 Ҳозир 2021 йил ва ҳеч кимни (сиз эркак ёки аёл бўлишингиз мумкин) қаергадир «қўйиб юбориш» ёки «қўйиб юбормаслик» каби тушунчалар бўлмаслиги керак. Аммо ҳамма ҳам у қадар демократик эмас ва ҳали ҳеч ким «анъанавий оилавий қадриятларни» ҳам бекор қилмаган. Сизга, кейинроқ «қаерда ва ким билан етаклашиб юрганини» расмлар ва лайклардан аниқлашни истамасангиз, эрингизни қайси давлатларга яхшиси қўйиб юбормаслик керак эканлигини айтиб берамиз.
Таиланд
Ёқимли иқлим, мукаммал хизмат қўрсатиш ва арзон нархлар (шу жумладан авиачипталарга) — уерга оилангиз билан ҳам боришингиз мумкин. Аммо агар эркак Тайга ёлғиз ўзи (ёки ундан ҳам ёмони — дўстлари билан) борадиган бўлса, унда саёҳатнинг мақсади ҳақида шубҳаланмаса ҳам бўлади. Таиландда 2-3 миллионга яқин пулга жинсий алоқа билан шуғулланадиган аёллар бор, шунинг учун уларнинг хизматларидан қутулиб қолиш имконсиздир. Ҳа, пинг-понг шоу ҳам спорт билан боғлиқ эмас, очиғини айтаверайлик.
Нидерландия
Қизил чироқлар мавзеси (аслида улар ҳар хил рангларда, қизил ранглар қизлар «кўргазма» га чиқарилган витриналарга хосдир) — Амстердамнинг бир қисми бўлиб, у бошқа нарсалар қатори маданий ёдгорлик сифатида ҳам диққатга сазовор жой. Аммо агар эрингиз у ерга «шунчаки томоша учун» борганини айтган бўлса, демак у ҳийла ишлатяпти: 2020 йилдан буён мавзега ташриф буюриш учун фақатгина аниқ мақсад бўлсагина рухсат берадиган қонун лойиҳаси кучга кирди.
Япония
Японияда фоҳишалик 60 йилдан ортиқ вақтдан бери тақиқланган, аммо бу ерда "фоҳишабозлик” ва «саноати» тушунчалари тенг эмас. Ҳа, чет эллик (айниқса, япон тилини билмаган ҳолда) бузуқлар билан учрашиши ёки маҳаллий қиз билан «анъанавий» жинсий алоқада бўлиши эҳтимолдан йироқ … Аммо қолган ҳар қандай роҳат олиш имкониятларини таклиф қиладиган массаж салонларини ҳеч ким бекор қилмаган ("тезкорлари” ҳатто метро станцияларида ҳам мавжуд).
Украина
Агар интернетга ишонсак, демак Украинадаги деярли ҳар бир қиз эскорт билан шуғулланади — айниқса, Туркиядаги ва Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларидаги эркаклар бунга аминлар. Албатта, бу сафсата — бу ерда ҳар қандай қўшни Европа мамлакатларига қараганда пулга жинсий алоқа билан шуғулланадиган аёллар кўп эмас. Аммо маҳаллий аёлларнинг гўзаллигини инкор этиб бўлмайди — шундан, ҳатто эрингиз ҳеч қачон бундай нарсалар ҳақида ўйламаган бўлса ҳам, энди, ҳеч бўлмаганда, ҳаёли бир қочади.
Чехия
Прага — бу хилма-хиллик ва Шарқий Европа давлатларига хос бўлган нисбатан арзон нархлар дегани. Шунингдек, дунёдаги ягона жинсий алоқа машиналарининг музейи ҳам бор ва, бундан ташқари, чехлар жинсий хизматларни таклиф қиладиган қизларга (ва йигитларга) кўз юмишади. Узоққа бормайлик — бу ерда сиз ҳатто "бепул” фоҳишахоналарни топишингиз мумкин: гап шундаки, сиз жинсий алоқа учун пул тўламайсиз, аммо иштирокингиздаги видеодан фойдаланишга розилик билдирасиз. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|