 Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 17 май куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади: Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +15...+17, кундузи +23...+25 даража илиқ бўлади ва 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қисқа вақт ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд. Фарғона водийсида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +22...+27 даража илиқ бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +22...+27 даража илиқ бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлиб, ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража илиқ бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди.
www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|