 Путин ядровий қуроллар билан таҳдид қила бошлади. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Герасимовга тийиб турувчи кучларни шай ҳолатга келтиришга буйруқ берди.
«Кўриб турибсизки, Ғарб давлатлари нафақат бизга қарши душманлик кайфиятидаги санкцияларни қўлламоқда, балки НАТОга аъзо давлат раҳбарлари давлатимизга қарши агрессив чиқишлар қилишмоқда. Шу сабаб мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғига Россия армиясининг тийиб турувчи кучларини махсус жанговар шайлик ҳолатига келтиришга буйруқ бераман», деди Путин.
Маълумот учун, Стратегик тийиб турувчи кучлар Россия армиясининг асосий кучи ҳисобланади. Ушбу кучларнинг вазифаси Россияга ва иттифоқчиларига ҳужум қилинганда ҳар қандай қурол билан, жумладан ядро қуроллари билан зарба беришни ҳам назарда тутади. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|