Воскресенье, 26.06.2022, 22:45
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4919]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2050]
Hikoyalar to'plami [1482]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2081]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10080]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1040]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [774]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 50
Гостей: 50
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 25 » Палма ёғи ҳақида маълумот
06:35
Палма ёғи ҳақида маълумот
«Ейиш учун яшама, яшаш учун е», «Овқатинг дори бўлсин, доринг овқат бўлсин», «Ҳусн оғиздан киради»... Халқимиз орасида бундай мақоллар асрлар оша пайдо бўлар экан, соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишни тарғиб қилиб келган. Лекин бугун еб-ичаётганимиз, дастурхонимиздаги неъмат таркиби, фойда-зарари ҳақида нақллар пайдо бўлса қандай сўзлар ишлатиларди?
Бир коса сузма ҳангомаси

Эрталаб деҳқон бозоридан харид қилинган сузмадан олиб, озроғини юмшатиб қўймоқчи эдим, бехос сувни кўпроқ солиб юборибман. Қоришма аталага ўхшаб қолди. Овқат тайёр бўлишига ҳали вақт бор эди, бошқа юмушлар билан чалғиб қолдим.  Бир маҳал қарасам, идишдаги  масаллиқ ўз-ўзидан қуюқлашиб оби-тобига келиб қолибди...

«Жайдари сузма сўравосизми?» деган аёл сузмасидаги нордон таъм маҳсулот табиий, тоза деган таассурот қолдирганди (воқеа Тошкентда бўляпти).

Беихтиёр ўтган йили жомбойлик аёлнинг айтганлари ёдга тушди: «Мен Худодан қўрқаман. Лекин айрим бозорчилар сузмага манний ёрмасими, алламбалоларни қўшаркан...»

Воқеадан  бир ҳафта ўтдими, Фейсбукдаги «Новости Самарканда» гуруҳида «Чакка должна быть кислой» деган пост эътиборимни тортди (сузма Самарқандда «чакка» деб аталади). Унда супермаркетларда, бозорларда қаймоқли сузма деб сотилаётган маҳсулотнинг тайёрланиши ҳақида сўз боради: «Аслида у ҳеч қанақа қаймоқли эмас, чунки, у тайёрланадиган сут сепаратордан бир неча марта ўтказилади, сув ҳам солинади. Кейин «технология» бўйича бу суюқликка қуруқ сут, мол ёки пальма мойи қўшилади. Сўнгра, буларнинг ҳаммаси, қуюлгунича, 80 даражада қайнатилади. Кўрибсизки, бир неча соатдан кейин қаймоқли «чакка» тайёр», деб ёзилган маълумотда.

Мунозарада қатнашганлар қизиқ маълумотларни ўртоқлашган. «Бир килограмм сузма олиш учун  камида 3 литр сут керак. 3 литр сут эса 18 минг сўм. Килоси 12 минг сўмдан сотилаётган маҳсулотдан яна нима кутиш мумкин» дейди бир обуначи. Яна бири пальма ёғи зарарини таъкидлаган. Бошқа фикр билдирувчи «Ҳатто нордон сузмага қуюлтирувчи нимадир, эҳтимол крахмал қўшилади. Йод томизсангиз, у кўкаради» дейди. Гуруҳнинг яна бир аъзоси, тошкентлик аёлнинг ёзганлари: «Мушугимиз азалдан сузмани яхши кўрар эди, энди олдига қўйсангиз, қарамай, бурилиб кетадиган бўлган. Умуман, барча маҳсулотлар сифатини мушук орқали биладиган бўлганмиз».

Ҳозир гап фақат сузма ҳақида кетмаяпти. Дастурхонимиздаги ҳар бир маҳсулот шубҳадан холи бўлиши керак.

«Мени ким етмишда дейди?»

«Биз нима еяпмиз?» деган савол ўртага ташланар экан, дунёдан хабари бор одам, аввало, пальма ёғи атрофидаги баҳс-мунозараларни эслайди.

Пальма дарахтини қадимги мисрликлар «Ҳаёт дарахти» деб аташган. Пальма ёғи эса А ва Е витаминларига ҳамда линолев кислотасига бой. Бу энди сунъий ишлов берилмаган, қизил, суюқ ёғ ҳақидаги гап. Бундай ёғ пишган пальма мевасидан олинади. Интернетдан Тошкентда айнан шу маҳсулот билан савдо қиладиган марказни топдик.


Марказ мутахассиси Раҳима Ҳасанова доривор сифатидаги маҳсулотга талаб борлигини таъкидлайди:

– Пальма деганда дарров негатив томондан келмаслик керак. «Қизил пальма ёғининг фойдаси» ҳақида Гули Шайхова диссертация ёқлаган. Ўзимиз эса мана шу маҳсулотдан олиб, кўз ўнгимизда фойдасини кўраётган одамлар билан ишлаяпмиз. Ўзим ҳам шу ёғдан истеъмол қиламан. Мана мени ким 70 га кираяпти дейди, уйқум бир меъёрда, серҳаракатман, ишлайман. Кунига 3-5 қошиқ етади. Одамлар бир нафини кўрмаса, бекорга фалон пулга бир нарсани олмайди, – дейди Раҳима опа.

Маълум бўлишича, қизил пальма ёғини кундалик таом таёрлашда ишлатилса кони фойда экан. Лекин нархи туфайли бўлса керак, аксарият фақат қошиқлаб ичишади.

Қизиқдик, Раҳима опа тетиклиги бошқа омиллар билан ҳам боғлиқлигини илғадик. Овқатларини зайтун ёғида пиширар, асосан мева-сабзавот билан озуқланар, кўп пиёда юрар ва нафсига эрк бермас экан. Демак, ҳаёт тарзини комплекс тарзда тўғри ташкил қилган.

Қизил пальма ёғи супремаркетларда, дўконларда ва ё дорихоналарда учрамайди. Марказ сотаётган маҳсулот шиша идишда, Малайзиянинг ўзидан тайёр ҳолда жўнатилади. 1100 граммлик идишдаги 371 минг сўм ва 500 граммлик идишдагиси эса 220 минг сўм!

– Лекин истеъмолда пальма ёғининг зарарлиси кўпроқ учраётгандек туюлмайдими сизга ҳам, – сўраймиз опадан.

– Дейлик, ресторанда, тўйда, ҳамма қовурилган, дудланган трансёғли оғир таомлар қаторида сузма қўйилган бўлса, шу енгилроқ деб оғзингизга солсангиз, тилингизда қотади, биласизки, зарарли пальма. Ёки сомса ё қат-қат қайсидир пишириқ совуб бўлганда есангиз дарров билинади... – афсусланиб гапиради Раҳима опа.

«Бола маҳсулотига пальма ёғи таъқиқланган»

Йўл ёқасидаги таваккал бир дўконга кириб, боғча ёшидаги бола учун энг харидоргир ширинлик турларидан танлаб беришини сўрайман.


– 60 граммлик қадоқдаги жажжи печеньеларнинг таркиби: 1 навли буғдой уни, шакар, пальма ёғи, тоза сув, кўпиртирувчи модда (углеаммоний тузи), ичимлик содаси, микробга қарши модда (натрий сульфат, натрий фосфат).


– 110 граммлик печенье таркиби: биринчи навли буғдой уни, шакар кукуни, пальма ёғи, қуруқ сут, тухум кукуни...


– Шоколад таркиби: шакар, ўсимлик ёғи, какао, сут кукуни, ванилин, эмулгатор, хушбўйлантирувчи.


–  Вафли. Бунинг ичига кондитер ёғи солинган деб қайд этилган.


–  Қуюлтирилган сутда пальма ёғи.

Тажриба учун харид қилган маҳсулотлар жами 20 минг сўм нархланди. Реклама қилиш каби антиреклама қилиш ҳуқуқим йўқ. Шу сабаб маҳсулот номи очиқ ёзилмаяпти. Айтишим мумкин бўлгани, буларнинг бари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Бугун Ўзбекистонда қайси маҳсулотда пальма ёғи бор, деб савол қўйишдан кўра, қайсисида пальма ёғи йўқ, деб қўйсак мантиқли туюладигандек. Сариёғ, майонез, қатиқ, смената, қаймоқ, музқаймоқ, қуюлтирилган сут, маргарин, печенье, вафлилар, шоколад, кондитер маҳсулотлари, сомса, патир, макарон ва колбаса маҳсулотлари, турли кремлар, ярим фабрикантлар, болалар ширинликлари қатор турларида айнан пальма ёғи қўлланилмоқда. Масалани умумжаҳон миқёсида ўрганаётган экспертларга кўра, қатор ҳолатларда пальма ёғи «ўсимлик ёғи» ёки «кондитер ёғи» деб кўрсатиш дохил яна 200 га яқин номда «пардаланади». Бу маҳсулотлар таркибидаги пальма ёғи хом пальмадан ишлов берилиб чиқарилган. 

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова хом пальмадан олинган ёғни фақат техник мақсадда қўллаш мумкинлигини таъкидлайди. Ундаги  фойдали моддаларнинг бори ҳам рафинация ва гидрогенизация жараёнида йўқолиб кетишига эътибор қаратади. Ўзбекистонга келтирилаётган пальма ёғининг асосий қисми ана шу жараёндан ўтган. Бошқача айтганда, қуюқ ҳолатда. 


– Сўнгги  йилларда  ер юзи аҳолиси орасида юрак-қон томир касалликларига чалинганлар  сони  ошиб  бормоқда. Бунинг асосий сабаби организмда қаттиқ ёғлар миқдори меъёридан ошиб кетаётгани билан изоҳланмоқда. Пальма ёғи 45 фоизгача пальмитин кислотасидан таркиб топган. Ушбу моддадан кўп миқдорда фойдаланиш – атеросклерозни ривожланишига, томирларни ёғ билан қопланишига олиб келади, –  дейди Барно Одилова.

Мутахассис пальма ёғи пальма мевасидан 40 даражагача ҳароратда қайта ишлаш жараёнида олинишига эътиборни қаратади. Бу ёғ эритилганда ҳам 38-40 даражада парчаланади. Инсон танаси ҳарорати эса 37 атрофида.  Бундай  парчаланиши қийин бўлган қуюқ мой истеъмоли инсонда бора-бора трансёғнинг томирларида ва аъзоларга йиғилишига олиб келади. «Қон томирлар йўлини тўсиб, атеросклероз, гипертония, инсультга ва ҳатто саратонга олиб келади», – дея фикрини давом этади шифокор.

Суҳбатдошимиз таъкидлашича, «Ўзбекистоннинг амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига асосан болалар озиқ-овқати маҳсулотлари ишлаб чиқарилишида пальма ёғидан фойдаланиш таъқиқланган».

«Ёмон» пальма ёғи алкоголь, тамаки қаторидами?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2018 йилда сифатсиз пальма ёғининг зарари борасида бутун дунё сиёсатчилари, шифокорлари ва фаолларини ҳушёрликка чақириб бюллетень эълон қилди. Ҳужжатда пальма ёғи соғлиққа зарари жиҳатидан алкоголь, тамаки қаторида туради, деб таъкидлаган. 48 та илмий тадқиқот натижаларига таяниб ёзилган баёнотда  пальма ёғи глобал даражада сурункали хасталикларни, хусусан, юрак-қон касалликларини, саратонни келтириб чиқариши айтилади. Уни давомли истеъмол қилиш оқибатида организмда «ёмон холестерин» тўпланиши (бу атеросклерозга олиб келади) ҳақида бонг уради. 

    Пальма ёғи энг арзон хом ашё ҳисобланади. Иккинчидан, ундан тайёрланган маҳсулотнинг сақланиш муддати анчайин узоқ бўлади. Йирик ишлаб чиқариш бирлашмасини ҳам, оилавий тадбиркорни ҳам қизиқтирган нарса аслида шу. Ўзбекистонда бугунда 20 килолаб қадоқланган пальма ёғининг килоси 2 доллар, яъни 20 минг сўм атрофида баҳоланаяпти. Энди сиз бу рақамни қизил пальма ёғининг 371 минг сўмлик нархи билан қиёсланг!

ЖСС ташкилоти ҳужжати ортидан бугунда 50 дан ортиқ давлат пальма импортига қатъий чеклов қўйди. Улар ривожланган, ривожланаётган давлатлар. Лекин 100 га яқин давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам пальма ёғи истеъмоли борасида аниқ-таниқ хулосага келгани йўқ. Зеро, бу ёғдан кечиш билан маҳсулотлар нархида «сакраш» бўлади. Бошқа томондан, халқ саломатлиги йўлида дадил қадам ташланади. Ўрни келганда ўтган йилнинг 1 майидан эътиборан Тожикистон ҳам пальма ёғи импортига таъқиқ киритганини айтиб ўтиш керак. 


2019 йилда Ўзбекистонда ҳам пальма ёғи атрофида анча шов-шув бўлди: сиёсий минбардан айтилди, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар бўлди. Кейин, гўё, масала ҳал бўлгандек ёки гапиришнинг фойдаси йўқдек, бу борада сукут сақланмоқда.

Камига, Малайзия ва Индонезиядаги пальма ишлаб чиқариш катта саноати лоббилари пальманинг зарари йўқлиги ҳақида ташвиқотдан чарчамаяпти. Шундай чиқишларнинг бирида инсон бир суткада 2 грамм пальма ёғи ейиши зарари йўқ, дейилади. Ўзимизда 2 грамм ёғ битта кичикроқ сомсада ишлатилади. Дейлик, тушликда ким битта сомса билан тўяди? Эрталаб еган қаймоқда, кечқурундаги десертда ҳам пальма ёғи аралашган бўлса-чи? Яна бир мақолада айтилишича, пальма ёғи 200 даражада зарарлига айланармиш. Ошпазлар, нонвойлар айтсин, кўплаб маҳсулотларимиз айнан шу даража атрофида тайёрланади. 

Ўзбекистонга пальма ёғининг импорти 2000 йилдан бошланган. Дастлабки йилда  мамлакатга киритилган бу маҳсулот миқдори 5 минг тонна бўлган. 

    Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистонга 2020 йилда – 54 минг тонна, 2021 йилда 67,9 минг тонна, 2022 йилнинг январь ойининг ўзида 5,3 минг тонна пальма ёғи олиб кирилган. 


Бунда Ўзбекистонга Россия, Украина, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан кириб келаётган тайёр маҳсулотлар таркибидаги пальма ёғи ҳисобга олинмаган, албатта.

Сўнгсўз  ўрнида

Еб-ичганимиз билан боғлиқ муаммолар фақат пальма ёғига дахлдор эмас. Одамларимизни ўйлантирган, шубҳага солган маҳсулотини олиб бориб лабараторияда таҳлилдан ўтказиш мумкин бўлган мустақил даргоҳлар зарур. Қатор ривожланган мамлакатларда барча турдаги маҳсулотлар ана шундай марказлар томонидан ўрганилади, хулосалар эълон қилинади. Улар, ҳатто, фалон маҳсулотни умуман харид қилмаслик ҳақида тавсия қилиш ваколатига ҳам эга.

Масаланинг ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган жиҳатлари ҳам кўп. Оилаларда энг асосий овқат анча кеч, айрим хонадонларда ҳатто уйқудан олдин тановвул қилиниши. Картошка, бўғирсоқ ва ҳоказолар қовуриладиган ёғ қайта-қайта, то тугамагунича ишлатилиши. (У ҳар гал ишлатилганда инсон соғлиғи учун зарари ортиб бораверади). Мева-сабзавотлар рациондан муҳим ўринни тутмаётгани. Тўй-маъракалардаги дастурхоннинг фақат чиқими эмас, унинг инсон саломатлиги учун номувофиқ жиҳатлари. Буларнинг бари алоҳида, айримлари ижтимоий ҳолат билан боғлиқ масала сифатидаги мавзулар.

Бугун ковид билан курашаётган мураккаб даврни бошимиздан кечираяпмиз. Касални даволашдан кўра, олдини олиш керак, деган гап мағзини чақиш даври бу.

Мустаҳкам Тангриёрова, журналист

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 69 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #новости, #xabarlar, #newsuz, #ahborot, #Yangilik, #Yangiliklar, #uznews, #news | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Озодбек Назарбеков аҳоли учун қўп қаватли уй қураётгани ростми?
>>> СИТОРА АЛИМЖОНОВА: "КЎНГИЛ ҚЎЙГАНИМГА ТУРМУШГА ЧИҚЯПМАН"
>>> Барча даврларнинг энг буюк фильми номи маълум қилинди
>>> ЮЛДУЗЛАР ГОНОРАРИ: ЎЗБЕКИСТОНДА ХОНАНДАЛАР ВА АКТЁРЛАР ҚАНЧА ПУЛ ТОПАДИЛАР?
>>> «МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ. КЎСЕМ» СЕРИАЛИНИНГ БОШ ҚАҲРАМОНИНИ ЎЙНАГАН АКТРИСА КИМ?
>>> ​МУСИҚИЙ БИЛИМСИЗ КОНСЕРВАТОРИЯГА КИРГАН САРДОР РАҲИМХОН НИМА САБАБДАН ЎҚИШНИ ТАШЛАБ КЕТГАНИ ҲАҚИДА ГАПИРДИ
>>> Марҳум хонанда Шаҳнозабону ижодидаги энг сўнгги тарона премьера қилинади
>>> ​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ
>>> Сардор Раҳимхон Ҳалима билан Ўшга кетяпти!
>>> ЛОЛАНИНГ ЯНГИ СУРАТИ МУҲОКАМАЛАРГА САБАБ БЎЛДИ(ФОТО)



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari