Воскресенье, 19.05.2019, 13:21
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [948]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [681]
Hikoyalar to'plami [566]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [958]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [157]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2578]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [323]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [7]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [23]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [1]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 81
Гостей: 78
Пользователей: 3
Servicemmi, Ningalbig, NefariusWainnawam

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Май » 10 » ШАЙТАНАТ (1-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (1-qism Birinchi kitob)
08:49
ШАЙТАНАТ (1-қисм. Биринчи китоб) / SHAYTANAT (1-qism Birinchi kitob)
ЭЛЧИН

1978 йил, 8 сентябр.

***

У момиқ булутлар устида сархуш сузарди. Бирдан булут чоки сўкилиб, пастга қараб шўнғиди. Юраги шув этдию кўзини очди. Чиндан ҳам булут устида сайр қилардими, чиндан ҳам пастга шўнғидими — дафъатан идрок этолмади. Хаёлини жамлашга уринди. Кўриб тургани — нақш билан безатилган шифт — демак, ўз уйида. Ажаб, уйга қачон, ким билан қайтди экан? «— Мен ҳазил ўйин деб ўйлабман…

Қиморда ҳазил бўлмайди, эркак.

… Тўлайман… фақат бугун эмас. Бир-икки йил ичида.

Пулни-ку, тўларсан-а, хотининг-чи? Хотинингни ҳам тикворгансан-ку». Бу хирилдоқ овоз бошига гурзи бўлиб урилиб, сапчиб тушди. Беихтиёр:

Ноила! — деб бақирди. Жавоб бўлмади. «Олиб кетишдими?!» деган фикр вужудини парчалаб ташлади. Бу сафар жонҳолатда бақирди: «Ноила!!!» Айвондаги қафасда мудраётган тўтиқуш патирлаб, бир чуғурлаб қўйди-ю, тинчиди. Ташқарида ит улиди. У сесканиб, атрофга олазарак боқди: ўнг томондаги ётоқ эшиги қия очиқ. Ичкарида чироқ ёниқ. Ноила ёлғиз қолган тунлари чироқни ёқиб ётарди. «Уйда экан…» — шу фикр унинг парчаланган вужудига жон қайтарди. Эшик томон юрди. Остона ҳатлади-ю, тошдай қотди: икки кишилик каравотда, умрининг энг ширин дамлари ўтган ўринда Ноила сочлари паришон ҳолда ётарди. Агар чойшаб қонга беланмаган, чап кўкрагига пичоқ қадалмаган бўлганида уни ширин уйқуда деб ўйлаш мумкин эди. Ачомлашган узун киприклар пастки қовоғига соя ташлаган, бежирим лаблари қимтилган, қалдирғоч қанотидан нусха олган қошлари эса таранглашган. У ҳозир хотинининг на кипригига, на қошига қарайди. У ҳозир Ноиланинг бўйни, бақбақалари тишланганини ҳам кўрмайди. Унинг кўзи ҳозир кўкракка қадалган пичоқда. Дастаси кийик шохидан ишланган пичоқ жавонда сақланар эди. Уни ким олди? Ким Ноиланинг кўкрагига санчди? У бир неча дақиқа телбаларча турди. Сўнг, эси ўзига келгач, шошилиб бориб кўкракдаги пичоқни суғуриб олди…

АСАДБЕК

1949 йил, 31 декабр.

***

Тонгга яқин онасининг инграётганини эшитди. Кейин отаси нимадир деди. Танча совуб қолган, бадани совуқдан жунжика бошлаган эди. Оташкуракни олиб кулни титиб қўйса-ку, олам гулистон, аммо эринчоқлик совуқдан устунлик қилди. Бу юмушни эрталаб онаси бажарар эди. Учовлон танчанинг уч томонида ётишарди. Ҳозир онаси нариги уйда инграяпти, отаси нимадир деяпти. Совуқ уйда нима қилишяпти экан?

— Уйғондингми, тойчоқ? — деди дадаси остонада туриб. — Турақол, аянгни касалхонага ташлаб келаман. Бугун қорбобо сенга ҳам чана, ҳам ука олиб келадиганга ўхшайди. Сен яхши бола бўлиб ўтириб тур…

Аяси дадасининг қалин ёқали катта оғир палтосини кийиб олибди. Унинг назарида аяси палтонинг оғирлигидан қийналиб инқиллаётганга ўхшарди. Аяси танча олдида тўхтади. У турди. Аяси уни ўпиб, йиғлади.

— Дадаси, танчанинг чўғини очиб қўйинг. Тойчоғингиз совқотибди, — деди. Дадаси энгашиб, кўрпанинг бир томонини кўтарди-да, кулини титиб, чўғни очди. Кейин чиқиб кетишди.

У жойига ётди. Аввалига ёлғизликдан бир оз қўрқди. Сўнг ухлаб қолди. Бу сафар ошқозони таталаб уйғонди. Сандал устини қоплаб турган тўрт бурчакли катта патнисда бир бурда нон, бир сиқим туршак бор эди. Туриб, ювинишга эринди. Қўлини чўзиб нонни олди. Кўча томондан болаларнинг қувноқ қийқириқлари келди. Нон билан туршакни еб бўлгунча «кўчага чиқсам дадам уришадилар», деб ўзига ўзи сўз бериб ўтирди. Қорин ғами бир оз аригач, дик этиб ўрнидан турди-ю, аяси тикиб берган пахталикни эгнига илди.

Ана шу пайтда кўча эшиги очилиб, икки киши кириб келди. Айвонга чиқиб оёқларини тап-тап уриб, қорни қоқишди. Сўнг эшикни очиб танчали уйга киришди.

— Уйда ким бор? — деб сўради паст бўйли киши.

— Отанг қаерда? — деб сўради новчароғи.

— Дадам аям билан кетдилар.

— Қаёққа?

— Ука олиб келгани.

Улар бир-бирларига ғалати қараб олдилар.

— Жойингда қимирламай ўтир, — деб буюрди паст бўйли киши.

Қўрқиб кетганидан қимирлашга ҳам ҳоли қолмади. «Булар ўғри, яхши ҳам нонни еб қўйганим», деб ўйлади.

Улар этикларини ечмай, эски кигиз устида из қолдириб, токча томонга ўтишди. Китобларни титкилашди. Кейин сандиқни очишди.

У титрай бошлади.

— Танчага ўтир, — деб буюрди паст бўйли киши. У совуқдан эмас, қўрқувдан титраётган эди. Танчага ўтирганда ҳам қалтироғи босилмади. «Ҳеч нарса топишолмаса, мени ўлдиришади», деган хаёлга келиб, йиғлаб юборди.

— Нимага йиғлаяпсан, қўрқаяпсанми? — деди новча одам.

Тили гапга келмай, бошини ирғади.

— Қўрқма, биз ўғри эмасмиз. Биз халқни ўғри, муттаҳам, душманлардан ҳимоя қиладиган одамлармиз. Сенинг отанг ҳам душман. Оддий эмас, халқ душмани!

— Болага бу гапларни гапирманг, фойдаси йўқ.

— Фойдаси бор. Билиб қўйса чакки бўлмайди.

Тинтув тугагач, биттаси патнисни суриб қўйиб, курси устига, иккинчиси дераза токчасига ўтириб, папирос тутатди.

Улар узоқ кутишди. Ниҳоят, кўча эшиги оғзида дадаси кўринди. Қўлида чана! У суюнганидан ирғиб туриб, ташқарига югуриб чиқиши керак эди. Аммо ўрнидан жилолмади. Ўғлининг пешвоз чиқмаганидан дадаси ҳам ажабланиб, «Тойчоқ, уйдамисан?» деб қўйди. Эшикни очиб, танчали уй ичкарисига бир одим ташлади-ю, ҳайратланиб тўхтади.

— Сиз қамоққа олиндингиз, — деди паст бўйли одам, унинг орқасига ўтиб.

— Халқ душмани сифатида, — деди новча одам, унинг рўпарасига туриб олиб.

Дадаси индамади. У: «Дадам иккаласини уриб-уриб кўчага отворсалар эди», деб жуда-жуда истаган эди. «Нимага урмаяптилар, кучлари етмайдими? Мен борман-ку!»

— Дадамга тегманг! Тегманг дадамга! — дафъатан келган ҳайқириқни тўхтата олмади. Ирғиб туриб узун бўйлининг елкасига тирмашди.

— Жим бўл, илонвачча! — у шундай деб итариб юборди.

— Болага тегманг! — деб бақирди дадаси.

— Бўлди, томоша тамом, юр, — деди паст бўйли одам.

— Биродарлар, — бу сафар дадасининг овози титраб чиқди, — ахир бугун янги йил, ўғлим ёлғиз. Эртага тонг саҳар айтган ерингизга ўзим етиб бораман.

— Мумкин эмас, юр.

Дадаси уларга бошқа ялинмади. Фақат: «Ўғлим билан хайрлашиб олай», деб изн сўради. Рухсат теккач, уни бағрига олиб, юзини юзига босди. Шунда юзига дадасининг кўз ёши тегиб, у ҳам йиғлаб юборди.

— Йиғлама, ўғлим, Жалил ўртоғингникига чиқиб ўтир. Мен эрталаб қайтаман. Аянг сенга ука олиб келади. Отини Самандар деб қўямиз. Эсингдан чиқмасин — Самандар! Дадаси шу кетганича қайтмади.

ЗОҲИД

1980 йил, 10 июн.

***

Улар тўрт киши эдилар. Ака-ука уларга бас келолмасди. Қочдилар. Кўча узун, гўё адоқсиз эди. Ҳаммаси худди тушдагидай кечди: жонҳолатда тез югурамиз дейдилару югуролмайдилар — қочоқлар билан қувлоқлар орасидаги масофа тобора қисқаради. Ана, уч қадам қолди… икки қадам… Орқадагиларнинг ҳансирашлари яққол эшитилади. Сўнг ўнг чаккасига орқа томондан мушт тушди. Оёқлари чалишиб, мувозанатни ушлолмай қолди — мункиб бориб дераза токчасининг қиррасига калласи билан урилди. Кўзлари тиниб, аъзойи бадани бўшашди. Шу аҳволда эканида акасининг иҳраганини эшитди. Кейин акаси жони борича бақирди:

— Зоҳид, қоч!!!

У ҳам «ака, қочинг!» деб бақирмоқчи эди, овози чиқмади. Фақат лабларини аранг қимирлата олди. Касалхонада ўзига келиб, бўлган воқеаларни эслади: шанба оқшомида ака-ука дарсдан чиқиб, қишлоққа қайтдилар. Онаси тандирга ғўзапоя қалаб, нон ёпишга ҳозирланарди. Совчилар ишни пиширишган, эртага қизнинг уйида нон синдирилади. Қарабсизки, ёзги имтиҳонлар оёқлаши билан тўй бошланиб турибди-да. Ака-ука эртага бўлади- ган шодликни билишса ҳам билмаганга олишади. Фақат ука айёрлик билан кўз қисиб, акасига қараб қўяди. — Ўртоқларинг келиб кетишди. Афзалинг ҳарбийдан қайтибди. Ўша ерда ўтиришаркан, — деди она бўлажак куёвга меҳр билан боқиб. Ака ўша ёққа отланди.

— Ҳай, ўртоқларингга қўшилиб ичмагин-а! — онаси шундай деб уни ҳам акасига қўшиб меҳмондорчиликка юборди. Жўралар қучоқлашиб кўришдилар. Бир кўчани чангитиб улғайган йигитлар фотиҳа тўйидан дарак топишган, улар учун Афзалнинг ҳарбийдан қайтгани бир шодлик бўлса, улфатларидан бирининг бўйдоқлик қўрғонини бузиб уйланаётгани ўн шодлик эди. Чин шодлик шишалар бўшатилгунча экан. Бир-бировларига битта гап кам, иккитаси ортиқча даражага етишгач, барчаси унутилди. Акасининг қайси гапи жўрабошига ёқмади — у эслолмади. Зиёфат тугаб, кўчага чиқишди. Ана шунда жўрабоши:

— Ҳали нима девдинг, қуруқ! — деб ёқасига ёпишди.

Акаси ҳам ҳайрон. Нима дегани эсида йўқ. Уларни ажратиб қўйишди. Ака-ука тинчгина кетишаётган эди. Йўл яримлаганда орқадан тўртталаси қувиб келди…

… Фотиҳа тўйига атаб ёпилган нон жанозага келганлар учун ёзилган дастурхонга қўйилди. Мурда ювиладиган уйга гуллар сочилди. Чимилдиқ тутилди…

Бу пайтда у касалхонада хушсиз ётарди.

Тўртта эди улар. Қора курсида эса ёлғиз жўрабоши ўтирибди. У ака-ука билан муштлашиб, «бехос уриб ўлдириб қўйибди». Жиноят қасддан қилинмаган. Давлат қораловчиси ҳам, оқловчиси ҳам шу фикрда.

Судхонага акасининг суратини олиб киришди. Жўрабоши йиғлаб туриб, суратни олиб қўйишни илтимос қилди. Гувоҳлар ҳам ўтиниб сўрашди. «Ҳа, буларда инсоф бор экан-ку», деб ўйлади. Лекин жўраларнинг барчаси ёлғон гапиришди. Марҳум хотираси ҳам булғаниб ташланди. Тўртовлон акасини ураётганда мард эди. Энди, жавоб беришга келганда номард кимсага айланишди. Жон ширин экан. Шу ширин жон учун хоинлик қилиш осон экан, жуда осон экан.

* * *

Баён қилганим — уч воқеа уларнинг ҳаётидаги алғов-далғовнинг бошланиши холос. Шу воқеалардан сўнг уларнинг аҳволлари не кечди, бошларига яна не савдолар тушди?.. Ана энди муқаддимани якунлаб, асосий муддаога ўтсак бўлар. Асарни сўнгги нуқтасигача ўқиб чиқишингизда Яратгандан Сизга сабр тилайман. Ассалому алайкум ва раҳматулиллоҳу ва баракотуҳ.

***

Қишлоқда тонгни хўрозларнинг қичқириғи, қушларнинг чуғури, ниҳоят, эшакнинг ҳанграши уйғотади. Руҳий хасталар шифохонасида эса деразаларига темир панжаралар маҳкамланган хоналардаги жинниларнинг ҳайқирган овозлари тонгни бир титратиб сўнг уйғотади. Янада аниқроқ айтсак, бу овозлар шомдан тонгга қадар тинмайди. Бу бақириқлардан безор бўлган тун бу ерлардан тезроқ қочмоқ истайди. Учинчи қаватдагилар туннинг ожизлигию ўзларининг қудратларидан масрур — гўё улар тонгни уйғотиш учун бетиним хизмат қилиб чиқадигандай. Анвар буни биринчи келган куниёқ фаҳмлаган. Гаплари алмойи-алжойи одамлар билан ҳамхона бўлгач, «чиндан ҳам менинг эсим оғганми?» деб ўйлади. Унга меҳрибонлик кўрсатганларнинг чин мақсадини англамоқ ниятида хаёлнинг турли кўчаларига кириб чиқди. «Меҳрибон»лар сафининг бошида «халқ отаси» тургани аниқ. Умрини мақтов эшитишу чиройли қиз-жувонлар билан айш қилишга тиккан идора бошлиғини Холидий эмас, балки киноя билан «халқ отаси» деб аташ расм бўлган эди. Холидий «халқ отаси» деган сўзни эшитганида заррача ранжимасди, балки унвон сифатида қабул қилишга кўникканди. Аниқроғи, бу «унвон» унга жуда хуш ёқар, вақт ўтган сайин чиндан ҳам халқ отаси эканига ишониб борарди. Холидий хорижга кўп сафар қилгучи эди. Агар туғмас хотинлар делегатсияси чет элга борадиган бўлса ҳам бу одам рўйхатнинг бошида турарди. Мабодо рўйхатга кирмай қолса, «ахир мен ҳам туғмаганман-ку», деб даъво қилишдан тоймас эди. Сафардан қайтгач эса, албатта идора ходимларини тўплаб, бир неча соат давомида хотираларини сўзлаб берарди. Халқ тарихини ўрганиши лозим бўлган илмгоҳ асосан Холидийнинг хизматини ўташ билан машғул эди. Навбатдаги сафардан қайтган Холидий хотирагўйликларнинг бирида «мажлисдаги ажнабийлар нутқимни эшитиб, «сиз оддий олим эмас, халқнинг отаси экансиз!» деб олқишлашди» деб бир яйради. Бу гапни эшитиб Анвар «шу одам ота бўлган халқнинг падарига лаънат!» деди. Ёнидаги ҳамкасблар аввалига бу бурама гапнинг мағзини чақишмади. Кейин тушуниб қолиб, кулиб юборишди. Шубҳа йўқки, Анвар-нинг гапи Холидийга етиб борган. Бироқ, уни жиннихонага юбориш учун бу гап кифоя эмас. Холидийнинг шогирди диссертатсия ёқлаётганида Анвар бу илмий иш эмас, лўттивозлик деб фикрини исбот қилишга уринган эди. Унинг гапларини барча маъқуллаган, лекин уни ҳимоя қилмаган эди. Диссертация яхши баҳо олди. Холидий истаса Анварни ўша куниёқ ишдан бўшатар эди. Бунақа идораларда «штат қисқариши» деган гаплар бўлиб туради. Анвардай чўрткесар олимнинг баҳридан ўтиш Холидийга чўт эканми? Лекин у Анварни ишдан ҳайдамади. Яхши муомалада бўлиб юраверди. Яхши муомаласини дариғ тутмаган ҳолда жиннихонага жўнатди. Аммо нима учун бундай қилди — Анвар учун ҳам, унинг атрофидагилар учун ҳам сир эди. Анвар биринчи кечада шу жумбоққа жавоб топишга ҳаракат қилди. Ўша кеча учинчи қаватдан таралаётган овозларни эшитиб, юраги сиқилди. «Мени бу ҳаваскор жиннилар хонасига келтиришга куч топган одамлар учинчи қаватга ҳам кўтаришга қудрат топарлар?» Анвар тунлари ижод қилиб ухламас эди. Бу ерда эса дам ваҳимали, дам аянчли овозлардан ухлай олмади. Аввалига даҳлизда юриб чиқди. Ҳамширалар норози бўлавергач, каравотида шифтга тикилиб ётишни одат қилди.

Бу тун ҳам шу зайлда кечди. Тонгга яқин ўрнидан турди. Даҳлизга чиқди. Ҳамшира стол устига қўлларини қовуштириб, билагини болиш қилиб уйқуга кетибди. У беморларнинг телба-тескари гапларига, учинчи қаватдан келаётган бақириқларга кўникиб қолган. Эшикнинг ташқари ойнаванд табақасини маҳкам ёпган, ичкариги табақа — темир панжарага қулф урган — бу ёғи хотиржамлик.

Анвар темир панжарага яқинлашиб, ташқарига тикилди. Учинчи қават ҳам жимиб қолиб, ҳаммаёқни ўлик сукунат қопласа, бу ер янада ваҳимали бўлса керак. Ҳар ҳолда «жиннихона» деган номи бор. Ҳар ким ҳам юрак бетлаб яқинлаша олмайди. «Мен эсам улар билан бирга яшайман. Биз уларни «жинни» деймиз. Улар-чи? Улар бизни нима дейишар экан?.. Уларнинг кўзига биз жинни бўлиб кўринсак керак. Бу дунёга қип-яланғоч ҳолда келамиз. У дунёга кетишимизда ҳам ҳеч нарса олмаймиз. Бир одамга икки қулоч сурп кифоя. Ана шу келиш-кетиш орасидаги бир чимдим, умримизда нималарни талашамиз? Бир-биримизга хоинлик қиламиз, ҳасаддан куйиб-ёнамиз. Ҳатто… ўлдирамиз! Обрў топмоқчи, пул йиғмоқчи, шуҳрат орттирмоқчи бўламиз. Барчасига эга ҳам чиқамиз. Шоҳсупада талтайиб ўтирганимизда ҳазрат Азроил келади-ю, паттамизни қўлимизга тутқазади. Биз эси соғ одамлар буни тушуниб етмаймиз. Улар — жиннилар балки шу ҳақиқатга етиб борганлари учун бизнинг кўзимизга руҳий хаста бўлиб кўринишар? Ахир улар орасида мансаб талашишлар, маишат, ҳасад, хоинлик… йўқ-ку?…» Анвар шуларни хаёлидан кечириб, юраги тошиб кетди. Темир панжарани бузиб учинчи қаватга чиққиси келди. Панжарани силтаб тортди. Темир шарақлаб кетиб, ҳамширани чўчитиб юборди. У уйқусираган ҳолда шошиб бошини кўтарди-да, атрофга аланглади. Анварни кўриб, ўрнидан турди.

— Сизмидингиз? Қўрқиб кетибман, — деди. «Демак, мендан қўрқмайди. Демак, менинг эсим соғ. Бу яхши», деб ўйлади Анвар.

— Хавотир олманг. Келажаги порлоқ ҳаваскор ёш жинниларингиз ором қўйнида жавлон урмоқдалар, — деди у ҳамширага, ҳазил оҳангида.

— Нимага унақа дейсиз! Қўйинг, ҳамма тузалиб кетади, — деди ҳамшира, соддадиллик билан.

— Ҳамма тузалиб кетса сиз ишсиз қоласиз. Одамларга ҳам қийин бўлади. Ким соғ, ким жинни — ажратолмай эзилиб кетади.

— Гапларингиз қизиқ.

— Жинничами?

— Йў-ўқ. Ҳечам унақамас. Сизни нимага чиқариб юборишмаяпти, ҳайронман. Сизга яна янги дорилар буюришибди.

— Кучлироқми? Яширмай айтаверинг. Кучлироқ дори буюрган. Кеча бошлиғингизга қараб туриб: «Сизни сўйса етмиш кило гўшт чиқса керак», девдим. Қўрққанидан кўзи олайиб кетди.

— Нимага шу гапларни айтасиз-а?

— Кимгадир қитмирлик қилишим керак-ку? Келинг, қўйинг, бу гапларни. Дафтарингизга «шу кучли дори билан эмлаб қўйдим» деб белгилайверинг. Бунинг эвазига битта латифа айтиб бераман.

— Яна жиннилар ҳақидами, керакмас.

— Сиз эшитинг, бу янгиси. Хуллас, бир жиннихонада жиннилар тузаладими ё йўқми, билмоқчи бўлишибди. Жинниларни самолётга жойлаб осмонга учиришибди-да, қўлларига бўш шишалар тутқазишибди. Бир маҳал қарашса, салонда бир киши ўтирганмиш. Бошқалар қани, деб сўрашса, шиша топширгани кетишди, дебди. Сен-чи, деб сўрашса: «Нима, мен жинниманми, бугун душанба, магазин ишламайди», дермиш. Ҳамшира кулиб, юзини четга бурди.

— Агар мени олиб чиқишса, шартта ташлаб юборар эдим, — деди Анвар.

— Қўйинг-э, — деди ҳамшира. Назарида Анвар чиндан ҳам осмондан ўзини ташлаб юборадигандай туюлиб чўчиб тушди. — Кириб бир оз дамингизни олинг. Анвар унга маъюс тикилди. У белгиланган дориларни ичмаслик, эмлатмаслик учун ҳамшираларнинг кўнглини кўтаришга, кулдиришга ҳаракат қилар эди. Кейин эса ўзининг масхарабозлигидан ғижиниб, ранжирди. Ҳозир ҳам шундай бўлди. Ҳамширани кулдирди-ю, ўзи эзилди. Энди ортиқча гапга ҳожат йўқлигини англаб, хасталар ётоғига қараб юрди. «Агар осмонга олиб чиқишса, ўзимни ташлардим, худо ҳаққи, ташлардим. Бу ердан қутулишнинг бошқа чораси йўқ», деб ўйлади.

***

«Сизни йўқлашяпти» деган гапни эшитиб ажабланди. «Ким йўқлаши мумкин? Якшанбадан бошқа кунларда бу ерга ҳатто Азроил ҳам киритилмасди-ку?» Табиббошининг хонаси томон юришгач, Анварнинг хаёлига «халқ отасими?» деган фикр урилиб, тўхтади. «Нима ҳунар кўрсатаркин? Мени бу ердан бўшатадими ё учинчи қаватга йўллайдими?»

— Юраверинг, — деди ҳамшира, унинг тўхтаб қолганидан ажабланиб. Остона хатлаб ичкари кирди-ю, кўзларига ишонмади. Элчин! Ўн йиллик айрилиқ жиннихонада барҳам топар, соғинган кўнгиллар шундай жойда қониқар, деб ким ўйлабди?! Анварнинг Элчинга ёзган хатлари жавобсиз қолаверди. У дўстини кўриш илинжида ҳатто Учқудуққа ҳам борди. Бироқ, Элчин у билан учрашишни хоҳламади. Кейин уни Сибир томонларга жўнатишди. Анвар: «Ошнам мендан қаттиқ хафа экан-да», деган хулосага келишдан ўзга чора топмади. Ана шу дўсти, хатларига жавоб қайтармаган, кўришишни истамаган қадрдони жиннихона табиббошисининг хонасида унга жилмайиб қараб турса! Ҳарҳолда узоқ айрилувдан кейинги бу дийдор кўришув айтарли ширин кечмади. Элчин унга соғинч тўла кўзи билан тикилар, Анвар эса бу қарашга ўзгача маъно бериб, «соғманми ё ростдан жинниманми, шуни аниқламоқчими?» деб ўйлар эди. Шу хаёли ўзи учун ҳақиқат туюлиб, ўзини жинниликка солди:

— Мана, ошна, — деди у кулиб, — шу оромгоҳда давлатнинг текин овқатини еб ётибман. Беш кун ишламаймиз, икки кун дам оламиз. Келажаги порлоқ ҳаваскор жиннилар юксак онглилик намуналарини кўрсатмоқдалар. Ҳалигача бирорта дўхтирни еб қўйишгани йўқ, — у шундай деб табиббошига қараб қўйди. — Мен бу ерда дунёнинг тузилиш формуласини ишлаб чиқдим. Биргина масала қолди: шу опамни сўйсам, неча кило гўшт бераркин? Чамамда етмиш кило. Нима дейсан? Калла-почалари бунга кирмайди. У шундоқ деб дўмбоққина, оппоққина табиббошига кўзларини лўқ қилиб олди. Элчин унинг бу аҳволига ишониб-ишонмай бир оз ўзини йўқотди. Сўнг табиббошига қараб, илтимос қилди:

— Мен ошнам билан гаплашиб олай, малол келмаса сиз чиқиб туринг. Табиббоши малол келганини яширмай чимирилиб қўйди. Элчин буни сезиб энди қатъийроқ, буйруқ оҳангида деди:

— Сиз ҳужжатларни тўғриланг, ҳозир кетамиз.

— Мен дарров чиқара олмайман, яхши йигит. Маслаҳатлашиб олишим керак.

— Маслаҳат пишган! — деди Элчин овозини бир парда кўтариб. — Асадбек иккита гапни ёқтирмайди. Табиббошининг ранги бўзарди. Лаблари титради. Бинойи кийинган, хушсурат бу йигит кириб келганида табиббошининг тош юраги юмшаган эди. Бу қорақош йигит кўзларини сал сузиб қараса, унча-мунча аёл зоти дош беролмай қоларди. Олти йилдан бери беваликнинг тахир ошидан безган табиббоши учун биргина шундай қараш етарли эди. Аммо «Асадбекнинг истаги билан келдим», деган гапдан баданига муз югурди. Асадбекнинг кимлигини, қўлидан нималар келишини ҳеч ким билмаса ҳам шу аёл билади. Бевалик унвони ҳам унга шу Асадбек истаги билан берилган. Асадбек турган жойда «халқ отаси»нинг сариқ чақачалик қадри йўқлиги ҳам табиббошига маълум. Бу хушсурат йигит, хотинини ўлдириб қамалиб кетганидан кейин ҳам шуҳрати сўнмаган бу машҳур қўшиқчики Асадбек билан боғлиқ экан, кичкина жиннихонанинг бошлиғига тайсаллашни ким қўйибди?! Табиббоши ношуд, бефаҳм аёллардан эмас эди. Буни дарҳол тушуниб етди. Рангининг бўзаргани, лабларининг титраши ғазабдан эмас, қўрқувдан эди. У ортиқча гап айтиб юборганини сезди. Ўзини оқлаш, Асадбек истагига зид иш кўриш нияти йўқ эканини маълум қилиш учун гапни бошқа томонга бурди:

— Ўртоғингизни билмаган одам ҳозирги ҳазилларини эшитса, ростданам… — «жинни» дейишга унинг тили айланмади, — ҳалидақа деб ўйлайди. Элчин аёлнинг мақсадини англади. «Бу бечора бир ижрочи, дилини вайрон қилиб кетмай», деган фикрда жилмайди, орадан совуқ гап ўтмагандай ҳазил оҳангида деди:

— Бу ошнам шунақа ҳазилкаш. Асли артист бўлиши керак эди-ку, Худо уриб олим бўлиб қолган. Яна шоирлиги ҳам бор. Эсингдами, Анвар, мактабда «Тумов бўлган ошиқ» деган шеъринг бор эди. Ўқиганда кулавериб ичаклар узиларди.

— Сен ҳам яхши бола эдинг, Худо уриб ашулачи бўлиб қолгансан. Анвар бу гапни жуда совуқ оҳангда айтди. Элчин унинг кўзидаги совуқ нурни кўриб, нафаси қайтди. Ўзини мажбурлаб кулиб, табиббошига тушунтирган бўлди:

— Бунга гапиринг-у, қочинг. Гапи шунақа, жонни суғуриб олади. Зўр-да, зўр. Ҳа, сиз ҳужжатларини тўғрилайверинг. Табиббоши ҳам зўраки жилмайиб, чиқиб кетди. Ҳоли қолишгач, Элчин гапни нимадан бошлашни билмади. Орадаги сукутни Анвар бузди.

— Мени Худо ургани рост. Лекин сен айтганча эмас. Олим, балки бир оз шоир бўлганим учун урган. Мен бу дунёдан ҳақиқат топарман деб юрган эдим.

Шоир бўлиб туғилмасайдим,

Кўрмас эдим бунчалар хўрлик…

— Анвар, қўйсанг-чи, ҳазиллашдим-ку? Шунча йиллик айрилиқдан кейин бир ҳазиллашсам…

— Мен сени соғиндим… Хатларимга нима учун жавоб бермадинг? Мени кўришни ҳам истамаган эдингми?.. Энди нимага келдинг? Мен сени қутқаришга ожиз эдим. Энди сен мени озод этмоқчимисан? Унамасам-чи?

— Анвар, хатларингга жавоб бермай, Учқудуқда кўришишга чиқмаганимнинг сабабини бошқа сафар айтиб берай. Мана бу еримда, — Элчин кўкрагини муштлади, — жон қолмаган, зардобга тўла. Дардим тўлиб-тошган, сенга айтмасам кимга айтаман?

— Ноилани сен ўлдирмаган эдинг. Бунга ҳамманинг ақли етиб турувди. Сен унинг руҳига хоинлик қилдинг.

— Мен қамоқ муддатини ўтаб қайтдим. Ўзим чиқарган ҳукм эса ҳали ижро этилгани йўқ. Жазоимни тортиб юрибман. Агар ўшанда отишга ҳукм қилишганида биратўла қутулар эдим… — Элчин шундай деб хўрсинди.

Анвар унга тикилди: сочларига оқ тушган, мижжалари атрофини ажин босган. Руҳини тетик кўрсатишга интилаётган бўлса ҳам, кўзларидан нур қочган. Қарашларида илгариги жон йўқ…

— Отишганида хоин сифатида ўлиб кетардинг.

— Жон ошнам, мени қийнама. Ҳозир менга ёрдаминг керак.

— Ўз кучинг билан мени бу ердан чиқариб кетганингда раҳмат айтардим. Сен бир боши бузуқнинг марҳамати билан менга озодлик бермоқчи бўлибсан. Миянг айниб қолибди. Мен ҳали сенга дунёнинг формуласини топдим, дедим. Бу сен ўйлагандек жиннича ҳазил эмас. Чиндан ҳам топганман. Эшит: ҳақиқат деган нарса бу нўл! Дунёни кўзга чиройли кўрсатиб берувчи ниқоб, чойшаб. Ўликнинг устига гулли чойшаб ёпиб қўйганинг билан мурда чиройли бўлиб қолмайди-ку, тўғрими? Ҳаётда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Фақат чойшабнинг номи ўзгариб туради. Чойшабнинг ҳозирги номи нима, биласанми? Қайта қуриш!

— Анвар, қўй, бу гапни кейин гаплашамиз.

— Йўқ, эшит, менинг нимадан жинни бўлганимни билишинг керак. Демак, дунёнинг формуласи: ҳақиқатни икс деб турайлик, — Анвар стол устидаги қоғозни, чиройли қаламни олиб тез-тез ёзди-да, Элчинга узатди. — Мана, қара:

Ҳ (ҳақиқат) = хиёнат + риё + (ҳасад+очкўзлик) + адоват + ғийбат + нифоқ + шуҳратпарастлик + мансабпарастлик — виждон + иймон + ҳаё = 0

Элчин қоғоздаги сатрларга узоқ тикилиб қолди. Сўнг уни икки буклаб стол устига ташлади.

— Ўрисларда бир мақол бор: Американи иккинчи марта кашф этмайдилар. Оддий ҳақиқатни кимга исбот этмоқчисан? Дунёда ҳамма нарса нисбий. Мен фалончига нисбатан инсофлиман, сен эса менга нисбатан, яна бир одам сенга нисбатан инсофлироқ. Ҳар биримиз ҳақиқатни ўзимизча тушуна-миз.

— Бизнинг нодонлигимиз ҳам шу тушунчалардан сув ичиб кўкаради.

— Бўпти, сен ҳақсан. Баҳслашган билан қорин тўймайди. Нарсаларингни йиғиштир.

— Мен… кетмайман. Менга шу ер ёқиб қолди.

— Жиннилик қилма.

— Йўқ, шу имкониятдан фойдаланмасам, чиндан ҳам жинни бўламан.

— Бу ишга Асадбек аралашганини билмасанг индамай чиқардинг. Мен атай айтдим. Билиб қўйишинг керак буни… Сени бу ерга жўнатган одамга фақат Асадбек бас кела олади, — Элчин шундай деб бошини эгди. Худди ўзи билан ўзи гаплашаётгандек давом этди: — Қайтган кунимоқ сеникига бордим. Ўлардай соғинувдим. Сўнг… айтадиган гапларим кўп эди сенга. Мен энди пулга муҳтож бўлмайман. Болалигимизда сен кучли эдинг. Мени ҳимоя қилардинг. Ҳозир бу ҳимояга муҳтож эмасман. У томонда орттирган ошналарим бор. Сен ёнимда бўлсанг бас. Нафасингни ҳис қилиб турсам бўлгани. Мен адолатга сиғинай десам, қайга бораман, ҳақиқатга сиғинай десам, қайга бораман? Эзгуликка-чи? Билиб қўй, мен учун ҳаммаси — сенсан! Кейин, мен сени бу ҳолда ташлаб қўймайман. Мен хунхўр одамман. Ҳа, Ноилани мен ўлдирмаганман. Лекин у менинг аблаҳлигим туфайли ҳалок бўлди. Шунинг учун жазо олишим керак эди. Бу — бир. Иккинчидан, бегуноҳлигимни исбот қила олмас эдим. Улар бунга йўл қўймас эдилар.

(давоми бор)

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 23 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Озода Нурсаидова нимагадир шаъма қилиб, кимнидир кечирди...
>>> ​Asal Shodievaning singlisi opasi uning hayotini saqlab qolgani haqida so`zlab berdi
>>> ​Lola: “San`atdan ham muhimroq ishlarim bor”
>>> "EVROVIDENIE" da yuragi xasta qo`shiqchi g`olib bo`ldi
>>> Узоқ кутилган ҳолат...
>>> Сардор Раҳимхондан қандай "Яхшилик"?
>>> ШАҲЗОДА МУҲАММЕДОВА ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ ОМОНУЛЛАЕВАНИ “МАНҚУРТ” ДЕБ АТАДИ
>>> «Виа Мароканд» гуруҳининг лицензияси тўхтатиб қўйилди
>>> 13 ЁШИДА МАШҲУР БЎЛГАН ЎЗЖАН ДЕНИЗ: «ОНАМГА БЕРГАН ВАЪДАМНИНГ УСТИДАН ЧИҚДИМ…»
>>> ​Ziyoda ikkinchi bor ona bo`ldi


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari