Четверг, 15.11.2018, 17:55
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [579]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [485]
Hikoyalar to'plami [398]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [835]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [115]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [64]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [1183]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [126]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [14]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 163
Гостей: 162
Пользователей: 1
Kasimmuff

Yangiliklar Olami


Главная » 2017 » Июнь » 11 » Санъаткор солиқ тўламайди?! Мавзу давом этади...
10:49
Санъаткор солиқ тўламайди?! Мавзу давом этади...
Журналист Шуҳрат Шокиржонов қўшиқчиларнинг солиқ тўлаши кераклиги мавзусини яна давом эттирди ва ўз позициясини янада кенгроқ баён қилди.
Мақолани савол билан бошламоқчиман: 

Ўзбекистон Қаҳрамони унвони нуфузлироқми ё айрим артистларимизнинг «Ўзбекистон халқ артисти» унвоними?

Уруш қатнашчилари давлат томонидан кўрсатиладиган имтиёзга лойиқми ёки тўрт мучаси соппа-соғ «хизмат кўрсатган артист»ларимизми?

Доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири кўмак ва ардоққа муҳтожроқми ёки бирор тайинли қўшиғи бўлмаса-да, сомон қўшилган «лойсувоқ»қа арзимаса-да, ўзларини «Сомон йўли галактикасида хизмат кўрсатган мегаюлдуз» ҳисобловчи «отарчи»лар?

Нега унда солиштиришда биринчи саналганлар даромадидан солиқ тўлашда қисман имтиёзга эга-ю, «Ўзбекконцерт»нинг тегишли лицензиясини қўлга киритган барча турдаги санъаткорлар Солиқ кодексига кўра, тўй-томошалардан топган даромадларидан солиқ тўлашдан тўлиқ озод қилинган?

Куни-кеча Кун.uz сайтида эълон қилинган «Озодбек Назарбеков тўғри гапирди, лекин...» мақоласи санъатимизнинг ёш ва ўрта авлод вакилларига мурожаат эди. Агар уларни бир футбол жамоасига қиёсланса, унинг сардорига мурожаат — аслида бутун жамоага мурожаат ҳисобланганидек, гап фақат Озодбек Назарбеков ҳақида эмас эди. Биламиз, ушбу санъаткоримиз шак-шубҳасиз, замонавий санъатимизнинг дарғаси ҳисобланади, жуда кўп нарсада аксариятга ўрнак бўлиб келган, келаяпти, бўла олади. Мақоланинг сўнгида «гапирманг», деганимда ҳам у киши назарда тутилмаганди. Албатта, О.Назарбеков, Ш.Қаюмов, Ғ.Ёқубов каби устоз санъаткорларнинг ҳар қанча сўзга чиқишга ҳақлари бор. 

Ижтимоий тармоқларда кўпчилик ўқувчилар мақола моҳиятини нотўғри тушуниб, ёппасига Озодбек Назарбековни танқид остига олишган, ўзларича талқин қилишган. Яна бир марта такрорлайман, мақола Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳақида эмас. 

Мақола эълон қилинганидан кейин ижтимоий тармоқлардаги шарҳлар орасида «журналистлар бировнинг пулини санаши яхши эмаслиги», «отарчиларнинг солиқ тўлаши билан журналист эмас, солиқ идоралари шуғулланиши кераклиги» ҳақида ўзбекона койишнамо маслаҳатлару изоҳлар ҳам учраяпти. Шу нарса ойдинлашаяптики, лицензия учун ҳақни тўлаб қўйдикми, солиқдан озодмиз ёки лицензия тўлови — ўша солиқ дегани, деб тушунувчилар жуда кўп экан.

Тўғри, санъаткорлар концерту томошалари учун солиқдан озод эканлиги Солиқ кодексининг 180-моддаси, 1-бўлим, 8-бандида белгилаб қўйилган. Идеал жамиятда халқнинг эътиборидаги, ўзини ватанпарвар, халқпарвар ҳисобловчи ҳар қандай одам бир йилда виждон амрига бўйсуниб декларация тўлдиради, қанча даромад қилганию улардан қанча солиқ тўлаганини очиқ-ойдин кўрсатади.

Боз устига, ўтган сафар «Ўзбекконцерт» давлат муассасасидаги ўша тадбирда Маданият вазирлиги қошида қанақадир умумий жамғарма очилиб, ҳамма ўша ерга пул тўласин, деган таклиф янграган эди. Бу жуда тўғри таклиф, лекин бу ҳолатда фақат санъаткорларга қулай бўлиши ўйланаяпти. «Бепул хизмат қилганимиз учун ҳурматимиз қолмаяпти, жони ачишиб, пул тўлаб қўйишса, ҳурмат-иззатимизни жойига қўйишар балким», деган иддао бор.

Аммо, ҳурмат пулга сотиб олинмайди-ку? Ҳурмат фақат ўша санъаткорларимизнинг қўшиқларида тараннум этилаётган жўмардлик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик билан қўлга киритилади, деб юрар эканман. 

Бу ерда бир қизиқ жиҳат бор: шуни санъаткорлар ва уларнинг айрим тарафдорлари мутлақо тушунишмаяпти. Нега энди бу таклиф фақат текин тадбирлар учун қўлланилиши керак? Долларда ҳақ тўланадиган тўй-томошалар эса эътибордан четда қолиши керакми? Аслида, ўша нарса пуллик тадбирлар учун қўлланилса, тўғри бўлмайдими? Ана ўшанда санъаткорларимизнинг ҳурмати, худди бир пайтлардаги катта артистларимиз даражасига кўтарилармиди. 

Йиғилишда тилга олиб ўтилган факт — ўша дастурхон учун пулга сотиб олинадиган нон ва сув ишлаб чиқарувчилар солиқ тўлашади. Фарқ шу ерда эмасми? Келинг, солиқ мавзусига қайтайлик ва Солиқ кодексига мурожаат қилайлик. 

Кодекс 180-моддасининг биринчи бандига кўра, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлган шахслардан ташқари дипломатлар, халқаро ноҳукумат ташкилотларни мансабдор шахслари, шунингдек, мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда божхона органларининг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар, Конституциявий суднинг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек, прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари — уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича солиқдан тўлиқ озод!

Англаяпсизми?! Артистларимиз ўша дипломатлар, прокурорлар, судьялар, ҳуқуқ-тартибот идоралари каби топаётган даромадига солинадиган солиқдан тўлиқ озод. Яъниким, ҳаттоки солиқчи даромадидан солиқ тўлайди — артист эса — ЙЎҚ.

Энди қаранг, олинган даромадидан ҚИСМАН озод қилинганлар рўйхатида кимлар бор (улар даромадининг 4 та минимал иш ҳақи миқдоригача бўлган суммаси — 600 минг сўмгача бўлган қисмидан солиқ тўламайди, бундан юқори қисмидан ТЎЛАЙДИ):
• «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган шахслар, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган шахслар.
• уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахслар.
•  болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари.
•  икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар.
•  икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар.
•  болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири.

Юқорида саналган тоифадаги кишиларга қисман имтиёз тақдим этилиб, ойига 600 минг сўмдан юқори даромад топганда солиққа тортилиб турилганида, бир кунда «бирров»да бунинг ўн-йигирма баробарини топиб юрган санъаткорларимиз ўрнида бўлганимда, юмшоқроқ қилиб айтганда, салгина уялардим...

Вазият, албатта, назорат остига олиниши керак. Кўряпмиз-ку, санъаткорларимиз барибир ношукр. Балким уларни шунча бошимизга кўтарганимиз етар? Балким тизимга ўзгартиришлар киритиш вақти етгандир, нима дедингиз? Албатта, улар солиқ тўлашлари шарт ва бу жараённи назорат қилишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш зарур.

Ҳар қандай инсонда, ҳар қандай ташкилотда солиқ тўловчининг идентификация рақами — СТИР бор. Ўша бўйича фаолият кўрсатиш керак. Ҳамма артист юридик шахс бўлиб, айтайлик, ЯТТлар сингари ҳисоб-рақам очишсин. Ёки шундай ижодкорлар (актёр, артист, раққоса, ёзувчи-шоир, бастакор, рассомлар ва ҳайкалтарошлар) нинг барчаси учун алоҳида бир юридик шахс мақоми ўйлаб топилса. 

Ана шундай мақомда банкда ҳисоб-рақам очилсин ва давлат тадбири учун пулни ҳам, концертлардан тушумни ҳам, одамлар ҳам тўй-томошасига айтгани учун гонорарни ҳам, реклама (дарвоқе, бунинг солиғидан артистларимиз озод эмас) ва хайрия ортидан топган даромадини ҳам ўша ерга тўлашсин. Мижозлар билан кичик шартнома тузилсин, бўнак олинсин, хизмат кўрсатилгач, мижозга чек берилсин. Зарурат бўлса бухгалтер ёллансин.

Фақат тўй-томоша эмас, альбоми, диски сотилгани, интернетда тароналари, рингтоннинг савдосидан тушадиган пуллар ҳам шу ерга тўплансин — албатта, бу кўпчилик учун янгилик бўлиши мумкин, бироқ хориждаги ҳамкасбларингиз даромади айнан шундай тартибга солинади. 

Ана шунда йиғилган пуллардан қонунчиликда белгиланадиган маълум бир солиқ тўланиши керак. Бўлди! Барча пуллар иқтисодиётимиз ичида айланади, солиқлари тўланади, Ўзбекистон иқтисодиёти равнақига (яъни, халққа) хизмат қилинади, қўшиқларда тараннум этилаётган ватанпарварлик реал ҳаётда ҳам намойиш этиб берилади.

Ҳозир эса, виждонан айтинг, тўйлардан топаётган даромадингизнинг ҳаммаси ҳам Ўзбекистоннинг реал иқтисодиёти равнақи учун хизмат қилаяптими ёки яширин (хуфёна) иқтисодиёт учун? Виджонан, ичингизда ўз-ўзингиз учун жавоб беринг-чи?

Одамлар тўйимга келган санъаткорга доллар бераман, деб қонунни бузиб, «қора бозор»да доллар алмаштириб юрмаслиги керак. Сўмда, пластикда, фирмасидан пул ўтказиш йўли билан ҳам тўйга чақира олишсин. Чунки давлат идоралари анави тузилиши таклиф этилган жамғармага, албатта, пулни кўчиради. Шундай экан, нега уларга мумкину, халққа мумкин эмас? Санъаткорларимиздан кимдир мана шундай таклифларни ўртага ташлаганида ҳақиқий миллатпарвар, халқпарвар, ватанпарвар кишининг фикрини билдирган бўларди.

Тушунамиз, студия харажатлари бор, клип харажатлари бор. Радио-телевидениеда қўшиқни айлантириш харажатлари бор. Битта қўшиқни танитишнинг ўзи бўлмайди. Доим эътиборда бўлмаса, санъаткорнинг «нархи» тушишини ҳам ҳамма билади. Ҳамма артист ҳам ўз ниятига ета олмайди. Бу йўлда жуда кўпчилик синиб, танг аҳволга тушиб қолади, фақатгина меҳнат қилганлар ва омадлилар кўзлаган маррасига эришади, деган фикрлар ҳам янграяпти. 

Бунинг отини — шоу-бизнес, деб қўйибдилар. Барча (ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ соҳасида фаолият кўрсатаётган) бизнесменларда ҳам аҳвол шунақа — кимдир синади, кимдир муваффақиятга эришади. Уларнинг ҳам ёппасига барчаси равнақ топиб кетмайди. Улар ҳам рекламага, танилишга пул тикишади. Фаолият кўрсатиш учун лицензия олишади ва... солиқ тўлашади.

Фарқи — улар маҳсулотини сотишади, сизлар эса... истеъдодингизни. Уларнинг маҳсулоти дастурхонни безаса, сизнинг ўзингиз тўйхонага файз киритасиз.

«Телевизорда битта клип намойишига фалон евро тўлаяпман» деяётганлар қизиқиб кўринглар-чи, бошқа бизнесменлар учун рекламанинг дақиқаси неча пул экан? Бир клип давомийлигидаги (3 дақиқалик) реклама қанчага тушар экан? Ҳаммагаям осон эмас нон топиш... Биргина санъатнинг нони қаттиқ эмас.

Вилоятликлар, айниқса, фалон ресторандаги бир тўйга «Озодбек келибди», деб эшитиб қоласиз. Ёки «Юлдуз Усмонова келибди», дейишади. Биласизми, автоматик равишда менда ҳам, бу янгиликни эшитган бошқасида ҳам «тўй эгаси жуда бой экан», деган фикр келади ва бу рост бўлиб чиқади. Қизиғ-а, санъаткорларимиз халққа хизмат қилишяптими ёки пули кўпларга? Артистларимиз халқ деганда фақат бой инсонларни тушунишадими? Албатта, бу хато...

Энди лицензия масаласига тўхталсак...

«Ўзбекконцерт»нинг лицензияси эса бу қадар қиммат бўлмаслиги керак. Лицензия учун тўланган ҳақнинг 70 фоизи эстрадани ривожлантириш фондига, 30 фоизи эса давлат бюджетига тушар экан. Унвонига қараб, катта пул эвазига лицензия берилиб, Озодбек Назарбековдай «бозори чаққон» артистларимиздан пул ундирамиз, деб ўз вақтида халқ артисти унвонини олган кекса авлод вакиллари умуман концерт беролмайдиган қилиб қўйилмоқда. 

Бизнинг-ча, «Ўзбекконцерт»нинг лицензияси номига — 1 минимал иш ҳақи эвазига бўлиши керак. Лицензия тўлови ҳамма учун БИР ХИЛ ва арзон бўлиши керак. Масалан, халқ артисти, хизмат кўрсатган артист унвонларини санъаткорлар меҳнат қилиб олишган. Бу уларга қўшимча тўлов эмас, аксинча, имтиёз келтириши керак эмасми?! ХАЛҚ АРТИСТИ ва ХИЗМАТ КЎРСАТГАН артистнинг ўзи эътирофли унвон. Унга яна лицензия — бу давлат ишониб топширган унвонни таҳқирлаш эмасми? Унвон олган катта артистлар, шунингдек, «Эътироф», «Ниҳол», «Камолот» танловларида ғолиб чиққан ёшлар автоматик бепул лицензияга эга бўлишлари керак.

Ҳозирги шароитда энг қиммат лицензияни киритганларга чет элдаям концерт бериш имкони тақдим этилар экан. «Ўзбекконцерт» умуман бу нарсага — санъаткорларнинг чет элдаги фаолиятига, топаётган пулига аралашмаслиги керак. Бу адолатдан эмас, ахир! Ҳаммаям чет элда концерт бера олмайди. Бунинг ўзи катта эътироф, «Ўзбекконцерт» ҳозирча Ўзбекистоннинг ичинигина назорат қилса ҳам етарли.
 
Ёки яхши ҳомийлар тарафидан катта-катта пул тикилиб, шоу-бизнес лойиҳаси сифатида сунъий кўтарилган, экранлардан тушмайдиган хонандалар ва гуруҳлар пайдо бўлмоқдаки, уларнинг алламбало кийинишлари, қўшиқлари ёшларимиз онгини заҳарламоқда. Бот-бот гапирилаётгани билан барча гап ҳавога учмоқда, бунга қарши самарали курашиш йўли ўйлаб ҳам топилмаган, оқибати ўйлаб ҳам кўрилмаяпти. Пули йўқ иқтидорлар эса чеккада мунғайиб туришга, бора-бора санъатдан кечишга мажбур.

Хуллас, санъаткорларга ноўрин тақдим этилган 100 фоизлик солиқ имтиёзи олиб ташланиб, оғзаки келишувлардан қочиб, лицензияни формаллаштириш, кўрсатган хизмат учун тўловни йиғиб, тасарруф этиш санъаткорнинг ўз гарданига юкланса, давлат идоралари санъаткорларимизга босим қила олмасди: худди дастурхонга нон ва сув пулга сотиб олинганидек, артист ҳам пули тўланиб олиб келинарди.

«Ия, унақада артистлар умуман тўламайди-ку?!», дея кўрманг асло. Тўлайди, аввало уларнинг барчаси — ватанпарвар. Иккинчидан, тўлашни истамаса ҳам тўлатса бўлади, йўли кўп. Ана, Месси ва Криштиану Роналду ҳам тўлашяпти, ҳеч вақо ургани йўқ уларни...

Шуҳрат Шокиржонов

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 374 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди
>>> Hosila Rahimova Shahzoda, Rayhon yoki Lola bilan duet kuylashi mumkinmi?
>>> Райҳон ҳаётини муҳокама қилаётган ғийбатчиларга мурожаат қилди(Аудио)
>>> ​Dilnoza Kubaeva birinchi va so`nggi muhabbati haqida so`zlab berdi
>>> ​Sharof Sharapov va Guli Sharapovlarning farzandi Sunnat to`yi treyleri e`lon qilindi (Video)
>>> “Муҳташам юз йил” сериалидаги актёр наркотик билан қўлга олинди
>>> ​Райҳоннинг қўшиғи беруҳсат куйланди. У қандай чора кўрди?
>>> Alisher Fayz konsertida 4200 muxlisi bilan selfi tushdi(Foto)
>>> ​Йигитали Мамажонов тўйи бўлгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди
>>> Севинч Мўминова: “Турмуш ўртоғим билан алоҳида яшасак-да, ўзаро муносабатларимиз яхши”


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Июнь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari