Пятница, 27.05.2022, 03:41
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4836]
MP3 Musiqalar Yuklash [3]
Fikr va Mulohaza qiling [2044]
Hikoyalar to'plami [1479]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [114]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2072]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [625]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [10030]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [1035]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [55]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [45]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [768]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [96]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [44]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 31
Гостей: 31
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami


Главная » 2022 » Февраль » 22 » Пресс-релиз хақида маълумот , нима у , қандай ёзилади
06:43
Пресс-релиз хақида маълумот , нима у , қандай ёзилади
Сиз ташкилот (ёки компания)нинг матбуот котиби этиб тайинландингиз. Режада ташкилотнинг муҳим тадбири. Сиз оммага нима ҳақида гапириб беришни ва бу сизга нима учун кераклигини аниқ биласиз. Лекин матнни қандай шакллантириш «бошингизни қотиряпти». Ушбу мақола ахборотнинг ўзига хос турларидан бири пресс-релиз ва уни шакллантириш ҳақида.
Пресс-релиз бу — матбуот учун ахборот хати бўлиб, унда бирор янгилик, воқеа ҳақида эълон, воқеликка нисбатан позиция ёки позицияга муносабат акс этади. Хориж медиаэкспертларининг назарий талқинларига кўра, ҳар қандай пресс-релиз

    янгилик
    долзарблик
    информативлик

каби уч асосга таянади.

Бугунги кунга келиб босма нашрларга бўлган талаб пасайиб кетганлигига қарамай унинг жамият онгига таъсирини инкор этиб бўлмайди. Пресс-релиз эса ташкилотлар учун ОАВ орқали тўғридан-тўғри жамият билан мулоқотга чиқиш «кўприги»дир.

Пресс-релиз — бу янгилик демак. Шунинг учун у юқорида санаб ўтилган уч асосий мезонлар талабига жавоб бериши керак, яъни ундаги маълумотлар янги, долзарб ва информатив бўлиши талаб этилади.

Агар пресс-релиз мақсадли ОАВда эълон қилиниши керак бўлса, хабар янги, долзарб ва информативликдан ташқари оммага қизиқарли ҳам бўлиши лозим. Қизиқарли матн яратиш учун пресс-релизда ҳамма нарса ҳақида, хозироқ гапириш (ўтлаб кетиш) мантиқсизликдир. Бу ўқувчини чалғитади ва оқибатда ахборот ўз нишонига бориб тегмайди, яъни ундан наф бўлмайди.

Прес-релиз ёзаётганда ташкилот раҳбарияти ёки маҳсус экспертлар фикрини инобатга олиш ва ахборотда акс эттириш самарали натижа беради. Шунингдек, пресс-релиз кутилмаган фактлар, статистик маълумотлар билан бойитилиши ҳам омад сари бир қадам дегани. Пресс-релиз ёзаётганда у эълон қилиниши режалаштирилаётган ОАВнинг мақсадли аудиторияси қизиқишлари инобатга олиниб, сўзларнинг мантиқий кетма-кетлиги, гапларнинг маъноси, ҳатто тиниш белгилари ўринли қўлланилиши ҳам аҳамиятли. Қисқа қилиб айтганда, пресс-релиз маъноси жиҳатидан информатив бўлиши (биттаям сўз ортиқча бўлмасин), долзарб янгиликни ўзида акс этиши ва «гапни айлантирмаслиги» керак!

Хориж медиатадқиқотчиларининг фикрига кўра, пресс-релиз вазифалари қуйидагилардан иборат:

    Оммавий аудиторияга ташкилот (ёки бренд) ҳақида янгилик етказиши керак. ОАВ орқали айтилган янгиликлар кенг аудиториянинг қизиқишини уйғотиб, брендга бўлган ишончини оширади. Бундан ташқари, пресс-релизда берилган ахборот жамоат фикрини самарали шакллантиради ва бренд ташвиқотига хизмат қилади.
    Медиа билан мустаҳкам ва самарали алоқалар ўрнатади. Журналистлар энг янги хабарлар ва воқеалар «овчиси» сифатида доимо изланишда. Шунинг учун пресс-релиз тарқатиш журналистларга «муносиб ахборот топиб бериш» демак. Бу жараён ўзаро фойдали ҳамкорликни шакллантиради.
    Ташкилот хизматига (ёки бренд маҳсулотига) бўлган муносабатни шакллантириш ва имижини яратиш. Пресс-релиз сизнинг брендингиз ҳақида оммага «гапириб берувчи» восита бўлибгина қолмай, балки у бренд ҳақидаги муносабатларни шакллантиради ва бренд имижининг назоратчиси бўлиб хизмат қилади. Пресс-релиз ахборот хавфсизлигини таъминлаб, нотўғри тушунчалар келиб чиқишининг олдини олади.
    Мижозларни жалб қилиш, савдо ҳажмини кўтариш. Кийимларнинг янги коллекциясидан тортиб, ҳатто ижтимоий ёки давлат миқёсидаги хизматларнинг янги турлари рекламасиз оммалашмайди. Брендлар эса янги мижозлар орттира олмайди. Пресс-релиз бу масалани ҳал эта олади.

Демак, пресс-релизлар икки мақсадда: маркетинг учун ва ижтимоий долзарб масала юзасидан шакллантирилади.

Пресс-релиз структураси қандай шаклланади ва унда нималар акс этиши керак?

Қуйида пресс-релиз матнининг босқичма-босқич қисмларда ёзилишини ўрганамиз:

1. Сарлавҳа: унда бренд ёки таклиф этилаётган хизмат турининг тўлиқ номланиши, у билан боғлиқ тадбирнинг номи кўрсатилиши шарт.

Пресс-релизнинг сарлавҳаси зерикарли бўлмаслиги учун унда ташкилот ёки бренд номи, тадбирнинг мақсади изоҳланиши, асосий ахборот ҳақида қисқа, лўнда ва қизиқарли ёзиш керак. Шунингдек, сарлавҳа ранги ва шрифти билан жилоланиб, матндан ажралиб туриши лозим. Бу деталларга аҳамият беришингиз сизнинг пресс-релизингизни «Кимдир ўқийдими?» деган саволга «Ҳа, ўқийди!» деган жавоб бўлади.   

Сарлавҳани матндан олдин ёки матнни ёзиб бўлгач охирида (яъни жараённинг қай пайтида) тузишнинг аҳамияти йўқ. Асосийси, у ўқувчини қизиқтира олиши керак.

2. Лид: бу қисм матннинг асосини ташкил этади.

Лид сарлавҳанинг «укаси». Агар сарлавҳада «Ким нима қилади?» (ёки «Нима содир бўлади?») саволига жавоб бўлса, ЛИД «Ким, қаерда, қачон, қандай қилиб ва нима учун нима қилади?» деган саволга жавоб бўлиб, сарлавҳага аниқлик киритиши билан аҳамиятлидир. Лид кўпи билан 3та гапдан иборат бўлган, ихчам ва равон матн қисмидир.

3. Асосий қисм (матн): лиднинг мантиқий давоми бўлиб, янгиликнинг моҳиятини очиб бериши лозим. Бу ерда тадқиқотлардан, фактлардан, сонлар, статистик маълумотлар, интервьюлар (эксперт суҳбати, раҳбарият мулоҳазалари), далиллардан мисоллар ва бошқа зарур ахборот жой олиши лозим. Чунки бу қисмда пресс-релизнинг «қаймоғи» мужассам бўлади.

Ёдда тутинг: энг муҳим ахборот матннинг биринчи хатбошида (абзацида) бўлиши керак!

Асосий янгилик матннинг биринчи хатбошида (абзацида) изоҳланишига сабаб ўқувчининг диққати абзацдан абзацга ўтган сари сустлашиб боради. Шунинг учун асосий гапни «кейинга» суриш мақсадга мувофиқ эмас.

Пресс-релиз матнининг мураккаблиги шундаки, унда воқелик акс этиши, лекин матн бадиийлашиб кетмаслиги керак. Ўқувчини фақат фактлар, далиллар, қуруқ сонлару статистика билан жалб қилиш мушкул. Ихчам матн яратиш маҳорати расмийлик ва бадиийлик орасидаги «олтин ўрталик»ни топиш ҳамда ўқувчи эътиборини жалб этишда.

Пресс-релиз ёзиш ижодкорлик иқтидорингизни синайдиган машғулот эмас. Пресс-релиз — ОАВ ахбороти. Шунинг учун унда ўта «ақлли» сўзларни қўллашдан, «пурмаъно» ва узун гаплардан қочинг.

Намунали пресс-релизнинг ноёб детали бу — фикрлар. Экспертларнинг фикри, раҳбариятнинг мулоҳазалари матнни «жонлантиради», унга ишончилилик бағишлайди. Умуман, пресс-релизнинг асосий «янгилиги» сабабчиси бўлган мутахассиснинг фикри омма эътиборини масъул шахсга жалб этади.

4. Хулоса

Бренд (хизмат тури) ҳақида маълумот: ташкилот (компания) ҳақида қисқа ва лўнда изоҳ. Бу ерда бренд логотипи, шиори, тарихи ва асосий ютуқларини қайд этиш ўринли.

Пресс-релиз матни охирида ахборот бўлими мутахассисининг ёки матбуот котибининг алоқа рақамлари берилиши зарур. Бу журналистларга қўшимча маълумотлар олиш учун қулай. Шунингдек, матн сўнгида компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, сайтлари ва лендинглари каби интернет ресурслари ҳаволаларини қайд этиш ўринли.

Ахборотнинг барча тури, хусусан, пресс-релиз тескари эҳром структураси асосида шакллантирилади.

Қўшимча маълумотлар (визуал ахборот ва ҳаволалар): пресс-релизга асосий хабар билан боғлиқ мультимедиа ахборотини беринг. Бу фотосуратлар ҳисоботи, инфографик маълумотлар, тадбир баннери, (матнда QR код орқали жонланадиган) видеороликлар бўлиши мумкин. Шунингдек, брендга тегишли махсус сайт, мессенжерлар, катта ҳажмдаги материалларни ўз ичига олган Google Диск, Яндекс Диск, DropMeFiles, Dropbox, WeTransfer каби файл алмашиш майдонлари ҳаволасини қайд этиш ўринли.

Пресс-релиз шаблони:

Шапкада компания номи, логотипи, жойлашган манзили, телефон рақамлари, пресс-релизни тарқатувчи муассис (агар компания PR агентлик хизматини ёллаган бўлса) номи кўрсатилган бўлиши керак.

Масъул шахсларнинг алоқа манзилларида масъулнинг исм-шарифи, телефон рақамлари, электрон почта манзили, персонал сайтининг (агар бўлса) ҳаволаси қайд этилади.

Пресс-релизнинг ахборот маълумотларида тадбир ўтказиладиган вақти, санаси ва манзили ёзилади.

Пресс-релизда нима мумкину нима мумкин эмас?

    Биринчи олтин қоида: битта пресс-релиз — битта янгилик!
    Пресс-релиз қизиқарли, лўнда ва равон тилда (қисқартмаларсиз) ёзилиши, кўпи билан икки варақдан иборат бўлиши керак.
    Шахсий (субъектив) мулоҳазалардан кўра фактлар ва рақамлар афзал.
    Матндаги воқелик далиллар билан исботланган бўлиши керак.
    Пресс-релизда «биз», «бизнинг ташкилот» каби олмошларга ўрин йўқ. Уларни ташкилотнинг тўлиқ номи билан алмаштиринг.
    «Бунинг натижасида», «шундай қилиб», «кейинчалик», «шу сабабли» каби канцелярит ибораларни қўлламанг.
    Матнни чоп этишдан олдин имло хатолари ва тиниш белгиларини текширишни унутманг.

Ихчамлик! Бу пресс-релиз шаклига қўйилган биринчи талаб.

Пресс-релизнинг қадри янгилик ахбороти ва мультимедиасида. Ахборот матни саводли тузилиши, мультимедиасида тасвир ва матн (мисол учун, тадбирга тайёрланган баннерлар) уйғунлиги билан аҳамиятли.

Пресс-релиз матнини ёзиб бўлганингиздан кейин унга бироз «дам беринг», иш столингизда бир оз «ётсин». Тоза ҳавода бир айланиб келгач (ёки тушлик қилиб келгач), матнни овоз чиқариб ўқинг. Бу усул ўқилиши қийин сўзларни аниқлашда, ҳаддан зиёд узун гапларни қайта шакллантиришда ёрдам беради. Матнни таҳрир қилиб, қисқартириб, ўзгартириб ёки қайта ишлаб бўлгач, яна овоз чиқариб ўқинг. Бу пресс-релиз матни ихчам, равон ва мазмунли чиқишига кафолат беради.

Муҳайё Саидова,
ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация
факультети катта ўқитувчиси,
журналист


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 112 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #news, #xabarlar, #новости, #ahborot, #habarlar, #Yangiliklar, #Yangilik, #uznews, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Наримон Султонхўжаев нега қўшиқ куйлаш ҳақида ўйлаб қолди?
>>> ​Йигитали Мамажонов тўйи бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
>>> НАРГИЗА САЛМОНОВА & СЕВАРА СОЛИЕВА: «Татуаж ёки «растушовка» актрисалар учун фалокат!»
>>> “O‘zbeknavo”dan litsenziyasini qaytarib olgan Sarvar va Komil “Istiqlol”da ilk yakkaxon konsert dasturini taqdim etadi
>>> Oyxon Iforzodaga Shoh Alimovich “Mersedes” sovg`a oldi
>>> Nilufar Usmonova 1,5 yil oldin bergan va`dasining ustidan chiqdi
>>> Озода Нурсаидова санъатга қайтмоқда
>>> ​Yigitali Mamajonov ikkinchi marotaba uylanmoqda
>>> Озодбек Назарбеков бошқа лавозимга тайинланди
>>> Қизиқчи "Шукур шоу"га тайёргарлик кўрмоқда



reqlom2

Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
MOST BET
SUPPER YANGILIK:






















SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari