Аввалроқ Ситора Фармоновада ҳам коронaвирус аниқланганди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида коронавирусга чалинганини маълум қилди.
У 26 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кучукчаси билан тушган суратни жойлаган. Унга қуйидагича изоҳ қолдирган.
«Оҳ, мана қандай экансан омикрон», — деб ёзади хонанда.
Райҳон 29 январь куни Намангандаги «Muzqaymoq party»да иштирок этишини маълум қилганди.
Аввалроқ Ситора Фармонова ҳам унда коронавирус қайд этилганини айтганди. У 2020 йил оилавий ковид бўлганини эслаб, вирусга қарши 45 кун курашганини таъкидлаганди.