 Швеция фавқулодда вазиятлар бошқармаси бош директори Дан Элиассон рождество ва янги йилда Канар оролларига сафар қилгани учун истеъфога чиқди. У мамлакат ички ишлар вазири Микаэл Дамберг билан учрашуви чоғида ўзини лавозимидан озод қилишни сўраган. «Асосий гап менда эмас. Асосийси, жамият пандемияга қарши қандай курашаётганида ва эътибор ана шу муҳим вазифага қаратилиши лозим. Бу қароримнинг сабаби, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ушбу муҳим вазифани бажаришда яхши номга эга бўлишидир. Айнан шу боис лавозимимдан бўшатишларини сўрадим», – дея бошқарма Элиассоннинг сўзларидан иқтибос келтиради..
Элиассоннинг мазкур сафари жамоатчиликнинг кескин норозилиги келтириб чиқарди. Мухолифат пандемия даврида муҳим идора раҳбарининг шахсий мақсадларда мамлакатни тарк этишга ҳаққи йўқлигини таъкидлаб, унинг истеъфосини талаб қилди.
Амалдор шунингдек, иккиюзламачиликда ҳам айбланди. У раҳбарлик қилаётган идора рождество олдидан мамлакат аҳолисини чекловларга жиддий қараш, турли саёҳатларга бормасликка чақирганди.
Дан Элиассон фавқулодда вазиятлар бошқармасига 2018 йилда раҳбар этиб тайинланганди. У бунга қадар Швеция полицияси бошлиғи, суғурта кассаси ва миграция бошқармаларида бош директор бўлиб ишлаган. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:

|