Воскресенье, 26.02.2017, 19:54
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 165
Гостей: 164
Пользователей: 1
WilliammTwIst

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 14 » Севганим чиройли…
07:44
Севганим чиройли…
Турмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан. Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш керакми ёки севган кишингга буткул ишонишни ўрганган маъқулмикан?..

Турмуш қурганимизга беш йил бўлди, уч яшар қизалоғимиз бор, яқинда яна янги меҳмон кутяпмиз. Оиламизга ҳамма ҳавас қилади, умуман олганда ҳаммаси яхши, лекин… Биттагина лекини борки, у ҳам бўлса… эримнинг чиройлилиги!

Ҳали турмуш қурмаган пайтимиздаёқ атрофимиздагилар бизни кўз қирлари билан кузатишларини сезардим. Бу менга жуда ёқарди, албатта. Лекин эркакларда ҳусндан кўра ақл, фаросат, инсоф,  ғамхўрлик хислатларини кўпроқ қадрлаганим учун бунга кўп ҳам аҳамият бермасдим. Шу сифатларнинг барчасини узида мужассам этган кишини учратганимдан хурсанд эдим. Дугоналарим ҳали ҳам шунақа йигитлар борлигига ишонишмасди. Ҳаммаси яхши эдию, лекин кўнглимнинг туб-тубида қўрқув яшарди...

Йиллар ўтган сайин бу фикр миямга ўрнашиб, ҳаётимни заҳарлаб бораверди. Кўзгуга қараб, эримдек чиройли эмаслигимдан, кўзга ярқ этиб ташланадиган ҳусним йўқлигидан сиқилардим. Лекин бир томондан уйимиздан совчи аримагани, ўқиш даврида йигитлар ортимдан югурганини ўйласам, демак, мен ҳам чакки эмас эканман, деб қўяман. Эрим мени танлабдими, бундан чиқди, ҳақиқатан ҳам севади! Лекин барибир…

Ақлим унинг мендан ортиқ жиҳатларини эслатиб туришдан чарчамайди. Айниқса, мактаб даврида, олтинчи синфдан бошлаб қизлар унга эътибор беришни бошлаганини айтганда, ичимни рашк емирган. У эса жуда тортинчоқ бўлган, қизларга эътибор бермаган. Агар бирортасига карадим дегудек бўлса, қизларнинг барчаси ўша қизга уруш эълон қилишган экан. Битирув синфида эрим Нодира деган қизга кўнгил қўйган, лекин кейинчалик у бошқа мактабга ўтиб кетган…

Эримнинг синфдошлари жуда аҳил, ҳар йили мактабни битирганлари шарафига учрашув қилишади. Очиғи, айтишга ҳам уяламан, лекин шу учрашувлардан кейин мен ҳақиқий изқуварга айланаман, унинг кийимларини кўздан кечирман. Костюми ёқасидан бегона атир ҳидини, кўйлагидан эса лаб бўёғи изини қидираман. Куни кеча бўлиб ўтган учрашувдан кейин бутунлай ҳаловатимни йўқотдим. Чунки эримнинг ўша биринчи муҳаббати — Нодиранинг ҳаёти бузилганмиш. Эри ташлаб кетибди, ўғли касал, ўзи эса ишсиз қолган экан. Эрим эса ҳатто унга ёрдам беришга ваъда берибди. Олижанобликни қаранг!

Ўзимнинг дардим ўзимга етиб юрганда, дугонам Зебо оловга керосин сепди. Унинг турмуши икки марта бузилган, «мард эркаклар қолмади», деб нолигани нолиган. Яқинда Зебони учратганимда, бекор дарров ажрашибсан, сабр қилсанг, яхши бўларди, деб балога қолдим. «Сенга айтишга осон, ўзинг йигитнинг гулига тегиб олгансан! Лекин эҳтиёт бўлгин, киприк қоқишга улгурмасингдан бирортаси илиб кетмасин!» деб юрагимга олов ёқди.

Сабр косам бутунлай тошишига эримнинг туғилган куни сабабчи бўлди. Байрамни дўстлар даврасида ресторанда нишонлайдиган бўлдик. Унинг дўстлари кўплиги доим менга ёқарди. Туғилган кун айни қизиган пайтда, ҳамма рақс тушиш билан овора, аланглаб, ўйнаётганлар орасидан эримни топа олмадим. Бир маҳал қарасам, стол чеккасида у ишхонасидаги Зилола билан гаплашиб ўтирибди. Зилола эримнинг қулоғига энгашиб олганча, шивирлаб нималарнидир гапирарди. Аввалига, шунчаки гаплашиб ўтиришибди, мусиқа баландлиги учун яхши эшитилмаётгандир, деб ўзимни тинчлантирдим. Лекин ҳамма рақс тушаётган бир пайтда бу иккаласининг мусичадек кукулашиб ўтириши ғашимга тегди. Аламимдан оёғимда жон қолмади, титраётган лабларимни тишлаб, йиғидан ўзимни зўрға тўхтатдим. Бошқа билан гаплашганда ҳам алам қилмасди… Эрим энди ишга кирган пайтлар шу Зилолага кўнгил қўйгани ҳақида эшитгандим. Лекин уларнинг муносабатлари чуқурлашмай туриб, Зилола турмушга чиқиб кетганди. Хозир Зилоланинг оиласи нотинч, балки у яна эримнинг бошини айлантиришни истаб қолгандир? Бўлмаса бир-бирига шунчалик тиқилиб ўтиришармиди…

Ресторандан чиқиб кетганимни ҳеч ким сезмади. Алоҳида хонага кириб, роса йиғладим. Ярим соатча йиғлаб, юзимни ювиб, анча енгил торганимдан кейин қайтдим. Қайтганимда кўпчилик меҳмонлар, шу жумладан, Зилола ҳам тарқалиб бўлишган экан. Эрим қаерда эдинг, сени роса қидирдим, деди хавотирланиб. Гапирсам, йиғлаб юборишимни билиб, индамадим. Бироз ўтгач, барча меҳмонларни кузатиб, уйга қайтдик. Машинада зўрға ўзимни босиб келдим, лекин уйга кирганимиз заҳоти бомбадек портладим! Йиғи аралаш бақира кетдим:

— Нима, эски муҳаббатингиз эсингизга тушиб қолдими?! Балки бу гал мухаббатларингиз анча давом этар?  Келинг, яхшиси, очиқчасига келишиб олайлик, балки ажрашганимиз яхшидир?! Чунки сабр қилиш ва кечиришдан чарчадим! — Асабларим қақшаганидан сира ўзимни тўхтата олмасдим, эримнинг анқайиб қараб қолганини ҳам сезмадим.

— Нималар деяпсан ўзи? Ким ҳақида гапираётганингни тушунтириб берарсан? — сўради у хотиржам. Жаҳли чиқса шу оҳангда гапиришини билганим учун жим бўлдим. Назаримда, эрим ростдан ҳам нималар деб бақираётганимни тушунмаган кўринади. Ростдан ҳам менинг миямда қанақа аҳмоқона фикрлар ғужғон ўйнаётганини қаердан билсин? Ахир унга шубҳаларимни айтмаган бўлсам… Қолаверса, рашк қилишга важ бўлмаса?

— Зилолани айтяпман! —  тўнғилладим мен кўз ёшларимни артарканман.

— Нима бўпти Зилолага?

— Нега у билан бурчакка тиқилиб олиб, ҳиринглашиб ўтиргандингиз? Мени кўрмади деб ўйладингизми? — кўрганларимни ошириб айта бошладим.

— Ким бурчакка тиқилибди? Эсинг жойидами, шунчаки гаплашдик-ку! Қолаверса, у эри билан ярашаётганини, бир тушунмовчилик сабаб оиласини бузиш нияти йўқлигини айтди. Алоҳида яшаб кўриб бир-бирларисиз яшай олмасликларини тушунишибди. Шуларни гапириб бераётганди. Шунга шунча ваҳима қилдингми?!

Унинг самимий қараб турганини кўриб, гап тополмай қолдим:

— Нима қилай бўлмаса… Сиз чиройлисиз, аёллар сизга қараса, чидай олмайман…

— Уф, сенга неча марта айтганман, менга бу ҳақда гапирма деб! Мен сенга чиройи билан мақтанадиган қиз боламанми?..

Шу жанжалдан кейин кўнглим хотиржам тортди. Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмади. Бир кун иш юзасидан эримнинг ишхонасига қўнғироқ қилдим. Котиба эса унинг аллақачон кетганини айтди. Мен эса қаерга деб сўрашдан ўзимни тия олмадим. Котиба ҳам мени ичимни куйдириш учунми Зебо деган қиз телефон қилганини, кейин эрим ҳайдовчисини чақириб кафега кетганини батафсил гапириб берди. «Назаримда «Баҳор» кафесига кетишди шекилли…»

Бутун аъзойи баданимдан совуқ тер чиқиб кетгандек бўлди. Қандай кийиниб уйдан отилиб чиқиб кетганимни билмайман. Такси «Баҳор» кафеси ёнида тўхатганда ўйланиб қолдим. «Нима қилмоқчиман ўзи? Ҳозир уларни хиёнат устида шахсан тутиб оламан, кейин тарсаки тортиб, мағрур чиқиб кетаман!..» Лекин худди шу пайт кафе остонасида асабийлашиб, сигарет тутатиб турган эримга кўзим тушди. Кутилмаганда эса у томон шошиб келаётган Зебони кўрдим… Ўша ўзимнинг дугонам Зебо! Худди тўйга кетаётгандек ясаниб олган…

Мана гап қаерда экан! Доим сен чиройли эрга тегиб олгансан дейишининг сабаби бу ёқда экан-да! Баъзида газеталарда дугонасининг эрини тортиб олганлар ҳақида ўқиб қолардим, лекин буларнинг барчаси менга ёлғон ва бачканадек туюларди. Мана энди, ўзимнинг бошимга тушиб ўтирибди…

Лекин эрим мен кутгандек хурсанд бўлиб, унга пешвоз юрмади. Такси ҳайдовчисига бироз яқинлашишни илтимос қилдим. Машина ойнасини очиб, қулоқ сола бошладим.

— Кириб чой-пой ичамизми? — деди ял-ял ёниб Зебо.

— Йўқ, кирмаймиз, —  деди эрим ўша мен билган хотиржам оҳангда. — Мен барча гапга ойдинлик киритиш учун келдим. Сен хотинимнинг дугонасисан, шу сабаб турли миш-мишлар унинг қулоғига етишини истамайман. Оиламизга совуқчилик тушишини ҳам истамайман. Шунча йилдан буён фақат уни яхши кўришимни билишинг керак эди, қолаверса, хотиним фарзанд кутяпти, хозир унинг асабийлашишини сира хохламайман. Бу бизнинг охирги суҳбатмиз бўлади деб умид қиламан, бошқа мени безовта қилма!

Шундай дея эрим сигаретни улоқтири ва машинаси томон кетди. Зебонинг эса рангида ранг қолмади..

Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб кетдим. Шубҳаларим, бесабаб аразлашларим билан эримга қанчалик азоб берганимни тушундим. Аҳмоқона рашким туфайли сал бўлмаса, оиламни барбод этарканман. Яқинда иккинчи фарзандимиз — ўғлимиз ҳам дунёга келди. Эрим эса ҳамон мени барча нохушликлар, ҳатто ёлғон маълумотлардан ҳам ҳимоя қилади. Ўша кунги учрашув ҳақида у менга оғиз очмади. Мендан дугонам Зебо билан буткул алоқани узишни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Энди ўзимни анча хотиржам ҳис қиладиган бўлганман, фақат ишонч туйғусигина кишига шунақа хотиржамлик бағишлаши мумкин экан.

Дилфуза СОБИРОВА

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 265 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Райҳон Йигитали тўйига таклиф қилса бориш-бормаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
>>> ​Munisa Rizaeva sho`x qo`shig`ini “Qop-qora” deb nomladi(Audio)
>>> ​Shahzoda Matchonova: “Shaxsiy hayotimdan ko`nglim xotirjam!”
>>> Gulsanam Mamazoitova: “Yulduz Usmonova bilan hali biron marta ham gaplashmaganman”
>>> Шоҳруҳ рэпер март ойида яккахон концерт дастурини тақдим этади
>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> Шаҳзода Матчонова иштирокида ушбу мавсумдаги учинчи фильм тақдимоти бўлиб ўтди
>>> ​Шаҳзода Муҳаммедова қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берди
>>> “O‘zbeknavo”dan litsenziyasini qaytarib olgan Sarvar va Komil “Istiqlol”da ilk yakkaxon konsert dasturini taqdim etadi
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari