Суббота, 15.12.2018, 13:19
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

Меню сайта
SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [591]
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
Fikr va Mulohaza qiling [487]
Hikoyalar to'plami [404]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [110]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [845]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
Taom reseptlari / Pazandachilik / O'zbek taomlar / Хар хил таомлар ва пишириклар рецепти [137]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [25]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [67]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / МАЪЛУМОТЛАР [1402]
Futbol Yangiliklari / Футбол янгиликлари [161]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [25]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Статистика



Онлайн всего: 53
Гостей: 50
Пользователей: 3
japedrak, xapedrak, yapedrak

Yangiliklar Olami


Главная » 2018 » Май » 1 » «Шайтанат» китоби, киноси, прототиплари ва... ҳаммаси ҳақида (видео)
18:20
«Шайтанат» китоби, киноси, прототиплари ва... ҳаммаси ҳақида (видео)
Шайтонлар туртки бўлган асар
Тоҳир Малик билан 1-суҳбат

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Шайтанат»и – энг машҳур асарлардан. Ўтиш даврида одамларни мутолаага қайтарган китоблардан бири шу. Шунингдек, энг кўп мақталган, муҳокама ва танқид қилинган асар ҳам «Шайтанат» ҳисобланади. Айрим адабиёт «даҳо»лари уни ўткинчи, маълум давр учун ёзилган асар деб жар солишганди. Бундай бўлмади. «Шайтанат» бугун ҳам қайта-қайта нашр этилмоқда, ҳатто мазкур туркумдаги бешта асар иккита катта жилдда чиқарилди. Одамлар ҳануз уни ўқишмоқда. Устоз Тоҳир Малик билан суҳбатимиз «Шайтанат» ҳақида бўлди...

– Тоҳир ака, машҳур асарингиз – «Шайтанат» ҳақида гаплашсак. Биламан, бу ҳақда сизга жуда кўп мурожаат қилишган. Жавоб беравериб, меъдангизга теккан ҳам бўлса керак. Барибир сўрайверишади. Чунки «Шайтанат» қолиб кетадиган китоб эмас, қайта-қайта нашр қилинмоқда. Турган гапки, унинг янги ўқувчилари ҳам чиқаверади. Детектив жанридаги энг ажойиб қисса. Суҳбатимизни «Шайтанат» атамаси, яратилиш тарихи, ғоянинг туғилиши, ёзишга ўтирганингиздан бошласак.

– Бу каби саволларга жавоб беравериб чарчаган бўлсам-да, чидашга мажбурман. Аввало, сабаби ва атаманинг маъноси ҳақида: турли учрашувларда «Шайтанат» асарингизни ёзишга нима туртки бўлган?» деган савол албатта берилади. Саволни эшитишим билан ҳазил оҳангида «шайтонлар туртки бўлган» деб жавоб берардим. Гарчи жавоб ҳазилга йўйилса-да, унинг замирида ҳақиқат ҳам бор. Умуман, мен нима учун жиноятлар жараёни баён этилган асар ёзишга ҳаракат қиламан? «Алвидо, болалик!», «Сўнгги ўқ», «Мурдалар гапирмайдилар», «Чархпалак», «Талваса», «Ов» ва ниҳоят «Умидлар дашти»... Одамлар шу мавзуга кўпроқ қизиққани учунгина ёзилганми ё бошқа сабаби ҳам борми? Бор. Асосий сабаб менинг асл мақсадим бошқа томонда. Мен жамият жиноятчиларсиз равнақ топишини орзу қиламан. Ҳеч кимнинг боласи жиноятчи бўлиб туғилмайди. Ҳеч қайси ота-она (ҳатто ўғрилар ҳам) фарзанди туғилганда «ўғлим (ёки қизим) ўғри бўлсин, гиёҳванд бўлсин» деб орзу қилмайди. Лекин, афсуски, маълум ёшга етганда айримлар жиноят кўчасига бурилиб, шайтанат оламига кириб кетганини ўзлари ҳам билмай қоладилар.

