Вторник, 06.12.2016, 20:55
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 127
Гостей: 127
Пользователей: 0

Yangiliklar Olami

Главная » 2015 » Март » 15 » Shirin va armonli kunlar...
17:07
Shirin va armonli kunlar...
- Саиджон болам, онангни хурсанд килаяпсан, Аллох сани хурсанд килсин. Энди уларни асло ранжитмагин болам. Ўзи сани катта киламан, оёкка тургизаман деб оз мунча машаккатларни бошидан кечирмадими. Барчасига сабр-токат билан эришди. Хозир уларни хурсанд килиб юрибсан, бунга жуда хурсандман, факат сандан илтимос айнимагин. Улар энди сик,илсалар юраклари кўтаролмай колиши мумкин, дўхтирлар хам айтгандир. Хуллас буёгига ёш бўлмайсан, энди уйланишни харакатини хам килгин. Уларнинг дардлари ёлгиз ўтиришдан, уйларига келин келса, набиралари чугурлашиб юришса дардлари хам унутилиб кетади... 

Уларнинг гапларида жон бор эди. Тезрок Маликани кидириб топаманда, унинг Абдуллага нисбатан бўлган муносабатини билгач, харакатимни бошлайман. Агар чиндан хам севиб колган бўлса, каршилик килмайман, кейинчалик манга кийин бўлиши аник, лекин суймаганга суйкалма бўлиб колмаслиги учун уларнинг ўртасида тўганок бўлмайман. 
Агар севиб колмаган бўлсачи ва факатгина миннатдорчилик билдириш учун шундай совга-саломлар килаётган бўлсачи? Унда, урра! Ва яна бир марта урра бўлади! Дўппимни осмонга отаманда, уни мухаббатини козонишга сидкидилдан харакат киламан ва бошка йўкотмайман. 
Тўйлар киламиз, кичкина-кичкина Саиджонлар ва Маликахонларни ўстириб катта киламиз. Уларнинг тўйларини, набираларнинг бешик тўйларини ўтказамиз. Кариганимизда эса мазза килиб чолу-кампир санаторийма-санаторий юриб дам оламиз... Эээээ, хомхаёлсанда Саид, хомхаёлсан... 

Афандини бир вокеаси эсимга тушди. Кўчадан тухум топиб олиб, 
йўлда кетаётганида хаёл сура бошлабди:
"Мана хозир бу тухумни олиб бораманда, кўшнини катагига товук остига ташлаб кўяман. Ёриб чикканидан кейин, уйимга битта катак кураман, ёнига яна битта жужани кўшиб кўйиб кўпайтираман. Кейин товукларим кўпайгандан кейин уларни сотиб битта кўй, битта кўчкор оламан. Уларни хам кўпайтираман, яхшилаб бокиб бозорга олиб чикиб сотаманда, бузок оламан. Уни обдон семиртириб, сотилган пулига сонини иккита, кейин бешта киламан. Карабсизки машинага хам пул йигилиб колади. Машина олганда хам "Нексия” оламан! Хаммани кўзини ўйнатиб хайдаб юраман..”
Шу пайт биттасига урилиб кетиб, кўлидаги тухум ерга тушибдию чакилиб кетибди. Халиги одамнинг ёкасидан олиб "Кани "Нексия”ни калитини чўзингчи!” деган экан...

Хаёлларимга берилиб ётганимда телефоним ўзини яна эслатди. 
Факат бу гал Юлдузхонниг овози билан эмас, Хожибой Тожибоевнинг овози билан: "Тур ўрнингдан!! Падарингга лаънат! Соат ўн бўлди, ётишингни кара молга ўхшаб...”. Бу дегани хабар келди дегани. 
Карасам китимирхўжа Тохирвой ММС жўнатибдилар. Нимаям жўнатарди, яна бўйдоклигимга жигимга тегиш учун ярим-ялангоч кизларни расмини юборгандурда. Очиб карасам... Яшавор Тохирвой! Яшавор!!! 
Телефондан манга Малика жилмайиб турарди!...

Кайтиб унга телефон килганимда "Аппарат ўчирилган... аппарат ўчирилган... аппарат..” деган жавобни эшитавердим. Жахл килиб "Аппарат ўчирилган, эгаси ўлдирилган!!!” деб юборибман. 
Соатга карасам - 2.36. Каердан олган экана расмини? Нимага телефонини ўчириб кўйди, атайлаб мани сабримни синаяпти, собака! Унга телефон килиб чарчаб кетдим. Нахотки Малика топилган бўлса? Нимага Тохир у билан гаплашган бўлса манга айтмади? 
Нима?.. Качон?.. Каерда? Кўзимга ўша кўрсатувдаги бойўгли кўрина бошлади. Мани яна асабимни синаяпти бу Тохир-китимир!

Ўйлаб ётиб миямга битта фикр келиб колди. Абдулла! Унга кўрсатишим керак Маликани расмини. Ўшанда биламан анигини. Лекин эрталабгача кутмасам бўлмайди, агар хозир эшигини такиллатсам ота-онаси мани олдига солиб хайдаши тайин, яна бир балони бошлаяпсанми деб. 
Телефонимни кучоклаб, хаёлларга чўмилиб ухлаб колибман. 
Эрталаб туриб ховлига чиксам онамлар нон ёпаётган эканлар. 
- Вой онажоней, ха айтсангиз Кўкчадан олиб келардим кайноккинасидан, машина бўлса бор.
- Кўкчани нони бошка, тандиримизнинг нони бошка. Хамма жойнинг ўзига яраша файзи бор. Ўзинг айтасан-ку Самарканднинг нонини Тошкентда ёпаман деб харакат килишганда ўхшамабди деб. Бу тандирда эса рахматли бувинг – мани кайнонам хам нон ёпганлар, кейин манга ўргатгандилар. Анчадан бери нон ёпаман деб юргандим, атрофларини темир-терсакларингдан тозалаб кўйганингни кўриб завким келиб кетди.

Чой ичиб бўлиб Абдулланикига чикдим. 
Хол-ахвол сўраб бўлгач, ўзимни босиб олиб ховликмасдан гап бошладим:
- Эсингдами касалхонада битта киз хакида гапирган эдим?
- Ха, эслайман. Нимайди?
- Мана ўша киз,- телефонни унга узатдим.
Абдулла расмни кўраётганида ичимда нималар кечганини таърифлаш кийин. Бироз караб туриб гапни давом эттирди:
- Санга мос келаркан. Яхши оиладанми?
- Нима? Сан уни танимайсанми?!
- Йўк биринчи марта кўриб туришим.
- Алдама!
- Нима манга сани алдаб. Каердан танишим керак сани кизларингни. Ким ўзи бу?
- Бу Малика! Ха, ўша сан куткариб колган Малика!
- Ман ёрдам берган киз бошка. Уни юзини аник эслаб колганман.
- Коронгидая? 
- Санга эттимку! Аник эслаб колганман. Тушундингми, Саид!., деб хазиллашиб пешонамга уриб кўйди.
- Ха, огам тушундим!..
Икковимиз хам кулиб юбордик..

*****

- 4. Малика топилди, лекин... – 

Абдулла у кизни танимаслигини айтганида канчалик хурсанд бўлганимни билсангиз эди. Ўзимни кўярга жой тополмай колгандим ўша дамларда, хаёт кўзимга янаям гўзал кўрина бошлади. 
Кўшнимни уйидан чикиб дарров Тохирнинг уйи томон йўл олдим. Шу кунгача машинамда юрганимда нукул сокин кўшикларни тинглаб ва бу кўшикларнинг маъюс мусикасию, гамгин сўзлари сехри таъсирида хаёлим денгизига гарк бўлардим, ўша кезлари ушалмайдигандай туюлган орзуларимни устидан калбимда аччик йиглаб юргандим. 
Хозир эса яхши хабарни эшитиб дарров шўх-шўх кўшикларни кетма-кет кўйиб, юзимдаги табассумни яширолмай Тохир-китимирнинг уйига равона бўлдим. 
Сик,инг анор конасин 
Симиринг ўгил бола!
Гапнинг ўгил боласин 
Гапиринг ўгил бола!...
Аааа, Юлдузхон яшанг, яна битта бўлсин! 

Йўлда кетаётиб светофорда олдимда турган машинанинг орка ўриндигидан битта ширингина кизалок манга караб кулиб турганига кўзим тушди. 
Ман уни каттикрок кулдирай деб унга жавобан кулиб, хар хил киликлар кила бошладим, шунда кизча бирдан чўчиб тушиб йиглаб юборди. Ёнида ўтирган онаси ўгирилиб караганида унга хам мулойим жилмайиб кўйгандим, унинг реакциясидан галати бўлиб кетдим, унинг кўзлари катта-катта бўлиб орбитасидан чикиб кетай дерди. 
Кизик нимага ундай килдийкин ёки юзимга бирор нарса ёпишиб колдимикин деб ойнага карасам юзимдаги табассумни кўриб ўзим хам чўчиб кетдим. Яъни, бу - табассум хам эмас, балки галати бир ярим табассум эди.

Эй, худойим! Мана шуниси етмай турганди манга, мана шуниси энди жудаям ошиб кетди. Эндигина Маликани излашга тушаман, уни албатта топаман ва биз албатта бахтли бўламиз деб турганимда манга аталган катта совга шумиди? Нимага мана шу кунлар ичида ман шунчалик кўп синовларга дучор бўляпман, нимага битта хурсандчиликдан кейин иккита мусибат тушади бошимга, кайси гунохларим учун, хаётни севиб, ўзимни хурсанд килиб юрганим учунми? 
Нимага ман бошка одамлар ўхшаб яшай олмайман, мани каерим кам бошкалардан? Биламан, энди бу саволни беришим умуман ноўрин бўлса керак...

Агар бу саволларимни Абдулла эшитганда борми, "Аллохнинг ишларидан нолияпсанми, шукр килсанг бўлмайдими, дардни берган шифосини хам беради” деб ўрнимга кўйиб кўйган бўларди, буни тасаввур килишни хам хожати йўк эди. 
Тохирнинг уйига якинлашганимда яёв келаётган экан. 
Машинани унинг олдида тўхтатиб эшикни очдим. Тохир ўтирдида:
- Ўзиям билувдим тура солиб оёгингини кўлингга олишингни,- деди.
Унга жавобан тиржайган эдим, сесканиб тушди.
- Ўўўў, огайни ишлар чатокку! Сани бунака ахволда кўрсалар Маликахон, точно кочиб кетадилар!
- Эээ, хазилинг хозир юракка сигадими,- овозим хам галати туюлиб кетди.
- Кани хайда.
- Каерга? Олдин айтиб бер кеча нима бўлганини..
- Нима бўлганини йўлда айтиб бераман, уйимда роса киёмат бўлди, кўп нарса синди... Хозир эса хайда машинангни. Битта фолбинникига борамиз, нима бўлганини, нима килиш кераклигини ўша аник билади. Давай кетдик огайни, сани вактинг сани бойлигинг. Бунака ишда кечиктириб бўлмайди.

Йўлда кетаётиб унинг айтиб берганларидан бир кулгим келар, бир ачингим келарди, нима деб жавоб беришга хайрон бўлиб индамай эшитиб кетавердим. Тохир азалдан гапга уста, борган ерида хаммани бирпасда огзига каратволиб, кета-кетгунича анграйтириб ўтира оладиган йигит эди:

- Кеча кечкурун Зухрамни яхшилаб ухлатиб кўйиб, интернетни кавлаб ўтиргандим. Хотиним билмайдиган мэйлларимдан биттасига Гулидан битта хабар келибди. 
Очиб карасам "Калайсиз жонгинам, мани согиниб колмадизми? Росаям кидиряпгандурсиз-а? Мана сизга бўлмасам мани хозирги манзилимдан ва хаётимни янги сахифаларидан беш-олтита расм. Целую, жоооон!” деб ёзилган. Тагида 6 та файл. Тезда кўчирдимда, шоша-пиша очиб карадим. Гулининг тушган расмларини кўрганингда эди. 
Озодликка чиккан шарк аёллари канака бўлишини ўшанда билардинг. Хуллас, расмлардан шуни тушундимки у хозир кандайдир араб давлатида юрибди. Мехмонхона, казино, дискотека, барларда тушган расмлари экан. Кийимларни кўрсанг. Кўй кийимини гапирмай кўя колай, бўйдоксан, тагин билиб бўладими нималарни хохлаб колишингни. 
Майли, чалгимайда, давомини эшит. Кискаси, тезда агентга кирдим ва бахтимга, йўк бахтсизлигимга уни онлайн эканлигини кўриб "йес!” деворибман. Зухрам ана ўшанда уйгониб кетган экан, ман эса билмай ишлаб ўтираверибман. 

Гулига бўлган вокеаларни тушунтириб бердим, у хайрон. Ўша куни сани машинангда кутиб ўтираверибди, кейин онаси кўнгирок килиб колган, тезда уйга етиб келишини айтган, сани телефонингни билмагани учун машинангни шундай колдириб кетаверган. 
Эртаси куни Гулидан сани телефонингни топиб беришни сўраганида Гули ахмок: "Уни ўртокларини биламан канакалигини, у хам ўшалардан бирида! С кем поведешься от того и наберешься. Но лекин жаааа керак бўлса Тохирдан сўраб берарман” деб ваъда килган экан. 
Эртасига эса Гулига анчадан бери ваъда килиб юрган таниши хужжатлари тайёр бўлганини ва ўша куниёк Дубайга ишлашга кетиши мумкинлигини айтган. Гули чет элда раккосалик килиш орзуси кучли бўлганидан хамма нарсани эсидан чикариб, хурсандчилигини ичига сигдиролмай суриб колибди чет элга. Кейин ман ундан Маликани телефонини ва иложиси бўлса расмини юборишини сўрадим. У телефонни хам, расмни хам юборди. Расмни олдинг, Абдулла бошка кизни куткарган бўлса виждоним кийналмай телефонини хам берсам бўлади энди”.

Телефонни ёзиб олганимдан кейин унга таъна кила бошладим, кизик хеч качон шукур килмаймизда, савобни... Кискаси, савобни билмаймиз: 
- Расмни жўнатибсан нимага телефонингни ўчириб кўйдинг, Маликани ракамини хам берсанг бўлардику, мани эрталабгача кийнаб чикдинг...
- Хаа, огайни нимага жахлинг чикади? Нима, савобни... эканда (тавба, худди ўйлаган гапимни гапирдия)? 
- Ха майли кизишма, рахмат каттагина. Айтасанми кейин нима бўлганини?
- Санга расмни жўнатиб бўлишимни биламан оркамдан Зухрагинамнинг чийиллаган овозини эшитдим. Компютерда Гулини 6-расмини томоша килиб ўтиргандим, биласанми канака тушган? ....Ну, тушундинг деб ўйлайман. У расмни кўриб Зухра манга ташлаб колди, унга хар хил бахоналарни тўкияпману, кўлим чўнтагимда телефонни ўчириш билан оввора. Сан телефон килиб колганингда умуман киёмат бўларди. Шундогам бўлди бўладигани. Эрталаб кийимини йигиштириб суриб колди "мехрибон” онасини уйига...

- Ёмон иш бўлибди, мани деб шунча маломатга колибсан. Жуда хунук иш бўлибди!
- Ўзимдаям айб бор, баъзан уни хиссиётлари билан умуман хисоблашмайман, нима борийди дейман ўзимга халиги расмни томоша килишни. Ўчириб ташламайманми олган захотим... Ха, майли Зухрагинам билан келишиб кетармиз. Сан нима килмокчисан, бу ахволингда Маликага кўринмай турганинг маъкулмиди?..
- Тўгри айтасан. Кутамиз...

Фолбиннинг уйидаги навбатни кўриб капалагим учиб кетди. 
Хайронман, манику юзим, бу одамларничи каери кийшайиб колган экан? Бу навбатда тушликкача туришимизни тушуниб хийла килдик, оркада "вип” эшик бор экан, кўшимча пул тўладикда ўша ердан кириб кўя колдик. 
- Сизни дардингиз огир.., - чукур хўрсиниб, тасбихни шакиллатганича бошлаб колди фолбин хотин,- беш кун келасиз, ичингизга жин кириб олган. Кимнидир хафа килгансизу, каттик каргаган, кейин жин хам кириб олган...
Кейин бир нималарни пичирлаб дам солгандай бўлдида, етти мингни курттай санаб олди. 

Унга ишонгандай бўлиб, эртага келишимизни белгилаб олдик. 
Ишонганим сабаби - онамни хафа килганим учун деб ўйладим, йуге кайси она ўз боласини каттик каргайди. Ёки Абдуллани ота-онаси каргаганмикин?... 
Шу ахволда кўчада юрмасликка карор килдимда уйга кайтдим. 
Мани кўргач онамнинг ранги окариб кетди. Уларнинг шовкинини эшитган шекилли, ичкаридан мани кутиб ўтирган Абдулла чикиб келди ва ахволимни кўриб:
- Огайни, шамоллаган бўлсанг керак, - деди.
- Билмадим, Тохир билан фолбинга боргандик. Ўша ичингга жин кирган ёки бирортаси каргаган деди.
- Нима?! Канака фолбин?! Эсларингни еганмисанлар?!..

*****


Беш кун муолажа олдим. 
Абдулла олиб борган шифокорнинг айтишича юзимни шамоллатган эканман. Тохир икковимиз фолбинга бориб, фол очирганимиз учун Абдулладан яхшигина таълим-тарбия дарсини олгандик. 
Ўзи оёгим унчалик тормагандику, тезрок тузалиб кетишни хохлаб боргандим ўша фолбинникига. 
Абдулла нимани нима сабабдан бўлганини факатгина ёлгиз Аллох билишини, бандасидан ёрдам сўраб фол очтириш каттик гунохлигини ва яна канча-канча гапларни кулогимизга куйишга харакат килди.

- Фолбинга бориш ширк хисобланади. 
Аллохнинг ишларига шукур килмасдан, бандасидан, яна канака бандасидан – ўзича хамма ишларни биламан деб даъво киладиган фолбиндан ёрдам сўраганларинг иймонларинг сустлигини кўрсатади. Ўзини эртага, бугун, бир соатдан кейин нима бўлишини билмаган одам канака килиб сани такдирингни айтиб бера олади. 
Нима, сани каргашганида устида турган эканми?

- Кимнидир каттик хафа килгансан деб айтдику?!
- Уларни усули шунака, келган одам битта гами бўлмаса келмаслигини хам, хаммани билиб-билмай гунох килишини хам яхши англаб олган бўлади. Шунинг учун умумий гапларни гапириб, 
одамни психологиясига таъсир килиб, бошини айлантиради. 
Сан сўрамагансанку ундан кимни хафа килган эканман деб, ичингда ўзингга бергансан бу саволингни , тўгрими? Яшанг, агар аник исмни айтишини сўраганингда борми, тилини тишлаб колишини, ёки яна умумий гаплар билан бахона топиб кетишини кўрган бўлардинг. 
Кафема-кафе шаталок отиб юргандан кўра кўпрок китоб ўкиганларингда эди бунака кулгили, йўк, ачинарли холатга тушмаган бўлардиларинг..

Кизиги шундаки, хамма гапга жавоб топиб бера оладиган Тохир хам индамай эшитиб ўтирарди. Чунки бошкаларни олдида канчалик карилламасин, Абдулланинг гаплари тўгрилигини тушунарди ва ортикча "манга акл ўргатма”сини ишлатмасди. 
Шу беш кун ичида онамлар яна юракларидан шикоят кила бошладилар. Юзимнинг шамоллагани таъсир килганми дейман, бир куни кечкурун яна тез ёрдам чакиришимизга тўгри келди. 
Факат бу сафар ман ёнларида эдим, энди хеч хам ёлгизлатиб кўйманман деб ўзимга сўз берган кунимдан бери имконият борича ёнларида бўлишга харакат килардим. 

Маликани ўйлайвериб эса тинкаларим куриб кетарди. 
Мани кандай кабул киларкин? Гулини айтган гапларидан кейин манга бўлган муносабати ўзгариб колмаганмикин, ўзи манга нисбатан муносабати кандай бўлган экан? 
Юзим хам ўз холатига кайтиб кела бошлаганида мана энди бемалол Малика билан гаплашсам бўлади дедимда, телефонни кўлимга олдим. 
Бу кунни ўзиям сал кам бир ой кутгандим... 

- Алло, Ассалому алайкум.
- Ассалому алайкум, ким бу?
- Мани танимадингизми?- ичимда юрагим гупиллаб уриб кетди.
- Танимадим, бироз танишку овозингиз, лекин танимадим.
- Ман… Ман Саидман…,- хаяжонимни яширишга харакат килиб.
- Ассалому алайкум Саид ака, яхшимисиз?
- Худога шукур, ўзингизчи? Мандан хафа бўлмадингизми ўшанда?
- Йўге, ман сизни хафа бўлмадимикинлар деб ўйлаб юргандим... 
- Ман хакимда ўйладингизми?..
- ....Онангиз яхши бўлиб колдиларми?,- энди у хам хаяжонланаётгани билиниб турарди. 
- Яхшилар. Лекин хозир хам юраклари бироз хуруж килиб турибди. Малика?
- Лаббай...
- Кўришсак бўладими? Факат йўк деманг...
- ….Майли...

Миллий богда учрашишга келишиб олдик. 
Ўша куни севишганлар байрами – 14 февраль эди. 
Бозордан ўзимга янги кийимлар сотиб олиб, сочларни олдириб, куёвболадек ясаниб олдимда машинани автомойкага олиб бордим. Устинию- ичини янгидек килиб ювиб беришди шоввозлар. 
Энди битта зўр гулдаста олсам бўлди деб Олой бозоридаги таниш гулчиларни олдига бордим. Гулдастанинг энг чиройлисини танладим...
Ок атиргуллар, оппок атиргуллар...

Хаёлимда хиргойи килиб тургандимда гул сотаётган келинойи гапириб колди:
- Гулнику энг яхшисини танладингиз, совга хам олиб кўйганмисиз?
- Совга?!..
- Ха, учрашувга кетаётганингиз кўриниб турибди, келинболага узук хам олгандурсиз...
"Келинбола” дегани асалдай ёкиб тушди. 
Нимагадир совга хакида ўйлаб кўрмаган эканман, тезда ўша ердаги дўконлардан бирига кириб узук танлай бошладим. 
Нархлари хам отнинг калласидай экан ўзиям, ёнимдаги пул озрок колганигами, шундай деб ўйладим. Чўнтакни бироз семиртириб олиш максадида уйга кайтиб келганимда Абдулла дарбозаси олдида махалладаги йигитлар билан гаплашиб тургангини кўрдим. 
Уфф! Хозир машинамдаги гулни кўриб колса яна бошлайди.

Бошлади хам:
- Ха, куёв бола. Йўл бўлсин? Жаа ясаниб олибсиз?
- Малика билан учрашишимиз керак эди, огайни якинда орзуимга етаман!
- Хмм. Яхшиии. Орзуинг нималигини билсак бўладими?
- Нима бўларди?! Маликага етишиш-да, -сухбатни хазиломуз килишга харакат килгандим.
- Етишиш деганда нимани тушунасиз ўзи, биродар? – унинг оханги хали хам юмшамаганди.
- Аввалига бироз учрашиб турамиз, кейин эса совчи юбораман.
- Учрашиб турамиз дейсанми? Мусулмонсан, тагин учрашувларингда хирсий туйгуларга берилиб кетмайсанми? Ўзингни кўлда тутиб туришингга кафолат бера оласанми? Гунохга ботиб колишинг мумкинлигини биласанми ўзи? Кейин, бу ёгини айтсам, онамлардан эшитиб колдим опокимлар санга киз кидиришга тушиб кетган эканлар.Опокимлар рози бўлармикинлар Маликага совчи бўлиб боришга? Унга нисбатан муносабатларини биласанми?

- Билмадим канака харакат бошлаб юборганлар, барибир мани кўнглимга карши бормасалар керак.
- Ха, айтганча гулларни нима сабабдан олгандинг, байрам бўлмаса...
- Бугун байрам, билмайсанми – севишганлар кунику!- шу гапни гапирганимга яна пушаймон бўлдим.
- Севишганлар байрами дегин... Яъни насронийларнинг ўйлаб топган байрамларидан бири, тўгрими? Качондан мусулмон бўла туриб ўзга динликлар байрамини нишонлайдиган бўлиб колдинг?

Абдулланинг саволларидан бошиб ёрилиб кетай дерди. 
Тўгри, бундан олдинги вокеалар мани бироз аклимни йигиб олишга, дунёга бошкача кўз билан карашга мажбур килган бўлсада, хозирги холатимда хамма нарсани яна унутаёзгандим. 
Чунки Трояни урушга киришига сабабчи бўлган, шоирларнинг гўзал шеърларини ёзишига, ёзувчиларнинг чиройли асарлари учун илхом париси бўлган, одамларни беихтиёр йиглатадиган ва кулдирадиган, уйкусини йўколиб кетишига сабабчи бўлган ажиб бир туйгу - севги деган туйгу калбимни камраб олганди.

Агар билганимда эди ўшанда бу хиссиёт бошка хиссиётларни хам тугдиришини...
Хуллас Абдуллани гапларини маъкулладиму, ўзимни билганимдан колмадим. 
Кетаётганимда онамлар вактлирок кайтишимни айтдилар.
Совга учун узукни хам атайлаб юрак шаклдагисини танладим, ниятим биринчи учрашувданок ўз туйгуларимни унга кўрсатиш, унинг хам туйгуларини иситиш ва ўртамизда аросатлик бўлмаслигини бошидан билдириш эди.
Фикримни бир жойга жамладимда, биринчи мухаббатим томон шошилдим.

*****


Еттинчи осмонда эдим... Ўша куни хис-туйгулар денгизида мазза килиб чўмилдим... 

Малика хам мани илик карши олди... Жуда хам очилиб кетган эди... 
У манга олдинги Маликадан хам гўзалрок кўринарди, чунки юрагимни туб-тубигача севиб колишга улгурган эдим... 

Уни канчалик согиниб кетганимни кўрган захотим англаб етдим... Икковимиз богни узок кездик... 
Иссик кафега кириб, севги садолари остида анчагача сухбатлашиб ўтирдик... 
Гапларимиз шунчалик кўп эдики, шунчалик йигилиб кетган эканки, бир дакика хам тинмадик... Тина олмасдик хам... 
Ичимиздан тошиб келаётган хиссиётлар бунга йўл хам кўймасди... 
Шу бир ой ичида бўлиб ўтган вокеаларни унга оккизмай-томизмай гапириб бердим... Уни Абдуллага рашк килганимни эшитиб тинмай куларди, юзидан нур ёгиларди... 

Кулиб гапирганида мани кўзларим уни ва факат уни кўрарди... 
Атрофда нима бўлаётгани, каердадир уруш кетаётгани, каердадир одамлар оч колаётгани, каердадир... Э, шу онларда манга буларнинг фарки йўк эди... 
Маликанинг кулишлари, шахло кўзлари мехри остида эриб бўлгандим... Тамом бўлгандим... Олдинги Саиддан асар хам колмаганди... 
Энди ман янги хаёт бошлаётган одам эдим... 

Узукни берганимда кўзлари манга бошкача мехр билан каради... 
Унга бўлган севгимнинг далили сифатида узатгандим... 
Олишини ич-ичимдан истардим... Ахир олиши билан мани туйгуларимга ижобий жавоб беришини тасдиклаган бўларди-да... 
У иккиланиб туриб "Рахмат..” дедида кўлини узатди... 
Бармогига узукни такарканман кўлларим ўзимга бўйсунмай колди... 
Бунака титрок босмаган эди шу пайтгача... 

Ўзимни осмонга отиб кичкиргим келарди... Бахтли эдим, чинаккам бахтли инсон эдим... Бахт нималигини мана энди тушунгандим... 
Севги деганлари шу эканда... Кечгача колиб кетдик... 
Бир-биримизга тўймасдик... Ман тарафдан хеч кандай хунук харакатлар бўлмади... Бўлмасди хам, чунки унга бўлажак жуфту халолим сифатида карашни бошлагандим... Бу шунчалик вактичоглик эмаслигини билардим... Уйига кузатиб кўйдим...

- Рахмат сизга, Саид ака...
- Нимага?..
- Яхши инсон бўлганингиз учун, ман сизни бошкача деб тасаввур килгандим...
- Ман бўлсам сизни айнан шундай тасаввур килгандим. Очиккўнгил экансиз...

У кулиб юборди. Оо бу табассум, манга кетар олдидан яна битта совга эди... Нимагадур хечам видолашгимиз келмасди... 
Ўзимда базўр куч топдимда, хайрлашиб подъездидан чикиб кетдим... 
У оркамдан "Сизни кутаман” деб колди... 
Ташкарига чикиб хурсанд бўлганимдан сакраб тушибман... 
Кўшнилари хайрон... Хайрон бўлсаларинг ўзларингга деб хеч кимга эътибор бермай уйга равона бўлдим... 

Машинамда шўх кўшикларни эшитиб хурсанд бўлиб кетаётганимда телефоним жиринглаб колди.
- Ўглим келяпсанми?
- Ха онажон, жонажон ўглингиз келяпти ёнингизга., - ичимдан мехр тараларди.
- Тезрок келакол, санга битта янгилик таййёрлаб кўйдим.
- Канака янгилик экан онажон? –мулойимлигим ўзимга хам ёкиб кетди.
- Холанг билан совчиликка боргандик, эртага учрашувга чикасан.

Телефонни бирданига босиб кўйибман. Маликадан бошка кизга уйланишни эшитишни хам хохламасдим. 
Онам кайтим бир-икки марта килдилар, лекин олмадим. 
Уйга борганда кандай иш тутишимни ўйлардим.
Бирдан яна ўша ман севиб колишга улгурган кўшик садолари янграй бошлади.

Бог кўйнида икки дарахт 
Бир-бирига интизор,
Сен бир дарахт, мен бир дарахт
Йиглаб-йиглаб ўтдик ёр....

Факат бу садолар магнитофондан хам, телефондан хам эшитилаётган эмасди... Бу кўшик мани калбимдан таралаётган эди...
Ўшанда бунинг мазмунини яхши тушунмаган эканман... 
Малика билан мани орамизда хали канчадан-канча тўсиклар бўлишини кўз олдимга хам келтирмаган эканман... 
Эхх, бизни олдинда дахшатли синовлар ва аламу-изтиробга бой кунлар кутарди...

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Нравится

Категория: Hikoyalar to'plami | Просмотров: 2167 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: хикоя, HAYOTIY HIKOYALAR, Hikoya, хикоялар, ХАЙОТИЙ ХИКОЯЛАР, bo'lgan voqealar, хадислар, Hikoyalar, булган вокеалар, xadislar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ
>>> СЕВИНЧ МЎМИНОВА: «Бугунги қароримиз – бир умр бирга бўлиш!»
>>> Куёв бўлиш арафасидаги Отабек МУТАЛХЎЖАЕВ: «Аёлларга ортиқча эрк берилишига қаршиман!”
>>> Мавлуда Асалхўжаева Мирзабек Холмедовнинг таъзирини берган?!
>>> «Ишқ жодуси»даги Дан Гао ҳақида 10 факт
>>> Севарани ерга уриб, Шахзодани кулгуга қўйиш кимга керак?
>>> “Қайданам суйдима”... Самандар Ҳамроқулов нима демоқчи?
>>> ЗАРИНА НИЗОМИДДИНОВА: «Севги борлигига ишонмайман!»
>>> УМИД ИСКАНДАРОВнинг туғилган кунида айтилган уч тилак
>>> Райхонга эгизак муборак! Ислом ва Имрон!


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск
SUPPER YANGILIK:

Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari