 Риштон туманида 8 декабрь куни А.С. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 6 декабрь куни номаълум шахс дорихонасидан жами 24.000 сўмлик дори сотиб олиб, 100.000 сўмлик қалбаки пулни бериб, қочиб яширинганлигини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизасининг хулосасига кўра, тақдим қилинган бир дона серия-рақамли 100.000 сўмлик купюра рангли принтер ёрдамида ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Т.О. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|