимларни қутуртирмайди, кимларни хонавайрон қилмайди. Минг бир хаёл билан Гулнорларнинг уйига етиб келган Сарвар кутилмаган манзарани кўриб ҳуши бошидан учди… Эшматқулнинг хонадони ўт ичида, нимадир юмуш баҳона кўчага чиққан Қўшматгина омон қолган, телбаларча дод солар, афтидан уй эгалари аллақачон куйиб кул бўлган эди. Сарвар Қўшмат кўриб қолмаслиги учун тинимсиз додлаб, ўзини ташқарига урмоқчи бўлаётган Гулнорни маҳкам қучоқлаб машинани четроққа оларкан, бир сўзни қайта-қайта такрорларди:

— Гулнор, йиғлама!.. Бу отамнинг иши… Қасос оламиз… Қасос оламиз!..

Сарвар отасидан пинҳона сотиб олган квартирасига Гулнорни олиб борди. Қиз ҳеч ўзига келолмас, бир дақиқа бўлсин, йиғидан ўзини тиёлмасди.

— Ҳаммасига мен айбдорман!.. Бутун бошли оиламга қирон келтирдим… Гўдаклигимдаёқ ўлиб кетганим яхши эмасмиди бундан кўра!.. — бўзларди у…

Сарвар эса хона ичида тинимсиз у ёқдан-бу ёққа юрар, хаёлан отасидан олинадиган қасос режасини тузарди.

Ниҳоят, миясига келган фикрдан юзи ёришиб кетди.

— Гули… Гулнор, ўзингни бос, жоним, сен айбдор эмассан. Мен… Менинг отам… Ҳар ким ўз қилмиши олдида жавоб бериши керак.

Гулнор бир муддат йиғидан тўхтади. Сарварга узоқ тикилди. Унинг нигоҳида худди ўт, киши юрагини тешиб ўтувчи олов зоҳир эди.

— Акангни ҳозир чақирасан. «Қотилни топдим! Жазосини беришга фақат сизнинг кучингиз етади», — дейсан. Мен бўлсам, отамни телефон орқали чақираман. «Отажон! Тез етиб келмасангиз, мени ўлдиришади!.. Агар ҳаётим хавф остида қолмасин десангиз, ёлғиз ўзингиз келинг!..» — дейман. Кейин отам билан акангни дуч келтирамиз. У ёғини ўзлари билишади.

Соҳиб ака ўғлининг қўнғироғидан чўчиб тушди. Зумда бугунги қилган ишлари хаёлида жонланди. Кўз ўнгида Сарварнинг қонга беланиб ётган гавдаси намоён бўлди. У «Дод!» деб юборишига бир баҳя қолди. Шоша-пиша машинасини ўт олдирди-ю, ўғли айтган манзил томон йўлга тушди. Фақат… Сарварнинг гапига чиппа-чин ишониб тузатилмас хатога йўл қўяётганлигини билмасди.

Гулнорнинг акаси Қўшмат тишларини ғижирлатиб, мушт бўлиб тугилган қўлларини деворга асабий урганча рақибини кутарди. Ўтаётган дақиқалар қасоскор назарида йилларга айланаётгандек эди гўё. Ниҳоят, ўзи кутган «Мерс» подъезд ёнига тўхтади. Ундан Соҳиб ака деярли сакраб тушди-да, ўзини зим-зиё подъездга урди. Ва тўсатдан кўкрагига қадалган ўткир тиғ зарбидан ҳолсизланганча, орқа мияси билан зинага чалқанча йиқилди. У бир мартагина «Воҳ!» деган овоз чиқара олди, холос…

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 91 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Шоҳруҳ рэпер март ойида яккахон концерт дастурини тақдим этади
>>> Асилбек Ниғматов “Ўзбекконцерт” қарорига видеомурожаат билан жавоб қайтарди (видео)
>>> Умидахон қайси хонанданинг қўшиқларини куйлашни истайди?
>>> Райҳон Йигитали тўйига таклиф қилса бориш-бормаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
>>> ШОҲРУҲХОННИНГ УКАСИ, АКТЁР МУҲАММАДАЛИ УЙЛАНМОҚДА
>>> Jahongir Otajonov muxlislarini aldanib qolmaslikka chaqirdi
>>> Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> Nilufar Usmonova qizi Sa`diyaxon ishtirokida fotosessiya o`tkazdi
>>> ​Qilichbek Madaliev farzandli bo`ldi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari