Четверг, 23.05.2019, 08:14
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [952]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [693]
Hikoyalar to'plami [575]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [967]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [18]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [151]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [162]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [2615]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [328]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [26]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [47]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [19]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР [7]
TURKCHA TARJIMA KINOLAR SERIALLAR / ТУРКЧА ТАРЖИМА КИНОЛАР СЕРИАЛЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР [23]
O'ZBEKCHA KINOLAR / TARJIMA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР / ТАРЖИМА КИНОЛАР
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР [1]
HINDCHA KINOLAR / XINDCHA KINOLAR / ХИНДЧА КИНОЛАР / СЕРИАЛЛАР
Статистика



Онлайн всего: 118
Гостей: 117
Пользователей: 1
Sharonher

Yangiliklar Olami


Главная » 2019 » Май » 14 » ШАЙТАНАТ… (8-қисм. Биринчи китоб)
08:45
ШАЙТАНАТ… (8-қисм. Биринчи китоб)
Зоҳид Шарипов прокуратура жойлашган иморатнинг рўпарасидаги катта чинор ёнида турган аёлни дарров таниди. Унинг шундай фазилати бор — бир кўрган одамини анча вақтдан кейин ҳам дарров танийди. Эгнига одми, бир оз уринган палто кийиб, жун рўмол ўраб олган бу аёл — Шариф Намозовнинг хотини — Насиба эди. Бу ҳол Зоҳидни ажаблантирмади. Хибсга олинганларнинг яқинлари милисахонага, прокуратураларга қатнайвериб тинкалари қурийди. Аёллар йўл пойлаб, кўз ёш тўкиб чарчашмайди. Эрларининг ёки оталарининг, ака-укаларининг бегуноҳ эканини исботлашга уринишади. Бу фарёдларга қараб туриб, «фақат бегуноҳлар қамалар экан-да», деб фикрлаш мумкин. Зоҳид ҳозир ҳам шу ҳол такрорланади, деб ўйлади. Хотинни кўрмаганга олиб ўтиб кетмоқчи ҳам бўлди. Лекин ўзи сезмаган қандайдир куч уни бир нафас тўхтатди. Аёлнинг ҳаракатга келиши учун шу бир нафаслик тўхташ кифоя эди.

— Сизда гапим бор, — деди аёл синиқ овозда.

— Юринг, — деди Зоҳид.

Аёлга совуқроқ муомала қилгани ўзининг ҳам ғашини келтирди. «Бу хотин неча соатдан бери совуқда турган экан, гапи бордирки кутган… Эрининг айби йўқлигини ўзим ҳам сезиб турибман. Бу бечорага нима учун хўмрайдим?» Зоҳид иморатга ярашмай турган кичкина пешайвонга чиқиб ортига ўгирилди. Насиба «келиб тўғри қилдимми ё адашдим-ми?» дегандай битта-битта босиб чиқарди.

— Кеннойи, юраверинг, — деди Зоҳид.

Бу гапдан кейин аёл сал дадилланди. Машойихлар «сўз ханжар бўлиб жонни олиши ҳам, тириклик суви бўлиб ўликка жон бериши ҳам мумкин», деганларидай, Зоҳиднинг «кеннойи» дейиши аёлдаги хавотир булутини бир оз тарқатди.

Ўтган куни пешинда бир йигит келиб: «Шариф акамгила хат бериб юбордила», деганида хуфтон дили бирдан ёришиб кетди. Аммо «Беш минг бериб юбор», деган гапни ўқиб ажабланди. Хаёлига урилган нарса — пулни милисадагилар сўрашган, деган фикр бўлди. Йигит яна келажагини билдириб, тезда изига қайтди. Кеча эса ўттиз минг сўралган мактубни ўқиб, эти увишиб кетди. «Агар шу пул эвазига чиқариб юборишса, уйни сотиб бўлса ҳам топиб бераман», деган қарорга келди. Кейин фикри бир оз тиниқлашгач, «пулни ким сўраган бўлиши мумкин?» деб ўйлай бошлади. Ўша куни уни икки йигит сўроқ қилди. Бири шарттакироқ эди. Ўша сўрадими? Кейингиси прокуратураданман, деган эди, ё ўшанисига керакми бу пул?

Насиба, гарчи маълумотли аёл бўлса-да, ҳуқуқ илмидан буткул бегона эди. Милисанинг вазифаси — ушлашу қамаш, прокуратуранинг вазифаси — қоралаш, суднинг иши — ҳукм чиқариш, деган юзаки тушунча барча ўзбеклар сингари унга ҳам йўлдош эди. Ўйлаган ўйлари ҳам шу тушунчалар атрофидан нари силжимас эди. Прокуратура фақат қоралаш эмас, ҳақиқатни ойдинлаштириш иши билан ҳам шуғулланиши лозимлигини билмаса-да, пул сўраса шулар сўрайди, деган фикр уни Зоҳид билан учрашишга даъват этди. «Сўрайдиган бўлса ўзимга айтсин, нимага одам қўяди», деб тонготарда йўлга чиқди. То Зоҳид кўрингунча минг хаёлга борди. «Ўзимни қамаб қўйса-я», деб қўрқди ҳам. Зоҳид совуққина қилиб «юринг», дегач, «ҳа, шу сўраган, келганим ёқмади», деб, кутганларига пушаймон еди. Аммо «кеннойи» деган сўз умид ҳам берди. «Бу эмасдир», деган илинж билан қадамини тезлатди.

Зоҳид Насибага жой кўрсатиб, ўзи ҳам ўтирди. У аёлнинг эримда айб йўқ, деб гап бошлашини кутиб, «қулоғим сизда», дегандай қаради. Аёл дафъатан тилга кирмади. Унинг нимадандир ўнғайсизланаётганини Зоҳид сезди.

— Кеннойи, бир гап бўлдими, эрта саҳардан келиб турибсиз?

— Йў-ўқ, — Насиба шундай деб Зоҳиднинг кўзига бир қараб олди. Дилидагини айтиш ёки айтмаслигини билмай яна иккиланди. — Билай деб келувдим.

— Тергов энди бошланди. Сизга бир нима дейишим қийин.

— Ростдан ишоняпсизми шунга?

— Биз далилларга ишонамиз. Уйингиздан қорадори чиққан. Бу эрингизга қарши бир далил. Агар уни бирор одам қасддан ташлаб қўйган десак, бунга ҳам далил керак, гувоҳ керак. Агар шу ишга оид бирон гапингиз бўлса, айтинг.

— Гапим йў-ўқ… — Насиба айтмаса, ҳозир чиқиб кетиши лозимлигини билиб, сўзида тутила-тутила мақсадга кўчди. — Ўзимда йўқ, лекин қариндош-уруғ қараб турмас. Бир ҳафтада олиб келсам… далил топиладими?

Зоҳид аввалига тушунмади. Кейин аёлнинг мақсадини фаҳмлаб жони чиқиб кетай деди. Одамларнинг пора таклиф этиши унинг учун янгилик эмас. Акасининг ўлими ва суд жараёнлари даврида ишга пул аралашганини сезиб қанчалар изтиробга тушган бўлса, кейинроқ бу хизматга ўтиб пора билан юзма-юз келгач, ундан бешбаттар қийноқларга учради. Пора деган нарса бир қараганда кўриниши ёқимтой, тили ширин, онаси ўпмаган қизга ўхшайди. Бу қиз ишвали жилмайиб, кўз қисиб, нуқул тўшакка имлайди. Ҳатто чол одамни ҳам бўйдоқ йигит ҳолига солиб қўяди. Елкадаги шайтон тинмай шивирлаб, «унинг қучоғига отил», дейди. Аммо бу ишвалар, бу шивирлар Зоҳидга ҳукм ўтказа олмайди. Чунки ўша ишва билан унинг орасида акасининг руҳи бор. Ишвага учса — акасининг мурдасини босиб ўтган бўлади. Зоҳиднинг сергак онги бунга йўл қўймайди.

Ҳозир пора таклиф этаётган бу жувонга қараб, ғазабини ичига ютди. «Бу аёл чайналиб гапиряпти. Умрида бировдан ўзи учун бир нарса сўрамаган, таъма қилмаган одам шунақа бўлади. «Мен сизга шунча берай, эримни қўйиб юборинг», дейишга андишаси йўл бермаяптими?»

— Сизга бу гапларни биров ўргатдими ё ўзингиз ўйлаб топдингизми?

Зоҳиднинг овозида қаҳр, ғазаб зоҳир эди. Насиба бу йигитнинг тез ўзгаришини кутмагани учун бир сесканиб тушди, тамом ўзини йўқотди.

— Бунақа гаплар учун…

Насиба йиғлаб юбормай, деб пастки лабини тишлади. «Майли, мени ҳам қамай қолинг. Сизлар бегуноҳ одамларни қамаш, майиб қилиш, хўрлаш учун дунёга келгансизлар. Сизлар биз бечораларнинг кўз ёшларини, жигар қонларини тилла тоғларга айлантирасизлар. Ҳаром нон еб қоринни қаппайтирасизлару яна бизларга дўқ урасизлар?!» деган ҳайқириқ кўкрагини эзди, аммо бўғзидан нарига кўтарилмади. Дарди ичида қолаверди. Ҳақиқатни айтиш шунақа қийин. Айниқса нопок одамларга (Насибанинг назарида Зоҳид ҳам нопоклардан эди) бас келиш мушкул. Ундан кўра ўттиз беш минг сўмни топиб бериш осонроқ. Насиба «бу йигитга бекор учрабман. Энди ўртага қўйган одами билан гаплашавераман», деган фикрга келиб жойидан қўзғолди.

— Кеннойи, ким нима деса сўзига учаверманг. Беш қўл баробар эмас. Ўйлаб иш қилинг.

Зоҳиднинг мулойимлашгани жувонни яна ўрнига қайтарди.

— Ахир хат олиб келишди-ку? — деди ажабланиб.

— Қанақа хат?

Насиба чўнтагида ғижимлаб турган хатни чиқариб узатди. Зоҳид шошиб олиб ўқиди.

— Дастхат эрингизникими, аниқми?

— Ўзлариники, хатларини танимайманми?

Зоҳидга воқеа равшанлашди. У турмалардаги аҳволни биларди. Лекин жувонга хатнинг ёзилиши тарихини айтолмасди. Айтса, бу хотиннинг эси оғиб қолиши ҳеч гапмас.

— Сиз… уйингизга боринг. Бу ишни бизга қўйиб беринг. Агар пулни сўраб келишса, икки соатдан кейин келинг, денгу менга хабар беринг.

Зоҳид гапини тугатиши билан эшик очилиб, башанг кийинган йигит кириб келди. Зоҳид прокурорнинг ёрдамчиси билан яқин алоқада бўлган бу терговчини танирди, аммо ҳамсуҳбат бўлмаган эди. Унинг хонага берухсат кириб келиб, яна ўтириб олиши ғашини келтирди. Насибага «бораверинг» дегандай қараб қўйди. Жувон ўрнидан турганида йигит уни тўхтатди.

— Кечирасиз, опа, сиз ким бўласиз?

— Бу киши Намозова, суҳбатга чақирган эдим, — деди Зоҳид совуқ оҳангда.

— Э, анави бечоранинг хотинимисиз? — деди йигит ачинган одамдай. — Эрингизни тушунмовчилик билан қамашибди. Бугун қўйиб юборамиз.

Аёл тушими ё ўнги эканини билмай тамом гангиди.

— Сиз кетаверинг. Ош-пош пишгунча эрингиз уйингизга кириб боради.

— Ростми… вой…

— Э, одамларга яхши гап айтсанг ҳам ишонишмайди-я! Прокурор ёрдамчиси ҳозир буйруқ берди. Эрингиз озод. Тезроқ боринг уйингизга.

Аёл ажабланиб, Зоҳидга бир қараб олдию хонадан шошилиб чиқди.

Зоҳид жувоннинг савол назарига жавоб беришга ожиз, чунки унинг ҳайронлиги ҳам аёлникидан кам эмасди.

— Гапингизга тушунмадим? — деди Зоҳид, аёл чиқиб кетиши билан.

— Винзавод директори прокурор ёрдамчисига келиб ҳаммасини ўзи ташкил қилганини бўйнига олди. Намозов бегуноҳ. Сизга шуни айтгани кирувдим. Овора бўлиб қоғоз титиб юрманг. Омон бўлинг, ошна.

— Директор туҳмат қилган бўлса…

— Бу ёғи билан ишингиз бўлмасин, — йигит шундай деб, чиқиб кетди.

Зоҳид қандай ўйин бўлаётганини билолмай ҳайрон қолди.

***

— Намозов!

Дилгир ўтирган Шариф соқчининг амрли овозини эшитиб ўрнидан қўзғолди. Қамоқхонада эзилиб ўтириш дурустми ё терговчи билан узундан-узун суҳбат қуришми — билмасди. Тилла тишлари суғуриб олинган одам иҳрашларини бас қилган, аммо унинг зорли овози Шарифнинг қулоқларига муҳрланиб қолган эди. Кап-катта эркак одамнинг сўйишга маҳкум этилган буқадай ўкириши, сўнг тул хотиндай пиқиллаб йиғлаши, кейин омонатини топширишга қасд қилган, сўнгги нафаслари билан иҳранаётган бемор каби овоз чиқариши фақат Шарифга аталгандай эди. У бўкирганда ҳам, йиғлаганда, иҳранганида ҳам Шарифга «Кўриб қўй, сенинг бошингга ҳам шу тушади. Сени азоблашдан аввал менда тажриба ўтказишяпти. Сенинг тилла тишларинг йўқ, итдан баттар хор бўласан», дегандай бўлар эди. Шариф учун бир нарса қоронғи — бу одам жон азобида инграяптими ё мол аччиғидами? Ҳар ҳолда тилланинг нархи ҳозир фалон пул…

«Иш куни» қарта ўйнидан иборат бўлган одамлар эса ўз юмушлари билан банд. Ўртадаги бир тутам пул гўё шу қамоқхонадагилар тақдири ёзилган ҳукм қоғози. Ўй суриб ётган, бир-бири билан паст овозда гаплашиб қўяётган, қаттиқ ёстиққа юзини босиб пинҳона йиғлаётган катта-кичик эркакларнинг ҳар бири исталган пайтда пул ўрнига тикилиши мумкин. Бу ердаги маҳбусларнинг ишлари ҳам терговда. Судгача ҳали фурсат бор. Қимор ўйновчилар терговчи ва ҳакамларга нисбатан тез ишлайдилар.

Шариф ўзига аталган ҳукм ва ижронинг қандай бўлишини ўйлаб, эзилиб ўтирганиди, соқчи уни чақирди. Шариф ярим очиқ эшикка яқинлашиб орқасига ўгирилиб қаради: бурчакдагиларнинг у билан ишлари йўқ, муҳим муаммони ҳал этолмай гаранг бўлаётган олимлар каби жим ўтиришибди. Гўё соқчининг овозини эшитишмаган, гўё Шарифни қулоғигача қарзга ботиришмаган. Ҳатто кўнгил учун ҳам бир қайрилиб қараб қўйишмади-я!

Соқчи даҳлиздаги шеригига Шарифни топшириб, ўзи эшикни шарақлатиб ёпди. Шариф темир зиналардан пастга, ундан ҳовлига чиқди. У терговчи билан учрашувга ҳозирланган эди. Соқчи Шарифни иккита стол қўйилган чоғроқ хонага бошлаб кирди. Қалдирғоч мўйловли йигит Шарифга фақирига менсимай қараган подшо каби илкис назар ташлаб қўйди. Подшолар бундай пайтда фақирнинг таъзим бажо айлашини, тиз чўкишини, тиззалаб юриб келиб оёқларини ўпишларини кутганлар. Бу мўйлабли йигит қадим шоҳларнинг фақат назаринигина олган, қолган удумлардан «феодал сарқити» сифатида воз кечган дейиш мумкин эмас. Агар Шариф ҳозир тиз чўкса, фақирга лозим бўлган ишларни бажарса, бу «кўнгли бўш» азамат йигит йўқ демасди. Ҳар ҳолда бу йигитнинг ўзи ҳукмдор бўлмаса-да, қарашлари ва айтар сўзи шоҳона эди.

— Намозов, сиз озодсиз. Айбларингиз исботланмади.

