 Хакерлар АҚШ Молия вазирлиги ҳамда Миллий телекоммуникация ва ахборот босқармаси тизимига кириб, маълумотларни ўғирлашди, деб хабар қилмоқда "Reuters” ўз ахборот манбаларига таяниб.
Манбага кўра, ҳужум ортида чет эл ҳукумати қўллаб-қувватлаган хакерлар гуруҳи турибди. Шу билан бирга, қайси мамлакат ҳукумати ушбу ҳодисага алоқадор деб ҳисобланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳодиса ҳақида АҚШ ҳукуматига аллақачон хабарлар келиб тушган.
«Ушбу вазият билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш ва тузатиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда», деди Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Уллит.
"Ушбу ҳодиса туфайли Оқ уйда Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди”, дейилади манбалардан бири. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|