Раъно Ярашева 1961 йил 15 февралда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Аввалги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Ҳозирда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.
Актриса ижодий фаолияти давомида "Кўнгил кўчалари”, "Севинч”, "Чашма”, "Нотаниш”, "Виждон”, "Телба”, "Фериде”, "Ўзимдан ўзимгача”, "Сароб”, "Менинг акам бўйдоқ”, "Бевалар”, "Оқпадар”, "Айрилиқ”, "Асал ойи” каби фильмларда ўзига хос роллар ижро этган. Бугун актриса 61 ёшини нишонламоқда.
Кинематография агентлиги устоз санъаткор Раъно Ярашевани бугунги таваллуд куни билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва янада улкан ижодий муваффақиятлар тилайди!