Шариф прокуратура терговчиси билан суҳбатдан кейин «бу бир англашилмовчилик бўлса керак, текшириб чиқариб юборишади», деб умид қилган эди. Қамоқхона эшиги ҳар очилганда ё соқчи тирқишдан мўралаганда «мени чақиришармикин», деб нажот кўзи билан қараган одам «Сиз озодсиз» деган сўзни эшитиб ишонмади. «Сиз фалон жиноятни қилишда айбланасиз» дейиш ҳам, «Сиз озодсиз!» дейиш ҳам шунчалар осонми? Дунёнинг лаззатини фақат илм билан шуғулланишда ва оқибатда нимадир кашф этишда деб билган одамга бу идора, унинг ходимлари, уларнинг муомалалари ғалати туюларди. Одамни бу даражада хўрлаш, бу даражада калака қилиш, бу даражада тепкилаш мумкинлигини тасаввурига сиғдиролмас эди. Бу хўрликларни ўз кўзи билан кўриб, танасида ҳис этган бўлса ҳам, ишонгиси келмасди. Ҳозир қалдирғоч мўйлабли йигитнинг яна бир марта «Сиз озодсиз», дейишини кутди. Аммо йигит онасидан камгап бўлиб туғилганми, ё унга раҳбарлари «фақат бир марта айтасан бу сўзни» деб қаттиқ тайинлашганми, ё бу ширин сўзнинг қиммати фалон сўму бу пулни тўлашга Шарифнинг қурби етмаслигини билгани учунми — ҳар ҳолда такрорламади. Шунда Шарифнинг бағри ёнди. Ношукур банда! Раҳмат, деб чиқиб кетавермайдими?! Ҳозиргина ўлимига рози бўлиб ўтирган одам бирдан ҳақиқатни айтгиси келиб қолди. «Нимага мени бу азобга гирифтор қилдинглар, нима ҳақларинг бор эди, қилғилиқни қилиб қўйиб, узр сўрайдиган тилларинг узилиб тушганми?!» демоқчи эди. Сўз бошлади ҳам:

— Нимага…

Ҳар тугур йигит гапиргани қўймади:

— Нимагалигини уйингизга борганда биласиз. Яхши одамларнинг назари сизга тушибди. Бўлмаса уруғ-аймоғингиз билан қамоқда чирирдингиз. Боринг, гапни чўзманг, — йигит шундай деб бир парча қоғоз узатди.

Шариф қоғозга қўл узатган эди, орқасидаги соқчи чаққонлик қилиб, қоғозни ундан аввалроқ олди-да, елкасига «юр» дегандай туртиб қўйди.

Шариф дарвоза эшигидан ташқарига чиқиб икки-уч қадам юргач, тўхтаб, ўгирилди. Тепаси сим тўсиқли девор баландлигини чамалагандай узоқ тикилди. Шу пайт ёнида сутранг «Жигули» тўхтаб, хаёлини бузди. Ўзини четга олишига улгурмай машина эшиги очилди.

— Ўтиринг, окахон, — деди жингалак сочли йигит, меҳрибонлик билан.

— Раҳмат, ука, овора бўлманг, — деди Шариф. У «йигит бирор танишимнинг ё укаси ёки ўғли бўлса керак, тасодифан кўриб қолди», деб ўйлади. Қамоқдан чиқа солиб танишга учраганидан ҳатто хижолат бўлди. Одамлар айби борми ё йўқми деб мулоҳаза қилиб ўтиришмайди. «Қамоқда ўтириб чиққан», деб, ола қарашади.

— Ўтиринг, — деди Жамшид. Бу сафар унинг овозида меҳрибонлик эмас, қатъийлик, амр оҳанги зоҳир эди. Гарангсиб турган Шариф буни сезмади. Жамшиднинг атайин кутиб тургани ҳам унинг хаёлига келмас эди.

— Мен эски шаҳарга бораман, — деди Шариф.

— Ўтиринг, ўша ёққа кетяпман.

Шариф «унда майли, сизни овора қилмас эканман», деб машинага ўтирди. Таниш йигитлар ҳеч бўлмаса ҳол-аҳвол сўраб қўйишарди. Бу эса миқ этмай кетяпти. Шариф шундан ажабланиб, сўради:

— Ука, сизни танимайроқ турибман?

— Танимайсиз. Бир яхши одамни дуо қилаверинг. Шу одам сизга мурувват қилмаса, қамоқда чириб кетардингиз.

«Яхши одамларнинг назари тушибди…» Шариф қамоқхонадаги қалдирғоч мўйловли йигитнинг гапини эслади. Ким экан у яхши одам, нима учун унга мурувват қиляпти? Шариф яхшилик қилиши мумкин бўлган танишларини бир-бир эслашга уринди. Унинг танишлари орасида бунчалар қўли узун одам йўқ эди. Қилич Сулаймонов-чи? Аввал қамоққа тиқиб, сўнг олиб чиқиб қудратини кўрсатиб қўймоқчи бўлдими? Шу фикр Шарифга тўғридай туюлиб, сўради:

— Яхши одам… Қилич Сулаймоновми?

Йигит жавоб бермади.

— Асадбекми?

— Сергап одам экансиз! — йигит шундай деб жеркиб берди.

«Демак, ўша», деган қарорга келди Шариф. Одам боласининг душмани ўз тили, деганларидек, тили жиловсиз бўлгани учун Шариф кўп панд ерди. Унинг зўр илмларга етган ақли оддий ҳақиқатни тушунишга қосирлик қилиб қолар эди. Камбағал яшаши, илмда олға силжишда қийналиши, унвонлардан бенасиб қолиши ва ниҳоят, қамоққа тушишида суяксиз тилнинг кўп хизматлари борлигини тушунгиси ҳам келмас эди. Хотини зорланиб «тилингизни тийиброқ юринг», деган пайтларида «Мен индамай кетадиган қул эмасман», деб ўжарлик қиларди. Бойвуччаларнинг ўткир ҳидли атирини сепиб, ясаниб олган бу жингалаксоч йигитнинг «сергап экансиз», деб жеркиб беришидан унинг ўжарлиги тутди.

Йўлдан кўз узмай келаётган Жамшид орқасига ўгирилиб, унга ажабланиб қараб олди.

— Қанақа ўттиз минг?

— Вақти келганда билиб оласиз, — деди Шариф унинг бояги гапига тақлид қилиб.

— Билиб оламиз, хотиржам бўлаверинг, — деди Жамшид унинг пичингига эътибор бермай.

Жамшид машинани Шарифнинг эшиги олдида тўхтатди.

— Ортиқча валақламай, бошингизга ғалва орттирмасдан уйингизда жим ўтиринг. Эртага ишга чиқасиз. Яхшилаб билиб олинг, окахон: сизни паноҳига олган одам керак бўлса ўттиз мингдан ўттиз мингтасини бошингиздан сочади. Агар уни хафа қилсангиз, уруғ-аймоғингиз билан, ўттиз бир минг томирингизни қуритиб ташлайди.

Шариф эшикни очиб, бир оёғини ерга қўйган дамда бу гапни эшитиб тўхтади. Таранг тортилиб турган асаб томирлари баттар қақшади.

— Мени қўрқитманг, — деди овозини кўтариб.

Жамшид, уни ҳайрон қолдириб, жавоб бермади. Шариф баттар тутақиб, тили калимага келмай қолди. «Ҳе оналарингни…» деб сўкиниб машинадан тушди-да, эшикни қарсиллатиб ёпди.

Шариф деярли сўкинмас эди. Сўкинган тақдирда ҳеч бўлмаса жағи ёрилиши мумкинлигини ҳам билмасди. Бахтига у энди Асадбекнинг одамига айланди. Ҳозир «онангни…» дейиши нима экан, бунинг ёнига амма-холаларини, опа-сингилларини қўшиб сўкканида ҳам Жамшид лом-мим деёлмасди. Жамшид Асадбекни кўпга ҳотамтойлик қилишини билади. Унинг назарида хўжайини Шарифни шунчаки паноҳига олди. Хўжайиннинг эътиборидаги одамга ола қараш мумкин эмаслиги унга ойдай равшан. Унга яна бир нарса аниқ — буйруқни адо этиш чоғида бегоналар билан гаплашмаслиги, айниқса, пири Асадбек ҳақида бирон сўз айтмаслиги шарт. Ҳозир Шарифга пўписа қилиб шу шартни бузди. Шарифнинг гапидан аччиқланиб, «хўжайин ўттиз минг сўрайдиган гадой эмаслиги»ни билдириб қўйиш учун чегарадан чиққанини ўзи ҳам сезмай қолди. Чегарадан ҳатлашга ҳатлади-ю, сўнг афсусланиб, мум тишлади. Шарифнинг ҳақоратига парво қилмай ўтиришининг иккинчи сабаби шу.

Шариф эшикни ёпиши билан «Жигули» пойгачи машиналардай силтаниб қўзғолди. Йўлни авайлабгина қоплаётган қор тўзғиб кетди.

Шариф эшиги олдида туриб қолди. Оппоқ ғиштдан қурилиб савлат тўкиб турган иморатлар қаторидаги сомон сувоқли пастак уйи кўзига етим боладай мунғайиб кўринди. Назарида эгаси қамоққа олиб кетилганидан сўнг уйи шармандалик юкини кўтаролмай чўкиброқ қолгандай туюлди.

Туҳматдан қамалиб, сўнг озодликка чиққан одам қувончини ичига сиғдиролмай, бахтидан ёниб, ҳазор-ҳазор шукрлар қилиб уйига учиб кириши керак. Шарифда эса бундай бахт, бундай қувонч йўқ эди. У давлат қамоғидан қутулгани билан, кўринмас тўрга чирмаб ташланганини, бу тўр уни оқибатда батамом ҳалок этишини сезиб турарди. Мана шу сезги уни озодлик бахтига бегона қилиб қўйганди. У елкасидаги дард юки билан остона ҳатлаб ҳовлига кирди. Йўлакда биттагина из — қор учқунлари ҳали бу изни кўмиб улгурмаган — демак, Насибаси яқинда кўчадан қайтган.

Ҳовли этагида «ошхона» номи билан зикр этилувчи бостирманинг эшиги зорланиб очилиб, Насиба чиқиб келди. У эри томон бир-икки қадам қўйди. Сўнг нима қиларини билмай тош каби қотди. Кейин беихтиёр равишда югуриб келиб, Шарифни қучоқлаб олди.

Оқ ғиштли данғиллама уйларни, дуру гавҳарларни орзу қилмай яшаётгани, қозонлари бозор гўшти қандай бўлишини билмай, музлаган гўштга ҳам қаноат қилувчи, ҳалол яшамоқлик заҳматини барча лаззатлардан афзал кўрувчи, борига шукр қилиб умр кечираётган бу икки банданинг тили гапга келмас эди. Улар «гуноҳимиз нима экан?» деган жумбоққа ечим излашар эди. Яратганнинг олдида уларнинг гуноҳлари йўқдир, деёлмаймиз, беайб — парвардигор. Бизнинг фикри ожизимизча, бошларига кулфат солган «гуноҳ»ларнинг энг улуғи — «ўйнашмагин арбоб билан…» деган ҳикматни унутганларида. Замонлар ўзгаради, тузумлар ўзгаради, подшолар келиб кетаберади, булар — дунёнинг устидаги либослар. Эски кўйлак устига янгиси кийилгани, вужуд, қалб, инсоф, виждон эса ўзгармай қолабергани каби, фоний дунё аслини ўзгартирмайди. Халқ яратган ҳикматлар ҳам аслича яшайверади. Авваламбор Шариф, қолаверса Насибанинг кўп нарсаларга етгувчи ақли, фаҳми-фаросати шу нуқтага етганда андак ожизлик қилгани учун ҳам бу кичик кулфат тузини тотиб кўришди.

Насиба эрининг кириб келиши туши эмас, ўнги эканига ишонч ҳосил қилгач, уни бағридан бўшатиб, уйга бошлади. «Болаларни олиб келмадингми?» деди Шариф остона ҳатлаб ичкари киргач.

Насиба лабини тишлаб, бош чайқади. Шу кунлар ичи ҳувиллаётган уйда ёлғиз ўтириш унга осон кечмади. Аммо ёлғизлик азобидан «дадам қанилар?» деган саволга жавоб қайтариш минг чандон оғирроқ эди. Бу савол уни илон каби чақиши, назарида ҳатто жонини ҳам суғуриб олиши мумкин эди. Ўзи айтмаган тақдирда ҳам, болалари кўчадан эшитишарди. Дадаларининг қамоқда ўтиргани мурғак қалбларни эзиб ташламасмиди? Насиба шунинг учун болаларини онасиникидан олиб келмаган эди. Шариф буни тушунди. «Янги йил кечаси ҳам ёлғиз ўтирибди-да, бечора», деди ўзича.

Нонушта маҳали ҳам бўлиб ўтган нохушликдан сўз очмадилар. Иккови бир-бирига қараб-қараб қўйиб, номигагина нон тишлаб, чой ҳўплаб ўтирдилар. Эр-хотиннинг иштаҳаси йўқ эди. Улар илк марта ёлғиз қолиб бир-бирига айтишга сўз тополмай ийманиб ўтирган келин-куёвга ўхшашарди.

Шариф Насибадан саволлар кутарди. Насиба «ерим ўзи гапирар», деган илинжда эди. Ножўя савол билан эрининг дилига озор етказишдан чўчирди.

Барча кўргуликларига «фош қиламан» деб дўқ ургани сабаб бўлганини тушуниб етган Шарифнинг хотинига бу ҳақда гапириш нияти йўқ эди. Шу биргина пўписа учун қамоққа тиқиб қўя оладиган зотлар фош қилишга киришилган тақдирда қаерга олиб бориб тиқиб қўйиши мумкинлигини хотини билса, даҳшатдан юраги ёрилиб кетиши ҳеч гапмас.

Шариф жонини сақлаб қолишнинг бирдан-бир йўли тилнинг бевошлигига барҳам бериши лозимлигини англади. Уни қийнаётган нарса — билагидаги игна излари, қамоқда хуруж қилган тан азоби. Ҳадемай яна бош кўтарувчи бу азобга энди дош бера оладими? Ё гиёҳвандга айланиб қоладими? Мана шу фикрнинг ўзиёқ уни даҳшат тўрида ушлаб турарди.

***

Жалил уйига қайтди-ю, аммо тинчини йўқотди. Асадбек бошига бир оғир иш тушганига амин бўлиб, ташвишланди. Ҳали «фалончини отиб кетибди», ҳали «фалончини ёқиб кетишибди», деган ваҳимали миш-мишлар бош кўтараётган таҳликали кунларда Асадбекдай одамнинг ҳам жони қил устида эканини Жалил яхши тушунарди. Аввало ғаним қасд қилмасин. Қасд қилса биров унинг жонини сақлаб қололмайди. Атрофини ўнта ишончли йигит ўраб турса ҳам битта ўқ сиғадиган туйнукча топилиб қолар. Шундай экан, бу ўйинга кирганларнинг умри хотимаси аниқ. Асадбек шуни сездими? Юраги сезгани учун биродари билан видолашиб олмоқчи бўлдими? Асадбекнинг бевақт чорлови Жалилни бу фикр исканжасига топширди.

Жалилнинг назарида телевизордаги бежирим лаблари кулиб турган қиз-жувонлар, тиржайиб туриб ашула айтаётган хонандалардан ташқари бутун эл ташвишга бурканган эди. Ҳамиша мириқиб кўрадиган томошалари бу кеч унга ёқмади. «Янги йил кутиш» деган гап ҳам бирданига эриш туюлди. Куёви билан пиёлани чўқиштириб қўйдию ароқни ичмади. Доимо завқ берувчи фарзандлар давраси ҳам татимади. Юраги тарс ёрилгудай бўлиб ўрнидан туриб кетди. «Тобим қочди», деб хонасига кириб чўзилди. «Тинчликми, адаси, ўртоғингиз тинчмилар ишқилиб», деб кирган хотинига бобиллаб берди.

Соат ўн иккида фарзандлари бир-бир кириб янги йил билан табриклаб чиқишди. Қўшни хонада тонгга қадар телевизор сайради. Жалил тонгни ит азобида кутди. Чала-ярим нонушта қилиб, ота маҳалласига жўнади. Асадбекнинг болалиги ўтган ҳовли эшиги ичкаридан танбаланган, демак, чиқиб кетибди. Жалил уйига кириб укасини йўқлади-ю, Асадбекникига қараб йўл олди.

Ўртоғи уйига келмабди. Манзура одатига хиёнат қилмаган равишда ердан кўзини узмай сўрашди.

— Тинчликми, ўзи келин?

— Тинчлик, — деди у паст овозда. Бу оилага самимий муносабатда бўлувчи энг яқин одамнинг Жалил эканини, ҳатто унга ҳам оила сирларини ишониб айтиш мумкинмаслигини Манзура билади. Кўз ёши тўкиб ҳасрат дафтарини очгиси келади. Аммо… эри айтмаган сирни у айтолмайди…

— Агар тинчлик шунақа бўлса, ғалваси қанақа бўларкан, — деди у изига қайтаётиб. — Галварс эрингизга минг марта айтдим, шу ишларни йиғиштир, деб.

— Ўртоғингизни биласиз-ку…

«Ҳа, биламан, — деб ўйлади Жалил, — Худо унга бойлик бергану тариқча ақл бермаган. Миллион сўми йўқлар қирилиб кетяптими, шунча бойлик камми унга, гўрига ортмоқлаб борадими? Лаҳадда бошига биттагина гувала қўйилади, пул қўйилмайди, шунга фаросати етмайдими?..»

Шу гаплар хаёлига келди-ю, аммо аёлга қараб вайсашдан ўзини тийди. Шу топда эшикдан Асадбек кириб келса, шу заҳар гапларни айта олармиди? Айтиш ҳам гапми?! Хўш, шаҳарни ётқизиб-турғизиш қўлидан келадиган Асадбек-чи? Эски юз сўмликни узоқдан кўриб қолган, янгиси чиққанини кўриш у ёқда турсин, ҳали эшитмаган оддий ишчининг ҳақорат чегарасини ҳам босиб ўтиб кетувчи сўзларига нима дейди? Жалил гапира-гапира жўшиб кетса, шартта биқинини чимчилайди ё сонга шапатилаб уриб қолади — шунда Асадбек нима қилади? Кайфияти яхши бўлса — кулиб қўя қолади. Ҳатто ўртоғининг бу қилиғидан яйрайди. Болалик дамлари эсига тушиб ширин энтикади. Болалигида бир рўшнолик кўрмаган бўлса ҳам вужудига роҳат ўрмалайди… Жалил заҳарга булаб отаётган сўз ўқларига кайфияти нобоп пайтида дуч келса ҳам ғазабланмайди. Ўзини босади. «Ҳа, қилиғи совуқ» деб тўнғиллаб қўяди… Шундай экан, Жалил ичини ёндираётган гапларини Манзурага айтадими ё соқчи йигитларгами, ё Асадбекнинг ўзигами — фарқи йўқ, сўзлар самога сочилган ўқлардек самара бермайди.

Жалил Манзурага қаради-ю «хайр» деб ташқарига чиқди. Энди қаёққа боришини билмай гарангсиди. Катта кўчага қадар каловланиб борди. Сўнг пишиллаб тўхтаган автобусга чиқиб уйига кетди.

***

Асадбек ошнасиникига деярли келмас эди. Тўй-маъракаларда бирров келиб кетарди. Жалилнинг болалари, айниқса куёви, Асадбекнинг номини эшитишган, аммо ўзини яхши танишмас эди. Шунинг учун эшик қўнғироғи тугмасини босиб йўқлаган башанг кийимли кишини кўриб, ажабланишди. То Қамара — Жалилнинг кўз очиб кўрган хотини чиққунча Асадбек остонада турди. Қамара уни кўриб ҳайратланди.

— Жалил уйдами? — сўради Асадбек.

— Йўғидилар… Эрталаб чиқиб кетувдилар… Бугун биринчи… Сизникига кетдиларми, дебман.

Асадбек иккиланиб ўтирмай кирди. Меҳмонхона йиғиштирилмаган эди. Қамара Асадбекнинг кириши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмагани учун шошиб, довдираб қолди.

— Кеннойи, сиз безовта бўлманг. Мен ҳозир кетаман, — деди Асадбек уриниб қолган диванга ўтириб. У кира солиб диваннинг оёғи ўрнига газетага ўралган ғишт қўйилганини кўрган эди, шу сабабли эҳтиёт бўлиб чўкди.

— Вой, овораси борми, сиз ҳар куни келиб юрибсизми? Кеча неварачам бир ёшга тўлди. Шунинг учун ҳамма йиғилган эди.

Кеча… ўттиз биринчи декабр… Асадбек Қамарага ялт этиб қаради. Аёлнинг гапи унга укаси Самандарни эслатди. Самандари ҳам ўттиз биринчида туғилган эди. Бир ёшга тўлганида бундай тантана йўқ эди. Танчада ўтириб, қора нонни илиқ сувга ботириб қоринни тўқлаш — улар учун катта байрам бўлган ўшанда. Жалилнинг уйига ёзилган дастурхон ҳам Асадбек қаричи билан ўлчанса — харобгина тантана. Лекин ҳар кимнинг қаричи ҳар хил. Дастурхон устига бир тишлам қотган нон қўйилса ҳам, атрофига фарзандлар йиғилса тўкин дастурхондан файзлироқ бўлиб кетади.

— Неварангизнинг оти нима! — деб сўради Асадбек.

— Ўртоғингиз китоб қараб Самандар деб қўйганлар. Ўт-оловни ҳам писанд қилмайдиган ғалати қуш бўларканми-э… Қудалари «Улуғбек» деб қўймоқчи эканлар. «Ҳей, дадаси, болага исмни қиз томон қўймайди», десам ҳам «Ҳаммаёқни бек босиб кетди, битта Самандар бўлиши керакми ё йўқми!» деб қайсарлик қилиб туриб олдилар. Барака топгур, қудамиз жуда яхши одам-да. Хўп, деб кўниб қўя қолдилар…

Қамаранинг оёқ-қўли ҳам, тили ҳам чаққонгина эди. Чўлоқ диванда ким ястаниб ўтирганини унутиб гапга тушиб кетди. Унинг сўзлари Асадбекнинг қулоғига кирмади. «Самандар» деган исмни эшитибоқ кўз олди хиралашди. Томоғига бир нима тиқилди. Ярим соат бурун пулининг кўплигидан эсини йўқотган винзавод бошлиғининг тақдирини бир сўз билан ҳал этган Асадбек ўзини бениҳоя ожиз банда эканини ҳис этди. «Ҳатто шу ғалча хотиннинг бахти ҳам йўға менда, — деб ўйлади. — Невара кўрсам, исмини Самандар қўяман, деб юрувдим. Жалил илиб кетибди. Китоб кўриб қўйганмиш… Жалил ўзини ҳақгўй дейди. Мен уни ношуд дейман. Бахт ношудларга кулиб боқаркан-да? Шу ношуд қизини куёвга узатиб, невара кўриб, хурсандчилик қилиб ўтирса… Мен шундай ҳам бўлолмасам… На акам, на укам бор. Фақат… пулим бор. Бу ношуднинг пули йўқ. Аммо укалари, куёви, Самандари бор… Мен ҳашамдор уйда яшайман, уйимни дев йигитлар пойлашади. Бу ношуд оёғи синиқ диванда ёнбошлаб ётиб, ўламан деб турган телевизорни томоша қилади. Эшиги ҳамиша очиқ… Кўнгли ҳам очиқ… Янги диванни, рангли телевизорни орзу ҳам қилмайди… Нега орзу қилмайди?! Одам ҳам шунчалик ношуд бўладими! Ўзига керак бўлмаса, болаларига лозим-ку! Болаларининг кўнгли синмайдими! Невараси шу чўлоқ диванда ётиб, шу хира телевизорни кўриб улғайиши керакми? Аблаҳ, ношуд!» Юраги эзилиб ўтирган Асадбекни бирдан ғазаб чулғади. Шарт ўрнидан турди.

— Ҳозир келаман, — деди Асадбек, — чойингиз қайнагунча қайтаман.

Қамара бу гап шунчаки кўнгил учун айтилди, деб ўйлаган эди. Меҳмонхонани йиғиштиришга улгурмай, Асадбек қайтгач, баттар шошилиб қолди. Қамара меҳмоннинг улуғлигини ҳисобга олиб, оҳори тўкилмаган янги дастурхон ёзди. Куёв чиқиб Асадбек билан қўш-қўллаб сўрашди-да, чой қуйиб узатди. Ҳашамдор уйларда, тўкин дастурхонлар атрофида ўтиришга кўниккан Асадбекка қоғозлари сарғайиб, айрим ерлари кўчиб тушган уйда чой ичиш бошқа пайт бўлганда малол келарди. Унинг ҳозирги кайфияти айнан шундай шароитни қўмсарди. Ғариб кўнгил, ғариб уйни соғинган эди.

Бир соатдан кейин Жалилнинг уйи бесаранжом бўлиб қолди. Беш-олти одам баравар бостириб кириб аввал чўлоқ диванни, сўнг стол-стулларни, сўнг хира телевизорни олиб чиқиб кетишди. Ўрнига янги диван, янги стол-стуллар, рангли телевизор қўйилди. Қамара «Вой, ўлмасам, вой, қизиқ бўлди-ку», дейишдан бошқа сўз топмади. Асадбек бу ўзгаришларга алоқаси йўқдек, пинагини бузмай турарди.

Жалил уйига қайтганда ҳамма иш саранжом бўлган эди. У Асадбекка заҳрини сочишга улгурмади. Қўрққан олдин мушт кўтарар, деганларидек, Асадбек остонада ўқрайиб туриб қолган ошнасига қараб бақирди:

— Ғинг десанг, абжағингни чиқариб ташлайман, бу сенга эмас, Самандарга, туғилган кунига совға!

Жалил Асадбекка бир нима дея олмади, аммо хотинига қараб ўқрайди. Қамара ўзига қандай ширин гаплар атаб қўйилганини фаҳмлаб, лабини тишлади.

— Сенга нима бўлди? — деди Жалил, Асадбекка тикилиб, — пайтавангга қурт тушганини билиб турибман.

— Менинг пайтавамга эмас, сенинг миянгга қурт тушган, — Асадбек шундай деб Қамарага қараб қўйди. У эркаклар гаплашаётганда аёл кишининг атрофда ивирсиб юришини ёқтирмас эди. Қамара Асадбекнинг мақсадини англаб, тезгина чиқиб кетди. Асадбек шундан сўнг гапини давом эттирди. — Невара кўрибсан, исмини Самандар қўйибсан, орадан бир йил ўтибди… Асад деган ўртоғим бор эди, хурсандчилигимга шерик қилай, укасининг оти ҳам Самандар эди, неварамга от қўйишда бир сўраб олай, дейишга ақлинг калталик қилдими? Тилинг бир қарич. Бировга сўз бермайсан-у, шунақа нарсаларга келганда калланг ишламай қолади, хом ошқовоқ!

Жалил унга қараб жилмайди. Ҳозир унинг қаршисида фақат Худогагина бас келолмайдиган Асадбек эмас, кўп жабру жафоларни бирга тортган, бир кўчани чангитиб, бир ямоқ кўрпани тепишиб катта бўлган ошнаси ўтирарди. Асадбекнинг овозида амр оҳанги ҳам, қаҳр ҳам йўқ эди. Асадбекнинг бу одати Жалилга маълум. У дунё ташвишларидан эзилиб, болалигини қўмсаган пайтларида Жалилни топтириб келиб шу оҳангда гап бошлайди. Икки ошна соатлаб гаплашиб ўтиришади. Суҳбат аъёнларнинг иштирокисиз бўлади. Зарур иш билан келган Кесакполвон ҳам, Чувринди ҳам уларнинг суҳбатини бузишга журъат қила олишмайди. Бунақа пайтларда аъёнлар матбуот хабарларига тақлид қилиб «икки президент юзма-юз учрашди. Халқаро аҳволнинг муҳим масалалари келишиб олинди», деб ҳазиллашишади. Ёпиқ эшик ортидаги «халқаро аҳволнинг муҳим масаласи» — ёнғоқ ўйинида чиққан жанжалнинг «тинч йўл билан ҳал этилгани»дан бошланиб, битта калишни галма-гал кийиб мактабга қатнаш чоғида юз берган саргузаштларни эслаш билан якунланади.

(давоми бор)

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 13 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Шоҳруҳхон: “Ўзимни хаваскор санъаткорлар сирасига қўшаман”
>>> ҲОСИЛА РАҲИМОВА: “ВИДЕОНИ ТАРҚАТГАН МЕНГА МУРОЖААТ ҚИЛСИН...”
>>> ЗАМЗАМА: «Ёшим улғайгани сари оналик ҳиссини чуқурроқ англаяпман…»
>>> Майкл Жексоннинг қизи отасини қасддан ўлдирилганлигига ишора қилди
>>> DJ Piligrim имиджини тубдан ўзгартирди
>>> Anvar Sobirov Shahlo Temirova bilan munosabatlarini “qonuniylashtirib” oldi (Foto va video)
>>> “Маҳаллада дув-дув гап-2” кинофильми ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинди
>>> Faqat o`zini o`ylaydigan ayrim san`atkorlar san`atkorlar safidan chiqadi
>>> Хонанда Шакира Испанияга солиқ тўлашдан бош тортганликда гумонланмоқда
>>> ЭРКАК КИШИ СИЗГА ҲЕЧ ҚАЧОН АЙТМАЙДИГАН 11 ИБОРА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Май 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari