 Тошкент шаҳридаги Миробод, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларида жойлашган нонвойхона, сомсахона ва ошхоналардаги санитария ҳолатлари "Ишчи гуруҳ” томонидан ўрганилди.
Текширишлар давомида нонвойхоналардаги санитария қоидалари қўпол ҳолатда бузилган. Мазкур жойларда ишлаётган ходимларнинг ҳеч бирида тиббий дафтарчанинг йўқлиги маълум бўлган. Борлари ҳам бундан тўрт йил муқаддам берилгани, шахсни тасдиқловчи суратлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Инсон саломатлигига таъсир қилувчи омиллар, хусусан, турли ҳашоратларнинг овқат тайёрланадиган хоналарда учратилиши, ходимларнинг махсус кийимда бўлмаслиги, таом тайёрланадиган жойларнинг тозалик қоидаларига мутлақо жавоб бермаслиги бунинг яққон далилидир. Кўпгина ошхоналарда овқат тайёрлаш ва идиш-товоқ ювиш жойлари бир жойда жойлашган.
Ушбу туманларда бу аянчли ҳолатлардан туманларнинг cанитария қоидаларини назорат қилувчилар ҳамда cолиқ идораси ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳам кўз юмиб келишгани таъкидланган.
Эътиборингизга "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.
www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|