"SirdaryoBOT" орқали келиб тушган, ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган Сирдарё вилояти ҳудудида содир бўлганлиги айтилаётган навбатдаги видеолавҳалада, жорий йилнинг 17-февраль куни тунги соат 23.15ларда йўл-патруль хизмати ходими билан ҳайдовчи (таниқли автоблогер) ўртасида ўзаро тортишувли суҳбатни кўришимиз мумкин.
Автоблогер бошқарувидаги машинани тўхтатган инспектор, ҳайдовчининг ичган ёки ичмаганлигини сўрайди. Ҳайдовчи эса уни нима сабабдан тўхтатганлигининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек нима учун йўлнинг ўртасида турганлигига изоҳ сўрайди.
Шунингдек, агарда ичган ҳайдовчи бўлганида «ГАИ» ходимларини босиб кетиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб, асоссиз ҳайдовчиларни тўхтатиш таъқиқланишини ҳам айтиб ўтади.