Бу йил кўп қурбон бердик, сабримиз синовдан ўтди. Шунга қарамай, бизни нафақат ўз истеъдоди балки, дунёнинг яхшиланишига куч ва вақт сарфлагани билан ҳайратга солган инсонлар бор. Улардан бири бўлган Селена Гомесни People нашри «2020 йил одами» деб эълон қилди.
Селена жорий йилда «Rare» деб номланган ўзининг биринчи албомини чиқарди, HBO Max серияли Selena + Chef дастурини йўлга қўйди ва унинг бу ошпазлик шоуси катта муваффақият қозонди. Instagramда энг кўп кузатувчиларга яъни 195 миллион фолловерга эга бўлган хонанда ўз саҳифасида июн ойида қора танли Aмерика фуқароси билан юз берган ноҳақликка қарши намойишларда қатнашди.
У бу ютуқлар билан кифояланмади. Шунингдек, 2020 йилда Селена Гомес «Rare beauty» инклюзив макияж брендига асос солди. Гомес ўз бренди орқали одамларни руҳий саломатлик хизматларидан фойдаланишига кўмак бериш ва молиялаштириш учун 10 йил ичида 100 миллион доллар йиғишни мақсад қилган.