Пятница, 02.12.2016, 22:59
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 78
Гостей: 77
Пользователей: 1
AterasSiff

Yangiliklar Olami

Главная » 2015 » Март » 23 » Озғинлик яхшими ёки семизлик?..
15:48
Озғинлик яхшими ёки семизлик?..
Одамнинг ўта озғинлиги аслида унчалик кўнгилли ҳолат эмас. Бундайлар ўзгаларга «эти суягига ёпишган» бўлиб кўринишади, ҳатто озғин кишининг ўзи ҳам «мен касал эмасмикинман» деган хавотирда юради. Чиндан ҳам ўта озғинлик бирорта дарднинг аломатими?

Кузатишларга кўра, ориқликнинг енгил турига кўпинча узоқ вақт сифатсиз таомлар истеъмол қилиш, асабнинг доимий бузилиб туриши, таомнинг организмга яхши сингмаслиги сабаб бўлади.

Озғинликнинг оғир тури тиббиётда кахексия дейилади. Бунда беморнинг гавда вазни кескин камаяди, дармони қуриб, кўзлари киртаяди, териси буришади ва оқиш-кулранг тусга киради.

Текшириш натижаларидан маълумки баъзи бир оғир касалликлар (сил, саратон, гипофиз ёки қалқонсимон безнинг узоқ чўзилган яллиғланишлари) кахексияга олиб келади. Шунингдек, муттасил оч юриш ва тўйиб овқат емаслик ҳам ҳаддан ташқари озғинликка сабаб бўлади.

Семиришни орзу қиламан!

Оз бўлса-да, семиришни истайдиган кишилар аввало ўзларидаги озғинлик сабабларини аниқлашлари лозим. Агар ориқлик баъзи касалликлар (асаб, жигар, талоқ, меъда-ичак, ўпка) билан боғлиқ кечаётган бўлса, керакли муолажаларни олиши зарур.

Шуни айтиш жоизки, умуман семирмайдиган одамнинг бирорта жиддий касалликка чалинмагани аниқланса, демак, унинг озғинлигига наслдан-наслга ўтиб келаётган ирсий омил сабаб бўлиши мумкин.

Жуда озғин бўлатуриб бир оз тўлишишни хоҳлайдиган кишилар қуйидаги маслаҳатларга амал қилганлари маъқул:

— кечаси мириқиб ухлашга ҳаракат қилинг;

— ҳар куни 4-5 маҳал сифатли овқатланинг;

— унутмангки, қўй гўшти, тухум, қаймоқ, бодом, ёнғоқ, майиз, асал сингарилар танага қувват беради;

— хамир таомлар ва ширинликлар истеъмол қилгач, ярим соатдан кейин иссиқ чой ичинг;

— руҳингиз тушкун бўлган ҳолларда овқатланманг;

— қорин очганида ва иштаҳа кучайган пайтда дастурхон ёнига ўтирганингиз маъқул;

— овқатланиш оралиғида ёғли қатиқ ичиб туринг;

— нордон мевалар, ёғсиз сузма ва совуқ сув истеъмол қилишдан сақланинг;

— овқатлангандан сўнг бирор хил жисмоний меҳнат билан шуғулланинг.

Агар ушбу тавсиялар кутилган натижани бермаса, албатта, эндокринолог шифокорга учраб маслаҳат олишингиз ёки зарур тиббий кўриклардан ўтишингиз шарт.

Ёши ўтгач, тўлишиб кетди

Қирқ бешлардан ошган аёл кўйлак тиктиргани чеварга борибди. Тикувчи унинг гавда ўлчамини оларкан, қорин қисмига навбат келганда жуда боши қотибди. «Ҳа, бирор муаммо борми?» – сўрабди буюртмачи. Чевар хижолат аралаш секингина: «Белингиз қаердалигини билолмаяпман», – дебди.

Бу бир латифа бўлса-да, бежизга тўқиб чиқарилмаган. Чунки ёши ўтгани сари аксарият эркакларнинг қориндор бўлиб қолиши ёки кўпчилик аёллар гавдасининг «тўртбурчак» шаклга кириши бор гап.

Хўш, нима учун ўрта ёшли кишилар семира бошлашади? Ахир вазннинг меъёрдагидан ошиқ бўлиши бир қанча касалликлар (масалан, гипертония, қандли диабет, атеросклероз сингарилар)ни юзага келтиради-ку! Бундан ҳам ёмони, тўлишган одам сал ҳаракат қилса чарчаб қолади, нафаси бўғзига тиқилади, оқибатда камҳаракатлиликка одатланади. Қарабсизки, танасида ёғ тўпланиб семизлик азобини торта бошлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёш ўтган сайин организм қувват сарфини кучайтирувчи гормонларни камроқ ишлаб чиқаради. Демак, овқатланиш тартиби бузилиб, организмдаги ўзгаришлар кучайса, ўз-ўзидан ортиқча вазн тўпланади.

Бундан ташқари, ўрта ёшлиларнинг камҳаракатлилиги натижасида истеъмол қилинган таомлар яхши ҳазм бўлмайди. Маълумки, ҳазм бўлмаган овқатлар ёғ ҳужайраларига бирикиб бораверади. Натижада кишининг тўлишишига қулай имкон яратилади.

Тўғри, баъзилар ёшлари ўтганда ҳам қотма ва хушбичимлигича қолишади. Бунинг сабаби шундаки, уларнинг ҳаёт тарзи серҳаракат кечади, ўзлари ҳам семизликка мойил бўлишмайди, организмлари ёғ захираларини тўплаш ўрнига углеводларни қайта ишлашга созланади.

Айрим ҳолларда семиришга сабаб бўлувчи жинсий гормонлар (эстроген, гестаген, тестостерон)лар мувозанитини сақлаш учун одам соғлом турмуш тарзига амал қилиши, маълум вақтда овқатланиб, маълум вақтда дам олиши ҳамда жисмоний фаол бўлиши лозим.

Оч қолган озадими?

Гоҳ-гоҳида (масалан, ҳафтада бир кеча-кундуз) оч юриш одам учун икки томонлама фойдали.

Биринчидан, очлик организмни тозалайди, қонни заҳарли моддалардан халос қилади. Бу ўринда Гиппократнинг «Агар тана тозаланган бўлмаса, қанчалик овқат емагин унга шунчалик зарар етказасан», деган ҳикматини эсламоқ жоиз. Умуман, очлик кишига кўтаринки руҳ ва хушчақчақлик ҳам бахш этади.

Иккинчидан, очлик муолажаси давомида одам кўплаб касалликлардан холи бўлиш баробарида ортиқча вазнини ҳам йўқотади.

Очлик сақлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олган маъқул. Чунки бир кеча-кундузлик очлик кунларида нима билан озиқланиш (масалан, кун давомида қатиқ ё қайнаган сув ичиш ёинки ҳўл мева-сабзавотлар истеъмол қилиш)ни шифокор ҳар бир кишининг организм фаолияти ва аҳвол-руҳиятига қараб белгилайди.

Рус олими В. Пашутиннинг таъкидлашича, тез-тез оч юрадиган кишилар организмида қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:

— ички ҳимоя кучлари ортади;

— ферментлар фаоллиги ошиб, чириган, патологияга учраган тўқима ва ҳужайралар сўрилади;

— организм чиқиндилардан тозаланади;

— моддалар алмашинуви яхшиланади;

— оқсиллар биосинтези жадаллашиб, ҳужайраларда модда алмашинуви кучаяди;

— кучсизланган ва ортиқча тўқималар сўрилиб улар ўрнига ёш тўқималар пайдо бўлади, организм ёшаради.

Умуман, очлик муолажасини ўтказиб турган кишилар танасидаги барча аъзо ва тўқималар физиологик ором олади. Очлик муолажасини ким қай йўсинда танлаши фақат шифокор маслаҳатига кўра амалга оширилади. Чунки гипертониянинг оғир даражасида, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яралари зўрайган пайтда беморлар оч юришлари мумкин эмас.

Организмни чиқиндилардан тозалаш мақсадида бир ҳафтада бир кеча-кундуз (тушликдан тушликкача) овқат емасдан фақат сув ичиш ёки мева-сабзавот ейиш билан кифояланган киши ўзидаги анчагина касалликлардан фориғ бўлади.

Очлик муолажаси мунтазам бажарилганда юрак-қон томир, буйрак ва сийдик йўли дардлари, панкреатит, тери ва бўғим касалликлари, аллергия, қандли диабет каби жиддий хасталиклар батамом даволанади. Шунингдек, очлик муолажасидан сўнг киши тетиклашади, кўзлари равшан тортади, вазни анча камаяди, ҳаракатчан ва курашувчан бўлиб қолади.

Шуни унутмангки, ундирилган буғдой донидан тайёрланган овқатлар очлик муолажасидан сўнг ейилса танани зарур витаминлар билан тўйинтиради. Муолажани ўтказишдан олдин одам ичакларни ҳуқна ёрдамида тозалаши лозим. Оч қолганда кунига икки литргача сув ичилади, ҳар куни 10-15 километр масофа тоза ҳавода босиб ўтилади. Тез-тез душ ёки ванна қабул қилиш, баданни енгил уқалаб туриш янада яхши.

Кўпчилик одамлар семизликдан қутулишни ва шу йўл билан саломатликларини тиклашни истайдилар, бироқ ҳаммаси ҳам очлик кунларига тоқат қилишолмайди. Бундай тоифадаги одамлар оздирадиган қатъий парҳезлардан кечиб, одатдаги кундалик овқати миқдорини 7-8 га бўлиб тез-тез истеъмол қилганлари маъқул. Чунки махсус тадқиқотлар натижасига кўра, бўлиб-бўлиб овқатланишда шунча овқатни бир кунда уч маҳал бўлиб егандагига қараганда кишининг оғирлиги икки маротаба камаяр экан. Шунингдек, бу овқатланишлар чоғида ширинликлар, ёғлар ва хамир овқатларни кам истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, эрталабки бадантарбия, кечки сайрни мунтазам амалга ошириш янада кўпроқ фойда беради. Умуман, семизлик аломатлари пайдо бўлганда овқатни камроқ ейиш ва жисмоний ҳаракатларни кўпайтириш, шу йўл билан тананинг ёшга мос келадиган вазнига қайтиш учун ҳаракат қилмоқ лозим.

Гули тайёрлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1880 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> «Тошкентнинг шўх қизи» — Дилфуза ИСМОИЛОВА эрининг хиёнати, чилласи чиқмаган келини ва тўй кунидаги кўз ёшлари ҳақида…
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari