Вторник, 14.07.2020, 15:33
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1929]
MP3 Musiqalar Yuklash [2]
Fikr va Mulohaza qiling [1379]
Hikoyalar to'plami [1272]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1322]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [166]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [462]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [6285]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [742]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [27]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [49]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [28]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [312]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [44]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
KATTALAR UCHUN HIKOYALAR (+18) / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР +18 [27]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Статистика



Онлайн всего: 65
Гостей: 63
Пользователей: 2
lorenafq16, andreawg60

Yangiliklar Olami


Главная » 2020 » Июнь » 12 » Шаҳар олиб бермаган қизлар
07:00
Шаҳар олиб бермаган қизлар
Қишлоқдан келган меҳмонлар ёзнинг иссиғида бетон уйларда сиқилиб қолишмасин, деган ўйда кўча эшикни очиб қўйгандим. Бир пайт қўшни аёлнинг шанғиллагани, эшикларнинг қаттиқ очилиб-ёпилгани эшитилди. Аёл овозини баралла қўйиб, ўзига тегишли луғат бойлигидаги барча қарғишу ҳақоратларни эрига ёғдирар, дам-бадам ўзининг шўр пешонасига ҳам лаънатлар ўқиб, айюҳаннос соларди. Меҳмонлардан хижолат чекиб эшикни ёпиш учун коридорга чиқсам, қўшни эркак қандайдир халтани қўлига илдириб олиб, лифт чақиряпти экан. Салом бергандим, изтироб ва хижолатчилик билан қараб, алик олди-да, ўзини лифтга урди. Шу топда боёқишга жуда ҳам ачиниб кетдим. Чамаси, олти ойлар аввал шу қўшни аёл бошқа бир қўшнимиз билан қаттиқ жанжаллашиб қолганди. Ўша айтишувда қўшни аёлнинг шаллақилиги, атрофдагилардан хижолат бўлмаслигига таажжубда қолгандим, бошқа қўшнимиз:

— Бу хотиннинг юзиқоралигига "дом”дагилар ўрганиб қолган. Керак бўлса, бутун даҳа билади, десам ҳам ёлғончи бўлмайман. Ўзи ҳокимиятда ишлайди. Мақтанишича, катта-катта ўқишларда ўқиганмиш. Ота-онаси унга қулоқ солмай, ўқимаган, оддий, ҳунарманд йигитга узатган экан. Эри яхши одам, мўмин-қобил, топиш-тутиши ҳам ёмон эмас. Аммо хотин ношукрлик қилади, эр боёқишни менсимайди. Ўқимаганлигини юзига солиб, ҳар жанжалида эрига таъна-маломат қилади, – деганди.

Қўшни хотиннинг жанжалини кўп бор кузатганман. Аксарият пайтларда жанжалнинг охири эркакнинг қандайдир халтани қўлига илиб, уйдан чиқиб кетиши билан якунланади. Бу галги можароларни четдан кузатар эканман, анчадан бери юрагимда йиғилиб қолган мулоҳазаларни иншо этиш фикри туғилди.

Ҳақиқатан ҳам атрофимизга назар ташласак, ўқимишли, маълумотли қиз-аёлларнинг олий маълумотга эга бўлмаган, ҳунарманд ёки умуман якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган эркакларга паст назар билан қараши кишини ўйга толдиради. Аслини олганда, эркак кишининг топгани баракали бўлади. Аёл минг пул топаман деб чиранмасин, ўзини ўтдан чўққа урмасин, барибир топганида барака бўлмайди. Айниқса, жуфтини камситадиган, эридан ор қиладиган аёлларнинг ҳолига вой бўлади. Чунки ҳар қандай аёлга аёллик нафосатини фақат эригина инъом эта олиши мумкин. Аёл кишига фақат эрининг оиласидагина бахт топиш имконияти берилган. Аксарият аёллар эса, гумроҳлик билан ўз бахтини бой беришади-ю, кейин айбни гоҳ тақдирдан, гоҳ атрофидагилардан излаб юришади.

Диплом бахт гарови…ми?

Йўқ. Олий маълумот, дипломли бўлишнинг оилавий бахтга алоқаси йўқ, фикримизча. Тўғри, ўқимишли кишиларнинг маънавий дунёси, фикрлаши, дунёқараши бошқалардан кўра фарқ қилади. Аммо ўқиган билан уқмаганлар, яъни маълумоти олий бўла туриб, ҳаёт мактабидан ҳеч қандай таълим олмаганлар ҳам ўзларига ва ҳам атрофидагиларга зарар қиладилар.

Бундан уч-тўрт йиллар аввал бир вилоятга меҳмонга кета туриб, ёши улуғроқ йўловчи билан ҳамроҳ бўлиб қолдим. Амаки жуда ҳам тўлиб кетган, кўнгли кемтик экан. Бирпасда мени ўзига яқин олиб, изтиробларини сўйлай кетдилар:

— Ёшликнинг ҳавойи ҳаваслари қуриб кетсин. Севиб қолдим, ўламан саттор, шундан бошқасига уйланмайман, деб ўқимишли қизга уйлангандим. Ўшанда раҳматли ота-онам: "Болам, бекор қиляпсан, сен ўқимаган, ҳунарманд йигитсан, топган қизинг олий маълумотли, яна катта жойда ишласа (у пайтларда райкомда комсомол деган ташкилот бўларди. У ўша ташкилотнинг туман котиби эди), нега энди ёнида юрган ўқимишли йигитларни эмас, сени танлади? Боз устига, ўзингдан икки ёш катта ҳам экан, агар яхши қиз бўлса, нега шу пайтга қадар турмушга чиқмади?!” – деган гапларига қатъий эътироз билдириб, ҳатто ўз ота-онам мени камситишяпти, деб улардан хафа бўлиб, ўшанга уйлангандим. Никоҳнинг биринчи тунидаёқ қаттиқ хатога йўл қўйганимни билдим… Аммо бу дардимни бировга айтолмадим ҳам. Негаки ўзим танлаган, ўзим пиширган ош эди. Яшайвердим. Уч йилда бирин-кетин икки қизимиз туғилди. Сўнгра хотиним икки оёғини бир этикка тиқиб, ишга чиқаман, деб туриб олди. Ноилож эдим. Йўқ десам, икки гапнинг бирида ажрашишни таклиф қилади, ажрашсам, ошна-оғайниларим, яқинларим олдида нима деган одам бўлардим? Қолаверса, фарзандларим ҳам бор. Кўндим. Хотиним бир-икки йил ўша лавозимида ишлаб, амали ҳам кўтарилди. Лекин мени эр ўрнида, эркак ўрнида кўрмасди. Деярли ҳар куни: "Эҳ, қайданам эрга тегиб, бола туғдим-а, агар турмуш қурмаганимда, ҳозир карьерамни анча ривожлантирган бўлардим, мансабим бундан ҳам катта бўларди”, деб нолирди. Қисқаси, кўрган куним кун бўлмади. Бир амаллаб қизларимни узатиб юбордим, бахтимга, улар онасига ўхшамади. Энди кексайганимда хотиним мени уйдан ҳайдаб соляпти. Биз отамнинг ҳовлисидан бўлак ҳовли-жой қилиб чиққан эдик, уни иккаламиз қурганмиз. У менга: "Пахта заводда оддий ишчи бўлиб ишлаган одам ҳеч замонда бунақанги данғиллама ҳовлини қуролмасди, уй менинг пулимга қурилган, қани, бу ердан тезроқ нари кетинг”, деяпти. Ахир бу ёшимда қаерга бораман? Кимникига сиғаман? Пенсия пулимга уйни қаердан оламан?.. Бир пайтлари ўйламай қилган ишим бошимга хў-ў-ўп ташвиш бўлди…

Ўқимишли хотин амакини тоза лақиллатиб уйни ўз номига расмийлаштириб олган экан. Яна: "Мансабдор бўлиш учун маълумотнома тайёрланаётганда, яқин қариндошлари ҳақида қисқача шарҳ ёзилади, мен, эрим оддий ишчи, дейманми?” деб фарзандлари туғилганидан кейин расмий никоҳини ҳам бекор қилдирган экан. Ҳайрон қолгандим, карьера қилиб умрини хомталаш қилган аёл (агар уни аёл деб аташга ҳақли бўлсак!), жилла қурса, қариганида эри, фарзандлари, неваралари даврасида фароғатда яшашга ўзини муносиб кўрмадимикан?.. Эсиз, бир аёлга берилган умр, унга насиб этган оналик бахти…

— Олий маълумотли қизларнинг аксарияти ўзига баланд баҳо бериш билан ҳаётда жуфтини топишга қийналади – дейди руҳшунос Муҳаббатхон Арслонова. – Аввало, ўқиган-ўқимаганни ажратишда пул муҳим омил эмас, ҳамма гап дунёқарашда. Бир нарсани тан олишимиз керакки, ҳақиқатан ҳам ўқимишли одам билан олий маълумотли бўлмаган одамнинг дунёқараши ва фикрлашида жуда катта тафовут бор. Олий маълумотли бўлгани, ишлаб пул топгани учун ўзини катта тутаяпти, бизни назарига илмаяпти, деган гаплар ҳам айнан ўша маълумоти бўлмаганлардан чиқади. Чунки ўқиган одамнинг маънавиятлилиги, дунёқараши кенг экани аввало унинг гап-сўзида билинади. Буни тушунмаганлар эса манманликка йўяди. Ўқиган ва ўқимаган қизларнинг орзу-ҳавасларидаям катта фарқ бор. Олий маълумотли қизлар ўзига ўхшаб ўқиган йигит билан турмуш қуришни хоҳлайди, албатта. Мана шу хоҳиш билан осмонларда учиб юришади ва шундай пайтда ўқимаган йигитдан келган совчи уларни камситгандек бўлади. Лекин ҳамма ўқиган йигитлар ҳам бир хил эмас. Баъзи ўқимаган йигитлар ўқиганлардан кўра минг чандон оқил ва дунёқараши кенг бўлади. Умуман олганда, қиз бола, аёл кишининг ўқимишли, маънавиятли бўлиши яхши. Нега деганда у бўлғуси она, насл давомчиси ва миллат келажагининг тарбиячиси ҳисобланади. Аммо бу уларга турмуш ўртоғини камситиш ҳуқуқини бермайди! Қолаверса, мен ўқимишлиман, маълумотим олий, фақат олий маълумотли йигитга тегишим керак, деган фикрда бўлган қизлар ҳам янглиш ўйлайдилар. Вақт вафо қилмайди. Илм олиш, маънавият сарчашмасидан баҳраманд бўлиб сизга тақдир қилинибдими, шукр қилинг ва эшигингизга сизни сўраб келган, сизни бахтли қилиши мумкин бўлган йигитнинг кўнглини оғритманг. Аёл кишининг асл аёллик саодати — оилада. Маълумотингиз оилангиз мустаҳкамлиги, ақлли, илмга чанқоқ, соғлом ва баркамол фарзандларни дунёга келтириб тарбиялашга хизмат қилсин, бахтингизнинг бойланиб, тенг-тўшингиздан ортда қолишингизга эмас, дегим келади шундай қизларга қарата…

Олибсотарнинг ҳуқуқшунос хотини

Бир таниш аёлни биламан. Олий маълумотли ҳуқуқшунос. Уч нафар фарзанди бор. Тўй-ҳашамларда бирга ўтириб қолганимизда даврадагилардан бирови аёлдан турмуш ўртоғининг нима касбдалигини сўраса, истеҳзо билан кулганича: "Эрим чайқовчи. Олибсотар”, дейди. Кимдир унинг гапига қўшилиб шарақлаб кулса, яна биров энсаси қотганини яширмай аёлга нафрат билан тикилади. У эса оғзини тўлдириб, эрини камситадиган гапларни гапира бошлайди. Билишимча, эри яхшигина тадбиркор. Аёл данғиллама ҳовли-жойларнинг маликаси бўлиб, хорижий русумдаги автомашиналарни миниб юрибди. Ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Ўша у "ўқимаган”, "олибсотар, чайқовчи” деб калака қилаётган эри бир аёл орзу қилган ҳамма шароитни хотинига муҳайё қилиб қўйган. Эвазига ҳурмат ва қадр топиш ўрнига, хотини уни таниган-танимаганлар ичида масхара қилади, камситади. Ҳа, олий маълумот кишига ақл ва фаросат бера олмас экан. Йўқса, эри кам-кўстсиз ҳаёт инъом этгани учун аёл уни дуо қилиб, фахрланиб, ишларининг хайрли кечишини тиламасмиди? Афсус, ундайлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Ўзлари ўқиб бирор нимани қойиллатиб қўймаган бўлсалар-да, ҳалол меҳнат билан ризқини топаётган жуфтларини беҳурмат қилиш билан ўзларининг-да қадр-қимматларини ерга урадиганлар ўзини ўзи бахтсиз қилаётганлар эмасми?

— Бу борада кимнидир айбдор қилишга ҳақли эмасмиз, – дейди журналист Жамшидбек Намозов. – Ҳар кимнинг ўз фикри, дунёқараши, ҳаёт мезонларини ўлчайдиган қаричи бор. Замонамизга келиб айрим дангаса одамларда "ўқиб олий маълумот олганинг билан тузукроқ иш топмайсан”, "маош билан тирикчилик қилиб бўлмайди” деган фикр пайдо бўлган. Меҳнаткаш киши учун баҳонанинг кераги йўқ. Чунки ҳозир уқувли, илмли, уддабуррон одамларга меҳнат қилиши, ўзини кўрсатиши ва ишлашдан асоосий мақсади – тўкин ва фаровон яшаши учун яхшигина шароитлар бор. Бунинг учун киши қатъиятли, изланувчан ва меҳнатсевар бўлиши керак. Имкон кишининг қўлига келиб қўнмайди, уни ўзингиз излаб топиб қўлингизга қўндириб оласиз. Хуллас, мулоҳазага муносабат билдирадиган бўлсам, ҳозир аксарият йигитлар юқоридаги асоссиз фикрга таяниб билим олиш, олий ўқув юртларида таҳсил олиб, дипломли бўлишдан ўзларини мосуво этяптилар. Ундайларнинг фикрича "дипломли бўлиш, ойлик маош билан яшаш – аёлларга” экан-у, эркак кўчадан пул топиб келса бўлдимиш. Ана шу калта ўйли одамлар ҳисобига йигитларимиз орасида ўқимишли, олий маълумотлилари камайиб боряпти. Олий ўқув юртларида таҳсил кўрган, оқила, оқ-қорани таниган қизлар эса, кўчада уст-боши тупроққа беланиб юрадиган ё бозорда аёллар ички кийимини хорижники деб мақтаб сотаётган ёхуд йил ўн икки ой чет элларда ишлайман деб кетадиган йигитга турмушга чиққиси келмайди. Бу ерда ҳам дунёқарашда, ҳам маънавий нуқтаи назарда ва ҳам молиявий ҳолатда икки томон орасида катта фарқ юзага келади. Агар қиз ўшандай йигитга турмушга чиққан тақдирда ҳам оилада бошдан-бош ўзаро ҳурмат мустаҳкам бўлмайди. Ақл-заковатли қиз бўлса, эрининг ҳурмат-иззатини ўрнига қўяр, аммо у ҳам фақат эри бўлгани учунгина жуфтини ҳурмат қилади. Дунёқараши бир-бирига мос келмайдиган одамларнинг шунчаки эл кўзига бир том остида яшаши эса ҳам ўзларига ва ҳам болаларига зиён…

Бизнинг фикримизча ҳам, олий маълумот ва диплом мустаҳкам ва бахтли оиланинг асосини ташкил этмайди. Муҳими – жуфтликларнинг аҳиллиги, тотувлиги ва баҳамжиҳатлигида. Рўзғорнинг қут баракаси ҳам эр-хотиннинг ўзаро иноқлиги ва бир-бирини ҳар қадамда қўллаб –қувватлашига боғлиқ. Зеро, бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака арийди, дейди донишманд халқимиз. Яна бир нарса, жуфтлар маънавиятли, заковатли бўлиши ҳам саодат эшигига калит бўлади.

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:


Reqlom
Категория: Fikr va Mulohaza qiling | Просмотров: 28 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #xabarlar, #newsuz, #ahborot, #uznews, #Yangiliklar, #Yangilik, #новости, #news, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Отабек ва Муқаддас барчани ҳайрон қолдирмоқда! Наҳотки, улар...
>>> NARIMON SULTONXO`JAEV: "HAMMA MAShHURLAR MEN BILAN IShLAShNI ISTAYDI, LEKIN..."
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> Dmitriy Dyujev o`zbekistonlik talabaning filmida suratga tushdi (Foto)
>>> Сардор Раҳимхон ва яна учта хонанда лицензиясидан маҳрум этилди
>>> Мурат Йилдирим Ўзбекистонга етиб келди
>>> Ўзбек хонандалари нимадан ҳавотирда?
>>> ЮЛДУЗ УСМОНОВА КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ ЯНГИ ҚЎШИҚ КУЙЛАДИ
>>> Ravshan Komilov hayotida ro`y bergan judolik sabab ijodda tanaffus qilgani haqida gapirdi
>>> Лоланинг ноодатий саволларга қизиқарли жавоблари


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
Календарь
«  Июнь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari