Вторник, 06.12.2016, 08:56
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2015 » Январь » 6 » СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
19:58
СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
–                  Ассалому алайкум! Таҳририятимизга ҳуш келибсиз, Севинч!

–                  Раҳмат! Таклифингиздан хурсанд бўлдим.

–                  Бир муддат сизни йўқотиб қўйдик. Танаффусингиз чўзилиб кетдими?

–                  Туғруқ таътилини тўлиқ ўтадим-да (кулади). Уч йил фарзанд тарбияси билан банд бўлдим. Чиллам чиқиши билан яна ишга қайтишни истамадим. Қолаверса, санъатнинг нони оғир. Югур-югурлардан чарчагандим. Ўзимни зўрлаб ижод қилганимдан кўра, танаффус қилиб, янги шижоат билан қайтганим маъқулдек туюлди.

–                  Сўзларингизга қараганда ижодингизни бошлашга тайёрдексиз?

–                  Қисман бошлаб олдим. Бугунга келиб, саккизта қўшиғим тайёр. Биттасига ишланган клип ҳам тахт. Кейингилари учун ҳам суратга олиш ишларини бошлаб юборганмиз. Тайёр бўлган қўшиқларимни интернет орқали ҳавола этдим. Шу тариқа мухлисларимга қайсилари манзур бўлаётгани, қайси йўналишдагисига кўпроқ овоз беришаётганини ўргандим. Хуллас, ижодга бўш қўл билан қайтмадим.

–                  Демак, янги йилда Севинчдан янгиликлар кутиб қоламиз!

–                  Насиб қилса!

–                  Танаффус вақти бошқа хонандалар ижодини ҳам  кузатиб бордингизми?

–                  Имкон қадар кузатдим, янги қўшиқларни тингладим. Турмуш ўртоғим ҳам санъаткор эмасми, у билан ҳам фикр алмашдик. Фарзанд тарбияси билан бўлиб, санъатни буткул унутиб қўймадим.

–                  Аҳамият берган бўлсангниз сўнгги йилларда ёш ижодкорлар кўпайиб қолди. Сизнинг-ча, эндиги ижодингиз билан уларга бас келоласизми?

–                  Катта гапираяпти деб ўйламанг, санъатда ҳақиқий мухлисларим бор экан. Узоқ танаффусдан кейин ҳам уларни йўқотмабман. ҳанузгача қўнғироқ қилиб, янгиликларимни кузатиб борадиганлар бор. Умид қилгандим, қайтишимни яхши қабул қилишсин деб. Бир неча тадбирларда қатнашганимда билдимки, мени соғинган, кутганлар бор экан.

–                  Илгари Севинч деганда, шўх тароналар, антиқа рақс ҳаракатларини ижро этадиган хонанда кўз олдимизга келарди. Саҳнада сакраб қўшиқ куйлашингизни кўрамизми яна?

–                  (кулади) Энди сакраб қўшиқ куйламасам керак. Тўғри, саҳнада рақс тушмай куйлолмайман. Бусиз Севинч бўлмай қоламан. Илгари ҳам сакрашлару  рақс тушишларни атай саҳналаштирмасдим. Куйлаётганимда ич-ичимдан пайдо бўларди. ҳозир ҳам қалбимда ўша шижоат, олов бор. Аммо алангаси бошқачароқ ёнаяпти. Туйғуларим ҳам қандайдир ўзгача. Балки оилам, фарзандим борлиги, умуман улғайганим таъсири бу. Танаффусдан сўнг, барибир, саҳнадан узоқлашганингиз билинади. Ошпазлар айтишади-ку, «қўлим чиқиб қолибди» деб. Шунга ўхшаб, яқинда ҳам бир тадбирда саҳнага чиқдим-у, аммо илгаригидай рақс тушмадим. Билмадим, балки чиндан ҳам ўзгаргандирман.

–                  Лекин вазминлик сизга ярашибди. Яна оналик улғайтиргани ҳам билинаяпти. 

–                  Энди томошабинлар қаторида қизим ҳам мени кузатади. Она деган номга лойиқ бўлишим керак. Йиллар инсон характерини ўзгартиради дегани, ростми дейман.

–                  Тўйдан кейин Шароф иккингиз баравар кўринмай қолгандингиз. Мана яна бир вақтда ижодга қайтаяпсиз.

–                  Оиланинг ўзига яраша маъсулияти бор. Буни устига фарзандимиз туғилгач, бола парвариши билан бўлиб ҳам ижоддан узоқлашдик. Лекин атай қилинган эмас.

–                  Қандай сўрашни ҳам билмаяпман, иккингиз ҳақингизда гап-сўзлар кўпайиб кетди.

–                  Ажрашаётганимизни назарда тутаяпсизми?

–                  ҳамманинг оғзида шу гап. Балки бугун ҳаммасига нуқта қўярсиз.

–                  Оила қуриш шунчаки ҳою ҳавас эмас. Иккимиз ҳам буни яхши биламиз. Ажрашибди, деган гаплар тўйимиздан икки ой ўтиб, бошланганди. Тўғри, ҳар бир оилада келишмовчиликлар бўлиб туради. Турмушнинг оғир-енгили, паст-баланди бор. Аммо уларни енгиб ўтиш учун ҳам оила бўлиб яшаш керак. Рости, гап-сўзларга нима сабаб бўлган тушунмаймиз. Балки ҳалигача бирга эканлигимизга ишонишмаётгандир. Чунки тўйимиздан аввал ҳам «иккита санъаткор оила қуролмайди. Бир йилга қолмай ажрашиб кетишади» деганлар ҳам бўлган-да.

–                  Кўринмай кетганингизни ҳар ким ўзича тушунди-да.

–                  Билмадим. Умуман, кимга керак бировнинг оиласи ҳақида бундай гапириш? Гаплар рост бўлса, «Ажрашдим» дердим-ку. Одамларни алдаб, нима қиламан. Бу масала фақат санъаткорларда бор дейсизми? Ростини айтаман, атрофимизда бирга бўлишимизни истамаганлар етарли. Муҳими иккимизни меҳр-мухаббат ришталари боғлаб турибди. Қизалоғимизни вояга етказаяпмиз. Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш. Қолганини вақт кўрсатади.  Бир нарсага ишончим кучли: яхши ният билан яшаганга Худойим беради, ёмонлик тилаган эса ботқоққа ботиб бораверади.

–                  Майли, кайфиятингизни бузманг. Келинг, мавзуни ўзгартирсак. Қизингизга жуда чиройли исм танлабсиз.

–                   Дадаси қўйган. Бир нечта исмлар орасидан шунисини танлаганмиз. Лейла! Хаш-паш дегунча уч ёш бўлди.

–                  Икки санъаткорнинг фарзанди ҳам иқтидорли бўлса керак?

–                  Нимасини айтасиз. Гапирмасидан олдин қўшиқ куйлаган. Шунақанги рақсга тушади. Лекин ўзига яраша феъли бор. Рақс тушишни ўргатсам, «Ўргатманг, ўзим» дейди. Ашула айтсам куйлашимга қўймайди. Машинада бирга юрганимизда магнитофондан янграётган қўшиққа жўр бўлсам ҳам уришиб беради. У куйлаганида мен жим туришим керакмиш.

–                  Рақобатчи ҳам ўзингиздан чиқибди-да.

–                  Шунга ўхшаяпти. Қизиғи, қўшиқларимни ҳам ўзимга куйлатмайди. Лекин ўзи жўр бўлади. Характерини қаранг.

–                  Фарзанд тарбиясида қаттиққўлмисиз?

–                  Кўпроқ сабрлиман, десам тўғри бўлади. Бўлар-бўлмасга уришавермайман. Бирор иши нотўғри бўлса, дакки беришдан олдин ўйлайман: уришсам тўғри бўладими – йўқми, бу унга нима беради? Гапимга қулоқ солмаса тергайман, лекин кўп вақт эркин бўлишига имконият бераман. Шунинг учунми талтайиб кетмаган. Инжиқланса, салгина жиддийлашсам етарли. Тезда ўзини қўлга олади. Кичик ишларини ҳам доим мақтайман. Қувонганидан янаям яхши бўлишга интилади. Тергайдиган вақти ҳам келар.  ҳозирча бола, болалик даврига тўйиб қолсин.

–                  Шароф-чи, қизалоғингиз тарбиясида фаолми?

–                  Эркакларни биласиз-у, кўчанинг одами. Асосий тарбиячи, барибир, она! Дадаси қизалоғимизни эркалатади, бирга ўйнашади. Кези келганида тергаши ҳам мумкин.

–                  Севинч, келажакда қизингизга нималарни ўргатишни истардингиз? Уни нималар ёки кимлардан ҳимоя қилишингиз лозим?

–                  Саволингиз ўйлантириб қўйди. ҳаётда оёғимиз ердан узилиб қолмаслиги жуда муҳим нарса. Энг аввало, шуни ўргатаман. Ўз фикри, дунёқарашига эга бўлишини истайман. Дўст танлашда адашмаслигини хоҳлайман ва бу борада салбий таъсирлардан ҳимоя қиламан. Улғайгач, албатта назоратимда бўлади.

–                  Санъаткор бўлишини-чи қандай тасаввур қиласиз?

–                  Билмасам, ўша кунлар келсинчи ўйлашиб кўрармиз.

–                  Лейла ука ёки сингил олиб келайлик демайдими?

–                  Бунақа нарсаларни ҳозирча тушунмайди. Ўйинчоқларини укам дейди. Уканг эмас, дўстинг деб тушунтираман. Дадасини ҳам бу мавзу чўчитади. Кўзим ёриётганида ёнимда турган-да. Туғруқ дардини кўрган, билади. Менку унутиб бўлганман, аммо у кишини ёдида бор.  Шунга ҳам андак қўрқади. Аяса керак-да.

–                  Илохим, аҳилчилигингиз, меҳр-оқибатингиз бардавом бўлсин! Бошлаётган ижодингизга омад! Янги тароналарни кутиб қоламиз!

–                  Раҳмат! Суҳбатга киришиб кетганимиздан вақт қандай ўтиб кетганини ҳам билмай қолибмиз.

Қаршимда турган Севинч ҳақиқатан ҳам бошқа. Йўқ, кўзларида ҳамон учқун бор. Самимийлиги ҳам ўша-ўша. Вазминлиги эса... менимча, оналик маъсулияти уни улғайтирган. Ва бу мақом унга жуда ярашибди. Истардимки, кейинги суҳбатимизда ҳам бугунги Севинч йўқолмасин.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 3451 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Узбек шоу бизнеси, Shou-Biznes, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 1.0/1

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> МАФТУНКОР ШАҲЗОДА МУХЛИСЛАРИ УЧУН УЗОҚ КУТИЛГАН ПРЕМЬЕРА!
>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> Ғайрат Усмонов «Барселона»га атаб қўшиқ куйлади
>>> Эстрада вакиллари Райҳонни оналик бахти билан табриклашди (ВИДЕО)
>>> ШОҲРУҲХОН ҲАЁТИДА ЯНГИЛИК БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> Ризаева Ғойиповга турмушга чиқмоқда! Яна бир ижодий оила!
>>> Хеч бўлмаса Мунис фанклубидаги қизга уйланди(ми?)


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari