Воскресенье, 26.02.2017, 19:53
Приветствую Вас Гость | RSS

SHERLARUZ.COM

SMS SHERLAR ROYHAT
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari
1 aprel sms hazillar
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки
Стихи о любви
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения
Смс другу
С 1 апрельские приколы
СМС доброе утро
Смс cтихи
Прикольные смс
Смс поздравления с Новым годом / Поздравления с Новым Годом
Смс реклама
СМС спокойной ночи
Студенческие смс
English SMS | Funny, inspiring and general SMS in English language
O'zbek shoirlari / Узбекские поэты
Aşk sözleri - SMS Turk sözleri
Muhammad Yusuf sherlari / Мухаммад Юсуф шерлари
Abdulla Oripov sherlari / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
Статистика
Рейтинг@Mail.ru


Онлайн всего: 165
Гостей: 164
Пользователей: 1
WilliammTwIst

Yangiliklar Olami

Главная » 2017 » Январь » 14 » Шоҳруҳхон: “Ўзимни хаваскор санъаткорлар сирасига қўшаман”
07:26
Шоҳруҳхон: “Ўзимни хаваскор санъаткорлар сирасига қўшаман”
Хонанда Шоҳруҳхон "Даракчи” газетасининг 2017 йилдаги илк сони меҳмони бўлди. Хонанда билан интервьюни тўлиқ талқинда эътиборингизга хавола этамиз.

— Янги йил муборак! Байрамни кўнгилдагидек қарши олдингизми?

— Раҳмат, ўзингизга ҳам муборак! Одатга кўра, тўкин дастурхон атрофида қариндошларимиз билан бирга кутиб олдик. Болалигимиздан онам "Янги йил – оилавий байрам! Шунинг учун уйда, оила даврасида жамулжам бўлиш керак!”, деб ўргатганлар. Бу қоидани ҳеч биримиз бузмаганмиз. Янги йилни кутиб олгандан кейин ҳеч ким тарқалиб кетмайди, то тонгга қадар ўйин-кулги қиламиз.

— Шоҳруҳхон, ошхонадаги "ижод”ингиз санъатдаги кабими?

— Йўқ (кулади). Сира ҳақиқий ошпазлар тайёрлайдиган таом пишириб кўрмагандим. Шу вақтгача тухум қайнатиб, картошка, гўшт қовурганман, холос.

— Ошхона эркаклар ўралашадиган жой эмас, деган фикрдамисиз?

— Аслида эркаклар аёлларга нисбатан мазали таом пиширади. Лекин вақт масаласи тиғиз бўлгани боис енгил тайёрланадиган егуликлар билан чекланаман. Агар вақтим бемалол бўлганида продюсерим Иззат Номозовдан таом тайёрлаш сирларини ўрганган бўлардим. У ҳақиқатдан ҳам овқатни маромига етказиб пиширади, ҳавасим келади.

— Уйингиздагиларни фақат сизнинг қўлингиздан ейдиган овқати борми?

— Фақат "Чой қўйиб юбор”, дейишади, холос (кулади). Махсус байрамларда ҳам уйда аёлларни ошхонадан озод этиб, хурсанд қилолмасам-да, бошқа усуллар орқали кўнгилларини олишни уддасидан чиқаман.

— Фақат онангиз қўлидан ейишни хуш кўрган таомингиз борми?

— Онам тайёрлайдиган шўрваларга етадигани йўқ. Боиси уларни ўз фантазияларига асосланиб пи­ши­радилар.

— Суҳбатимизни ижод "ошхонаси”га бурсак, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева Самарқанддан Тошкентга келгунга қадар сизнинг "Алдамадим” қўшиғингизни тинглаб, ҳатто жўр бўлиб хиргойи қилиб келибдилар. Қўшиғингиз нимаси билан ёққан бўлиши мумкин?

— Балки сўзлари ёққан бўлиши мумкин, яна ким билсин (самимий кулади). Аслида бу қўшиқдан юқори парвоз кутмагандим. Лекин яхши натижа берди, хурсанд бўлдим. Бастакор Фаррух Бадалбаев қўшиқни эшиттириб, "Агар шу қўшиқни куйласанг, мухлисларинг аудиторияси кенгаяди. Нафақат ёшлар, балки катталар ҳам қўшиқларингни мароқ билан тинглайдиган бўлишади”, деганди. Очиғи, ўшанда Фаррух аканинг гапларига ишонмагандим. Лекин ҳозир қанчалар ҳақ бўлганига аминман.

— Рейтингингизни қандай қилиб бир маромда ушлаб туришга эришасиз?

— Балки бу – омадли эканимдандир. Тўғриси, у қадар истеъдодли ижодкор эмасман. Ўзимни ҳаваскорлар сирасига қўшаман. Чунки мендан анча маҳоратли истеъдод эгаларини танийман, уларнинг овозига ҳатто мухлисман. Улар ҳам халққа танилишни, тинимсиз қўшиқлар тақдим этиб, санъатсеварларни хурсанд қилишни хоҳлашади. Фақатгина уларга омад етишмайди, назаримда.

— Камтарлик қиляпсизми ё чиндан имкониятларингизни реал баҳолaяпсизми?

— Йўқ, бу камтарлик эмас. Хонанда сифатида ҳали ижод сирларини анчагина ўрганишим керак.

— Хонандалар тўйлар орқали даромад қилади. Шу маънода хизмат ҳаққингизни бермаган тўй эгалари ҳам бўлганми?

— Албатта! Бундай вазият кўп бўлмайди-ю, лекин учраб туради. Шундай ҳолатлардан бири ёдимда қолган. Тўйхонага борганимизда тўй эгаси "Сизга бугун хизмат ҳаққингизни беришим керак эди. Лекин бор пулимни тўйхонанинг ижарасига бердим. Узр, сизни овора қилдим”, деган. Шунда созандаларимга "Юринглар, қўшиқ айтиб берсак, биздан ҳеч нима кетмайди!”, дея тўй эгаларини хурсанд қилгандик.

— "Тўйда файз олди”, деган гаплар қулоққа чалинади. Назарингизда файз нима? 

— Тўйхонага йиғилганларга юқори кайфият улаша олиш.

— Файз олган яхшими ё файзли санъаткор бўлишми? Шоҳруххон қайси тоифага киради?

— (Ўйланиб) Ҳам файз ола билиш, ҳам файзли санъат­кор бўлиш керак, назаримда. Ўзим ҳар икки тоифага кираман.

— Оилангизда бешта санъаткор бор. Санъаткорлар оиласининг ўзига яраша яхши ва салбий жиҳатлари ҳам бўлса керак?

— Яхши томони ҳамма битта соҳада ишлайди, бир-бирини тушунади, суҳбатлашиш учун мавзу, ғоялар кўп бўлади. Шу ғояларни жамлаб, жуда яхши натижаларга эришилади. Ёмон томони: миш-мишлар халақит беради. Қилмаган ишларимни "Шоҳруххон фалон иш қилибди”, дея асоссиз гап тарқатишади, бундан ранжийман, албатта.

— Сизга онангиз Зебо Наврўзованинг фильмларида суратга тушиш осонроқми ё бошқа режиссёрларда?

— Суратга олиш майдончасида онам менга фильмга так­лиф қилинган актёр сифатида қарайдилар. Лекин онам билан ишлаш осонроқ, эркинлик етарлича-да. Масалан, "чарчадим”, дея ётиб олсам, "ҳа, майли, актёримиз чарчабди, танаффус эълон қиламиз”, дейдилар. Ўғиллари эканим ёдларига тушиб қолади (кулади). Бошқа режиссёр билан ишлаш эса тажриба орттиришга имкон беради.

— Ўзингизни қайси тарихий қаҳрамон ролида кўра оласиз?

— (Ўйланиб) Мажнун!

— Нега айнан Мажнун?

— Бу юрагимнинг танлови.

— Ақл билан юрак тўқнашиб қолганда юрак устунлик қиладими дейман?

— Кўпинча иккаласи муроса қилолмайди. Аслида ақл билан иш қилиш керак, лекин юрак барибир ўз "сўз”ини айтади. Олтин ўрталикни топишга ҳаракат қиляпман, бироқ тўла уддасидан чиқолганимча йўқ.

— Ўтган 2016 йилни сарҳисоб қилдингизми?

— Умр "саҳифа”ларимни варақлаганда, алоҳида ёдда қоладиган йил бўлди. Концерт дастурим муваффақиятли ўтди, оила қурдим, ҳар бир куним хурсандчиликларга бой бўлди.

— Янги йилда олдингизга катта-катта режалар қўйган бўлсангиз, ажабмас...

— Шу вақтгача ўйлаган режаларимга ортиғи билан эришдим. Оилам тинч, кўнглим хотиржам, ижодда ўзимни топа олдим. Лекин ҳозиргидан кўпроқ ишламоқчиман. Авваллари бир йилда зўрға битта қўшиқ ёзардим. Ҳозир илҳом парилари шу қадар тинчлик бермаётганидан бир ойда тўртта: "Ёнингдаман”, "Паризод”, "Маликам”, "Ўзбекистон” қўшиқларини ёздим. Ҳаммаси ўзимга шу қадар ёқяптики, қайси бирини мухлисларга тақдим этишни билолмай, ҳайронман.

— Нима сизни шу қадар илҳомлантиряпти?

— Улғайдим, шекилли. Дунёқарашим кенгайди, овоз "тембр”им ўзгарди. Февралда бўлиб ўтадиган концертимга ҳам доимгидан-да, ўзгача шижоат билан тайёргарлик кўряпман.

— Шоҳруххон миллий йўналишда ижод қилишни бошласа-я?

— Миллий йўналишга яқин икки-учта қўшиқ ёздим. Тинглаб кўрганлар ҳайратланишди, ўзим ҳам ҳайратдаман (кулади). Бора-бора миллий йўналишда ижод қилсам керак...

Блиц:

— Кечиримлимисиз?

— Жуда жиддий хатоларни ҳам кечириб юбораман. Бу феълим кўп панд беради. Кечиримлилигимни суиистеъмол қилаверишади.

— Хонанда бўлмаганин­гизда қайси соҳа вакили бўлардингиз?

— (Ўйланиб) Фотограф, клипмейкер.

— Қайси мавзуда суҳбат­лашиш сиз учун мароқли?

— Ғаройибот ҳақида. Рости, яхшигина хаёлпарастман. Кўпинча, суҳбатдошимнинг сўзини эшитаётгандек, соатлаб юзига қараб туриб, аслида ўз дунёмда юрган бўламан.

— Шоҳруххонга четдан баҳо беринг...

— Бир қарашда калон димоғ. Аслида жуда ажойиб­ одамман, буни сўз билан тушунтиролмайман. Қан­дай­ли­гимни билиш учун кун давомида мен билан бирга юриш керак (кулади). Кутилмаган ишлар билан атрофдагиларни ҳайратлантираман.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди.
Фотомухбир: Алишер ХОЛХЎЖАЕВ

www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 52 | Добавил: Sherlaruz.CoM | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0

Tavsiya qilamiz bularni ham o'qib ko'ring:

>>> Насиба Мақсудова хотирасига бағишланган кўрсатув олинди
>>> Озодбек Назарбековдан кейин Гулсанам Мамазоитова ҳам 2017 йилда концерт бермаслиги мумкин
>>> ​Shahzoda Lolaning ijodiga munosabat bildirdi
>>> ​Munisa Rizaeva sho`x qo`shig`ini “Qop-qora” deb nomladi(Audio)
>>> ЯНГИ МЕГАХИТНИ ҚАРШИ ОЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
>>> Шоҳруҳхон: “Ўзимни хаваскор санъаткорлар сирасига қўшаман”
>>> Одам савдоси ва ОИТСга қарши курашувчи янги ўзбек фильми: "Иснод"
>>> Озода Саидзода ҳовлиси бузилишидан хавотир билдирди.
>>> Озодбек Назарбеков аҳоли учун қўп қаватли уй қураётгани ростми?
>>> Шаҳзода Матчонова иштирокида ушбу мавсумдаги учинчи фильм тақдимоти бўлиб ўтди


Всего комментариев: 0
avatar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Поиск

-------
SUPPER YANGILIK:
Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Друзья сайта


SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari