 Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тезкор тадбирда ноқонуний ҳолат аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилишича, Тошкент ахборот технологиялари университети магистранти У.М. фуқаро Ў.О.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қозоғистон Республикасидаги Чимкент давлат университетига ўқишга кириб, уни қўшни Қозоғистон Республикасидаги Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб, кейинчалик ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. www.SherlarUz.CoM - Saytdan olindi.
Do'stlaringizga yuboring:
|