1982 — 1983-йилларда тоғам, машҳур ёзувчи Мирзакалон Исмоилий қайсар ўсмир оқибатда жиноятчига айланиб қолиши мумкинлиги ҳақида асар ёзмоқчи эканлигини айтди. У дамларда тоғамнинг сиҳатлари унча яхши эмасди. Шунга қарамасдан ёшларга бир ибратли гап айтгилари бор эди. Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан маслаҳатлашиб, ёзувчини ўсмир жиноятчилар сақланадиган «ахлоқ тузатиш меҳнат колонияси» деб аталмиш қамоқхонага юбордик. Тоғам кун бўйи ўша ердаги болалар билан танишиб қайтди. Мен тоғамни кутиб олиб: «Болаларни кўрдингизми?», — дейишим билан кўзлари ёшланди. Йиғидан ўзини тутолмай: «Ўша болалар қамоқда ўтирадиган болаларми? Ўқийдиган, ўйнаб-куладиган вақтларида-я!?» – деди. Тўрт йил урушда ваҳшийлигу даҳшатларни кўриб йиғламаган, туҳмат билан қамалиб ётганида ҳам кўзида ёш кўрсатмаган бу одам ўсмир жиноятчиларни кўрганида чидай олмади. Оғир хасталигига қарамасдан «Ўзингдан кўр» деб номланган ахлоқий қисса ёзди. Бу ёзувчининг сўнгги асари – васияти бўлиб қолди.

Ўша саволни мен ҳам ўзимча тез-тез такрорлайман: нима учун болалар жиноят оламига кириб қоладилар? Адашибми? Нима учун биз, катталар улар адашгунча қараб турамиз? Яқинда болалар қамоқхонасида бўлганимда бир бола менга кўп савол берди. Унинг кўп ўқиганлиги, фикри тиниқлиги, қалби тозалиги маъноли саволларидан сезилди. «Яхши болага ўхшайсан, нега қамалиб қолдинг?», – деб сўрадим. У бошини эгиб, оғир хўрсингач, «Ўртоғимни билмасдан ўлдириб қўйдим» деди.

Ҳовлида гулзорни ўтоқ қилаётган 14-15 ёшлардаги бола қаддини кўтариб салом берди. Унинг маъюс қарашида ҳам афсус кўринди. Ундан ҳам қамалиш сабабини сўрадим. «Билмасдан ўғирлик қилиб қўйдим» деди.

«Билмасдан»...

«Билмайин босдим тиконни, тортадирман дардини; билсам эрдим, босмас эрдим ул тиконнинг заҳрини».

Ўсмирларнинг шайтонлар оламидаги тиконни босиб олишларига ким айбдор? Фақат ўзларими? Биз – катталар уларнинг қалб кўзларини очишга уриниб кўрганмизми?

«Ҳаёт гулзор дея кездим, тиконлари чиқди йўлдан; на-да тиконлари, илонлари чиқди йўлдан...».

«Шайтанат»ни ёзишда мен ўзимни қийнаган муаммоларга жавоб топишга ҳаракат қилганман. Ёзувчининг вазифаси нимадан иборат? Жамиятни кузатиш, таҳлил этиш, юзага чиқаётган муаммоларни ҳал этишда қатнашиш эмасми? Ўтмиш жамиятнинг касалликларидан бири – жиноят олами эди. Мен ўша хасталикнинг бир заррасинигина қаламга олганман. Жиноят олами, яъни шайтонлар етовидаги оламнинг нақадар қабиҳ эканини одамлар ўз кўзлари билан кўриб ёки эшитиб юрган эдилар. Мен шулардан айримларини жамлаб, қоғозга туширдим, холос. Бу воқеаларни ёзишдан асосий мақсадим одамларни огоҳлантириш эди. «Одамлар, кўриб қўйинглар, бефарқ юрманглар, сиз билан бизнинг ёнимизда кўзга кўринмас, аммо ваҳший бир олам борки, ундан ўзингиз ҳам эҳтиёт бўлинг, айниқса, фарзандларингизни асранг, токи бу оламга банди бўлиб қолишмасин. Бу оламнинг биттагина эшиги бор. Кирдингми, тамом, ўз оёғинг билан қайтиб чиқишинг маҳол, кафансиз кетишинг аниқроқ...», – демоқчи бўлганман.

«Шайтанат» атамасини мен кашф этмаганман. Дастлаб ҳазрат Навоийнинг асарларида, сўнг устоз Абдулла Қодирий романларида учратганман. Сўзнинг луғавий маъноси – шайтонлар, шайтон етови таъсирида йўлдан оздиришни ҳам тушунса бўлади. Бошқачароқ айтсак, шайтонлар бошқарадиган жиноят олами назарда тутилган. Ҳазрат Навоийнинг «Хазойинул-маоний» достонидаги бир байт:

 «Риёий шайхдурким шайтанатдин тавқи лаънатдек

 Солур ўз бўйниға тасбиҳни ҳар лаҳза ул малъун»

– диққатимни тортиб, «Шайтанат» номи билан бир асар ёзиш истаги туғилган эди. Адашмасам, 1984 йил эди шекилли, Андижонда содир бўлган бир жиноят тафсилоти мени қизиқтириб қолиб, шу номда қисса ёза бошладим. Умидим – аввал бошдан уч китобдан иборат қисса ёзиш эди. Аммо тақдир тўрт китобни насиб этган экан деб юрсам, бешинчи китобнинг куртаклари ҳам кўриниб қолди. Андижонда эшитган воқеа Элчин билан Зайнаб тақдирига тааллуқли эди. Ёзиш жараёнида бу воқеа асарга сингмай, тушиб қолди. Кейинроқ худди шу воқеа асосида «Мурдалар гапирмайдилар» деган асарни ёза бошладим. Ажабки, ўша воқеа бу асарга ҳам сингмади. Худо билади, балки янги асарга «томизғи» бўлар?

Биринчи китоб «Шарқ юлдузи» журналида 1992 йилда нашр қилиндики, фурсатдан фойдаланиб таҳририят аҳлига ташаккурларимни айтаман. Дастлабки боблар нашрга тайёрланганида «цензура» деб аталувчи сиёсий-ғоявий назорат идораси йўлни тўсди. Ўн йил олдин ҳам «Девона» фантастик романи нашрдан олиб ташланган, нозик идораларнинг нохуш суҳбатларига бир неча марталаб чорланган эди. Мен «бу асарнинг қисмати ҳам қоронғилик экан-да» деб бироз тушкун руҳда юрдим. Лекин таҳририят, биринчи галда бош муҳаррир, устозимиз Ўткир Ҳошимов (Аллоҳ раҳмат қилсин) «цензура» олдида осон таслим бўлишмади. Асарни ҳимоя қилишди. Ўткир ака ҳатто «Барча масъулиятни таҳрир ҳайъати билан биргаликда ўз зиммамга оламан» деган тилхат ёзиб берди. Шундан кейингина «цензура»нинг кўнгли жойига тушиб чекинди. «Шайтанат» журналда тўла равишда босилди.

Аммо, афсуски, «Ёзувчи» нашриётининг «китобни босиб чиқарсак сота олмаймиз, нашриёт зарар кўради» деган ғалати хавотири туфайли икки йилгача босилмай ётди. Ана шунда «Шарқ» нашриётининг эътибори ва мардлиги туфайли китоб мухлислар қўлига етиб бордики, бунинг учун нашриёт раҳбарлари, барча ходимлари ва ишчиларига миннатдорчилигимни билдираман. Бир мен эмас, кўп ёзувчиларни қўллаб-қувватлаган Ислом ака Шоғуломовни дуолар қиламиз: адабиётимиз равнақига ҳисса қўшган бу меҳрибон зотни Аллоҳ мағрифат этиб, номаи аъмолига кўп-кўп ажрлар битсин, омин!

– Дарвоқе, нима учун қисса деб номланган эди? Кўлами, қамрови, ҳажми нуқтаи назаридан ҳам роман деб қўйилса бўларди-ку! Масалан, машҳур детектив ёзувчиси Жеймс Чейзнинг юз бетдан иборат романлари бор.

– «Роман» тарзини белгилашда биз жиндек хатога йўл қўямиз. 20 саҳифага қадар бўлса – ҳикоя, 150 бетга қадар – қисса, ундан кўпи – роман. Жанрларни белгилашда асарнинг ҳажми муҳим эмас. Балки асарнинг «юки»да. «Роман» ёки «қисса» деб белгилашда фарқлайдиган яна бошқа омиллар бор. Шуларнинг асосийси – «роман»нинг луғавий маъноси – «ишқий қисса». Чейзнинг романи 100 бет бўлса, француз адабиётида 30 саҳифалик романлар ҳам бор. Уларда бир муҳаббат можароси баён қилинади. Русларнинг «Служебный роман» кинофильми бизда «Ишдаги ишқ» деб жуда гўзал таржима қилинган. «Ўтган кунлар»да Отабек билан Кумуш муҳаббатлари баёни бўлгани учун ҳам «роман» деймиз. Шарқ адабиётида барча насрий асарлар «қисса» деб белгиланган. «Шайтанат»нинг биринчи китобида ишқий лавҳалар етарли эмасди. Кейинчалик бу камчилик тўлдирилди. Шу боис кейинги нашрлар «роман» деб белгиланди.

– Сиз мазкур асарингиз билан ўзбек детектив жанрини янги босқичга олиб чиқдингиз. Буни ўзига хос жараён эмас, ютуқ деса бўлади. Очиғини айтиш керак, «Шайтанат»гача ўзбек детективини унча-мунча одам билмасди ҳам. Сабаби, бошқа ўзбек детектив асарлари «Шайтанат» каби бу қадар оммалашмаган. Хориж детективларини ўқиб турсангиз керак? Умуман айтганда, сизнинг мазкур жанрда ижод қилишингизда нима «илҳом манбаи» бўлди?

– Кўп ёшлар сингари камина ҳам Шерлок Холмсни қизиқиб ўқиганман. У дамларда фантастика билан шуғулланаётганим сабабли бу йўналишда асар ёзишни орзу қилмаганман. Мен Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» асарини қайта-қайта ўқийман. Ҳатто ҳозир ҳам ўқиб тураман. Агар «детектив» деб белгиланса, бу тарздаги адабиётнинг шоҳ асари айнан шу романдир. Лекин мен бу асарни «детектив» деб ҳисобламайман. Марио Пьюзонинг менга жуда ёққан «Чўқинтирган ота» романи ҳам «детектив» эмас. Ҳар иккаласи инсон фожиасининг ўткир руҳий жиҳатларини (психологик) тадқиқ этган асардир. Чарлз Диккенс асарларида ҳам шу руҳ бор.

    «Шайтанат»га ҳам «детектив» деган ном берилишига қўшилмайман. Каминанинг ёзганлари детектив йўналишида эмас. Детектив – бир жиноятнинг изига тушиб аниқлаш, жиноятчиларни топиш жараёни. Конан Дойл, Агата Кристи асарлари шу тарзда. Ўқувчи қотил ким экан деб асар охиригача қизиқиб ўқийди. Менда бундай эмас-ку? Бундай мавҳумлик йўқ-ку? Ҳаммаси очиқ-ойдин – ким ёмон, ким яхши кўриниб турибди. Детективда ўқувчи «ким қотил?» деган саволга жавоб олади. Мен эса «нима учун жиноят содир бўлди, унинг илдизи қаерда, жиноят илдизини қуритиш мумкинми?» каби саволларга жавоб излайман. «Ҳар қандай жиноятнинг ўқилдизи иймонсизликда, жамиятда адолат бўлиши учун аввало жамият аъзоларида иймон бўлмоғи шарт» деган ҳақиқатни ёшларга тушунтиришга уринаман.

– Ҳеч бир муболағасиз «Шайтанат» одамларни китобга, мутолаага қайтарди дейиш мумкин. Ўзингизга ҳам шу ҳақда айтишганми?

– Ҳа, кўп эшитганман бундай гапларни. Айни чоғда ҳамкасбларимнинг «Шайтанат»ни савияси паст ўқувчилар ўқийди» деган камситишини ҳам ўқиганман, ҳам эшитганман.

– «Шайтанат» прототиплари ҳақида нима дейсиз? Китобда улар шунчалик ишонарли тасвирланганки, айрим қаҳрамонлар ҳаётдан олинмаганига ишониш қийин. Қолаверса, воқеалар реал ҳаётдан ҳикоя қилади.

– Саволингизга жавоб бериш учун биринчи китобни эслашга тўғри келади. Унда «Асарни охиригача ўқий олсангиз, бунга сабрингиз ва вақтингиз етса, бир қанча одамлар билан танишасиз. Улар балки қўшнингизга, балки дўстингизга, балки қариндошингизга ўхшаб кетар. Шу ҳол юз берса, «Фалончини ёзибди» деб юрманг. Бу шунчаки тасодифий ўхшашликдан бошқа нарса эмас», — дейилган. Шунга кўра айтиш мумкинки, айрим миш-мишлар элакдан ўтказилиб, айрим воқеалар умумлаштирилиб, баъзилари бўрттирилиб ёки аксинча, камайтирилиб хаёл маҳсулига қўшилган. Чингиз Айтматов айтгандай хаёл маҳсулини ишонарли тарзда баён қилиш ёзувчининг бурчи ҳисобланади. Биз «хаёл маҳсули» деймиз. Ўйлаб кўрайлик: хаёл маҳсули сув ичадиган булоқ қаерда экан? Асарда баён қилинган гап-сўзлар ҳам ҳаётнинг ўзидан эмасми? Шунча гапларни тўқиб чиқаришга битта одамнинг куч-қуввати етмаса керак?

Лекин китобдаги айрим қаҳрамонлар ҳаётда бор эди. Шулардан бири Анвар юз фоиз тўқима эмас, балки дўстим Асқар Қосимнинг прототипи, яъни асарга кўчган акси.

Йигирманчи аср ўзбек шеъриятининг забардаст вакилларидан бири шоир Асқар Қосим билан яқин дўст эдим. Тақдирнинг ўзи бизларни ҳаётнинг кўп нуқталарида бирга қилди. Мен 1963 йили пойтахтдаги энг илғор илм масканларидан бири – 40-мактабни тугатиб, Тошкент университетининг кечки журналистика бўлимига ўқишга кирдим. Асқар шу мактабни 1964 йили тугатиб, шу университетнинг кундузги факультетига ўқишга кирди. Мактабда ўқиб юрганда уни кўрганман, у ҳам мени кўргандир, аммо яқиндан танишмаган эдик.

1967 йили болалар газетасида ишлаб юрган чоғим Асқарни ўша даврнинг энг машҳур шоири Абдулла Орипов билан бирга кўрдим. «Бу йигит Абдулла аканинг энг яқин шогирди, ўзи зўр шоир» деб таништиришди. Асқарни атрофдаги ёшлар шоир сифатида тан олишган, камина эса болалар учун ҳикоялар ёзиб юрган, танилмаган ёш адиб эдим. 1969 йилда икковимиз университетдаги таҳсилни тугатиб, республика радиосида учрашдик. Икковимиз адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида ишлаш учун ҳужжат топширдик. Икки ҳафта бирга ишладик. Сўнг Асқарни пахта теримига жўнатишди, мен эсам ҳарбий хизматга кетдим. Орадан ярим йил ўтиб, Асқарни Капяр деб аталувчи ҳарбийлар шаҳарчасида учратдим. Асқар мен хизмат қилаётган қисмга, янада ажабланарлиси – ротага келди. Бунақа тасодиф камдан-кам юз берса керак. Икки ой хизматда бирга бўлдик, Асқарни бошқа қисмга жўнатдилар.

Ҳарбийдан қайтиб, уйланганимда Асқар каминага куёвжўра бўлган, куёв ошини чойхонада ўзи дамлаган. Кейинчалик Асқар билан Ғафур Ғулом номидаги нашриётда бирга ишладик. Ҳатто хонамиз ҳам бир эди. «Ўзбек бўлиб туғилмасайдим, кўрмас эдим бунчалар хорлик» деган сатрларни катта мушоирада ўқигани учун нозик идора таъқибига тушган пайтда ҳам нашриётда бирга ишлаётгандик. Демоқчиманки, унинг руҳий азоблари менга яхши таниш. «Шайтанат»ни ёзишни бошлаганимда Анвар қиёфасида Асқарни кўрдим. Асқарнинг шеърларидан фойдаландим. Шу боис ҳам Анвар тақдирини Асқар Қосим билан боғладим. Анварнинг ўз жонига қасд қилгани ҳам бадиий тўқима эмас. Юраги аламу зардобга тўлиб кетган шоир ўзини осган эди...

«Шайтанат»да Асқар Қосим шеърларининг айрим сатрларигина берилган, китобхон шоирнинг қалб фарёдлари билан қисман бўлса-да танишади. Асардаги Анварнинг видолашув хитобини ҳам Асқар Қосим ёзган. Мен китобга шеърнинг фақат тўрт сатрини олганман.

Асқар Қосимни эслаганимда унинг шеърларини қайта-қайта ўқигим келаверади. Ҳозир ҳам унинг аламли шеърларидан бирини бирга ўқийлик:

Ташвиш тортманг эй, қора кўзлар
Қароғингиз фикру зикримда.
Мен ёнаман, не-не юлдузлар
Парвонадек кезар гирдимда!
«Ўз» ибтидо, интиҳоси «бек»!
Юраверинг «ўзим-ўзим» деб...
Мотамда ҳам Тўйчи ҳофиздек
Куйлагайман «қаро кўзим» деб!

– Маҳзун мисралар. Абдулла Орипов ёзганидек, куйи шундай бўлса ғамнинг ўзига қандай чидай олган экан одамзод? Ҳа, турли тақдирлар бор. «Шайтанат» сюжетлари бир-биридан қизиқарли. Китобхон умуман зерикмайди. Қаҳрамонлар ўзига хос. Умуман, «Шайтанат» маълум маънода ҳужжатли материалларга асосланганми?

– Айрим воқеаларнинг асоси бор. Масалан, Элчиннинг хотини фожиаси ёки катта йўл ёқасида мурданинг осиб, ёқиб юборилиши... Фарғонадаги фожиаларга ўзим гувоҳ бўлганман. Ёниб кўмирга айланган мурдаларни ўз кўзим билан кўрганман. Бешинчи китобдаги фарзандларини қиморда ютқазган эрини ўлдирган аёл воқеаси. Сурнинг қамоқда туғилиши ҳам бадиий тўқима эмас.

– Тоҳир ака, «Шайтанат» – кенг қамровли давомий асар. Айтинг-чи, унинг нечанчи фаслини ёзиш нисбатан қийин кечди? Қаҳрамонлар-чи? Ўзингизга ёқмаган ёхуд «очиб бериш» мушкул кечган образлар ҳам бўлганми?

– Бирини осонроқ, бирини енгилроқ ёзганимни эслай олмайман. Ёзиш дардининг оғриқлари ўзингизга маълум. Асадбек қизини шармандали ҳолда кўргач, «ўзингни ос» деган маънода арқон ташлаш ҳолатини ёзганимдан кейин бир неча ҳафта ёзув столига яқинлашмаганман. Режа бўйича Асадбекнинг бир ўғли вафот этиши керак эди. Шу ҳолатни қандай ёзар эканман, руҳ азобларини ифода эта олармиканман деб тараддудланиб юрган кезларим биринчи набирам етти ёшга тўлиб, мактабга чиқишга тайёргарлик кўраётган дамда автомашина уриб юбориб вафот этди. Қалб яраси сал битгандай бўлганда, яна ёзишга ўтирдим. Асадбекдаги руҳ азоби каминада ҳам бор эди, қоғозга қай тарзда кўчган, баҳони китобхон беради.

Элчин боласи ўлик туғилганида марсия айтиши лозим эди. Шукур Қурбонга мавзуни айтиб бердим. Бу шеър ёзилди:

Ай, бағримни тиғлаган болам,

Ай, дунёга сиғмаган болам,

Ай, дунёнинг бевафолигин

Гўдакликдан илғаган болам...

Қайдан келиб, қайга йўқолдинг,

Аччиқ-аччиқ ўйларга солдинг,

Онангнинг ё менинг гуноҳим,

Қай бирининг касрига қолдинг.

Шеър ёзилган қоғоз столим устида эдим. Янгангиз чанг артмоқчи бўлганида олиб ўқибди. Қарасам, йиғлаб ўтирибди. «Набирамизга атаб ёздингизми?», — деди. «Китобдаги шеър», — деб тушунтирдим. Янгангиз китобда ҳам ўқиса яраси янгиланмасин деб асарга киритмадим. Лекин барибир кўнглим бўлмади, шеърни ташлаб юбормадим, Орадан йиллар ўтиб, 5-китобда берилди.

– Тоҳир ака, «Шайтанат»ни илк бор ёзишга ўтирганингизда кейинги қисмларини ҳам чиқаришни режа қилганмидингиз? Эҳтимол, китобхонларнинг қизиқиши, талаб-истакларини инобатга олгандирсиз? Бундай савол берганимнинг яна бир сабаби бор: «Шайтанат»нинг тўртинчи, айниқса бешинчи қисми чиқишини айримлар кутишмаганди. Энди мухлислар олтинчи китобни кутишаяпти. Боя «Шайтанат»ни ёзишга туртки бўлган воқеани «томизғи» дедингиз. «Томизғи» деганда олтинчи китоб назарда тутилаяптими?

– Тўртинчи, айниқса бешинчи китобни ёзишни ўзим ҳам кутмагандим. Юқорида айтганимдай асар уч китобдан иборат бўлиши керак эди. Олтинчи китоб масаласига келсак, кўп сўрашади. Бу ҳақда аниқ бир гап айтолмайман. Кўнгилда умид бор, айрим воқеалар баёни қоғозга тушган, аммо ёзиб тугатишга қурбим етмаса керак. Ёдингизда бўлса, учинчи китоб охирида Асадбекнинг эски ҳовлиси бузилиши, янги йўл қурилиши ҳақидаги хабар айтилади. Шунда у: «Йўлни нариги маҳалладан сол, бу ер бузилмайди», — дейди. Бунда рамзий маъно бор: асадбекларнинг салтанати хароб бўлиши мумкин, аммо бутунлай бузилмайди.

    Тўртинчи китоб охирини эслайлик: «Нима учундир кўча гавжум эди. Асадбек нима учундир одамлар оқимига қарши юриб борарди...» – бунда ҳам рамзий маъно яширинган. Учинчи китоб нашр этилгач, гиёҳвандлик олами ҳақида ҳужжатли фильм сценарийсини ёзиб беришни илтимос қилдилар. Бу иш билан жиддий шуғулландим. Ҳатто аёллар қамоқхонасидаги гиёҳвандларнинг аянчли тақдирлари билан танишишга ҳам тўғри келди. Тўртинчи китобни ёзиш аҳди ўшанда қатъийлашди.

Бешинчи китобни ёзишга киришиш тарихи ўзгачароқ. Маълумки, ҳар бир соҳада авлодлар алмашинуви жараёни доимий равишда юз беради. Кексалар жойларини ёшларга бўшатиб берадилар. Энг машҳур қўшиқчи ҳам саҳнада узоқ қолмайди. Янги авлод уни саҳнадан суриб ташлайди. Жиноят олами ҳам шундай. «Алвидо... болалик» ёзилган ўтган асрнинг етмишинчи йилларидаги жиноят олами билан бугунгиси орасида фарқ борми? Жуда катта фарқ бор! Аввало жиноят турлари кўпайди, «киллер» (ёлланма қотил), «педофил» (болаларни зўрловчи), «каннибал» (одамхўр)... каби жиноятчилар кўпая бошлади. Энг ёмони, жиноятчилар тобора ваҳшийлашиб бораяптилар. Аввал бировни ўлдириб сувга ташлаб юборишган бўлса, энди мурдани майда-майда бўлакларга бўлиб, бошини бир чиқиндихонага, оёқларини бошқа томонга ташлаб чиқадиган бўлишди. Жиноятчи учун одам ўлдириш пашша ўлдиришдан ҳам осон бўлиб қолди. Асадбекда, Чувриндида оз бўлса-да меҳр, ачиниш ҳисси бор эди. Энди уларнинг ўрнига ким келади? Мен бешинчи китоб орқали шу саволга қамоқхонада туғилган Ахтам-Сур ҳаёти мисолида жавоб беришга уриниб кўрдим.

«Тоҳир Малик гурунглари» китобидан

 (Давоми бор)

Иккинчи суҳбатда Асадбек ҳақида, китоб учун навбатда турган юк автомобиллари, турк бозоридаги ҳайрат, адибнинг китоб сотган ўғли, мафия хусусида ўқийсиз...

Дарвоқе, сўнгги кунларнинг энг катта шов-шувли воқеаларидан бири «Шайтанат» видеофильмининг орадан шунча йиллар ўтиб қайта эфирга узатилиши бўлди. Буни ҳеч шубҳасиз «Ўзбекистон» телеканали ва фильм ижодкорларининг мухлисларга совғаси, деб аташ мумкин. Бу киноасарнинг қайта премьераси бўйича ҳам туркум видеолавҳалар тайёрлаганмиз. Уларни ҳам навбати билан эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.


www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 213 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Дмитрий ДЮЖЕВ: "ЯНА ВА ЯНА ОРТГА – ТОШКЕНТГА ҚАЙТГИМ КЕЛАВЕРАДИ"
>>> Миллионлаб қалбларни забт этган турк актёри уйланди(Фото ва видео)
>>> АСИЛБЕК "ЙИҚИЛГАНИНИ" ТАН ОЛДИ
>>> САНЪАТКОРЛАР ОИЛАСИДА ЯНА БИР ЧАҚАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ
>>> ​Mahmud Nomozov: "Shou-biznes hech hachon san`at bo`lolmaydi!"
>>> ​Обид Асомов Ўзбекистон телеэкранларига қайтмоқда
>>> Адҳам Солиев: “Бугунги кун мухлислари санъаткорларни аввалгидек ҳурмат қилмайди”
>>> Шоҳруҳ рэпер март ойида яккахон концерт дастурини тақдим этади
>>> ​Yulduz Usmonova ogohlantiradi!
>>> ШАҲРИЁР ИЖОДИГА ОДАМЛАРНИНГ ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДАЛИГИНИ БИЛИШ УЧУН ЎТКАЗАДИГАН “КИРА ОПЕРАЦИЯСИ” ҲАҚИДА


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari