 Россиялик аёл жомадонга турмушга чиқиб, жамоатчилик эътиборини тортди. Бу ҳақда Lad Bible портали хабар бермоқда.
Москвада Рейн Гордон исмли қиз саккиз ёшидан бошлаб турли хил нарсаларга қизиқишини ва вақт ўтиши билан у романтик тарзда қизиқишни ривожлантирганлигини айтди. Энди у ўз ҳаётини «Гидеон» номли кумуш жомадон билан баҳам кўрмоқда.
"Ўсмирлик даврида мен ўзимнинг шаҳримда очилган янги савдо марказини севиб қолдим. Бу нотўғри эканлигини билдим, ижтимоий меъёрлардан ошиб кетдим ва бу ҳақда ҳеч кимга айтмадим «.
Рейн бўлажак «турмуш ўртоғи»ни 2015 йилда аппарат дўконидан сотиб олди.
«Мен унинг ташқи қиёфасига қойил қолдим, лекин бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламагандим. Aста-секин жомадонни севиб қолдим. Уни илк бор бағримга босдим, ўпдим. Бирга кўп вақт ўтказа бошладик. Уч-тўрт соат давомида фалсафий суҳбатлар қилишимиз мумкин эди. Бизнинг маънавий алоқамиз ва мулоқотимиз телепатик тарзда намоён бўлади, аммо ташқи томондан монологга ўхшайди», деди Рейн.
2020 йилда «жуфтлик» турмуш қуришди. Бу норасмий равишда рўй берганига қарамай, қиз жуда бахтли эканлигини таъкидлади.
«Мен таклифга ижобий жавоб бердим ва ўзим учун ҳам, у учун ҳам алоҳида ўйилган никоҳ узукларига буюртма бердим», деди қиз.
Тўй меҳмонхонада бўлиб ўтди. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|