 Россиялик рестораторлар ўзбекистонлик мева-сабзавот, газмол ва вино ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлар. Бу ҳақида РИА Новостига Россия рестораторлари ва отельерлари федерацияси (РРОФ) президенти Игорь Бухаров маълум қилди. У Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашган. Томонлар Россия ресторанлари ва меҳмонхоналари учун Ўзбекистон маҳсулотлари етказиб берилишини муҳокама қилишган.
"Бизни сабзавот, мева, ёнғоқлар қизиқтиради. Ўзбекистонда бир қанча агросаноат кластерлари бор. У ерда пахтадан газлама тайёрловчи ва меҳмонхона ва ресторанлар учун мато тўқувчи енгил саноат кластерлари ҳам бор. Уларнинг виночилик кластерлари бор ва улар бу маҳсулотни етказиб беришга тайёрлар”, – деди Бухаров.
Унинг сўзларига кўра, илгари Ўзбекистон маҳсулотлари асосан фақат бозорга етказиб берилган, ресторанлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|